ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 476 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 295,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 461 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 476 名订阅者。
根据 14 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -272,过去 24 小时变化为 -260,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.09%。内容发布后 24 小时内通常能获得 19.51% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 479 次浏览,首日通常累积 21 946 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 15 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
112 473
订阅者
-26024 小时
-2 0107 天
-27230 天
帖子存档
112 369
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Аллоҳ барчага Қурбон ҳайит айёмини муборак қилсин!
Байрамнинг шарофатидан Аллоҳ хаммамизга икки дунё саодатини насиб айласин! Барчамизни иймонда, Исломда собитқадам қилсин, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, яқинларимизни дойимо соғ-омон кўриш насиб қилсин.
Аллоҳ бизларга буюрди, холис рўза тутдик. Роббимизга итоат этдик. Энди бизларни яхшиликлари билан мукофотласин. Бу дунёдаги фараҳ ва суруримизни, охират кунида ҳадисда келтирилган башорати билан алмаштирсин! Хаммамизни розилик ва мағфирати билан мукофотласин!
Барча мусулмон ахлига улуғ айём қурбон хайит муборак бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 369
ҚУРБОН ХАЙИТИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !
Бугун барқ урар фалакдан иймон,
Бугун ушалмоқда жамийки армон.
Бугун ижобатдир ҳар қайси тилак,
Кириб келаётган Хайит муборак!
Қурбон хайит муборак
бўлсин, Азизлар!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
112 369
☝️ Агар қадр кечаси номаълум бўлса, арафа куни аниқдир. Агар қадр кечасида фаришталар тушса, арафа куни Аллоҳ таолонинг Ўзи тушади.
Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларидан:
Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!
Имом Муслим ривояти.
🤲 Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча яқинларимизни дўзахдан озод қил!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
112 369
ҚУРБОНЛИК СЎЙИШ
Тўлиқ амалий қўлланма
🎙Икром Шариф
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 369
ҚУРБОНЛИК БУ СИНОВ...
🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
#Эслатма
Қурбонлик жонлиғининг нархи айтилмайди ва қимматлигидан шикоят қилинмайди, чунки у савоб умидида сўйилади. Аллоҳ гапингизни эшитади, чин кўнгилдан, Аллоҳ учун қурбон қилинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 369
Бу жуда қизиқ. Туғулган санангизни кўрингчи сизга нима чиқар экан👇👇😍
1 🌸 9 🌺 17 😘 25 😂
2 🥰 10 🤲 18 😍 26 🪻
3 🌷 11 ✨ 19 😊 27 👍
4 🌹 12 🌼 20 🕊 28 🌿
5 🍃 13 💞 21 🌻 29 ☘
6 ✅ 14 😁 22 ☺️ 30 😄
7 💐 15 ❄️ 23 🍂 31 😅
8 ❤️ 16 🌟 24 ☕️
Ўз санангизни танланг ва устига босинг сизга нима беркитиб қўйилган экан👇🏻
112 369
ҚУРБОНЛИК БУ СИНОВ...
🎙Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
#Эслатма
Қурбонлик жонлиғининг нархи айтилмайди ва қимматлигидан шикоят қилинмайди, чунки у савоб умидида сўйилади. Аллоҳ гапингизни эшитади, чин кўнгилдан, Аллоҳ учун қурбон қилинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 369
Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг марузаларида қуйидаги ҳикояни келтирганлар:
“Бир киши қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ўрнига уни қийматини бева - бечораларга садақа қилар эди. Бир кеча туш кўрди. Қарасаки, қиёмат қоим бўлибди. Сирот кўприги қоим қилинган. Нариги томони жаннат, жуда кўпчилик ўз уловларига миниб, сирот кўпригидан ўтиб жаннатга кирмоқдалар. У киши эса, ҳайрон, қандай ўтишни ва нимага минишни билмас эди. Одамларга уловлар қаердан келаётганини тушунмай ҳайрон ҳолатда турганида ғоибдан овоз келиб, бу уловлар уларнинг бу дунёда тайёрлаб қўйган уловларидир. Сиз қурбонлик қилмаганингиз учун уловдан маҳрумсиз, деган овоз келди. Уйқудан уйғонгач тавба қилди".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ёш, навқирон, бақувват жонворларни қурбонлик қилинглар. Чунки, улар (қиёмат куни) сирот устидаги уловларингиздир”
"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 369
Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди 🫀
СубҳанАллоҳ, қайси сура эканлигини биласизми?
Жавоби бу ерда:👇🏼
112 369
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!
КИМКИ ЭРТАГА АРАФА КУНИДА
ҚУЁШ БОТИШИДАН ОЛДИН УШБУ ДУОНИ УЧ МАРТА ЎҚИСА, АЛЛОҲНИНГ ИЗНИ БИЛАН НИЯТЛАРИГА ЕТИШАДИ! ИНШААЛЛОҲ
ТЎЛИҚ:👇🏼
112 369
Арафа куни ўқиладиган дуо
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 369
#Эслатма
Бугун Арафа, сўраш керак бўлган кун! Бугун - айни дамда сўраш учун энг самарали вақт! Хозир дуолар ўқдек учадиган пайт! Аср билан шом орасида дуолар ўқдек нуқтасига тегадиган пайт!
Сўранг!
Сўранг!
Сўранг!
Фарзанд керакми, пул керакми, уй керакми, жой керакми, мошинадир балки... нон, ризқ, барака, неъматлар, кийим-кечаклар, нима керак бўлса сўрайверинг! У Бугун беришга тайёр! У Бугун албатта, беради! У Бугун дуоларни кечиктирмайди! У ҳамма-ҳаммасини қабул қилади!
Йиғланг, гуноҳларингизга йиғланг, тавбалар қилинг! Ва сўрашдан чарчаманг! Шом азони айтилгунга қадар биров билан гаплашманг, вақтингизни увол қилманг, дуо қилинг! Сўрайверинг, сўрайверинг бугун сиз истаган нарсалар бериладиган Кундир!
Бугун Арафадир!
Роббим бизларни мағфират қилсин! Роббим бизларни ёрлақасин, икки дунёда шарманда қилмасин! Роббим бизларга яхшиликни истасин, ёмонликлардан ва ёмон инсонлардан паноҳ берсин! Амийн!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни ҳам огоҳ этинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 369
#ТАБРИК
Бизни севганни севдик,
Севмаганни кечирдик,
Қалбимиздан адоватни
Ҳам ҳасадни ўчирдик.
Ғамимиз иймон бўлди,
Йўлимиз Қуръон бўлди.
Душман билиб шайтонни,
Дўст тутганмиз Раҳмонни!
Биродарим, ишончим!
Қадрдоним, қувончим!
Соғинчим сизга бўлак,
Ийду Қурбон муборак!
Аброр Мухтор Алий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 369
Арафа куни дуоси
❓Савол:
Ассаламу алайкум Арафа куни ўқиладиган энг яхши дуо бор экан
бу дуо қайси?
Жавоб👇
112 369
❗️Ҳайит куни қуйидаги ишларни қилмаслик керак:
1. Рўза тутиш. Ҳайит – байрам, шу боис бу кун рўза тутиш мумкин эмас.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Фитр куни (Рамазон ҳайити) ва Наҳр куни (Қурбон ҳайити) рўзасидан қайтардилар»
(Имом Муслим ривояти).
2. Гуноҳ содир қилиш. Ҳайит куни қилинган яхши амалларнинг савоби кўп бўлгани каби, бу кунда қилинган гуноҳларнинг иқоби ҳам қаттиқ бўлади. Шу боис, ҳайит экан деб, бўлар-бўлмас ишларни қилиб, шундай улуғ кунда гуноҳга ўтиб кетмаслик керак.
3. Ҳайит кунлари аёлларнинг қабристонга боришлари яхши эмас.
4. Ҳайит кунларини азага айлантириб олиш. Иложи борича, ҳайит байрам бўлгани боис хонадонларда бирор киши вафот этган бўлса, байрамни азага айлантирмаслик керак. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: «Аллоҳ таолога осийлик қилмаган ҳар бир кунимиз биз учун ҳайитдир», деганлар.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 369
🔮 Сиз ҳозир неча ёшдасиз? Ўз ёшингизни танлаб кўрингчи сизга Қурбон хайтида нима чиқаркин. Бу жуда қизиқ.🫠
🥰Билиш учун пасдаги хозирги ёшингизни танланг👇
🌸 13 14 15 16 17 18 🌷
🌷 19 20 21 22 23 24 🌸
🌸 25 26 27 28 29 30 🌷
🌷 31 32 33 34 35 36 🌸
🌸 37 38 39 40 41 42 🌷
🌷 43 44 45 46 47 48 🌸
🌸 49 50 51 52 53 55 🌷
🌷 56 57 58 59 60. 🌸
✨ Ҳар бир тугма ортида фақат сиз учун аталган махсус маъно яширинган...
112 369
⛔🆘 ТО‘ХТАНГ! 3 СОНИЯГА… 🆘⛔
Сиз ҳозир ўтиб кетишингиз мумкин…
Лекин шу ерда бир боланинг ҳаёти ҳал бўляпти… 😭
👶 Марямхон — 10 ойлик…
Фақат “ада…” дейди… 💔
Лекин ҳар куни оғриқ билан яшаяпти…
😔 Ота-онаси эса
умид билан бегона инсонларга қараб турибди…
⏳ Вақт кетяпти…
💰 Пул етишмаяпти…
🙏 ИЛТИМОС:
👉 1 марта босинг
👉 Гуруҳга киринг
👉 Ёрдам беринг ёки улашинг
🕊️ Балки айнан СИЗ
унинг тақдирини ўзгартирасиз…
🤲 Аллоҳ буни кўриб турибди…
🤍 Яхшилигингизни албатта қайтарсин…
👇 ҲОЗИР КИРИНГ:
https://t.me/mariyamga_yordam
112 369
Азизларим, барчангизга бугунги арафа куни ва кириб келаётган Қурбон хайити муборак бўлсин!
Аллоҳ барчамизни иймонда собит қилиб, икки дунё саодатига мушарраф қилсин!
ㅤㅤㅤㅤ
АРАФА ВА ХАЙИТ АЙЁМИ
МУБОРАК БЎЛСИН !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
112 369
ҲАЖ ва УМРА сабоқлари
❓Ҳаж ва умра ибодатлари қандай амаллар?
Ҳаж Ислом динининг беш ароконидан бири бўлган улуғ рукндир.
«Ҳаж» сўзи луғатда «улуғ нарсани қасд қилиш» деган маънони англатади. Ислом шариатида эса ҳаж махсус замонда, махсус маконда, махсус амаллар билан махсус ибодатни адо этишдир.
«Умра» сўзи луғатда «зиёрат ва ободлик» деган маъноларни билдиради. Ислом шариатида эса Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо билан Марва ўртасида саъй қилиб бажариладиган махсус зиёратга умра дейилади.
وَأَتِمُّواْ ٱلۡحَجَّ وَٱلۡعُمۡرَةَ لِلَّهِۚ
«Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун тугал адо этинг» (Бақара сураси, 196-оят).
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло ҳаж ва умрани Ўзи учун тугал адо этишга буюрмоқда.
🔶 Махсус замон.
Ҳаж фақат махсус вақтда адо қилинади. Хусусан, унинг бош рукни – Арафотда туриш зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни бўлиши шарт. Бошқа вақтда ҳар қанча турса ҳам, ҳаж ҳисобланмайди.
🔶 Махсус макон.
Ҳаж ибодатини адо этиш учун Аллоҳ томонидан ирода қилинган маконлар – Масжидул Ҳаром, Арафот, Муздалифа, Мино каби жойлар махсус макондир. Бошқа жойларда бу ибодатларни адо этиш мумкин эмас.
🔶 Махсус амаллар.
Бунда эҳром, Каъбани айланиб тавоф қилиш, Сафо ва Марва орасида саъй қилиш, Арафотда туриш, Муздалифада тунаш, шайтонга тош отиш каби амаллар кўзда тутилган.
Бу ибодат аҳли аёлининг ҳожатидан ортиқча, етарли маблағи бор, соғлом, омонликдаги хотиржам мусулмонга умрида бир марта фарз бўлади.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло ҳаж ва умранинг фарзларини, шартларини тугал, бенуқсон қилиб, Аллоҳ учун адо этишга амр қилмоқда. Шу билан бирга, «Ҳаж ёки умрани ният қилиб, ибодатни бошласангиз, охирига етказинг» деган маъно ҳам бор.
Барно Саидраҳмон
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 369
Салафлар эҳтиёжларини сўраб дуо қилишни Арафа кунига олиб қўярдилар.
Қанча эҳтиёжлар, орзу-умидлар ва дуолар борки, айнан Арафа куни охирида ижобат қилинган.
Биз рамазондаги Қадр кечаси қачон бўлишини аниқ билмаймиз. Зулҳижжадаги Арафа куни ҳақида эса бизга Аллоҳ таоло аниқ қилиб хабар бериб қўйган.
Шундай экан, сустлик нечун?
Солиҳлардан бири шундай дейди:
Арафа кунида қайси дуони қилган бўлсам, бир йил ҳам ўтмасдан (унинг жавобини) оппоқ тонгдек кўрдим.
Дуоларингизда барча мусулмон аҳлини ҳам тилга олишни унутманг, Азизлар!.
┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
