ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 039 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 039 名订阅者。

根据 26 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 103,过去 24 小时变化为 -417,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.76%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.86% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 906 次浏览,首日通常累积 19 885 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

111 140
订阅者
-41724 小时
+1657 天
-2 10330 天
帖子存档
​​​​Қадрдоним, яшаш шундайки, ҳисларимиз борасида бизлар КИМЛАРДАНДИР ҚАРЗМИЗ... Йўл қараб бизни кутган кўзларни, Бизни деб й
​​​​Қадрдоним, яшаш шундайки, ҳисларимиз борасида бизлар КИМЛАРДАНДИР  ҚАРЗМИЗ... Йўл қараб бизни кутган кўзларни, Бизни деб йўл босган оёқларни... Йўқлигимизда шаънимиз учун курашганларни... Дуоларига ўзимиз билмас исмимизни қўшганларни... Бошимизга мушкулот тушганда ёрдамга узатилган қўлларни... Кўзларнинг совуқ жангини ҳис қилганимизда, бизга далда бўлган ҳайриҳоҳликни... Қарзини узолмадик... Дўстим бир иш қилсангиз - "Аллоҳ йўлига"  деб қилинг... Яхшилик кўрсангиз "Аллоҳ рози бўлсин!" денг... Сиз бормаганда у кутган кўзларга Аллоҳнинг нури борсин... Сизни деб елган оёқларнинг табибга иши тушмасин... Мудом у даврада йўқ экансиз,  шаънингизни ҳимоя этувчилар ёлғиз қолмасин... Сизга ёрдам учун узатилган қўлларга Аллоҳнинг арқони кифоя қилсин! Ўша ҳайриҳоҳ нигоҳлар Аллоҳдан ажрини олсин... Дуоларингизда сиз ҳам ғойибларни дуо қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 1月 2025, 08:04

Латифанинг "қитмир"и Бир куни Сталин нутқ сўзлаб турганида залдан кимдир аксирганини эшитибди. Доҳий нутқини тўхтатиб, залга қараб дебди: — Ким аксирди? Ҳамма жим. Доҳий: — Биринчи қатордаги ҳаммани олиб чиқиб, отиб ташланглар, — дебди. Буйруқ бажарилибди. Кейин яна сўрабди: — Ким аксирди? Яна жимлик. Иккинчи қатордагиларни ҳам отиб ташлашибди. Буйруқ бажарилгач, савол такрорланибди. Яна жимлик экан. Учинчи қатор ҳам отилибди. Сталин яна саволини такрорлабди. Шунда ўрта қатордан биров секингина: — Мен — дебди. — Ким, қани ўрнидан турсин. — Мен, — дебди қўрқиб. Шунда Сталин унга қараб: — ... Давомини ўқиб, думалаб қолибман... 🤣
02 1月 2025, 07:50
03 1月 2025, ~06:10

ХАЙРЛИ КУН, СИЗГА  ЯХШИЛАР! Салом юзи қуёшлиларим, Тонга етган бардошлиларим, Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Салом кўнгли қордек оқларим, Гина-гудрат, кибри йўқларим, Охиратдан кўнгли тўқларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Мени билган, билмаганларга, Кулиб турган, кулмаганларга, Ҳали салом бермаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тонга етиб шукур қилганлар, Ўтган кундан фикр қилганлар, Ибодатдан ҳузур қилганлар, Хайрли кун сизга яхшилар! Суйганлару, суймаганларга, Куйсам, бирга куймаганларга, Дийдоримга тўймаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тилагим бор сизга ушбу чоғ, Сиздан нари юрсин ғам, фироқ, Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ, Хайрли кун сизга яхшилар! Яратганга ҳамдлар айтайлик, Кўп тонгларга омон етайлик, Кетсак, жаннатларга кетайлик, Хайрли кун сизга яхшилар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 1月 2025, 22:20

#БУНИМАСИ Мана бу келин қайнотасига муздак овқат бериб яна камига уни калтаклади😱 Охиригача кўринг😳😨
01 1月 2025, 22:10
02 1月 2025, ~22:07

Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган қадрдонларим ❄️ АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз барокатли ва сермазмун ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 1月 2025, 21:04

Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо булсин! Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!    Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин! Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!   Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра! Ўтганларимизни мағфират айла! Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 1月 2025, 20:00

Ассалому алейкум, Азизларим! Сизнларни кириб келган янги 2025 йил билан табриклайман! Янги 2025 йилда, Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту саодат тилайман. Янги йилда хонадонингиздан хотиржамлик, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин! Бу йил ўзгача, ширин орзу ва ниятлар рўёби билан ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 12月 2024, 22:32

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.    Хайрли тонг, Азизлар! Аллоҳ тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!    Азизлар, янги йил муродбаҳш чоршанба билан бошланмоқда! Аллоҳ яхши ният қилган ҳар бандани муродига етказсин. Азизлар, ушбу фурсат хайрли дуолар қилайлик... Янги йил хаммамизга хайрли келсин! Аллоҳ дуоларимизда сўраганларимиз ижобатини ҳадя этсин, барча яқинларимиз, оиламиз, ота-оналаримиз доимо соғ ва бағри бутун бўлсин! Йил давомида ғам-ташвишларимиз камайиб, яқинларимиз билан дийдорлашиш онларимиз кўп бўлсин. Бугун соғинган яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, уларга хуш кайфият, яхшиликлар улашинг, ёмонлик қилганларни ауф этинг, мурувват кўрсатинг. Ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшанг. Янги йил яхшиликлар билан бошлансин! Бу куннинг файзу шодликлари Сизга хамроҳ бўлсин, қадрдон! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 12月 2024, 20:04

ЙИЛ БОШИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО (3 марта ўқилади): “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам. Аллоҳумма Анта абадийюл қодимул аввал. Ва ъала фазликал ъазийм ва жудикал муаввал ва ҳаза амун жадийд қод ақбала, насьалукал ъисмати фийҳи минаш шайтани ва авлияиҳи ва жунудиҳи вал ъавна ъала ҳазиҳин нафсил аммароти бис суьи вал иштиғола бима юқоррибуни (юқоррибуна) илайка зулфа. Я зал жалали вал икром. Я армаҳамар роҳимийн. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам.” Маъноси: Бу дунёда барчага Роҳман, у дунёда фақат мўминларга Роҳийм Аллоҳ исми ила! Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин! Аллоҳим, Ўзинг аввали йўқ Боқийсан, Қаййюмсан. Сенинг буюк раҳматингга, олий фазлингга суяниб сўрайманки, кириб келган бу йилда мени (бизни) шайтоннинг шарридан, унинг дўстлари ва лашкаридaн, ёрдамчиларидан Ўз паноҳингга олгин, нафси амморамга қарши курашда мадад бергин, мени (бизни) Ўзингга яқинлаштирадиган амалларимнинг бардавом бўлишида Ўзингдан ёрдам ва тавфиқ сўрайман. Ё Зал-жалоли вал-икром! Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг умматларига, оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин! Дўстларингизга  улашинг! 📖 Telegram.me/IBRATLI   - Асл ибрат макони...
31 12月 2024, 19:33

​​#Хайрли_тун ​​Ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан: «Байрам нима?» деб сўрадилар. Мусулмонлар амири шундай жавоб берди: - Гуноҳсиз ўтган ҳар бир кун байрамдир! 🥀Бу оқшом Сизга тилагимиз: Ёмонлик сиздан етти чақирим наридан тегмасдан ўтиб кетсин... Яхшилик эса эшигингизни қийналмай топиб келсин! Болаларингиз топганини сизга илинадиган кунларга етинг! Ота-онангиз дуоси ижобат бўлган лаҳзалар сизга пешвоз чиқсин... Туғишганлардан ўтадиган қадрдонлар топинг, жигарларингиз оқибатли бўлсин! Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтганларидек гуноҳсиз ўтган кунларингиз - байрамларингиз кўп бўлсин!    Янги йил тонгида ғойибона кўришгунча Аллоҳга омонатсиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 12月 2024, 11:01

САМИМИЙ ТИЛАКЛАРИМ ШУ... 🎙Толибжон Исроилов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 12月 2024, 10:31

ЯНГИ ЙИЛ КЕЧАСИ Кўнгил маъюс тортди йилнинг сўнгида, Билмам, ниманг билан сеҳрладинг, қор. Бугун куппа-кундуз кўзим ўнгида, Яна бир ёшимни ўғирладинг, қор. Қирқинчи қасримга ўтайми энди, Кечаги ёшлигим эртакми энди?.. Баҳорим етгудек қўлим узатсам, Етолмай дилимни не деб юпатсам. Лайлакқор, азизим, ғалат байрам бу — Кулиб кузатсамми, йиғлаб кузатсам... Дардим жим ичимга ютайми энди, Кечаги ёшлигим эртакми энди? Сўрсанг, севинчимдан ўкинчим кўпроқ, Сендан-да кумушроқ сочимдаги оқ. Йилим келмай туриб, йилим кетмоқда, Кўзда табассум-у киприкда титроқ. Мен ҳам сал шошдим-да, қайтайми энди, Кечаги ёшлигим эртакми энди? Янги йил, Келавер қандай келсанг ҳам, Кимлар етди сенга, кимлар етмади. Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам, Йўқлаб келганингни ўзи бир байрам. Қулоғингга бир гап айтайми, энди, Кечаги ёшлигим эртакми, энди... Муҳаммад Юсуф •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 12月 2024, 10:01

ХАЙР, МЕНИНГ ЎТГАН БИР ЙИЛИМ... Рози бўлгин хотираларга... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 12月 2024, 09:01

Азизлар бу он сизга тилагим, Аллоҳ ҳар бир қилган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин. Топганингиз ҳалол бойликка, қилган ибодатларингиз ажру савобларга васила бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 12月 2024, 08:31

#Эслатма Бугун хуфтондан кейин Ражаб ойи ибодатларини бошланг. Хайрли дуолар қилинг, бу тунда дуолар қабул бўлиши айтилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ражаб ойи кирганида мазкур дуони қилар эдилар: “Аллоҳумма  барик лана фи ражабин ва шаъбона ва баллиғна Рамазона “ “Эй Аллоҳ, бизлар учун Ражаб ва Шаъбон ойларини баракали қилгин ва бизни Рамазон ойига (омонликда) етказгин!”. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам етказинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 12月 2024, 07:31

#Малҳам Кун келиб ҳамма нарса ўз йўлига тушиб кетишига ишониб, дуо қил... Ҳамма нарсанинг хайрлиси содир бўлишига ишониб, ҳаракат қил... Ва бир куни ҳамма қийинчиликлар тугашига ишониб, сабр қил... Яхши кунларни кутиб яшаш ҳам — ибодат. Зеро, бало-мусибатлар бардавом бўлмайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 12月 2024, 07:02

ЯШАЯПМИЗ, ЎЛГАНИМИЗ ЙЎҚ 🎙Ўктаам Камолов & Улуғбек Қодиров •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга   улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 12月 2024, 06:01

ЙИЛ САРХИСОБИ 🎙Мухамадали Эшонқулов ниятларингиз хаммаси амалга ошмаслиги мумкин, лекин сиз таслим бўлманг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 12月 2024, 04:02

ДЎСТЛАРИМ, ТАШАККУР БОРЛИГИНГИЗГА ❄️ Янги йилга кириб борайлик Аразсиз, гинасиз юраклар билан ✍🏻Гулжамол Асқарова 🎙Ферузабону •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 12月 2024, 03:00

ЯНГИ  ЙИЛ  ҲАҚИДА 🎙Нуриддин домла •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 12月 2024, 01:00