ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 039 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 039 名订阅者。

根据 26 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 103,过去 24 小时变化为 -417,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.76%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.86% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 906 次浏览,首日通常累积 19 885 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

111 140
订阅者
-41724 小时
+1657 天
-2 10330 天
帖子存档
Яшаётган уйингизга қарайсизда, кўнглингиз тўлмай "Уйим хоҳлаганимдек эмас" дейсиз... Қаердадир ишлайсиз, аммо баъзан "шуям ишми" дея ишингиздан норози бўласиз... Сиз хафа бўлманг! Сиқилманг! Бу туғилмасингиздан пешонангизга ёзилиб бўлган ТАҚДИР дир. Қандай уйда яшашингизнинг номи НАСИБ дир. Ишлаш, ризқ топиш шаклингиз эса ҚИСМАТ. "Ундай қилганимда бундай бўлмасмиди" деб юз хил усулни ўйлаб сиқилишнинг кераги йўқ. Бирор кимса пешонасига ёзилганидан қочиб қутула олибдими-ки, биз қоча олсак? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 12月 2024, 03:02

МУСОФИРНИНГ КУНДАЛИГИ 🎤Азалбегим Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони
18 12月 2024, 02:20

Дўстим, кетадиган йўлинг бўлса, орқага сурма. Тилдан юракка борадиган соғинч сўзларинг бўлса, сукут сақлама. Телефон орқали б
Дўстим, кетадиган йўлинг бўлса, орқага сурма. Тилдан юракка борадиган соғинч сўзларинг бўлса, сукут сақлама. Телефон орқали бўлса ҳам қил дил изхорингни... Севгингни айтишинг лозим бўлган бирор юрак бўлса, тийма сўзингни... Ҳаёт шафқатсиз. Шундай вақтлар келади-ки, ҳаёт сендан бу имконларни олиб қўяди. У пайт истасанг ҳам кўролмайсан, сўзлаёлмайсан... Вақт ғанимат, имкон ғанимат... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 12月 2024, 02:01

​​"САБОҚ" Мусофирман, баъзан ишдан бўш вақтларда буюртма бўлиб қолса сантехника ишлари билан ҳам шуғулланиб тураман. Бир куни бир рус киши телефон қилди. -- Ало.. сен сантехникмисан? Рақамингни дўстим берди, янги "кир ювиш машинаси" сотиб олган эдим шуни жойига ўрнатиш керак. -- Хўп ўрнатиб берамиз, фақат хозир ишдаман, кечқурун ишдан кейин борсам бўладими? -- Ҳа бўлади, фақат ёнингга битта шерик олиб кел "кир ювиш машинаси" пастда машинам юкхонасида турибди, кўтариб лифтгача олиб келиш учун сенга бир ёрдамчи керак бўлади. -- Хўп кечга борамиз, мана шу рақамда ватсапим бор уй манзилингизни тўлиқ ёзиб юборинг,- дедим. Кечқурун ишдан чиқиб, ёнимга яқинда Ўзбекистондан келган ёши ўн саккиздан ошган қишлоқдош йигитни шерик қилиб олдимда айтилган манзилга йўл олдик. Яп-янги кир ювиш машинасини лифтда ўн тўққизинчи қаватга олиб чиқиб,кўрсатилган жойига кўйиб ўрнатаяпмиз. -- Зўр машина экан-а ака, мен бунақасини биринчи марта кўришим,-деди ёш шеригим. -- Ҳа машинанинг зўри экан, энг сўнгги моделлардан бири, кирларни ювиб ўзи қуритиб ҳам беради. -- Қойил қолдим, ўзимизда ҳам бормикан? -- Ўзимизда ҳам бор, бу жойда бор нарсанинг ҳаммаси Ўзбекистонда ҳам бор,-дедим. -- Уйлансам битта оламан янгисидан,-деди шеригим машинага ҳавас билан тикилиб туриб. -- Нега уйлансанг?-сўрадим. -- Хотиним қўлда кир ювиб қийналиб юрмайди-да,-дейди у. Бошига бир шапалоқ туширдим. -- Вох! Оғриди, нега урасиз? -- Бунақа ишламайдиган каллани уриб туриш керак, ҳозир ким юваяпти кирларни уйларингда? -- Онам, синглим ювади. --Улар шу пайтгача ҳам қўлда ювган-ку сенларнинг кир кийимларингни, улар қийналса майлими? Нега онам учун оламан, синглим учун оламан, ҳозир оламан демайсан? Улар учун ачинмайсанда, ҳали йўқ хотин учун ачинасан? Нега ниятни тўғри қилмайсан? Нега орзуингда бўлса хам Онангга енгиллик тиламайсан? -- Узр ака. -- Узрни онангдан сўра, сенга ҳайрон қоламан баъзида, у куни ҳам кўчада кетаётсак ёнимиздан чиройли сўнгги урфдаги машина ўтиб кетса, зўр машина экан-а, янгисидан олсам, орқасига хотинимни миндириб юрсам дейсан. Барака топгур, отанг тирик онанг тирик, аввал уларни миндириб юрай деб ният қил! Тўғри ният қилишни ўрган, уйингга телефон қил, отажон, онажон битта янги машина олишни ният қилдим, сизларни миндириб юраман, дуо қилинг, ниятларимга етай деб айт. Ота-онанг дуо қилса машина ҳам оласан, хотин ҳам оласан, уни ҳам миндирасан кейин,-дедим. -- Тўғри айтасиз,-дея шеригим ер чизиб қолди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 12月 2024, 01:31

МУСОФИРЛАРИМ 🎙Азалбегим Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
18 12月 2024, 00:51

Бугун 18-декабрь – Халқаро (мусофир) мигрантлар куни. 📹 МУСОФИР 🎙Толибжон Исроилов Ватанини, оиласини ва ота онасини соғинган мусофир юртдошларимизга сабр берсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 12月 2024, 00:02

ЯНГИ КУН Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Ҳар тонг отганда Бугунги кун нидо қилади: - Мен янги кунман, қилган амалларингизга гувоҳ бўламан. Мени ғанимат билинг. Огоҳ бўлинг, мен қиёмат кунигача қайтмайман! Азизларим, бугунги кунингиз икки дунё саодатига элтувчи солиҳ амалларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 12月 2024, 23:40

🌺Сизларга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди: Тилайман мўминлик ибодатини, Жаннати инсонлар хуш одатини. Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур, Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман Умардек мард феъли одил, Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил. Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил, Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман бахт қасрин учқур отларин Бухорий тафаккур, хаёлотларин. Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин, Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин Аталган сенга деб она дуосин, Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман тоғларнинг маҳобатини, Зулфиқор тутган мард салобатини. Дилдаги пок ният ижобатини, Ҳам икки дунёнинг саодатини. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 12月 2024, 22:55

ЯНГИ КУН Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Ҳар тонг отганда Бугунги кун нидо қилади: - Мен янги кунман, қилган амалларингизга гувоҳ бўламан. Мени ғанимат билинг. Огоҳ бўлинг, мен қиёмат кунигача қайтмайман! Азизларим, бугунги кунингиз икки дунё саодатига элтувчи солиҳ амалларга бой бўлсин! ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 12月 2024, 22:30
17 12月 2024, ~22:57

Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
17 12月 2024, 21:01

Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ! Сизу бизга бугунги тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат, дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин! Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲 Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 12月 2024, 20:00

Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон, Жимгина назар сол кўҳна бу корга Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он, Дилини оч фақат Парвардиго
Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон, Жимгина назар сол кўҳна бу корга Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он, Дилини оч фақат Парвардигорга ХАЙРЛИ ТУН ! Аллохнинг панохида бўлинг ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 12月 2024, 11:01

Ҳаётга саволлар билан келасан, ҳаёт эса жавоблари билан сени кузатиб қўяди. Келиш ва кетишнинг орасида бўлган вақт бир нафас олгулик. Шу бир нафасни олишдан олдин чиқармоқни билмоқ лозим. Агар диққат этиб қарасанг шу бир нафасни ютмоқлигинг сени қароринг. Уни иста ют, иста ютма. Биз ўзимиз чиқарган қарорлар қурбони бўламиз, ўзимиз танлаган йўлларни йўлчиси бўламиз. Қароримиз эса бир нафаслик муддатни гоҳ ҳуш этади, гоҳида ноҳуш. Демак қарорни танлашда адашмаслик керак... Ишонинг Қодир Аллоҳ ҳар он сизга тўғри йўлни кўрсатиб боради, сиз эса ўша тўғри йўлни танлашни ўрганинг. Бунинг учун кўзингиз билан эмас, қалбингиз кўзлари билан боқинг... Аллох "Кўнгил кўрганини ёлғон демади..." Нажм сураси 11 оят* •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 12月 2024, 10:40

ЎЛИМ СИЗ УЧУН НИМА?
17 12月 2024, 09:56

Умр китоби Одамзод ҳаётининг ўзи нима? Инсон бу фоний дунёга келадию, нега кетади, деган саволни ўйлаб кўрмаган киши кам бўлса керак. Чиндан ҳам инсон ҳаётининг ўзи нима?  Чамамда, «Номаи аълом», «Умр китоби» деган гаплар бежиз айтилмаган. Ҳар банданинг умри бир китобга ўхшайди. Умр китобининг дебочаси одам ҳали туғилмасиданоқ Аллоҳнинг ўзи томонидан битиб қўйилади. Дебочанинг номи «Пешанага битгани» ёки «Тақдири азал» деб аталса ажаб эмас. Инсон оқ-қорани таниб, онгли ҳаёт кечира бошлагач, ўзининг «Умр китоби»ни ўзи ёзишга киришади. Ҳар куни, ҳар лаҳзада... Синов даври деб аталмиш бу паллада бандаси қилган жамики яхшию ёмон амаллар ёзилиб бораверади. Умр поёнига етган куни китоб ҳам ёпилади. Сўнг барчаси ҳисоб-китоб қилинадида, Хотимани тағин Яратганнинг ўзи битади. Савоб кўп бўлса, бир тараф, гуноҳ кўп бўлса... Умр китобига эзгу саҳифаларни кўпроқ ёзиш ҳар бандага насиб этсин... Ўткир Ҳошимов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 12月 2024, 06:30

Бир ликоп чеснокни сковородкада яхшилаб қовуринг. Фойдасини кўриб ҳайратланасиз! Ошхонада ўтиргандим, бувим чеснок қовураётга
Бир ликоп чеснокни сковородкада яхшилаб қовуринг. Фойдасини кўриб ҳайратланасиз! Ошхонада ўтиргандим, бувим чеснок қовураётганига кўзим тушди. Бу нарсани фойдасини кўриб, ақлдан озай дедим. Эркаклар, аёллар ҳаттоки фарзандларингиз хам бу совуқдан отай чиқиб кетишади. Фойдасини сиз хам билсангиз, дори дармон пулига тилла босасиз 😉 Тезда билип олинг, 1 ликоп чеснокни сковородкада яхшилаб қовурсангиз...Батафсил👇
17 12月 2024, 06:20
18 12月 2024, ~06:00

КЕЧИР МЕНИ, ГУНОҲИМДАН ЎТИБ ҚЎЙ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 12月 2024, 05:45

#HIKOYA БЕФАРҚЛИКНИНГ ЖАЗОСИ! (ҳаётий воқеа!) Такси ҳайдовчиси йўл четида қўл силкиган эркакни кўриб севинди. Тезгина унинг қаршисига бориб тўхтади. Эркак таксига ўтирди ва хавотир билан гапира бошлади: — Илтимос, тезроқ юринг, шу орадаги кўчада... Такси ҳайдовчиси бирор одамни олишни ўйлаганди, мижознинг гапини эшитиб юраги хижил тортди: - Худо сақласин, жуда қўрқинчли ҳолат. Бир одамни тўрт жойидан пичоқлабдилар. Ҳозир танасидаги қон буткул оқиб кетиб, ўлиб қолиши мумкин. Биров ёрдам бермайди, ҳамма тўпланиб олиб томоша қилаяпти. Қанчалик ҳиссиз, шафқатсиз оломонга айландик! Ёрдамга муҳтож, жони узилаётган одамни томоша қилиб туришибди. Ҳайдовчининг юраги сиқилди: “Машинамга қон оқади”. Йўловчи давом этарди: — Ҳозир иккита машина ярадорни олмади, ишонгим келмайди-я. Бир инсон қони тугаб, жон бераяпти, улар раҳм қилмай олдимиздан газни босиб ўтиб кетди. Мана, келдик, ярадор шу одамлар тўпланган жойда. Такси ҳайдовчиси: — Қани, сиз ярадорни олиб келинг, мен машинани унинг олдига олиб бораман, вақт йўқотмайлик, - деди. Йўловчи машинадан тушди ва тўпланганлар орасига кириб “йўл беринг, такси келди” деб бақирди. Аммо ярадорнинг ёнига бориб улгурмасдан, машинанинг узоқлашган овозини эшитиб ортига ўгирилди. Рақами кўринмасин деб орқа чироқларини ёқмай таксининг тезлик билан узоқлашаётганини кўрди. ЭРКАКНИНГ ЮРАГИ УЗИЛИБ, ЙИҒЛАМСИРАГАН ОВОЗДА: “Ё РАББИМ! НИМА БЎЛДИ БИЗЛАРГА?” ДЕЯ ЕРГА УМИДСИЗ ЧЎККАЛАДИ. Такси ҳайдовчиси пешойнадан орқага сўнги бор қаради. Бақир-чақирлардан жаҳли чиқди: “Менга нима? Қонга беланиб ётган ярадорни ол, машинани булға... Бошқа такси йўқми? Топилиб қолар мендан бошқаси!” Шу пайт қўл силкиб тўхташ ишорасини берган мижозни кўриб, хаёлларини йиғиштирди. “Мижоз дегани шунақа, кутилмаганда йўлингдан чиқиб қолади” дея бояги тумонат одамни ҳам, пичоқланиб ўлим ёқасида ётган ярадорни ҳам унутди. Такси ҳайдовчиси ўша кеча бир муддат ишлаб, уйининг йўлини тутди. Яхшигина пул топиб хотиржам уйига кириб келаётганида, эшик олдида ўзини кутиб турганларга кўзи тушди. Хавотирланди. Машинасини гаражга қўйиб, сўнгра вазиятни билмоқчи эди бир қўшниси тўхтатди уни: — Машинани жойлаштирмай тур, балки керак бўлиб қолар... Ҳайрон бўлиб машинадан тушди. Эшик олдида йиғлаётган хотини ва болаларига яиқнлашди: — Нима бўлди? – Хотини йиғлаганча бўйнига осилди: — Акангиз вафот этди! — Акам?!.. Нега? — Пичоқлаб кетишибди. Кўп қон йўқотиб, ҳалок бўлибди. Такси ҳайдовчиси ваҳима билан овозини баландлатди: — Қаерда? Қачон? – Хотинининг жавобини эшитиб ерга чўккалаб қолди. Кўз олдидан машина фараларини ўчириб қочган кўчаси ва тўпланиб турган тумонат томошабин ўтди. Тумонат ичида қонга беланиб ётган, ўзига музтар тикилиб турган бир юз кўринди гўё. Мадорсиз йиқилдию, ҳушидан кетди... БИР-БИРИМИЗГА БЕФАРҚ БЎЛМАЙЛИК, ЯХШИЛИК ҚИЛИШГА ОШИҚАЙЛИК, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 12月 2024, 05:15

#Мусилмонларга_савол 🌙 Қайси пайғамбар ўлим фариштаси келганда бир шапалоқ солади.?🧐❗️ -Саволни жавобини биласизми✨
17 12月 2024, 05:05
18 12月 2024, ~04:37

#Кун_ҳақиқати Бир кун келиб бугунингиз ҳам тарихга айланади. Ўтмишим эслашга лойиқ бўлсин десангиз, шу бугун арзийдиган иш қилинг, Қадрдон. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 12月 2024, 03:02