ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 300 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 296,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 466 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 300 名订阅者。
根据 14 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -272,过去 24 小时变化为 -260,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.09%。内容发布后 24 小时内通常能获得 19.51% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 479 次浏览,首日通常累积 21 946 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 15 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
112 294
订阅者
-26024 小时
-2 0107 天
-27230 天
帖子存档
112 209
БУНАҚАСИНИ КЎРМАГАНСИЗ 😳
Ўғил умрага эмас қабристонга юлланма берди ва охирини кўринг 😱
Тўлиқ👇
112 209
Шундай ухлаган қалблар борки, яқин кишисини йўқотгандан кейин уйғонади... Яна шунақа уйғоқ қалблар ҳам борки, яқин инсонини йўқотмаслик учун ухламайдилар.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 209
ШУ ОИЛАНИНГ ҚИЗИМАН ГЎЁ
Барибир она насиҳати бошқа экан...
Никоҳимга оз қолганида ойижоним яна одатдаги гапларини айтдилар. Бу сафар жиддийроқ, хавотир билан. Бу сафар йиғлаб, соғинч ҳиди билан. Битта гаплари ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. ”Борган жойингни оиланг деб қабул қила олсанггина, уларни оила ўрнида яхши кўра олсанггина бахтли бўла оласан".
Сафардаги одам сал муддат ўтибоқ уйини соғина бошлайди. Ўқишга ёки ишлагани кетган йигитнинг хаёлида ҳам фақат қишлоғи, болалиги туради. Чунки улар борган жойини уйи деб кўрмайдилар.
Ойижоним эса борган жойингда қоласан, ўша жойни уйим, жойим деб, янги оилангни оилам деб қабул қилгин, шундагина ўзингни бегона ҳис қилмайсан, дедилар.
Ойижонимнинг насиҳатларига амал қилишга чоғландим. Бу қийин бўлади, деган хаёлда эдим. Турмушга чиқдим. Янги оилам билан яқиндан танишдим. Қарасам, қийин деб ўйлаган нарсам қийинга ўхшамади. Янги оилам мени аллақачон оиланинг бир аъзоси сифатида қабул қилиб бўлишган экан.
Тўғри, ҳали йўлнинг бошидаман. Лекин шу ибтидонинг ўзи кўп нарсани ҳал қилиб қўяди, деб ўйлайман. Мен яна акали бўлдим, укали-сингилли бўлдим. Менинг яна битта отам, яна битта онам бўлди. Аммаларим, амакиларим, холаларим, тоғаларим кўпайдилар. Менинг яна битта бобом бўлдилар. Менинг шунча йилдан бери кутган бувижоним бўлдилар. Энди мен бувиси билан юрган болани кўриб қизғанмайман. Чунки энди ўзимнинг ҳам бувижоним борлар.
Мен ўзимни ташқаридан келган келиндай ҳис қилмаяпман. Шу оиланинг бир қизиман гўё...
Нафиса Махмуд
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 209
СОҒИНДИМ, ОНАЖОН...
🎙Ферузабону
Онасининг хизматига, дийдорига ошиққан фарзанднинг шошилишлари нақадар гўзал…
Онасини соғинганда бориб кўра олиш, бағрига боса олиш бахти бардавом бўлганларнинг бахти унданда гўзал…
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 209
– Тиниб-тинчиб ўтирсанг бўлди, қизим... Бизни ўйлаб, хавотир олма. Бизда ҳаммаси яхши. Даданг ҳам ишлаб юрибдилар..
Фақат сени охирги пайтлар кўп сўраяптилар холос... Куёвим, ойижонинг қачон рухсат берсалар, бирровга келиб кетарсан. Рухсат бермасалар, кўнглингни чўктириб, сиқилиб юрма. Аллоҳ насиб қилган кунда дийдорлашиб қолармиз... Биздан илҳақ бўлма, қизим...
***
Онаизор кўз ёшини аранг тутиб турди. Телефонни қўйдию, кўзидан икки томчи ёш юмалаб тушди. Чуқур хўрсинди... Дийдорингни соғиндим, бир келиб кетгин, деб айтолмади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 209
📹КЕЧА ТЎЙ БЎЛГАН ЭДИ...
КЕЛИН - КУЁВ ИС ГАЗИДАН ҲАЛОК БЎЛДИ 😱
ҚАЙТАР ДУНЁ ЭКАН
📹Охиригача кўринг 👇
112 209
ЯҚИНЛАРИНГ ЙИҒЛАТСА
Яқинларинг йиғлатса,
Кўз ёшингни яширгин.
Битта яхшилик қилса,
Ўнта қўшиб оширгин.
Яқинларинг йиғлатса,
Ётдан ёруғлик кутма.
Сўнги йўлга кузатувчинг
Шу йиғлатган, унутма.
Яқинларинг йиғлатса,
Қилма элга овоза.
Кабутар кўк қучса ҳам,
Қайтар жойи ховоза.
Яқинларинг йиғлатса,
Қўлларин қўй кўзингга.
Ҳа десалар, дегин толди,
Кўзим қараб юлдузга.
Яқинларинг йиғлатса,
Дема мени билмади.
Сен ким бўпсан, Абу Лаҳаб
Пайғамбарни билмади.
Яқинларинг йиғлатса,
Бу ўткинчи бир хисдир.
Қурон ўқи, қалбингга,
Қурон таскин, мунисдир.
Бироқ шундай яшагин-ки,
Салом ўрнинг билинсин.
Ортингдан дуо қилиб,
Жаннатларни илинсин.
ОПА-СИНГИЛЛАРНИ
ЙУҚЛАБ ТУРИНГ...
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...
112 209
#Психологик_тест
Сизнингча видеодаги аёллардан қайси бири бахтли?
Аёллардан бирини танланг ва жавобингизга қараб ўзингиз хақингизда жуда қизиқ маълумотга эга бўлинг
👇
112 209
Айтишларича, қиёматда эркаклар опа-сингилларидан хабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан хабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.
Пайғамбаримиз (С.А.В) саҳобалар билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар ва
– Шу қабрдаги одам қабрда азобланябти, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.
Саҳобалар:
– Бу одам қандай гуноҳ қилган, деб пайғамбаримиздан сўрасалар:
– Бу йигитнинг бутун танаси ёнябти фақатгина ўнг қўли ёнмаяпти, дебдилар.
Сабаби: у опа-сингилларидан хабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябти. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди.
Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.
🥀 Сизнинг ака-укангиз
хабар олиб туришадими?
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 209
Кўк чойга қатиқ қўшсангиз, 1 умрга оппоқ ва ажинсиз тери маззами?!
Бу оддий рецепт билан бужмайиб, қорайиб камига доғ тушиб кетган юзни, 18 ёшли тиниқ юзга айлантириш кимни хаёлига келибди дейсиз? Камига 7 кунда, 15 кг га озиб, 20 йилга ёшаришга нима дейсиз?
Сувдек текин бу рецептни 7 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас! Сабаби эрингиз танимай қолиши мумкин 😉
Мана уша рецепт: ёзиб олинг!
- oддий кўк чой
- қатиқ ва… Батафсил 👇🏻
112 209
АММАЖОН, БУНЧА ЯХШИСИЗ!?
Уйимизга соғинч ила ташриф буюрган барча опа-сингилларга, аммажонларга ушбу лавҳамиз соғинчли саломимиз бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 209
Яхши кўриш бошқаю, меҳр бериш бошқа экан.
Меҳрнинг изҳорида гап кўп экан. Яратган бирон инсонга нисбатан юрагингизга туйғу жойласа, билингки, уни улашиш керак. Меҳр улашилганда кўпаядиган, яширилганда сўнадиган неъматдир.
Отамисиз, фарзандингизга меҳр беринг, талтайиб кетади деманг, меҳр бузмайди болани, эътиборсизлик ва кибр бузади.
Жуфтингизга меҳр беринг, талтаяди деманг, меҳрсизликдан қуриб ёки бошқалардан меҳр тиланиб юргандан кўра, жуфти ҳалолининг меҳридан қувониб яшнасин.
Фарзандмисиз, ота-онангизга меҳрингизни изҳор қилинг, кўп-кўп изҳор қилинг, шундоғам биладилар деманг, билиш кўнгилга таскин бермайди, эшитиш кўриш таскин беради. Шундай қилингки, улар меҳрингизни доим ҳис қилиб яшасинлар.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 209
Repost from Нишондаги гаплар 🎯
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Тўғри жавоб 👇
112 209
. АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!
Бошланган янги кун, янги тонг муборак бўлсин! Кун давомида Сизга хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 209
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган яхшиларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 209
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.. Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин...
Бугунги якшанба кунимиз ҳушхабарларга бой бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 209
ФАРЗ ВА ҚАРЗ
Ота-онага яхшилик қилиш ҳам фарз, ҳам қарздир.
- фарз сени жаннатга етакласа;
- қарз эса фарзанларингдан ўзинга қайтади!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 209
ҚАЙТАР ДУНЁ
📝 Қизим , юмшоққина мастава пишириб бермайсизми?Анчадан буён ичгим келяпти...
Кичик ҳужрача томондан аранг эшитилган ҳастахол овоз Ҳамиданинг ғашини келтирди.
Хола-хола ўйнамоқчи бўлиб турган қизчасига ўйинчоқ идиш- товоқларни узатар экан уф тортгач, жавранди:
- Хўўўп, ойижон!- Сўнг овозини ҳиёл пасайтириб киноя билан вишиллади,- Маставамиш?! Ажалнинг уруғи ширинроқ эмасми? Ҳар куни пишириб берардим...
- Бир нима дедингизми болам?
Ҳамиданинг энсаси қотди. Ўн йилдан бери бир жойдаю, қулоқ ўлгур лакатор. Пичирлаб айтилган гапни ҳам илғаб олади.
У қайнонаси ётган уй деразасидан ичкари мўралар экан, ясама табассумини қизғонмади:
- Ўғлингиз олиб келган қўй сарпанжасидан бор. Ҳозир, ширингина мастава ташаб қўяман деяпман ...
Кампир маъқул дегандай бош ирғаб, кемшик тишларини кўрсатиб жилмайиб дуо қилди...
- Қўлингиз ширинда болам, барака топинг...
Илҳақ қилган хушхўр мастава тез тайёр бўлди. Қайнонасига сузиб, ичкарига ташлаб чиққан Ҳамида айвончага дастурхон тузар экан болаларини чақирди:
-Ҳулкар. Ҳулкаар қаттасан? Отабек, бор синглингни топиб кел, овқатланамиз! Ўртоқлари билан ўйнаётгандир.
Бир пасдан сўнг синглисини топиб келган ака унга ишора қилиб, қовоқ уйди :
- Қизингизнинг афтига қаранг ойи. Хола- хола ўйнаб ҳамма жойини расво қилибди. Қўлидаги бир балоларни ҳам ташламади.
Эндигина бешга тўлган Ҳулкар бир силтаниб аканинг қўлидан чиқар экан, дадилланиб ўзини оқлади:
- Бу, бир бало эмас. Овқат! Атайин ойижонимга пиширдим.
Ҳамиданинг мижжасига ёш қалқди, ўйин тарзида бўлса ҳам меҳрини изҳор қилишга уринган Ҳулкарини қучоқлаб, идишчадаги ажабтотовур таомдан тотиб кўрди.
- Бай-бай-бай! Мунча ширин! Ростдан ўзинг пиширдингми?
-Ҳа!- дея бош ирғаган қизининг оғзи қулоғида, ойисига ёқишини биларди-да!
Онаизор эса қизидан яна ширинроқ изоҳ эшитиш илинжида эди.
- Буниси узум, олмадан ҳам солибсан, анор, ёнғоқ... Ўхўў, шафтоли ҳам борку Овқатингни оти нима?
- Ўзингиз топингчи?
Ҳамида болалигини эслади. Улар ҳам дугоналари билан шунақа ўйинлар ўйнашарди. Турли мевалар, сабзавотларни тўғраб салатлар тайёрлашар, баъзан қум, тош, гул, барглардан ҳам «овқат» пишираверишарди. У ширин хотираларга берилганча, жавоб қайтарди.
- Бу- мевали салат!
Ҳулкар кулиб юборди. Соддагина онажонисини қучоқлар экан, қулоғига пичирлади:
- Тополмадингиз ойижон! Яна еб кўрингда, бўлмаса шаҳар берасиз!
Ҳамида илжайди.
- Шаҳар бердим!
Онаси енгилганини тан олгачгина, у товоқчани юқори кўтарди, тантанавор эълон қилди:
- Бу таомнинг номи - Ажалнинг уруғи! Энди сизга ҳар куни пишириб бераман....
Ҳамиданинг оёғи остидаги ер қалқди.
Ҳужра томондан эса косага урилаётган қошиқ товуши ва кампирнинг дуосигина эшитилиб турарди:
- Мендан қайтмаса, Худодан қайтсин... Худодан қайтсин, болам!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 209
ДИҚҚАТ САВОЛ 😳❗
Ислом Каримов 50 млрд доллорга сотмаган нарса нима эди? 🤯
1994- йил Ливан давлатининг энг бой одами Самарқандга келади ва Каримовдан бир нарсани унга сотишини эвазига эса 50 млрд доллор беришини айтади. 🫨🤑
Шунда И. Каримов бу нарсани Саудия Арабистони шаҳзодасига ҳам бермаганини айтади.👀
Бу қимматбаҳо нарса нима эди?👇
