ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 743 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 310,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 487 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 743 名订阅者。

根据 23 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -4 010,过去 24 小时变化为 -210,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.63%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.80% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 478 次浏览,首日通常累积 20 732 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 24 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

111 769
订阅者
-21024 小时
-1 6687 天
-4 01030 天
帖子存档
АЛЛОҲ УЧУН СИЗЛАРНИ СЕВДИМ... Йўлларимда учради кўплаб, Турфа таниш ё нотанишлар, Хаммангизни бир ерда тўплаб. Аллох учун сизларни севдим. Гоҳ эшитдим дардларингизни, Кўнглингизни кўшкида юрдим, Олиб юрак гардларингизни, Аллох учун сизларни севдим. Керак эмас менга ишқингиз, Ёнингизда дўст бўлиб турдим. Келмасинда сизни рашкингиз. Аллох учун сизларни севдим. Сўз айтмадим ранжитадиган, Ўзгармадим кимлар учундир. Одатим йўқ камситадиган, Аллох учун сизларни севдим. Балки дерсиз, гапинг қалбаки, Қалбингиздан ўрнимни топдим. Кимлар учун қайсарман балки, Аллох учун сизларни севдим. Сиз билмайсиз ташвишларимни, Сездирмадим кўз ёшларимни. Ичга ютиб хонишларини, Аллох учун сизларни севдим. Сизлар билан жоним рохатда, Учраштирган Оллохга сано. Жам бўлайлик гўзал жаннатда, Аллох учун сизларни севдим. Дилбархон •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 1月, 08:31

Одамнинг кўринишига қараб баҳо берманг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
10 1月, 07:02

РАЗЗОҚ Тикувчилик билан шуғулланаман. Отахонларга яктак-чопон, шим, куйлак, ҳожиларга махсус кийимлар тикаман...    Хуллас бу воқеа бундан ўн йиллар олдин бўлган эди. Тикувчилик дўконимга турмуш ўртоғим билан бирга бориб ишлаймиз. Мен тикаман, турмуш ўртоғим тикилган кийимларни дазмоллайди.   Ўша пайтлар дўкон ижарага олинган. Ижара пулини зўрға тўлайман. Янгилигимиз учун танилмаганмиз. Мижоз ҳам ўзига яраша. Пул орттиришни эса ўйламаса ҳам бўлади. Бир кунда топсак иккита нон ва икки кило макаронга пул топамиз.    Бир куни эрталаб ишга келдик. Ҳаво совуқ эди. Кечгача ўтирдик, бирорта ҳам мижоз келмади. Турмуш ўртоғим ташвишга тушиб кўзига ёш олди. Бешта фарзандимиз бор, нима еймиз, деб маҳзун бўлди. Мен уни Аллоҳ Раззоқ, албатта ризқимизни беради деб юпатдим. Аммо ўзим ҳам биров келишига ишонмасдим...    Шомга яқин бир машина дўкон олдига келиб тўхтади. Кўриб кўзларимга ишонмадим. Бир йил олдин бир киши келиб чопон буюриб кетган эди. Ҳадеганда олиб кетавермади. Ҳеч кутилмаганда келиб чопонни олиб пулини бериб кетди. Аслида бу пайтда чопон кийилмайди. Эр-хотин иккимизнинг кўзларимиздан ёш чиқиб кетган ўшанда. Роббимизнинг меҳрибонлигидан эриб кетганмиз. Бизни ўзгаларга муҳтож қилмади! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 1月, 06:17

САВОЛ ? Аллоҳ таоло ўзидан тўрт нарсани сўрамасликни ва уларни ҳеч кимга бермаганлигини таъкидлаган?
САВОЛ ? Аллоҳ таоло ўзидан тўрт нарсани сўрамасликни ва уларни ҳеч кимга бермаганлигини таъкидлаган?
10 1月, 06:07
11 1月, ~07:12

- Кучли инсонлар доим БАХТЛИ кўринадилар, гарчи БАХТСИЗ бўлсалар ҳам! - Кучли инсонлар доим жилмаядилар, гарчи АЗОБ чексалар ҳам! - Кучли инсонлар кечирадилар, гарчи КЕЧИРИШНИ ҳоҳламасалар ҳам! - Кучли инсонлар енгилмайдилар, гарчи ҲОЛДАН тойсалар ҳам! - Кучли инсонлар хафа бўлмагандек кўринадилар, гарчи ҚАЛБЛАРИ йиғласа ҳам! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 1月, 04:23

📆 Туғилган санангиз тасодиф эмас. Ҳар бир рақам ҳаётингизга таъсир кўрсатади. Ўзингиз ҳақингизда билмаган нарсаларни очишга тайёрмисиз? Тўғилган санангизни танланг ва жавобларни кўринг, қойил қолишингиз аниқ 👇 1, 10, 19, 28 👈 9,   18,   27   👈 3, 12, 21, 30 👈    2,   11,    20,   29 👈 5,   14,   13  👈 4, 13, 22, 31 👈 6, 5, 24 👈 8, 17, 26 👈 7,   16,   25    👈
10 1月, 04:13
11 1月, ~04:20

ДУНЁ БУ... 🎙Осиё Муҳтарова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 1月, 00:52

«Ўзингизни эҳтиёт қилинг!» Балки оддийгина кўринган бу гап замиридаги маънони англамагандирсиз... Мен ўзингизни эҳтиёт қилсангиз, ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Чунки ўзингизни эҳтиёт қилсангиз, оилангизни эҳтиёт қиласиз, шаънингизни эҳтиёт қиласиз, ақлингизни эҳтиёт қиласиз, жонингизни ва молингизни эҳтиёт қиласиз... Ва хаммаси яхши бўлади! Ўзингизни эҳтиёт қилинг •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 1月, 23:35

ЎЗИНГИЗНИ  АСРАНГ! Ўтга чўққа урманг кўпам ўзингиз, Сиз бизга жудаям кераксиз билинг. Хаётда асқотар айтар сўзингиз, ОТА, ўзингизни эҳтиёт қилинг. Келсангиз бир зумда ёришар хонам, Мехри уммонгинам, ёлғиз бир донам, Тушда хам бизга бахт сўраган онам, ОНА ўзингизни эҳтиёт қилинг. Хаётим йўлида тарози тошим, Сиз сабаб хамиша мағрурдир бошим. Қўша қаришайлик, умр йўлдошим. ЁРИМ, ўзингизни эҳтиёт қилинг. Жонимнинг малҳами, жондошим опам, Кўнглим сўрагувчи қондошим опам. Қуёшим порлайди, сизни кўрган дам. ОПА, ўзингизни эҳтиёт қилинг. Эркалик қилиб хўп безор қилсам хам, Оғринмай ёнимда тургандир ҳар дам. Отамдай қадрлим, суянчим акам, АКА, ўзингизни эҳтиёт қилинг. Умр қисқа..Инсон қадрини билиб, Яхшилик улашиб, савоблар қилиб, Ота-она пойин тавофлар қилиб, ДЎСТЛАР, ўзингизни эҳтиёт қилинг. Дилобар Ўролова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 1月, 22:40

Ассаламу алайкум! 💐 Хайрли кун, Азизлар! Розилик билан ҳаёт зийнатланади! Табассум билан муаммолар енгиллашади! Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади! Дуолар билан мушкуллар осон бўлади! 💐 Бугунги кунингиз ҳар кунгидан мазмунли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 1月, 22:13

视频消息00:24
09 1月, 21:59
10 1月, ~22:51

Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган, Азизларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Шанба тонги муборак бўлсин.   Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 1月, 21:01

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг, қадрдон! Шанба тонгги  барчамизга  муборак булсин! Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишимизни осон ва унумли қилсин! Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳимиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 1月, 20:09

Бир аёл Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига келиб: -“Эй, Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга менга қалбимни шодликка тўлдирадиган солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг” - деди. Мусо алайҳиссалом Аллоҳга ўша аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла у зотга: -Мен уни “АҚИЙМ” (туғмас) деб ёзиб қўйганман,- деб жавоб берди. Мусо алайҳиссалом халиги аёлга: -Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти,- дедилар. Аёл йиғлаб қайтиб кетди... Орадан бир йил ўтгач, аёл яна келиб, Мусо алайҳиссаломга: -Эй, Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга яна бир бор менга солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг,- дея илтимос қилди. Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан у аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла: -Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман,- деди. Мусо алайҳиссалом халиги аёлга: -Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти,- дедилар... Орадан бир йил ўтгач, Мусо алайҳиссалом бояги аёлни қўлида чақалоқ кўтариб кетаётганини кўрдилар. Ундан: -Бу бола ким?!- деб сўрадилар. Аёл: -Бу менинг ўғлим, - дея жавоб берди. Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан: -Э, Роббим, Сен у аёлни “Ақийм” деб ёзиб қўйгандинг. Қандай қилиб унда бола бўлди?!- деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло айтдики... Давоми:👇🏼
09 1月, 19:59
10 1月, ~22:51

Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!       Хайрли тун Тунингиз  осуда   ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 1月, 10:59

. ТАНЛОВ (Икки хил дуо танлови) Мансабингни тарк қилар экансан, икки тоифа инсондан бошқа ҳамма сени унутади: 1. Сен ёрдам бе
. ТАНЛОВ (Икки хил дуо танлови) Мансабингни тарк қилар экансан, икки тоифа инсондан бошқа ҳамма сени унутади: 1. Сен ёрдам бериб суяган ва муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берган киши. У доимо сени яхшилигингни эслаб дуо қилади. 2. Сен азият берган ва муаммо орттирган киши. У сени доимо дуойибад қилади. Қайси дуони танлаш эса сенинг ихтиёрингда! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 1月, 10:20

​​АМАЛИНГ ЭНГ АВВАЛ АЛЛОҲГА ЁҚСИН! Қўлингдан келса гар кўрсат яхшилик, Келмаса, чин дилдан дуолар айтгин. Гар шу ҳам бўлмаса
​​АМАЛИНГ  ЭНГ АВВАЛ АЛЛОҲГА  ЁҚСИН! Қўлингдан келса гар кўрсат яхшилик, Келмаса, чин дилдан дуолар айтгин. Гар шу ҳам бўлмаса унда илтимос, Ғаразлар, нафратлар йўлидан қайтгин. Бир жуфт ниҳол қурсанг ариқ бўйида, Наф берар сояси кимгадир бир кун, Қилинган савоблар ўзгага эмас, Кун келиб асқотар бил, ўзинг учун. Гўзал орзуинг бор, маккага бормоқ, Мол-дунё йиғасан билмай ҳаловат, Етгандай бўлмасми каъба тошига. Бир ғариб кўнглини қилсанг зиёрат. Бир ҳовуч тупроқдан яралган сурат, Кун келиб осмондан боқса сояси, Эртага макони бўларми жаннат, Оч қолиб йиғласа ён ҳамсояси. Ўйламоқ фурсати ғанимат ҳар он, Атрофинг ҳасрати ёқмаса дилинг, Тарози палласин босмас ҳеч қачон, Топган шуҳратингу миллионлаб пулинг. Юракни уйғотгин, кўнгил кўзлари, Очилсин, дунёга бошқача боқсин, Кимгадир ёқмасанг хавотир олма, Амалинг энг аввал Худога ёқсин. Нилуфар Тоҳир •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 1月, 09:44

#Диққат #Топишмоқ Битта бўлиб кирасиз, учта бўлиб чиқасиз, чиқдим деб ўйлайсизу-у, аслида эса киргансиз. Кўпчилик буни топа олмади сиз топа оласизми😅 Топишмоқ нима ҳақида? ЖАВОБ Шу ерда👇🏻
09 1月, 09:34
10 1月, ~09:51

КАЪБАНИ ЁПҚИЧИ ҚАНЧА ТУРАДИ? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 1月, 09:02

Фаҳрлансак арзийди! Каъба мусулмонларнинг Ҳаж ва Умра қиладиган жойига айланган ўша даврдан ҳозиргача Каъба 14 марта таъмирланган. Каъбанинг Пайғамбаримиз давридаги эшиги Туркиянинг Истамбул шаҳридаги музейида сақланади. Турклар ҳукмронлик қилган йиллари олиб кетган экан. 1943 йили Абдулазиз ибн Сауд қимматбаҳо ёғочдан эшик ясатган (30000 риёлга). 1977 йили Подшоҳ Фаҳд ибн Сауд 250 кг соф тилладан эшик ясатди. Тилла эшикка ўймакорлик санъати билан оятлар ёзиш танловини ўтказди. Танловда Наманганнинг Тўрақўрғон туманидан 1927 йили бориб қолган Абдураҳмон қори ғолиб бўлиб топилади. Подшо уни тилла эшикка хат битиш учун таклиф қилади. Қори хатни ҳеч қандай ҳақ олмай ёзишни, фақат эшикнинг бир четига «Абдураҳмон Намангоний» деб ёзиб қўйишларини илтимос қилади. Подшо олдин кўнмасдан, кейин розилик берган экан. Борсангиз, кўрасиз. Кисва - Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўш. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) 630 йилда Маккага келганларида Каъба устидаги кисвани кўриб, Ямандан келтирилган матодан янги кисва қилдирган эканлар. Кисвалар доим чет элдан келтирилар, ҳар йили Қурбон ҳайити, Ҳаж мавсуми олдидан янгисига алмаштирилар экан. 1938 йили Саудия подшоси Абдулазиз мутахассисларни тўплаб, кисвани энди хориждан олиб келмай, шу ерда тайёрлашни маслаҳат беради. У шу йилдан бошлаб Макка шаҳрида тайёрлана бошланган. Энг қизиғи 1938 йилда подшо Абдулазизхоннинг йиғилишида наманганлик юртдошимиз Аббосхон қори Абдулҳамид қори ўғли ҳам бўлган экан. У киши «Масжидул ҳарам»да чироқбон (электрик, монтёр) бўлиб ишлар экан. Аббосхон подшонинг таклифини эшитиб, рухсат сўраб: «Мен муҳожирман, Ватанимда бўз, алак, реза тўқиганман, агар рухсат этсангиз, шу ерда цех қуриб, кисва тўқишга ҳаракат қилсам» дебди. Подшо рози бўлган. Аббосхон Қурбон ҳайитигача янги кисва тайёрлаб, Каъбага борган ҳожилар олдида кийдиради. Подшо хурсанд бўлиб Аббосхонга «Кисватул Каъба» деган фабрика қурдириб беради. 1977 йили фабрика кенгайтирилиб, Германиядан янги дастгоҳлар келтирилади. Битта кисва бир йил давомида тайёрланади ва унда 250 нафар ишчи ишлайди, 700 кило табиий ипак қора рангга бўялади. Мустаҳкам пахталик астарни бириктириш учун эса 120 кило олтин ва кумуш симлар ишлатилиб олтин ва кумуш шакллар билан безатилади. Унга камида 17 000 риёл ёки 5 ярим миллион доллар сарфланади. Ҳозирда юртдошимиз Аббосхоннинг фабрикасида бир йилда 3 та кисва тайёрланади. Иккитаси Мадинадаги Расулуллоҳ қабрлари устига, биттаси Каъбага ёпилади. Ёпиш маросимида подшо қатнашади. Аббосхон қори 1907 йилда туғилганлиги 10 ёшида «Қуръон»ни тўлиқ ёд олганлиги ва 1928 йили Макка шаҳрига келиб қолганлиги айтилади. 2002 йилида Маккага борган юртдошларимиз Аббосхон қорини 98 ёшда  хали ҳам фабрика раиси эканлигини айтишган. Унинг катта ўғли - ҳарбий қўмондон, яна икки ўғли - дўкондор эканлигини. Подшо бу улуғ зотни Саудия фуқаролигига қабул қилганлигини айтишган. Жуда кам одам бу номга эга бўлади. Ўзбекнинг номи ўша соф олтиндан ясалган Каъбанинг эшигида ҳам ёниб турипти. Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўшни ўзбегимнинг усталари асос солган фабрикада ишлаб чиқарилади. Дунёда шунча миллат турганида нега айнан шу замидан чиққан инсонларга бундай шарафлар насиб этган? Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 1月, 08:00