ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 201 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 201 名订阅者。

根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

112 194
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
Дунёда иккита ҳарфдан иборат учта жонзот бор. Биринчиси — от, Иккинчиси — ит. Учинчисини топинг! Жавоби...👇
26 9月 2024, 07:03
27 9月 2024, ~09:31

ВАФО Ҳодий Ҳамшарий Исроил мустамлакачилари томонидан қамоққа олинган ва 16 йил қамоқда ўтириб чиққан фаластинлик. Унинг қалл
ВАФО Ҳодий Ҳамшарий Исроил мустамлакачилари томонидан қамоққа олинган ва 16 йил қамоқда ўтириб чиққан фаластинлик. Унинг қаллиғи (улар фақат унаштирилган эди холос) шу давр мобайнида уни сабр ва интизорлик билан кутди. Нафақат кутди, балки асирлар учун ажратилган нафақани йиғиб, ер сотиб олди ва унга ўзлари яшашлари учун уй қурди. Бу сурат Ҳодий қамоқдан чиққан куни олинган. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 9月 2024, 06:14

#SAVOL❗️ 7 Yil oldin 7 Yoshda edim. 7 Yildan keyin Nechchi yoshda Bo'laman❓🧐 To'g'ri javobni ustiga bosing.👇
#SAVOL❗️ 7 Yil oldin 7 Yoshda edim. 7 Yildan keyin Nechchi yoshda Bo'laman❓🧐 To'g'ri javobni ustiga bosing.👇
26 9月 2024, 05:59
27 9月 2024, ~05:59

Нега бунча йиғладинг осмон, Ё уйингда бўлдими мотам. Юрак-бағринг эзилди ёмон, Эзиб юбордингку мени ҳам! Ранжитдими Ҳилол дилдошинг, Юлдузларга зиёсин сочиб. Ё ҳиёнат қилиб Қуёшинг, Қучоғингдан кетдими қочиб?! Ёмғирларинг ҳаддидан ошди, Булутларинг олмаяпди тин. Ва бошидан ёққан кўз ёшни, Тўйиб-тўйиб ичмоқда Замин! Нега бунча тўйиб йиғладинг, Нима бўлди? Нечун бу фиғон? Бунча дардни қаердан олдинг, Нега бунча махзунсан, Осмон! Сенга таскин беролмам, кечир, Овутишга сўзим йўқ, ишон, Иккимизга йиғламоқ тақдир, Мен ҳам сендек юрак-бағри қон! Малика Тавфиқ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 9月 2024, 01:00

Дунёни борича қабул қилинг. Шунда яшаш осонроқ бўлади. Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг. Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг. Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг… Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмони ва ҳар ёмонни бир яхшиси бор. Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор. Ўзингизни кўп қийнаманг.. юрагингизга раҳмингиз келсин. Ҳаётга енгилроқ қаранг. Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади. Ризқ; Муҳаббат; Бахт... Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 9月 2024, 23:00

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Пайшанба тонги муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 9月 2024, 21:30

#Ёмғир_ёғмоқда Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар. Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً «Аллоҳумма соййибан наафиъан» Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил! ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ Ёмғир пайтида кўплаб ниятлар жамланган дуолар қилишга ошиқинг, қадирдон... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллох йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 9月 2024, 21:21

25 9月 2024, 20:10

25 9月 2024, 20:10
25 9月 2024, ~22:36

ХАЙРЛИ КЕЧ! Тунингиз осуда ўтсин! ✍️Эркин Вохидов 🎙️Рамзиддин Эгамбердиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 9月 2024, 12:00

#Тарбия Алқисса, бир донишманд ўғлига насиҳат қилибди: – Уч нарсанинг энг сарасини, энг афзалини ихтиёр эт: ширин таом, юмшоқ
#Тарбия Алқисса, бир донишманд ўғлига насиҳат қилибди: – Уч нарсанинг энг сарасини, энг афзалини ихтиёр эт: ширин таом, юмшоқ тўшак ва гўзал жой. – Агар бунга қурбим етмаса-чи, камбағаллик йўл бермаса нима қиламан? – ажабланибди ўғли. Шунда донишманд: – Фақат қорнинг очганида тамадди қил, ана шунда таом энг ширин бўлади. Астойдил халол меҳнат қил, шунда юмшоқ тўшакда ётгандай дам оласан. Одамлар билан хуш хулқда, яхши муомалада бўл, шунда уларнинг қалбидан жой оласан, у жой ер юзидаги энг гўзал ошёндир, болам, – деб жавоб берган экан... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 9月 2024, 11:31

​​Фарзандларингизга "Фотиҳа" сурасини, таҳорат қилишни, намоз ўқишни ва Аллоҳга ибодат қилишни ўргатиб қўйинг. Зурриёдингизга
​​Фарзандларингизга "Фотиҳа" сурасини, таҳорат қилишни, намоз ўқишни ва Аллоҳга ибодат қилишни ўргатиб қўйинг. Зурриёдингизга буларни ўргатиш бахтини бошқага бериб қўйманг. Сабаби, фарзандингиз шулар билан нажот топади. Сабаби фарзандингизни ҳаётида мана шу ишлар ҳар куни бир неча марта такрорланади ва ҳар бири учун ўлимингиздан кейин сиз ҳам савоб олиб турасиз, иншааллоҳ. Маҳмуд Усмон •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
25 9月 2024, 10:46

Диққат Топишмоқ! Қайси нарсани. Хомлигича еб бўлмайди🤔 Ва пишгандан кейин бари-бир Ташлаб юборилади🤔 Бу топишмоқнинг жавобини 99% одам топа олмас екан Жавобни билиш👇👇👇
25 9月 2024, 10:37
27 9月 2024, ~18:52

Таниш бир акамиз бўлардилар, Аллоҳ рахмат қилсин. Бир куни суҳбатимиз чоғида ажойиб гап айтиб қолдилар: - Фарзандларим ҳар кун ухлашдан олдин эртак айтиб беришларини сўрашарди. Уларни жойларига ётқизиб, қайсидир қахрамонлар, маликалару - шахзодалар ҳақида эртак айтиб берардим. Бир кун ажойиб фикр келиб қолди, Аждарҳо ҳақида афсона айтгунча, фарзандларим тарбияси билан шуғуллансамчи!? Шу оқшом янги эртак айтиб бердим: - Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Абдуллоҳ деган бола бор экан. У ҳар куни тонгда бомдод намозини ўқишга ўрнидан эрта турар экан. Намозни ўзига яраша шартлари бор экан. Аввал тахорат қилиш керак экан. Биринчи, қўлини уч марта "бисмиллах" деб ювар экан. Кейин ўнг қўлига сув олиб уч марта оғзини чайқар экан... Фарзандларим зерикиб қолмасин деб кейинги сафар Абдуллоҳ деган болани бирор қишлоққа юбораман, олдидан ҳовуз чиқиб қолади, у яна хар сафаргидек тахоратини бошлайди... Кейин қудуққа дуч келади, дарёга боради, қайиққа тушади, от боқади, қўй боқади, лекин бари-бир тахорат қилиб намоз ўқийверади... Биласизми, бу эртакларим бошланиши ҳар ердан бўлгани билан бир ерда тугарди, кунлар ўтгандан кейин қайси эртак бўлса ҳам сув олдига етиб келганда фарзандларим бир-бирига гап бермасдан: - У ёғини мен биламан, қўлини бисмиллах деб уч марта ювади, кейин яна қўлига сув қуйиб.... - деб давом эттирадиган бўлди. Менинг ҳикматли эртагим самарасини берди -дея кулиб қўйдилар... Ён дафтарингизга ёзиб қўйинг, зора сизнинг хам фарзандларингизга фойдаси тегса, эртакчи амакини эса дуо қилиб қўйинг, мени хам қўшиб қўярсиз. Дуоларингиздан умидворман. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
25 9月 2024, 08:34

photo content
25 9月 2024, 08:07

НЕГА ШОИР БЎЛГАНСИЗ? Генрих Гейне Парижга борганида мухлисларидан бири уни саволга тутади: – Бобонгиз Соломон жуда бой банкир
НЕГА ШОИР БЎЛГАНСИЗ? Генрих Гейне Парижга борганида мухлисларидан бири уни саволга тутади: – Бобонгиз Соломон жуда бой банкир бўлган, сиз эса машҳур шоир бўлиб етишдингиз. Буни қандай изоҳлаш мумкин? – Онам болалигимда менга ше’рлар ўқиб берарди, шунинг учун улғайиб, шоир бўлдим. Бобом Соломоннинг онаси эса унга эртаклар айтиб берарди, шунинг учун бобом банкирликни танлади. Ҳамма гап оналарнинг тарбиясида! Ориф Толиб •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 9月 2024, 07:10

КЎЗ ЁШИНГИЗНИ ТИЁЛСАНГИЗ ОХИРИГАЧА ЎҚИНГ! 8 ёшли боланинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлғиз ва она мехрисиз қол
КЎЗ ЁШИНГИЗНИ ТИЁЛСАНГИЗ ОХИРИГАЧА ЎҚИНГ! 8 ёшли боланинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлғиз ва она мехрисиз қолишидан қўрқиб, бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди. Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб, эркалаб: - Тойчоғим, янги онанг билан эски онангни орасида қандай фарқ бор, деб сўраб қолди. Бола жудаям беғуборлик билан жавоб берди: - Хақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи онам доим ростини айтадилар ва айтган гапларида турадилар. Ота хайратланиб сўради: -Қанақасига, болажоним? Ўғил: -... Давомини ўқиш...👇🏻
25 9月 2024, 07:00
26 9月 2024, ~07:03

ОТАМ ХАЁТ, ОТАМ ДУОДА Биласанми, ғаним, нега кучинг кам, Менга қарши ожиз барча ўчинг ҳам. Тош отганинг сайин бағрим мустаҳкам, Элда азиздурман, қадрим зиёда - Чунки Отам ҳаёт, Отам дуода. Яшаб, билдим - молу, дунё - қўл кири, Ёр ҳам, фарзандлар ҳам йигит тақдири. Омадимнинг эса бордир бир сири, Уни бир жумлада этгум ифода - "Менинг Отам ҳаёт, Отам дуода." Парвога илмасман бор ила йўқни, Кулиб суғураман юракдан ўқни. Йўлим давом этар, боссам ҳам чўғни, Насиб этди менга метин ирода, Сабаб - Отам ҳаёт, Отам дуода. Ўлим ҳақдир, аммо мендан чекинар, Олам ёмонлиги мендан бекинар. Қалбимга парилар севиб тегинар, Нечун десам кўнглим ёшу, навода, Билдим, Отам ҳаёт, Отам дуода. Падар розилиги - чашмайи иймон, Хизматида бўлмоқ - шарафли имкон. Бобур айтар: менман беармон инсон, Бундан ҳам ортиқ бахт борми дунёда - Шукур, Отам ҳаёт, Отам дуода! БОБУР БОБОМУРОД •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
25 9月 2024, 06:14

ВАФОТ ЭТГАН ИНСОН ТУШИГА НИМА УЧУН КИРАДИ ⁉️ Хар бир иссиқ жон борки, омонатни топширади. Ичимизда, яқинларидан айрилганлар к
ВАФОТ ЭТГАН ИНСОН ТУШИГА НИМА УЧУН КИРАДИ ⁉️ Хар бир иссиқ жон борки, омонатни топширади. Ичимизда, яқинларидан айрилганлар кўп ва уларнинг тушига, бу дунёдан вафот этган яқинлари кирганлар хам бўлса керак. Хеч сизда ушбу холат бўлганми? Нима учун мархумлар, ўз яқинларининг тушига кириб, уларни безовта қилади?  Буни сабабини билишга уриниб кўрдим, туш таъбири хақида маълумот олдим. Бу хақида билганимдан сўнг хайратга тушиб, бироз ўйланиб қолдим. Бунинг сабаби ... Батафсил👇
25 9月 2024, 06:00
26 9月 2024, ~06:00

🥀 ҲАР БИР ҚИЗГА НАСИХАТ Турмушга чикадиган кизлар учун хожи она насихати 🎙Дилбархожим •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 9月 2024, 03:01