ch
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 118 424 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 276,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 437

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 118 424 名订阅者。

根据 03 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 382,过去 24 小时变化为 1 571,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 28.39%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.29% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 33 617 次浏览,首日通常累积 21 659 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

凭借高频更新(最新数据采集于 04 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

118 424
订阅者
+1 57124 小时
-2067
-1 38230
帖子存档
❗️Кимнинг қандайлиги қачон билинади. ➖Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади. ➖Хотиннинг қанақалиги эри камба
❗️Кимнинг қандайлиги қачон билинади. ➖Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади. ➖Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади. ➖Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади. ➖Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади. ➖Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади. ➖Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади. ➖Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади. П.с. Лекин, шундай инсонлар борки, уларни қандайлигини бутун умр бирга яшаб хам била олмайсан! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ОТА УЙГА СИҒМАЙ ҚОЛАРКАН ҚИЗЛАР... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

✔️Баъзан кўнглим ҳолдан тояди. ''Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул азим" дейман. Ўзимни кучли ҳис қиламан. ✔️Баъзан
✔️Баъзан кўнглим ҳолдан тояди. ''Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул азим" дейман. Ўзимни кучли ҳис қиламан. ✔️Баъзан ақлим қалбим билан тортишади. ''ҲасбунАллоҳи ва ниъмал Вакил" дейман.  Енгил тортаман. ✔️Баъзан сукут қилсамда, кўп нарсаларни айтиб ташлашни хоҳлайман. ''Мени Аллоҳ билсин, етар!" дейман. Сассиз қоламан. ✔️Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади.  "Албатта, бир қийинчиликдан кейин енгиллик бордир" дейман. Ҳар қандай муаммо шу жумладан кейин енгил ўтади. ✔️Баъзан маҳзун бўламан, йиғлайман. "Мен синиқ қалблардаман!" дейди Роббим. Яна бироз йиғлайман. Ки Аллоҳим мудом қалбимда қолсин дея... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

Шунақа укалар хам бор...😔 Аллоҳим, жигарлар орасида меҳр-муруватингни дариғ тутма •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ота ховлида қолган ЭРКАКлар ва уларнинг турмуш ўртоғи КЕЛИНлар диққатига! Турмуши ўхшамай қайтиб келган опангиз, синглингиз ёки қизингиз ноиложликдан ўзининг ота уйига қайтиб кирди... Негаки бу ховлида унинг хам меросдан ўз улиши бор. Уларга нисбатан хушмуомалалик билан муносабатда бўлинг. Бераётган таомингиз эса эхсонларнинг энг буюкларидан бўлишини билиб олинг. Уларни ўз химоянгизга олинг.  Ана шундай қилишингиз хақиқий ЭРКАКнинг иши бўлади. Сизлардан Аллоҳ  рози бўлади,  ота- оналарингизнинг рухи шод бўлади. Албатта ана  шундай яхши муомалангиз ва муносабатингизга улкан ажрлар оласиз. Иншааллоҳ! Ўша аёлга ва унинг боласига солган қовоғингиз,  қилган димоғ-фироғингиз вақти келиб ўзингизнинг фарзандларингизга ва авлодларингизга 70 марта ортиғи билан қайтиши мумкин. Аллоҳ сақласин! Ризқ Аллоҳдандир!!! Сиз хақиқий мўъмин бўлиб, қариндошлик риштасини маҳкам тутсангиз, сийлаи раҳмни узмасангиз - Аллоҳ сиз кутмаган тарафдан хожатларингизни равон, мушкулларингизни осон қилиб, барака бераверади. Иншааллоҳ! Хар бир инсон хонадонига қайтиб келган муниса аёлнинг ўрнига ўзини бир оз қўйиб кўрсин... Уларга ҳам осон эмас... Уларга ҳам хавас эмас... Хеч кимни шундай сарсон ва ноилож қилиб қўймасин... Хамма ўзини яқинларига назар солсин. Имкони борлар биринчи ўринда ана шундай холатдаги қариндошларига ёрдам берсин. Ана шу ўксик кўнгилларга мурувват қилиб, уларни қалбини шод қилсин. Ана шунда хикмат бор. Ана шунда кўплаб ажрлар бор... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ОҚИБАТ ЙЎҚОЛМАСИН... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Гўзал_тавсия ТУҒИШГАНЛАРНИ ҚАДРЛАНГ! Сизга онангиздан кейин энг меҳрибон аёл опа-синглингиздир. Шунингдек, отангиздан кейин энг мушфиқ эркак ака-укангиздир. Ака-ука ва опа-сингилларнинг борлиги абадий дўстларингизнинг борлигидир. Улар болаликдан бошланган илк дўстларингиздир. Улғайганингизда эса суянадиган қоя ҳам улардир. Ота-онангиздан сизга қоладиган энг улкан мерос ҳам улардир. Уларни ҳурмат қилинг, қадрланг! Эй Аллоҳ, опа-сингил ва ака-укаларимиз ҳамиша кўзимизни қувнатиб турсин! Улар бизнинг ва биз уларнинг маҳзун кўз ёшини кўрмайлик! “Ҳикматлар чашмаси”дан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Биласизми, ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо, қийматини пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар куни, ҳатто ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир эвазсиз, тўловсиз, беминнат улашсакда, ҳеч қачон тугамайдиган ва камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор. Бу ЯХШИ СЎЗ ва МЕҲР. Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг... Кунингиз ва кўнглингизни яхши сўз ва меҳр безасин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,        Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ният ва дуоларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги  шанба  кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган... Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат, пок имон насибадорлари бўлиш насиб қилсин.         ХАЙРЛИ  ТУН! АЛЛОҲГА  ОМОНАТСИЗ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​АМАЛИНГ АЛЛОҲГА ЁҚСИН! Қўлингдан келса гар кўрсат яхшилик, Келмаса, чин дилдан дуолар айтгин. Гар шу ҳам бўлмаса унда илтим
​​АМАЛИНГ  АЛЛОҲГА  ЁҚСИН! Қўлингдан келса гар кўрсат яхшилик, Келмаса, чин дилдан дуолар айтгин. Гар шу ҳам бўлмаса унда илтимос, Ғаразлар, нафратлар йўлидан қайтгин. Бир жуфт ниҳол қурсанг ариқ бўйида, Наф берар сояси кимгадир бир кун, Қилинган савоблар ўзгага эмас, Кун келиб асқотар бил, ўзинг учун. Гўзал орзуинг бор, маккага бормоқ, Мол-дунё йиғасан билмай ҳаловат, Етгандай бўлмасми каъба тошига. Бир ғариб кўнглини қилсанг зиёрат. Бир ҳовуч тупроқдан яралган сурат, Кун келиб осмондан боқса сояси, Эртага макони бўларми жаннат, Оч қолиб йиғласа ён ҳамсояси. Ўйламоқ фурсати ғанимат ҳар он, Атрофинг ҳасрати ёқмаса дилинг, Тарози палласин босмас ҳеч қачон, Топган шуҳратингу миллионлаб пулинг. Юракни уйғотгин, кўнгил кўзлари, Очилсин, дунёга бошқача боқсин, Кимгадир ёқмасанг хавотир олма, Амалинг энг аввал Худога ёқсин. Нилуфар Тоҳир •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Динда бироз сустлашиб қолсам, Шайтон билан дўстлашиб қолсам, Агарда мен дунёдан ибрат олсам, Дўстлар, мени тергаб қўйинглар! Ислом бўлмоқда бизларга ғариб, Иймонимиз мажрухдир, майиб, Савоб эмас, гунохни қолсам ахтариб, Дўстлар, мени тергаб қўйинглар! Мўмин булиб тақвода қусур, Дунё экан бизларга аламли унсур, Номаҳрамга боқиб олсам гар хузур, Дўстлар, мени тергаб қўйинглар! Тунда уйқум бўлади амалда ғолиб, Туҳажжудга турмай хузур ахтариб, Макр хиёлига қолсам маҳлиё бўлиб, Дўстлар, мени тергаб қўйинглар! Кўзларда ситам бўлибман гумроҳ, Жойнамозни ўзимга этолмай ҳамроҳ, Аллохдан эмас, бандадан сўрасам паноҳ, Дўстлар, мени тергаб қўйинглар! Мўминга муслима риштасиз сингил Бошидан рўмоли юлинса, бузилмаса дил, Денглар: Бир ака бўлиб ҳимоя қил, Дўстлар, мени тергаб қўйинглар! Ўзга юртда дўстим саргардон, Болам-чақам деб, терганида дон, Чойхонадан чиқмасам мен нодон, Дўстлар, мени тергаб қўйинглар! Дунёда юрдим, мен ҳузурни ўйлаб, Савдони қилдим, бойликни кўзлаб Охиратдан менга беринглар сўзлаб, Дўстлар, мени тергаб қўйинглар! Билинг, дўстим, дийдор ғанимат, Солиҳ сўзингиз дилларга неъмат, Диндан сўйланг, бўлсин ҳикмат, Дўстлар, мени тергаб қўйинглар! Ғанимлар кўп, дўстлар ягона, Дунё мўминга ғарибдир, ғамхона, Намоз ўқимасликка қилсам баҳона, Дўстлар, мени тергаб қўйинглар! Қиёмат яқинламоқда, аломат бисёр, Огоҳ қилинг, бўлайин сўроққа тайёр, Агар бўлсам охират амалига айёр, Дўстлар, мени тергаб қўйинглар! Шавкат •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​“Менга жаннат ва жаҳаннамни қиёслаб тушинтириб беринг!” Шу саволни берган ёш йигитчани донишманд бир хонага етаклаб киради. Хона ўртасида узун хонтахта қўйилган экан. Хонтахта атрофида одамлар рўпарама рўпара ўтиришибди. Ҳар бирининг олдида бир косадан шўрва, қўлларида бир метр узунликдаги қошиқ. Ҳамма узун қошиқлар билан шўрва ичишга урингани учун, ҳар томонга овқат тўкилиб-сочилиб ётибди. Хонтахта устига ҳам, одамларнинг кийим –бошига ҳам қараб бўлмасмиш. Донишманд йигитга хонани кўрсатиб: “Бу ер жаҳаннамга тенг, болам, чунки одамлар фақат ўзини тўйдиришни истайди” дебди. Кейин йигитчани етаклаб бошқа хонага борибди. У хонада ҳам биринчисиникидек манзара. Хонанинг ўртасида узун хонтахта, одамлар юзма-юз ўтиришибди. Ҳамманинг олдида шўрва, қўлида эса узун қошиқлар. Фақат бу ердаги одамлар қошиғи билан қаршисидаги инсонга шўрва ичираётган экан. Донишманд йигитга қараб: “Ўғлим, бу ер эса жаннат мисоли, одамлар муаммоларини баҳам кўриш билан ечим топишяпти ва бир-бирини тўйдиришяпти” деган экан. Қиссадан ҳисса: Бахт — кўп нарсага эришишда эмас, қўлидаги имкон ва фурсатларни бошқалар билан баҳам кўришда. Азизлар, бахт бўлишиш орқали кўпаядиган неъматдир. "Иймон ва ҳузун" китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Уйингизда меновазин бўлса, асло олдингидай ишлатманг! Сабабини билсангиз, шокка тушишингиз аниқ‼️ Ёшлигимдан бир жойим оғриса
Уйингизда меновазин бўлса, асло олдингидай ишлатманг! Сабабини билсангиз, шокка тушишингиз аниқ‼️ Ёшлигимдан бир жойим оғриса, онам дарров Меновазин суртар эдилар. Катта бўлиб, Россияга ишлагани бордим. Оёқдан совуқ ўтиб, кечаси Меновазин суртиб ўтирсам, рус шеригим “Бу нима қилганинг, шуни ҳам тўғри ишлатишни билмайсанми?” деб, Меновазинни тўғри ишлатиш сирини айтиб берди. Ўша куннинг ўзида синаб кўрдим. Бир кечада бўлган ўзгаришдан шокка тушиб қолдим. Тезда уйга телефон қилиб, ҳаммани огоҳлантирдим. Бир йил ўтиб уйга келсам, аптекаларда Меновазин нархи кўтарилиб кетибди. 500 сўмлик Меновазин билан 500 миллионлик натижа олиш сири шундаки Батафсил 👇

ЎТГАН ИШГА САЛОВАТ... денг. 📖 Ғазаб келганда сабрга, ақл кетганда юмшокликка ва ўч олишга имкон туғилганда кечиришга буюрилганмиз. Ибн Аббос розияллаху анҳу. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Араб мамлакатларида, хусусан Мисрда икки одам хусуматлашганда учинчи бир бегона инсон келиб "Солли аъла Муҳаммад" дейди, буни
Араб мамлакатларида, хусусан Мисрда икки одам хусуматлашганда учинчи бир бегона инсон келиб "Солли аъла Муҳаммад" дейди, буни кўп гувоҳи бўлдик. Шунда, икки жанжаллашаётган инсон саловат айтишга ва жанжални тарк қилишга мажбур бўлади ва бу билан вазият чиройли тарзда ҳал бўлади. Бизнинг юртимизда ҳам эскидан "ўтган ишга саловат" деган нақл бор. Демакки, бизда ҳам чиройли одатлар бўлган. Буни татбиқ қилсак ёмон бўлмасди... Салим Айюбий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллох йўлида тарқатинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Жума куни аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг! Яқинларингизни ҳа
Жума куни аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг! Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​📖 Ҳамма ўз доирасида золим Бугунимиз манзараларидан бири, хамма зулм кўтарилишини сўраб дуога қўл очган. Лекин ҳамма ўз доирасида золим ва мустабид. Шунинг учун ҳам дуолар ижобат бўлмаяпди. Дунё зулмга янада чуқурроқ ботиб бормоқда...  Доктор Мустафо Маҳмуд Дарҳақиқат ҳаммамиз золим, мустабидмиз. Уйимизда, ишда, кўчада.. Оиламизга, ҳамкасбларга, одамларга, атроф-муҳитга, Аллоҳга... Дуолар қандай қабул бўлсин?! *Золим - ўзганинг ҳақ-ҳуқуқни жойига қўймаган киши. *Мустабид - яккаҳоким бўлган, фақат меники тўғри деган киши. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар

Қуръондан фалонча ёдладим, дема. Тек қўй, одамлар сенда Қуръонни кўришсин. Очга таом, яланғочга кийим бер. Етимга раҳму шафқат, тойилганга эса бағрикенглик қил. Мухтожга ёрдам қил, хаммага табассум ила боқ... Қуръон ёдлашда қаергача етиб борганинг эмас, Қуръон сенинг қаеринггача етиб боргани муҳим. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA