ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 039 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 039 名订阅者。
根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
111 861
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
112 138
Фарзандли бўлсангиз шундай
ИСМ ҚЎЙИНГ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 11月 2024, 22:50
112 138
Суюкли синглим!
Фарзанд дунёга келтиришинг сен учун хайрли амалларнинг энг афзали ҳисобланади.
Чеккан азобларинг гуноҳларингга каффоратдир. Туғиш асносида бошингдан ўтганлари шаҳид мартабасига тенг савоб олишингга сабаб бўлади.
Кечалари ширин уйқунгни бўлиб болангни эмизишинг садақа бериш кабидир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Опа-сингилларга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 11月 2024, 22:40
112 138
АЛЛОҲДАН сиз учун соғлиқ сўрадим!
РОББИМДАН сизга деб умр тиладим!
Булоқдек тиниқ бу гўзал қалбизга,
Нурли бир чиройли ТАҚВО
тиладим!
Бу гўзал қалб учун МАҒФИРАТ сўраб,
Оҳир дам кучли бир ИЙМОН
тиладим!
Азоби ҚАБРдан ОМОНЛИК
сўраб,
МУНКАР НАКИР саволин осон тиладим!
Қиёматда АРШнинг соясин сўраб,
ҲОЖАМ даргоҳидан ЖАННАТ тиладим!
ФИРДАВСда Росулим суҳбатин
сўраб,
РОҲМАНИР-РОҲИМНИ ВАСЛИН тиладим.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
14 11月 2024, 22:20
112 138
#Маслаҳат
АЛЛОҲДАН СЎРАСАНГИЗ...
Аллоҳ таолодан бирор нарса сўрасангиз, албатта, мукаммал қилиб сўранг! Номигагина, чала сўраманг! Фарзанд сўраяпсизми... солиҳ, соғлом, гўзал, фаросатли ва ҳаказо тўлдириб сўранг!
Уй сўраяпсизми... барокатли, яхшиликка бой, қўшнилари яхши ва ҳаказо тўлдириб сўранг!
Иш сўраяпсизми, пул сўраяпсизми, турмуш ўртоқ сўраяпсизми тўлдириб сўранг!
Уйланиш арафасида турган йигитлар... сизга итоат қиладиганини сўранг, қомат, чирой ўткинчидир.
Турмуш қурмоқчи бўлган қизлар... мукаммал сўранг, чиройли бўлсин, пули бўлсин билан иш битмайди. Пули бўлгани билан сизга бермаслиги мумкин, чиройи бўлгани билан аҳмоқ бўлиши мумкин. Жўмардини сўранг, номарддан Ўзи сақласин!
Қизларимга доим: "Виждони борини сўраларинг, Аллоҳдан қўрқадиганини сўраларинг, инсофи борини сўраларинг", деб чарчамадим. Кўпни кўрдим, виждонни биринчи ўринга қўйдим. Намоз, рўза бошқа ибодатлар инсонни ўзи учун экан, бошқаларга ундан наф йўқ. Виждон, инсоф бўлмаса ана бу катта муаммо...
Зулфия Махмуд
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 11月 2024, 22:01
112 138
ҒОИБОНА ДУО ҚИЛИНГ!
Агар бирор кишини бахтли қилишга имкон топа олмасангиз, Аллоҳ таолога уни бахтли қилишини сўраб дуо қилинг. Чунки Аллоҳ таоло у киши нима сабабли бахтли бўлишни сиздан кўра яхшироқ билади.
Ё Аллоҳ, бизга ва биз яхши кўрган инсонларга ортидан бахтсизлик келмайдиган тўкис бахт ато эт!
"Ҳикматлар чашмаси"дан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 11月 2024, 21:40
112 138
#Илтижо
БEМОР ҚИЛМА ЯҚИНЛАРИМНИ!
Қўлим очиб нидо қилай ўзинга.
Тингласанг бас оҳу нолаларимни.
Ишончим юксакдир қудратларинга
Роббим бемор қилма яқинларимни
Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин.
Беморлик қаддини эгиб қолмасин.
Дунёлардан буткул безиб қолмасин
Роббим бемор қилма яқинларимни
Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт.
Буюклар буюги ўзингсанку мард.
Кундан кун англадим соғлик олий бахт.
Роббим бемор қилма яқинларимни
Улар жонимдаги жонажонларим
Улар билан гўзал ҳар бир онларим
Улар касал бўлса ёмон ҳолларим
Роббим бемор қилма яқинларимни
Беш кунлик дунёда юриб саломат.
Уйнаб кулишсинлар беармон ҳар вақт.
Дуоларим ўзинг айла ижобат.
Роббим бемор қилма яқинларимни
Яшасинлар паноҳингни остида.
Соғ юришсин тупроғингни устида.
Ўзинг асра ғанимлар қастидан.
Роббим бемор қилма яқинларимни
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 11月 2024, 21:20
112 138
#Сақлаб_қўйинг
ШИФО СЎРАШ ДУОСИ
☝️Азизлар, агар танангизда бирор жойингиз оғриса, албатта суннатда келган ушбу дуони ӯқинг. Шахсан ӯзим ҳам ушбу дуонинг натижасини доим амалда кӯрганман.
Чунки, дуо ҳам шифодир.
Бемор танасидаги оғриётган жойига қўлини қўйиб 3 марта
بِسْمِ اللهِ
"Бисмиллааҳ" дейди ва:
أَعُوذُ بِاللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ
"Аъуузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру", дея 7 марта айтади.
Маъноси: "Аллоҳдан ва унинг қудратидан мен сезаётган ва хавфсираётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман"
(Муслим ривояти)
Дониёр қори
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 11月 2024, 21:01
112 138
СИЗЛАРГА ТИЛАГИМ
Жуманинг хайру-барокати
Сизларга бўлсин!
🎙Азалбегим
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 11月 2024, 20:30
112 138
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...
Дуоси мустажоблар бор...
Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...
Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...
ДУО ҚИЛИНГ:
Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...
Шифосини кутаётганлар...
Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...
Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...
Маҳзун кишилар учун ҳам Аллоҳдан уларга бахт-саодат тилаб дуо қилинг!
Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!
Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...
Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 11月 2024, 20:02
112 138
#Хайрли_тонг
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин!
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
.
14 11月 2024, 19:40
112 138
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 11月 2024, 19:01
112 138
#Жума_муборак
Ассалому алайкум!
Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар.
🌹Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 11月 2024, 18:37
112 138
ЖУМА МУБОРАК..
Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...
ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 11月 2024, 11:26
112 138
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 11月 2024, 11:02
112 138
БАРАКАНИНГ САБАБИ...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 11月 2024, 10:20
112 138
"Дуо қиламан, негадир қабул бўлмайди" дея хафа бўладиган биродарим. Аллоҳ таоло ҳар бир дуони эшитади ва ҳеч истисносиз ҳар бир дуога жавоб беради. Сен айни ўрнида, мўлжалга тегадиган дуо қилгандирсан. Аллоҳ таоло дуоинг ўрнини ўзгартирмайди. Истганингнинг ўзгинаси, айни кўнглингдагини беради. Балки сен яхшисини истагандирсану, у сен учун хайрли эмасдир. Аллоҳ таоло дуоингни қабул қилади, Қудрати билан ишлов беради, гўзаллаштиради, сабрингни синайди ва сен учун энг хайрли ҳолатга келтириб, бахтли бўлишинг керак бўлган пайтда олдингга қўяди. Ёхуд сен хайрлисини сўрадим дея, ўзинг билмаган ҳолатда шаър (ёмонлик)ни истагандир. Роббимиз дуоингни эшитади, сени ёмонликдан асрайди. Сен дуоим қабул бўлмади дея ўкинасан, Аллоҳ эса сени паноҳида асраган бўлади. Дуоларим қабул бўлмаяпти, дея хафа бўлмагин биродарим. Шукр қилгинки, ҳатто дуоингни ижобат қилмаслик билан ҳам сенга марҳамат қилаётган Роббинг бор! Аллоҳга омонатсан.
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
14 11月 2024, 09:50
112 138
Эрим билан орамизга совуқчилик тушиб ажримгача бордик. Ажрашишимизга 1 кун қолганда қайнотам 3 та дуо ёзилган бир қоғоз бердилар ва 1 марта бўлса ҳам ўқинг келин деб чиқиб кеттилар!
1-марта ўқиб тугатишимдан 2 соат ўтиб эрим иккимиз ўртамиздаги муз эришни бошлади. Ундан ҳам қизиғи: эримнинг айтишича кундан-кунга юзим нурли ва беғубор бўлиб муҳаббати ошиб бораётган экан. Бундан ортиқ яна қандай бахт бор овинжонлар?
Бу дуоларни кунига бир мартадан ортиқ ўқиш "мумкин эмас" акс ҳолда эрингизни муҳаббатини кўтаролмай семириб кетишингиз мумкин 😉
1-дуо... Давоми бу ерда👇
14 11月 2024, 09:40
15 11月 2024, ~09:38
112 138
ИШОНЧ
Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!
Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. У ўзига жонини ишониб топширганга хиёнат қилмади!
Сиз ҳам сизга ишонганларга хиёнат қилманг, алдаманг... Хиёнат бу разолат ва пасткашликдир!
Абдулқодир Полвонов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 11月 2024, 07:26
112 138
Инсон ҳар куни уч хил офатга тўқнаш бўлади. Аммо унинг бирортасидан ваъз насиҳат олмайди:
1. Ҳар куни унинг умри камайиб боради. Унинг қисқаришига эътибор бермайди, аммо мол мулкидан бирор нарса камайса, унга диққат эътиборда бўлади. Ваҳоланки, мол мулкнинг ўрнини босувчи нарса бор. Аммо умрининг ўрнини босувчи нарса йўқ.
2. Ҳар куни Аллоҳ ато қилган ризқни ейди. Агар ўша ризқи ҳалолдан бўлса, у ҳақда сўралади. Агар ҳаромдан бўлса, унга жазо берилади. У эса, ҳисоб китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
3. Ҳар куни охиратга бир миқдор бўлса ҳам яқинлашади ва дунёдан бир миқдор узоқлашади. Шундай бўлса ҳам, фоний бўлувчи дунёга эътибор берганчалик боқий қолувчи охиратга эътибор бермайди. Ваҳоланки, оқибати баландликдаги жаннатгами ёки жарликдаги дўзахми? Уни билмайди.
📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
14 11月 2024, 06:24
112 138
😢ЧОЙ ШАМАСИ ва ПИЁЗ ПЎСТИ ҲАҚИДА
Савол:
Халқ орасида «Чой шамасини ҳар жойга ташлаб бўлмайди, у дунёда савол жавоби қийин бўлади»,
«Пиёз пустида Аллоҳнинг исми бор, уни ахлатга ташлаш ёки ёқиш мумкин эмас»,
«Анжир дарахтининг шохларини ёқиш мумкин эмас» деган гаплар бор. Бу гаплар тўғрими?
Шайх Ҳазратлари жавоб берганлар!
👇ЖАВОБ👇
14 11月 2024, 06:14
15 11月 2024, ~09:38
