ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 309 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 292,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 309 名订阅者。

根据 26 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 103,过去 24 小时变化为 -417,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.76%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.86% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 906 次浏览,首日通常累积 19 885 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 27 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

111 272
订阅者
-41724 小时
+1657 天
-2 10330 天
帖子存档
Аёллар баъзан билмаган холда кўплаб хатоларга йўл қўядилар. Келинг, бу хатоларни кўриб чиқамиз! ✏️ Ёрдам сўрамайди. Ҳамма ишни қилишга ҳаракат қилади, ҳеч кимдан ёрдам сўрамайди. Чарчаса ҳам югуриб елиб ишларни қилади. Аммо кечки пайтга келиб энергияси тугаб қолади.  ✏️ Барча ишни ўз зиммасига олади. Бу орқали эримга ёрдам беряпман деб ўйлайди. Аксинча ёрдам бермаяпсиз,сиз уни эркаклик даражасидан тушириб ўзингиз шу даражага чиқяпсиз. Аёл киши нозик ҳилқат бўлади. Сиз шу нозиклигизни йўқотмасликка ҳаракат қилинг. ✏️ Ғийбат қилиш. Аёл киши вақт топди дегунча онасига, дугонасига телефон қилади ёки қўшнилар билан суҳбатлашади. Оддий суҳбат ғийбатга айланиб қолади. Унутманг ғийбат аёллик энергиясини йўққа чиқаради.  ✏️ Энг асосий пункт ўзига вақт ажратмайди. Ҳаммани ўйлайди, ҳамманинг хизматини қилади ўзига келганда эса вақт йўқ. Ўзига вақт ҳам, маблағ ҳам ажратмайди.  Хўш, сизда ҳам шундай хатолар борми? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 3月 2025, 09:10

#Тавсия 1. "Менга ҳеч нарса керак эмас" Фақат бу иборанинг маъноси ҳақида ўйлаб кўринг, ўзингиз учун ҳеч нарса! Бу ибора мўл-
#Тавсия 1. "Менга ҳеч нарса керак эмас" Фақат бу иборанинг маъноси ҳақида ўйлаб кўринг, ўзингиз учун ҳеч нарса! Бу ибора мўл-кўлликни блоклайди. Ушбу иборани "менга керак" билан алмаштиришга ҳаракат қилинг. 2. "Бу қиммат." Бу ибора сизнинг қиммат нарсага лойиқ эмаслигингизни таъкидлайди. Уни "Энди менда бошқа устуворликлар бор" билан алмаштиришга ҳаракат қилинг. 3. "Менинг вақтим йўқ". Қариш жараёнини бошлайдиган ибора. "Мен муҳим нарсага вақт ажратаман ва бу етарли" билан алмаштиринг. 4. "Ҳар доим шундай бўлади". тинимсиз муваффақиятсизликларни такидловчи ибора. Буни ўрнига бу синов учун Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳим бир яхшиликни менга раво кўрди денг. 5. "Бошим ёрилиб, ёрилиб кетади". Ушбу иборани тез-тез ишлатадиганлар пайқаганидек, бош ҳақиқатан ҳам тез-тез оғрий бошлайди. 6. — Мен буни қила олмайман. Ўзингизни янги имкониятлардан тўсиб қўйиш, келажакни рад этиш. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 3月 2025, 08:09

АЁЛ МЎЖИЗАДИР •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 3月 2025, 06:30

Дунёни борича қабул қилинг. Шунда яшаш осонроқ бўлади. Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг. Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг. Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг… Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмони ва ҳар ёмонни бир яхшиси бор. Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор. Ўзингизни кўп қийнаманг.. юрагингизга раҳмингиз келсин. Ҳаётга енгилроқ қаранг. Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади. Ризқ; Муҳаббат; Бахт... Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 3月 2025, 03:04

ЯХШИЛАРГА ХАЙРЛИ КУН! Салом юзи қуёшлиларим, Тонга етган бардошлиларим, Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Салом кўнгли қордек оқларим, Гина-гудрат, кибри йўқларим, Охиратдан кўнгли тўқларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Мени билган, билмаганларга, Кулиб турган, кулмаганларга, Ҳали салом бермаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тонга етиб шукур қилганлар, Ўтган кундан фикр қилганлар, Ибодатдан ҳузур қилганлар, Хайрли кун сизга яхшилар! Суйганлару, суймаганларга, Куйсам, бирга куймаганларга, Дийдоримга тўймаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тилагим бор сизга ушбу чоғ, Сиздан нари юрсин ғам, фироқ, Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ, Хайрли кун сизга яхшилар! Яратганга ҳамдлар айтайлик, Кўп тонгларга омон етайлик, Кетсак, жаннатларга кетайлик, Хайрли кун сизга яхшилар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 3月 2025, 23:09

Ризқи тугаган келинчак... Қадим замонларда Худо Азроил алайҳиссаломга бориб бир қизнинг жонини олиб келасан деб буйруқ берибд
Ризқи тугаган келинчак... Қадим замонларда Худо Азроил алайҳиссаломга бориб бир қизнинг жонини олиб келасан деб буйруқ берибди.Азроил борса у қиз келинчак экан. Янги туғилган боласи бор экан.Келин боласини эмизиб,бешикда тебратиб ўтирган экан.Буни кўрган азроил келинга рахми келиб жонини олмабди.Келинчакни ёнида бир ёши 80 дан ошган кампир ўтирган экан.Азроил худони олдига бориб: "Мен жонини олмоқчи бўлган қиз келин бўлибди, ёш боласи бор экан. Хали чилласи ҳам чиқмаган.Уларни ёнида бир кампир бор.Ёши 80 дан ошган. Ўшани жонини олиб келай" - дебди. Шунда Худо Азроилга..😥 Давоми..👇
30 3月 2025, 22:59
31 3月 2025, ~22:47

. АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Бошланган янги хафта, янги кун муборак бўлсин! Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 3月 2025, 21:23

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин. Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 3月 2025, 20:05

ХАЙИТ МУБОРАК ! 🎙Абдулла Бахромов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 3月 2025, 02:32

МЎМИНГА БЕШТА ҲАЙИТ БОР: Мўминнинг амал дафтарига гуноҳ ёзилмаган ҳар бир куни ҳайитдир. Бу дунёдан иймон билан кетган куни ҳ
МЎМИНГА БЕШТА ҲАЙИТ БОР: Мўминнинг амал дафтарига гуноҳ ёзилмаган ҳар бир куни ҳайитдир. Бу дунёдан иймон билан кетган куни ҳайитдир. Сирот кўпригидан ўтиб, қиёмат қўрқинчидан омон бўлган куни ҳайитдир. Жаннатга кирган куни, Роббисига боққан куни ҳайитдир. Мўминнинг ҳаётида ҳар ўтган кунини ҳайит айла, Аллоҳим! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 3月 2025, 02:02

«Менинг ажру савобим фақат Аллоҳга ҳавола» (Юнус сураси, 72 оят) Кимгадир бир яхшилик қилсанг, мана шу оятни эсла! ХАЙИТ  АЙЁМИ  МУБОРАК  БЎЛСИН,  АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 3月 2025, 01:32

🥀 ХАЙИТГА СОВҒА Мехр-мурувватга муҳтожларни тилагига етказ, Аллоҳим... 🎙Азалбегим •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 3月 2025, 01:04

ОНАМНИ КЎРГАНИ БОРАМАН... 🎤 Санжар Шодиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 3月 2025, 00:01

Ҳайит муборак, Азизлар! Севганимиз Ҳайит байрами барчамизга муборак бўлсин! Бугун яқинларингизни табриклаб, бир оз бўлсада ҳадялар беролдингизми? Хали беролмаган бўлсангиз, улгурасиз, хали вақт бор... Сизни яхши кўрганларни кўргани боринг, уларга меҳр улашинг, шодлик улашинг. Кейинги Ҳайитларга барчамизни саломатликда, иймонда, бахту иқболда тўкис қилиб етказсин! Роббимдан нимани сўрасангиз хайрлиси билан берсин! Бу гўзал кунлар шкуҳи сизни тарк этмасин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 3月 2025, 23:30

Ушбу Хайит кунларида меҳридан дастурхон ёзиб меҳмон кутган ва кутаётган азиз аёллар, опа сингиллар, келинлар.. Қаранг, атрофингиз сиз суйган ва сизни суйган инсонлар билан тўла... Шундайлигини билмассиз балки... Лекин ишонинг, сиз хам дунёни безаб турган, меҳр ва қувончлар улашадиган қалби гўзал инсонларнинг бирисиз! Борингизга шукр, Азизлар! ХАЙИТ АЙЁМИ  МУБОРАК     БЎЛСИН,  АЗИЗЛАР ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 3月 2025, 23:00

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ Муҳтарам ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, барчангизга Рамазон Ҳайити муборак бўлсин! Аллоҳ сизу биздан рўза ва солиҳ амалларимизни қабул қилсин ва икки дунё саодатига мушарраф этсин! ㅤㅤㅤㅤ ХАЙИТ АЙЁМИ  МУБОРАК     БЎЛСИН,  АЗИЗЛАР ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизни табрикланг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 3月 2025, 20:34

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Аллоҳ барчамизга Рамазон ҳайитини муборак қилсин! Байрамнинг шарофатидан Аллоҳ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Аллоҳ барчамизга Рамазон ҳайитини муборак қилсин! Байрамнинг шарофатидан Аллоҳ хаммамизга икки дунё саодатини насиб айласин! Аллоҳ таоло барчамизга иймонда, Исломда собитқадам қилсин, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, яқинларимизни соғ-омон кўриш насибу рўз айласин. Аллоҳ бизларга буюрди, холис рўза тутдик. Роббимизга итоат этдик. Энди бизларни яхшиликлар билан мукофотласин. Бу дунёдаги фараҳ ва суруримизни, охират кунида мазкур ҳадисда келган башорат билан алмаштирсин! Хаммамизни розилик ва мағфират билан мукофотласин! Барча ислом ахлига улуғ айём муборак бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Яқинларни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 3月 2025, 19:51

Бу тун барқ урар фалакдан иймон, Бу тун ушалмоқда жамийки армон. Бу тун ижобатдир ҳар қандай тилак, Кириб келаётган Хайит муборак! РАМАЗОН ХАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 3月 2025, 12:05

ФИТР САДАҚАСИ – Фитр садақаси қанақа садақадир? – Рамазон ойидан кейин фитр ҳайити кунида бериладиган садақадир. – Фитр садақаси бериш қандай кишиларга вожиб? – Шариатда бой деб ҳисоб қилинадиган кишиларга вожиб бўлади. – Қанча моли бўлган кишилар шариатда бой ҳисобланади? – Ўз ҳожатидан ортиқ кумуш нисоб миқдорича моли бўлган киши бой ҳисоб қилинади. – Шунча моли бўлган киши садақа олса бўладими? – Дуруст бўлмайди, ҳаромдир. Ундай кишига берилган закот, ушур, фитр садақаси, фидя ва бошқа садақалар ҳеч қайсиси садақадан ҳисоб қилинмайди. – Ўз ҳожатидан зиёда ўттиз сўм миқдорича моли бўлмаган кишига фитр садақаси бериш вожиб бўладими? – Вожиб бўлмайди, лекин агар берса, савобсиз қолмайди. – Фақир кишиларга ҳам фитр садақаси бериш вожиб, дейиш дурустми? – Дуруст эмас. Садақа бериш вожиб, деган киши зўр гуноҳкор бўлади. Гўё шариатга хиёнат қилган ҳисобланади. – Фитр садақасини бир киши фақат ўзи учунгина берадими ёки ўзига қарашли бошқа кишилар учун ҳам бериши вожибми? – Ўзи учун ҳам ва ёш болалари учун ҳам бериши вожибдир. – Хотини учун, катта ёшдаги болалари учун, моллик сабий ёш болалари учун фитр садақасини бериш вожиб бўладими? – Вожиб бўлмайди. Aгар бой бўлсалар, уларнинг ўз гарданларига вожиб бўлади. – Aгар бир киши хотини, катта ёшдаги болалари ва моллик сабий ёш болалари, хизматкорлари учун фитр садақасини ўзи берса, дуруст бўладими? – Aлбатта, дуруст бўлади. – Фитр садақасини қайси вақтда бериш вожиб бўлади? – Рамазон ўтгандан сўнг, ҳайит куни тонг отгач, бериш вожиб бўлади. – Қайси вақтда берса, савоблироқ бўлади? – Фитр ҳайити куни ҳайит намози ўқилмасдан илгари бериш савоблироқдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 3月 2025, 11:21

ШОШМА, ЭЙ РАМАЗОН! Кечагина: «Хуш келибсан, Рамазон», дея сени кутиб олган эдик. Ҳозир эса: «Шошма, эй Рамазон!» дея кузатиш остонасида турибмиз. Қадам ташлашинг мунча тез бўлмаса! Шавқ билан келасан-да, шошилинч кетасан! Аллоҳим! Жисмимизни дўзахдан озод қилгин 🤲 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 3月 2025, 10:07