ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 039 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 039 名订阅者。
根据 26 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 103,过去 24 小时变化为 -417,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.76%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.86% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 906 次浏览,首日通常累积 19 885 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
111 140
订阅者
-41724 小时
+1657 天
-2 10330 天
帖子存档
111 032
#ДЎСТ
• Сени ҳар доим мақтадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда. Манфаатлари тугаган куни эса сени қарғашни бошлашади.
• Сени ҳар доим ёмонлайдиган кишилардан ҳам узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай сенга зарар етказишади.
• Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар душмандан калтак еяётган пайтида сендан фидокорлик исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
- Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб?!- дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади.
• Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки, нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!
• Бу бахтни қўлдан бой берма!
• Зотан бу каби дўстлар тарихда Пайғамбарларга насиб этган ва уларга эса то қиёматга қадар Аллоҳнинг розилиги бўлсин, дейилади.
Алий То Ҳа Ҳузайфа
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 12月 2024, 04:05
111 032
ОГОҲ БЎЛИНГ!
Агар бирор яқин кишингизга бирор номаъқул ишни қилмаслик ҳақида насиҳат қилсангиз у сизга дарҳол: "Кўпчилик шундай қиляпти-ку" деб эътироз билдиради.
Шунда сиз унга айтинг, "Агар Қуръони каримда "кўпчилик одамлар" деган жумлани ўқиб ўрганиб кўрсангиз, уларга "билмайдилар", "шукр қилмайдилар", "имон келтирмайдилар" деган жумла келади. Ёки бўлмаса, "уларнинг кўпчиликлари" деган жумлани ўргансангиз, уларга "фосиқлардир", "жоҳиллардир", "юз ўгирувчилардир", ақлларини ишлатмайдилар", "эшитмайдилар" деган жумла келади".
Бас, шундай экан сиз кўпчилик эмас, балки Аллоҳ мақтаган озчиликлардан бўлишга ҳаракат қилинг.
Қуръони каримда: "бандаларим орасида жуда ҳам озчиликлари шукр қиладилар", "у билан бирга жуда озчилик имон келтирди", "аввалгилардан кўпчилик, кейингилардан эса озчиликдир" деган оятлар бор.
Демак, кўплик доим ҳам ҳақиқат - яхшилик учун меъёр эмас экан.
Аллоҳим бизларни озчиликлар қаторида қилгин...🤲
Дуо килганда хам "кўпларни каторида қил" дея дуо килишдан сақланинглар Азизлар...
Билганларимизни бир биримизга улашайлик... бир биримизни огоҳ этайлик...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 12月 2024, 02:36
111 032
Pul sovrinlarini yutib olishni xohlaysanmi? Hammasi juda oson! Aksiyali Piala Gold qutisini sotib ol va "HAR BIR QUTIDAN PUL OLING» aksiyasida ishtirok et!
Batafsil ma’lumot https://vpluse.me/uz/pialapromo
❄️" HAR BIR QUTIDAN PUL OLING " aksiyasi bilan qishki sovrinlar mavsumi
🤩 Piala Gold choyi ta’midan bahramand bo‘ling
🎁 Nimani yutib olish mumkin?
• Pul sovrinlari
😎Qanday qilib ishtirokchi bo‘lish mumkin:
- Piala Gold choyining aksiyali qutusini sotib ol
- Qutini skanerla
- Pul sovrinlariga ega bo‘l
Batafsil ma’lumotlar: https://vpluse.me/uz/pialapromo
25 12月 2024, 02:31
26 12月 2024, ~14:09
111 032
ОГОҲ БЎЛИНГ!
Агар бирор яқин кишингизга бирор номаъқул ишни қилмаслик ҳақида насиҳат қилсангиз у сизга дарҳол: "Кўпчилик шундай қиляпти-ку" деб эътироз билдиради.
Шунда сиз унга айтинг, "Агар Қуръони каримда "кўпчилик одамлар" деган жумлани ўқиб ўрганиб кўрсангиз, уларга "билмайдилар", "шукр қилмайдилар", "имон келтирмайдилар" деган жумла келади. Ёки бўлмаса, "уларнинг кўпчиликлари" деган жумлани ўргансангиз, уларга "фосиқлардир", "жоҳиллардир", "юз ўгирувчилардир", ақлларини ишлатмайдилар", "эшитмайдилар" деган жумла келади".
Бас, шундай экан сиз кўпчилик эмас, балки Аллоҳ мақтаган озчиликлардан бўлишга ҳаракат қилинг.
Қуръони каримда: "бандаларим орасида жуда ҳам озчиликлари шукр қиладилар", "у билан бирга жуда озчилик имон келтирди", "аввалгилардан кўпчилик, кейингилардан эса озчиликдир" деган оятлар бор.
Демак, кўплик доим ҳам ҳақиқат - яхшилик учун меъёр эмас экан.
Аллоҳим бизларни озчиликлар қаторида қилгин...🤲
Дуо килганда хам "кўпларни каторида қил" дея дуо килишдан сақланинглар Азизлар...
Билганларимизни бир биримизга улашайлик... бир биримизни огоҳ этайлик...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 12月 2024, 02:31
26 12月 2024, ~14:09
111 032
Ҳаёт китобини бир-бир варақлаб
Мен ўтган умримга ачинмай қўйдим...
Биз умримизнинг ҳар бир куни учун Аллоҳга хамд айтмоғимиз керак. Чунки биз онгли мавжудот - ИНСОН қилиб яратилганмиз. Бизга хато қилиш, адашиш, тафаккур қилиш, йиғлаш, хурсанд бўлиш ва яхшиликлар қилиш имкони берилган.
Ҳаётнинг гўзаллиги ҳам шунда!
Ачиниш, ҳайратланиш, завқ ва илҳомланиш, меҳр билан севиш... буларнинг ҳаммаси муъжиза!
Шу муъжизалар қалбингизни бугун ҳам, эрта ҳам, индин ҳам, сира тарк этмасин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 12月 2024, 00:01
111 032
⚡️Бугун 2024 йилнинг сўнгги чоршанбаси!
Биз йил давомида 51 марта бу кунни кутиб олдик. Йил бўйи 51 марта “Муродбахш чоршанба муборак бўлсин!” дея бир-биримизни табрикладик.
Бугун эса, шундай кунларнинг 52 - чиси кутиб олмоқдамиз.
Хаётдан мўъжиза кутгувчилар учун чоршанба энг яхши кун! Кунингиз дуоларингиз ижобатига бой бўлсин!
Йилнинг энг сўнгги чоршанба тонги муборак бўлсин!
24 12月 2024, 22:10
111 032
#АнаХалос
Интернетдаги кўраётган бахтли оилаларни кўриб қоламиз🫣
Базан машина, уй жой ва телефон совғалари бир бирига падарка қилишади, бу видеони кўриб фикрим ўзгарди. ИЛТИМОС ВИДЕОНИ ОХИРИГАЧА КЎРИНГДА СИЗ КУТМАГАН ХОДИСА РЎЙ БЕРАДИ. АВВАЛ ШУ☝️ ВИДЕОНИ КЎРИНГ КЕЙИН ДАВОМИНИ БУ ЕРДА👇👇
24 12月 2024, 21:59
26 12月 2024, ~14:09
111 032
Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
24 12月 2024, 21:01
111 032
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ
Омонмисиз, қадрдон! Муродбаҳш чоршанба кунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин!
Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!
Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра, ўтганларни мағфират айла!
Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 12月 2024, 20:00
111 032
Инсон тонгга тун
орқали етиб боради...
Аллоҳ ҳар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин.
Аллоҳга омонатсиз, қадрдон!
Яхши дам олинг...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 12月 2024, 10:59
111 032
📖 Капалакдек умрингда чумолидай меҳнаткаш бўл, асал аридек фақат гулларга қўниб, ўзинг емасангда — бол тўпла ва инъом эт, ўз оилангни шердек ҳимоя қил, фойдали илм эгаси бўлсанг — булбулдек сайраб ўзгаларни хушнуд эт, кези келганда нодон олдида балиқдек сукут сақлашни ҳам бил, бургутдек баландга уч ва илм-фан чўққиларини забт эт, ҳаёт йўлида туядек сабрли бўл, илон — чаён каби ўзгаларга озор берма, товусдек гўзаллигингга мағрурланиб ўтма, маймундек эрмакчи бўлсанг — шоқолдек ўлаксага зор бўласан, эзгу ишларга учқур от каби чопиб бор, атрофга боқ, яна сенга вафодорликни, тонг саҳарда туришни ўргатадиганлар билан бир қаторда ўзининг даюс сифатини юқтирадиган ёки паразитдек ҳаётни сенга ибрат учун кўрсатиб турган бир қанча маҳлуқотлар бор…
Ҳушёр бўл,
оқу қорани ажрата бил...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 12月 2024, 10:31

24 12月 2024, 10:25
26 12月 2024, ~14:17
111 032
+3
Har bir bayram yaxshi syujetga muhtoj.
Bayramingizni Kinopoisk tanlovidagi filmlar bilan boshlang. Komediya, fantaziya, jangari film yoki drama bo‘lsin — bayram kunlarida sizni ilhomlantiradiganini tanlang.
Yandex Plus obunasi bilan 60 kun bepul tomosha qiling.
Yandex Plus obuna shartlari: ya.cc/b. 60 kunlik Yandex Plus obunasi bepul, keyin avtomatik yangilash – oyiga 9 999 soʻm. Taklif faqat ilgari faol Yandex Plus obunasi bo‘lmagan yoki uni o‘z ichiga olgan yangi foydalanuvchilar uchun mo‘ljallangan. Bank kartasi tafsilotlari talab qilinadi.
24 12月 2024, 10:25
26 12月 2024, ~14:17
111 032
#Тафаккур
Донишманд йигитдан сўради:
– Нега балиқ ейсизлар? -
Йигит:
– Яхши кўрганимиз учун...
– Балиқни яхши кўрганингиз учун ейсизми? Шунинг учун уни тутиб, ўлдириб, пиширасизми?!
Сиз балиқни яхши кўраман деманг! Сиз ўзингизни яхши кўрасиз! Сизнинг нафсингизга балиқ таъми ёқади, шунинг учун уни сувдан тутиб олиб ўлдирасиз ва пишириб ейсиз..!
Аксарият одамларнинг муносабати шу балиққа бўлган мухаббатига ўхшайди... ўз нафси ва истаги учун яхши кўрганларининг жонини, эркини тортиб олади, уни жамийки борлиғидан айиради...
Асл мухаббат эса бериш демакдир, тортиб олиш эмас...
Дилбар таржимаси.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 12月 2024, 09:43
111 032
Бахтни ҳис этишингиз учун кўп пулингиз, қимматбаҳо машинангиз ёки данғиллама уйингиз бўлиши шарт эмас .
Шунчаки дилингизда шукрингиз бўлса, дардингиздан ҳам БАХТ топишингиз мумкин.
Олдинга - умид билан, орқага миннатдорчилик билан, тепага эътиқод билан, атрофга эса меҳр - муҳаббат билан қаранг.
БАХТЛАР СИЗГА ЯРАШСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
24 12月 2024, 07:16
111 032
📖 ТЎЛОВ
Узун, диққинафас йўлакдан юриб ўтдими, югурибми эслолмади. Қаршисида жуда кўп эшикларни кўрди. Пештоқига катта, зархал ҳарфлар билан ёзилган номлари ҳам бор. Ўнгга қаради : «Вақт». Чап томонидагисига «Яхшилик» деб ёзилган.
Орқароқдагисини ўқишга бироз қийналди. «Диёнат» ми? Ёғе, «Хиёнат» шекилли?! Рўпарадагиси кўпроқ маъқул келди. Қадамларини тезлатди.
- Кечирасиз, бу эшикдан кириш осону, чиқиш қийин!
- Кирсам бўладими? - тутқични ушлаб тараддудланди.
- Ихтиёрингиз! Бизнинг вазифамиз огоҳлантириш. Лекин қайтиб чиқиш учун энг қиммат тўловни амалга оширишингиз керак бўлади. Ўйлаб кўринг!
Ўйлаб кўриш ҳақидаги гап қулоғига кирар-кирмас, у ўзини ичкарига урди. Кўзлари қамашди. Қолганини эслолмайди. Бирдан ортга қайтиши кераклиги ёдига тушдию, боя ўзи кирган жимжимадор эшикни қидира бошлади. Эшик олдидаги навбатни кўриб эсдан оғай деди. Бироқ кутганидек бўлмади. Орадан бироз ўтиб навбати келди. Ҳайронлиги ортиб ёнидаги одамдан бу ҳақда сўраганда, жавобдан ҳайрати янада ортди. «Ҳеч ким чиқолмаяпти ташқарига!»
- Кимнинг навбати? - таниш овоздан сергак тортди.
- Мен!!! Менинг навбатим! - шошилганча тутқичга ёпишди.
- Тўловни тўладингизми?!
- Йўқ. Менга айтишмади. Ҳалиги...нима тўлашимни ҳам билмайман.
- Виждонингизни тўлов сифатида қолдирингда, марҳамат ташқарига!
Эшикдан кириш учун бир бири билан ёқа йиртгудек талашаётган одамларни итариб, туртиб диққинафас йўлакдан чиқар экан, ортга ўгирилиб эшик томон яна бир бор қаради. «Бойлик» - катта, зархал ҳарфлар билан ёзилган сўз оҳанрабодек ҳаммани ўз домига тортаётганди.
Аллома Хакимова
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
24 12月 2024, 06:09
111 032
Бу жуда қизиқ. Исмингиз бош харифини кўрингчи сизга нима чиқаркин.🫠
Билиш учун пастаги😍😍😍
Исмингиз бош харифини Босинг.
А Б В Г Д Е Ё Ж
З И Й К Л М Н О
П Р С Т У Ф Х Ў
Ғ Ч Ш Э
🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺
Исмингиз бошланғич харифини кўринг сизга нима беркитиб қўйлган экан билиб олинг бу жуда қизиқ🥰👇🏾
24 12月 2024, 05:59
26 12月 2024, ~14:17
111 032
ИЛТИМОСНОМА
Тафаккур соҳиби мана бу одам,
У асло синмайди, қанча эгмагин.
Бироқ банда у ҳам, инсондир у ҳам,
Ҳурматли ХУДБИНЖОН, унга тегмагин
Мана бу одамда қалб бордир гўзал,
Ҳислари ўхшайди ёйилган кунга.
Илтимос қиламан, раҳм айла сал,
Азизим ДИЛОЗОР, тегмагин унга.
Бунда-чи порлайди ёрқин истеъдод,
Ақлу ҳис бирлашиб унда бўлмиш жам.
Худо ҳаққи, уни қилмагил барбод,
Қадрли ҲАСАДГЎЙ, тегма унга ҳам.
Яхшиси, барчангиз марҳамат айлаб,
Келинг ҳузуримга, меҳмон қилгайман.
Ахир аён менга сиздаги талаб,
Ҳар нечук, мен сизни кўпдан билгайман.
Абдулла Орипов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга хам узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀
24 12月 2024, 02:01
111 032
ЯШАШ ОСОН ЭМАС...
Фараз қилинг, уч кишини зиндонга ташлашди. Уларга зиндондан қутилиш учун иккита имконият берилди. Шу имкониятни фақат икки киши олиши мумкин, учинчи инсон эса зиндонда қолиб кетади.
Хўш, сизнингча ким зиндонда қолиб кетади?
Албатта, улар ичидаги энг яхшиси, кўнгли бўши, қалби тозаси. Чунки у имкон талашиб бошқаларга озор беришни хоҳламайди, гарчи ўзи зиён кўрсада...
Мендан ҳаётда нега яхши инсонлар қийналади деб сўраманг! Энди сабабини биласиз! Ҳа, яхшилар ҳамиша ёмонларга ютказиб қўяди.
Виждонинг, кўнглинг, қалбинг тозами, демак сен кўпроқ қийналасан. Сени кўпроқ ҳафа қилишади. Сендан кўпроқ фойдаланишади. Сенга кўпроқ озор беришади. Бу ҳаётнинг оддий қонунларидан бири!...
Оқил Тўрақул
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 12月 2024, 01:30
111 032
Атрофимиздаги барча хатолар гумонларимиз натижасидир...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 12月 2024, 00:31