ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 631 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 298,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 480 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 631 名订阅者。
根据 25 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 933,过去 24 小时变化为 -7,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.24%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.76% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 442 次浏览,首日通常累积 19 849 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 26 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
111 594
订阅者
-724 小时
+3077 天
-1 93330 天
帖子存档
111 409
Бахтни ҳис этишингиз учун кўп пулингиз, қимматбаҳо машинангиз ёки данғиллама уйингиз бўлиши шарт эмас .
Шунчаки дилингизда шукрингиз бўлса, дардингиздан ҳам БАХТ топишингиз мумкин.
Олдинга - умид билан, орқага миннатдорчилик билан, тепага эътиқод билан, атрофга эса меҳр - муҳаббат билан қаранг.
БАХТЛАР СИЗГА ЯРАШСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
31 7月 2025, 05:41
111 409
Оилада нечинчи фарзандсиз 🫠
1. Котта 😠
2. Ўртанча 😐
3. Кенжа😎
Оилада нечинчи фарзандлигизни танланг ва устига босинг сизга нима беркитиб қўйилган экан🥰
31 7月 2025, 05:31
01 8月 2025, ~10:30
111 409
Бир ҳакимдан:
«Нима учун сизга ёмонлик қилишса ҳам, яхшилик қилаверасиз?» деб сўрашди.
У шундай деди:
«Яхшилигим билан унинг ҳаётини афзал, ўзимнинг кунимни гўзал, тамойилларимни кучли, руҳимни тоза, нафсимни мусаффо қиламан», деб жавоб берди.
ХАЙРЛИ КУН, ЯХШИЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 7月 2025, 02:27
111 409
ГЎЗАЛ ТИЛАК
🎙Осиё Муҳтарова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 7月 2025, 22:34
111 409
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган қадрдонларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Пайшанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Кун давомида яхши кайфият сизларни тарк этмасин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 7月 2025, 21:01
111 409
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ
Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо булсин!
Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!
Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра!
Ўтганларимизни мағфират айла!
Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 7月 2025, 19:20
111 409
ХАЙРЛИ ТУН!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 7月 2025, 11:59
111 409
Ҳурмат қилсанг ҳам, қадрламаса — хафа бўлма.
Инсон ўз табиатига ярашасини кўрсатади.
Сен инсоф билан муомала қилдинг, юракдан ҳурмат кўрсатдинг — аммо у қадрламади.
Бу сенинг эмас, унинг ютқузган жойи.
Сен қадрлисан. Сен ҳурмат қилишни билган инсонсан — ва бу сенинг устунлигинг.
Ҳақиқий қадрни билишади, фақат нотўғри одамга тушиб қолган бўлсанг — ўрган, кета бил, ва ўз қимматингни сақла.
Баъзан ҳаёт сени руҳан кучлироқ қилиши учун нотўғри одамлар билан учраттиради.
Улар сенга қадрлашни ўргатади.
Шуни унутма:
Ҳар бир инсон сени тушунишга мажбур эмас.
Лекин ҳар бир тўғри инсон сени ҳис қилади, сенинг қалбингдаги ниятни, сўзингдаги самимиятни билиб олади.
Шунинг учун ҳам...
Қимматингни тушунмаган одамга ўзингни исботлашга уринма.
Сенинг ҳузуринг, сукунтинг, севгинг сазовор одам учун сақлансин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 7月 2025, 11:25
111 409
Кимнинг қалбида хавотир ва ғам алам юзага келса, вафот топганларни (яъни қабристонни) зиёрат қилсин, касал кўргани борсин ва етимнинг бошини силасин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 7月 2025, 10:59
30 7月 2025, ~11:25
111 409
УМР...
Мен умрни кўрмай қолибман
Ёнгинамдан ўтиб кетибди
Қўлимга бир китобни тутиб
Тақдиримни битиб кетибди.
Хатто юзин бир бор кўрсатмай
Изларини чизиб кетибди
Мени ҳаёт жангига ташлаб
"Кураш" - дея, ёзиб кетибди.
Кетаяпман ортидан қувиб
Болаликни, ёшликни ташлаб
Гоҳо кулиб, гоҳо англамай
Гоҳо, унсиз кўзимни ёшлаб.
Ҳар йил қишда бир йўқлаб келиб
Ёшимга ёш, қўшиб кетармиш
Гўё, менда алами бордек
Сочимга қор тўкиб кетармиш.
Мен умрни кўрмай қолибман
Ёнгинамдан ўтиб кетибди
Пешонамга ажинлар тортиб
Суратини чизиб кетибди.
Мен умрни кўрмай қолибман...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 7月 2025, 10:44
111 409
ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЙЕТАСИЗ, ИН ША АЛЛАХ
ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
30 7月 2025, 10:34
01 8月 2025, ~05:52
111 409
ҲАҚИҚИЙ УМР
Ривоят қилинишича, бир сайёҳ жуда кўп юртларга борган экан. Бир шаҳарга борар, у ердаги диққатга сазовор жойларни кўрар, сўнг бошқасига бориб айланарди. Бир куни сафари давомида олис қишлоққа борибди ва умрида кўрмаган нарсага гувоҳ бўлибди.
Қишлоқ аҳолиси қабрдаги лавҳаларга ўлган одамнинг исми ва умрини ёзиб қўйишган экан. Лекин сайëҳни даҳшатга солган нарса шу эдики, қабрлар катта, ўлганлар ёши эса жуда қисқа вақтни кўрсатар эди. У кабристонга фақат гўдаклар кўмилган, деган ўйга борибди.
Биринчи қабрдаги ёзувни ўқибди, унда шундай ёзилган экан:
– Бу Суод исмли одамнинг қабри, у 1 йилу 3 кун яшаган.
Иккинчи қабрдаги ёзувни кўриб ҳайратдан ёқа ушлабди:
– Ушбу қабрда Жасур исмли одам ётибди, у 2 йилу 1 ҳафта яшаган.
Бир қабрдан бошкаси томон борган сари ажабланиши ортаверибди. Қабристон қоровулига:
– Мен шунча йил дунё кездим ва ҳеч ҳам бундай ғалати ҳолатга гувоҳ бўлмадим, – дебди.
Қабристон коровули табассум қилиб:
– Меҳмон, ҳойнаҳой, сиз қабрдаги инсонлар умри жуда ҳам қисқа эканидан ҳайратланаётгандирсиз? – дебди сайёҳга.
– Ха, -деб жавоб берибди сайёх хаёл сурганча.
– Биз фақат ҳаётимизнинг бахтли кунларини, ўзгаларга ёрдам бериш, яхшилик килиш билан ўтган қисмини ҳисоблаймиз, холос. Масалан, Суод деган инсон 50 йил умр кўрган, лекин фақат 1 йилу 3 кунини фароғатда, ўзгаларга ёрдам беришда ўтказган. Қолганини чикариб ташлаганмиз, – дебди.
– Шунда сайёҳ кабристон коровулига ғамгин оҳангда шундай дебди:
– Агар мен сизларнинг қишлоғингизда ўлиб колсам қабримга:
– Бу одам сайёҳлик қилиб умрини ўтказган ва онасининг корнидан тушиши билан ўлган, – деб ёзиб қўйинглар, – дебди.
Инсоннинг ҳақиқий умри унинг яшаган кунлари эмас, балки Аллоҳ таоло буйруғига кўра ўтказган онларидир.
Бу бир ҳикоя бўлса ҳам катта ибратга эгадир. Инсоннинг ҳақиқий умри солиҳ амаллари билан ўлчанади.
"Фазилатли амаллар" китобидан.
30 7月 2025, 09:33
111 409
Онанинг сўнгги илтимоси...
Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди:
— Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин.
— Бўлди, кетдим.
— Шошма, болам. — Онам кўзимга одатдагидан бошқача, қандайдир мунг билан термилди. — Гап бор.
Типирчилаб соатга қарадим: ҳали бензин олиш керак, ишга бориш керак, кейин нашриётга ўтиш...
— Нима эди?
Онам кўзимга ҳамон маъюс термилиб ўтирарди.
— Суратга тушайлик, — деди тўсатдан.
Ажабландим.
— Нега?
— Яқинда мен ўламан.
Онам бу гапни худди: “Қўшниникига чиқиб келаман”, дегандек оҳангда айтди. Кулиб юбордим.
— Қўйсангиз-чи, ойи.
Шундай дедим-да, чиқдим кетдим.
Орадан икки ҳафта ўтдию... Кечалари уйғониб кетаман, ўйлайман. Ўйлайман: сен номард, сен ахмоқ нимага, нимага ўшанда кулдинг? Суратга тушишга вақтинг йўқмиди? Керак бўлса топасан-ку! Китоб учун, журнал учун, иш устида, боғда, кўчада... Нима, сен киноюлдузмисан? Жаҳоншумул шахсмисан? Ана, бир даста суратинг ётибди. Ҳар хил. Ҳар ерда... Фақат... Онанг билан тушган суратинг йўқ!
"Дунёнинг ишлари" китобидан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 7月 2025, 07:12
111 409
Энг Зўр 3 хил Бурж вакиллари, эхтиёт бўлинг!
Уларда 6 чи тўйғу яъни олдиндан сезиш ва кўриш қобилияти бор!
Булар кимлар?
Жавоби👇
30 7月 2025, 07:02
01 8月 2025, ~05:52
111 409
ТУҒИЛГАН КУНЛАРДА АВВАЛО ОНАЛАРНИ ТАБРИКЛАНГ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 7月 2025, 05:41
111 409
АҚЛЛИ КЕЛИН
(бўлган воқеа)
Кеча кичик укамизни туғилган куни бўлди. Дастурхон чиройли тузалган, уй тўрини волидамиз яшнатиб ўтирардилар. Бирин кетин ака-укаларимиз ўз болалари билан келиб уй меҳмонларга тўлди.
Дуо қилиниб маросим бошланди. Совға олиб келганлар маросимга сабабчи укамизга ўз ҳадяларини бера бошлашди. Ҳаммамиз навбатма навбат укамизи қучоқлаб, табрикладик.
Укам табриклардан ҳоли бўлгач, бирдан унинг жуфти ҳалоли ўрнидан турди. Ҳаммамизи эътиборимиз келинда.
- Ман ҳам табрикламоқчиман. - шундай дея келин юриб, бизларни ҳайрон қолдириб укамизи олдидан ўтиб, тўрида бизни ишларимизи кузатиб ўтирган онамизи олдиларида тўхтади:
- ОЙИЖОН, АСЛИДА БУГУН СИЗНИ БАЙРАМИНГИЗ. БУГУН СИЗ ҚИЙНАЛИБ, ИККИ ҲАЁТ ОРАСИДА БЎЛИБ, МАНГА ЖУФТИ ҲАЛОЛ БЎЛГАН ЎҒЛИНГИЗНИ ДУНЁГА КЕЛТИРГАН КУНИНГИЗ ВА ШУНДАЙ ФАРЗАНД ОНАСИ БЎЛГАНИНГИЗ БИЛАН ЧИН ҚАЛБИМДАН ТАБРИКЛАЙМАН. УШБУ АРЗИМАС ҲАДЯМНИ ОЙЛИГИМДАН ЙИҒИБ ОЛДИМ. ҚАБУЛ ҚИЛИНГ.
Келинимизни қўлидаги рўмолча очилди. Кўзимизга ялт этган тилло узук кўринди. Ҳаммамиз беиҳтиёр қарсак чалиб юбордик. Келинимиз эса волидамизни маҳкам қучоқлаб ўпиб, қўлларига узукни тантанали қарсаклар остида тақиб қўйди.
Келинимизни бу қилган иши ҳаммамизга чиройли ибрат бўлган эди.
Онамиз ҳам кўзларида ёш ила дуо қилдилар ва:
- БУГУН ҲАҚИҚАТДАН ҲАМ МЕНИНГ БАЙРАМИМ. ЖУДА ХУРСАНДМАН. ФАРЗАНДИНИ ТУҒИЛГАН КУНИ - АСЛИДА ОНАЛАР БАЙРАМИ. РАҲМАТ СИЗГА ҚИЗИМ.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 7月 2025, 05:11
111 409
Malikalar jangiga sabab bo’lgan uzuk 🤩
HURRAMning shu uzugini ko’rganimda judayam xohlagandim mandayam bo’lishini
Va man uno topdim 😍
Turkiya Asmanskiy kumushidan yasalgan ushbu mukammal uzuk soni judda kam kelibdi
Hozir skidkada ekan
Darhol kanaliga ulanib oling
Keyin topolmaysiz🔴
30 7月 2025, 05:01
01 8月 2025, ~06:15
111 409
ОМОНЛИК ТИЛАЙЛИК БИР-БИРИМИЗГА
🎙Дилноза Кубаева
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
30 7月 2025, 01:04
111 409
🌺Сизларга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди:
Тилайман мўминлик ибодатини,
Жаннати инсонлар хуш одатини.
Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман Умардек мард феъли одил,
Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил.
Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман бахт қасрин учқур отларин
Бухорий тафаккур, хаёлотларин.
Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин,
Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин
Аталган сенга деб она дуосин,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман тоғларнинг маҳобатини,
Зулфиқор тутган мард салобатини.
Дилдаги пок ният ижобатини,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
30 7月 2025, 00:01
111 409
👀 Келинг кўз нурингизни текшириб кўрамиз
Расмда қайси ҳайвонни тасвирланган??
ЖАВОБЛАРИ👇
29 7月 2025, 23:51
01 8月 2025, ~06:15
