ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 114 782 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 284,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 455 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 114 782 名订阅者。
根据 06 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 10,过去 24 小时变化为 -381,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 25.41%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.01% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 29 195 次浏览,首日通常累积 20 690 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 34。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 07 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
114 782
订阅者
-38124 小时
-1 2497 天
+1030 天
帖子存档
114 534
Меҳрли дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган, Аллоҳ суйганларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Шанба тонги барчангизга муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатли бўлсин! Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
114 534
#Видеони_кўринг
🤩Уйига кираётганида, нотаниш аёл ҳам ичкарига кириб олади.
— «Менга 20минг доллар💸 бермасанг, тегажоғлик қилди деб бақираман ва қамалиб кетасан!» — дея шантаж қилади 😟
Эркак ҳеч ваҳимага тушмай, қоғозга шундай бир гап ёзади-да, аёлга узатади. У шундай айёрлик қилган эдики, аёл ҳеч нарсани сезмай, ўз қўли билан ўзига ҳукм ўқиб қўйди!
😱Аёл қандай қилиб ўз тузоғига ўзи тушди?
Охиридаги кутилмаган якунни албатта кўринг! 👇👇
114 534
КУЧЛИ ДУО
Бу дуони ихлос билан ўқисангиз ризқингизга барака ёғилади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
114 534
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух!
Умримизнинг яна бир тонги муборак ва хайрли бўлсин!
Омонат дунёда омон бўлинг, Азизлар!
Аллоҳим ҳар бир қилган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.
Жисмингиздан соғлик , қалбингизга хотиржамлик аримасин.
Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка буюрсин. Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
Бу фоний ва гўзал дунёда, икки дунё саодати учун яшанг. Ҳар бир ўтган кунингиз жаннат сари қўйилган бир қадам бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
114 534
Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...
Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...
Аллоҳга омонатсиз,
Яхши дам олинг!
┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
114 534
ҚЎРҚАМАН АЛЛОҲИМ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
114 534
АГАР ВАФОТ ЭТСАМ
Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади:
• кийимларимни ечиб олишади;
• жасадимни ювишади;
• кафанга ўрашади;
• тобутга солишади;
• масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади;
• қабристонга олиб боришади;
• қабрга қўйишади;
• баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади;
• мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар.
• дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди.
Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим:
• ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим;
• уй, машина ва уларнинг калитлари;
• китобларим;
• кийимларим, дўппиларим, поябзалларим;
• пулларим.
Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади.
• Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради.
• Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан.
• Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади.
• Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади.
• Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади.
• Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади.
• Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак.
Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади:
1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади.
2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди.
3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади.
Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти.
• Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди.
• Қабримда мен билан фақат амалим қолади.
Саволлар бошланади:
— Роббинг ким?
— Роббим Аллоҳ!
— Дининг нима?
— Диним Ислом!
— Мана бу одам ҳақида нима дейсан?
— Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар!
Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар:
• ўқиган фарз намозларим;
• тутган фарз рўзаларим;
• берган закотларим;
• қилган ҳажим;
• нафл ибодатларим;
• махфий садақаларим;
• етимнинг бошини силаганим;
• ота-онамга қилган хизматларим;
• бошқа солиҳ амалларим.
Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор.
Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик!
Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
114 534
АЛЛОҲИМ ЁНИНГГА ҚАНДАЙ БОРАМАН...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
114 534
ЖОҲИЛ АЁЛНИНГ ЖАННАТ БАШОРАТИ
Ҳиндистонда бир бемани, жоҳил аёл бор эди. У ўлаётган пайти ҳеч ким тушунмайдиган тилда ҳадеб бирнарсалар деяверибди. Уйдагилари унинг гапларига тушунмай Мавлавий деган бир олимни бошлаб келибдилар. Умрида араб тилида гапирмаган, ҳатто намоз ўқимаган бу аёл, соф араб тилида "Мана бу икки одам менга жаннатга киринг!" деяптилар дермиш.
Мавлавий аёлнинг гапидан ҳайратга тушиб, уйидагиларига дебди:
— Бу аёл жаннатнинг башоратини беряпти. Жаннатга кетяпман деяпти. Бунинг қандай амали бор эди?
— Бу аёл ғирт беамал эди. Бемани ишлар қилиб ўтган, - дейишибди.
— Йўқ, яхшироқ эсланглар. Бунинг Худога ёққан бир яхши амали бўлганки, жаннат башорати бериляпти.
Суриштириб-суриштириб билишибдики, бу аёлнинг ягона яхши амали: азон айтилаётса, ўзи тушунмаса-да, кўпчиликка: "Жиминглар-жиминглар, азон айтиляпти!" деркан...
☝️Аллоҳга таъзим қилган одам ҳеч қачон кам бўлмас экан...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
114 534
+9
🆘 ШОШИЛИНЧ ЁРДАМ КЕРАК!
🙏 Азиз юртдошлар, Марямхон Неъматовага шошилинч моддий ёрдам зарур. Унда «Мелонацитарный гигантский невус» ташхиси аниқланган. Бу оддий хол эмас, балки вақт ўтиши билан меланома (тери саратони) хавфини келтириб чиқариши мумкин бўлган оғир касалликдир.
➕ Шифокорлар Марямхонга Санкт-Петербург шаҳридаги «Скандинавия» клиникасида 12 босқичли мураккаб операция ўтказилишини белгилашган. Даволаниш учун 205 минг АҚШ доллари (тахминан 2 511 143 949,77 сўм) талаб этилади. Оиланинг бу маблағни тўлаш имконияти йўқ. Ҳар бир эҳсонингиз Марямхоннинг соғлом ҳаёт сари қўйган муҳим қадами бўлади.
💳 Эҳсон учун:
5614 6818 7289 4161 -Uzcard
9860 1678 0250 4149 -Humo
6262740000062126 - Visa UnionPay
Bazarov Nodir
(Марямхоннинг дадаси)
☎️ Боғланиш учун: 950639664
💬 https://t.me/mariyamga_yordam
114 534
Бугун аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!
Яқинларингизни ҳам
огоҳ этинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
114 534
Баъзан ичимда, ўзимга ўзим “Кошки дуо қилаётганимда, Аллоҳим насиб эт деявермай, Роббим хайрлисини бер, раҳматингни бер ”, деб сўраганимда эди дейман.
Аллоҳдан сўрашни ҳам илми бор.
Сўраётганингизда доимо сиз учун хайрли бўлганини сўранг.
Бойлик талабидамисиз?
Хайрли бойлик бер денг!
Жуфт талабидамисиз?
Дунё ва охиратим учун хайрли жуфт бер деб айтинг!
Фарзанд талабидамисиз?
Ўз ҳузурингдан, покиза, икки дунёда кўз қувончи ва раҳмат бўладиган зурриёт бер денг!
Уй талабидамисиз?
Хайрли маконлар насиб айла денг!
Ризқ талабидамисиз?
Ҳалол, хайрли ризқ эшиклари оч денг!
Афв талабидамисиз?
Қайтиб гуноҳга яқинлаштирмайдиган шаклда афву эт Роббим деб ёлворинг!
Фақат узоқ умр сўрайвермай, умрингизга барака, раҳмат ҳам сўранг!
Осиё Абдулазим қизи
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
114 534
Вилоятингизни кўрингчи сизга нима чиқар экан👇👇🤩
🫵🏻👉Сирдарё 🫵🏻👉Навоий
🫵🏻👉Жиззах 🫵🏻👉Хоразм
🫵🏻👉Бухоро 🫵🏻👉Сурхондарё
🫵🏻👉Наманган 🫵🏻👉Андижон
🫵🏻👉Қашқадарё 🫵🏻👉Самарқанд
🫵🏻👉Фарғона 🫵🏻👉Тошкент
Ўз вилоятингизни танланг ва устига босинг сизга нима беркитиб қўйилган экан👉🏻🫵🏻👇🏻
114 534
Дуога қўл кўтар, Аллоҳдан сўра,
Тақво ва таҳорат шарофатини.
Таманно айлагил, Ул Зотдан тила,
Дунё ва охират саодатини.
Дуога қўл кўтар, кўз ёш тўк, эй жон,
Беҳуда ўтмоқда азиз дамларинг.
Ибодат айлагил, қилмагил исён,
Қалбингдан кетғуси бутун ғамларинг.
Дуога қўл кўтар йиғлагил эй нафс,
Худонинг синови қаттиқдир билгил.
Қиёмат азобин, даҳшатин бир пас,
Тасаввур айлагил, тафаккур қилгил.
Дуога қўл кўтар, фарёд қил эй руҳ,
Омонат бу умринг зое кетмасин.
Аллоҳдан етгайдир анвору футуҳ,
Роббим раҳматидин маҳрум этмасин.
Дуолар ижобат бўлсин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
114 534
#Диққат_савол
Кўрамиз диний билимингиз қанчалик экан.
Аллоҳ таоло биринчи бўлиб яратган нарса нима?
Жавоб берувчиларнинг 80 фози хато жавоб беришмоқда. Сизнинг жавобингиз қандай? 👇
114 534
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!
🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.
Хадис шарҳидан.
Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
114 534
АЁЛ ВА ИСТИҒФОР
Бир аёл ўз бошидан кечирганини шундай ҳикоя қилади: “Эрим вафот этди. Ўшанда мен ўттиз ёш эдим. Бешта фарзанд билан қолдим. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Йиғлайвериб кўзларим шишиб кетар, умидсизликка тушиб қолардим. Ғам-аламлар атрофимни ўраб олган эди. Фарзандларим ҳали кичик, бизни таъминлаб турадиган одам йўқ, эримдан қолган пулларни тежаб ишлатардим.
Бир куни хонамда ўтирганимда радиони ёқдим. “Қуръони Карим” номли эшиттириш берилаётган экан. Унда бир олим “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким истиғфорни кўп айтса, Аллоҳ унга ҳар қандай ғамдан чиқиш йўлини, ҳар қандай торликдан кенгликка ўтиш чорасини кўрсатиб қўяди” деганлар” деб мавъиза қилди. Ўшандан кейин истиғфорга астойдил берилдим. Болаларимга ҳам уни ўргатиб қўйиб, кўп айтишларини тайинладим.
Орадан олти ой ўтгач, уйимизга қадимий буюмларга пул берилиши ҳақида хабар келди. Биз ҳам шу лойиҳада иштирок этиб, ўзимиздаги эски буюмларни олиб борсак, уларни миллион жунайҳларга олиб қолишди. Катта ўғлим минтақадаги олийгоҳга ўқишга кирди. Қуръонни ёд олди. Кейинчалик иши ўнгланиб, одамларга кўмак берадиган инсонлардан бирига айланди. Шундай қилиб, уйимиз яхшиликларга тўлди. Тинч, хотиржам яшай бошладик. Аллоҳ таоло барча фарзандларимни ислоҳ қилди. Ҳаммалари яхши инсонлар бўлиб вояга етишди. Ўзимдан ғам-қайғу, изтироблар ариди. Ҳа, албатта, буларнинг барчаси истиғфорнинг ажойиботларидан эди”.
Ҳа, азизлар, кўплаб инсонлар истиғфорнинг фойдасидан бехабардирлар. У ғамларни аритувчи, машаққатларни кетказувчи, ризқнинг кенгайишига сабаб бўлувчи катта омиллардан биридир.
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
114 534
Қайнота нима қилди?
Кўринг, ҳайрон қоласиз 😨
Эрка қизга уйланган куёв тўйдан кейин секин аста қизнинг айбларига кўз юма олмади ва қизни отасининг оёқлари остига ташлади. Охирида эса қайнота шундай бир иш қилдики ҳайрон қоласиз
Тўлиқ видеони кўринг
афсусланмайсиз 👇
114 534
Дуони фақат Аллоҳдан бирор нарса сўраш деб билманг.
Дуо —
❕Астағфируллаҳ дея афв сўрашни;
❕Алҳамдулиллаҳ дея севинчни,
❕СубҳанАллоҳ дея ҳайронликни;
❕Инна лиллаҳ дея қайғуни;
❕ИншааАллоҳ дея умидни;
❕Аллоҳу Акбар дея ҳайратни Аллоҳга билдирмоқликдир дуо.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
114 534
Зикр...
ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.
🌿Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.
☘️Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.
🌱Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.
🍃Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.
🍀Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
