ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 118 751 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 276,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 430 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 118 751 名订阅者。
根据 14 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -686,过去 24 小时变化为 -509,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 29.55%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.77% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 35 068 次浏览,首日通常累积 22 269 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 39。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 15 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
118 751
订阅者
-50924 小时
-927 天
-68630 天
帖子存档
118 751
⚡️ Хонадонларни максимал чегирма нархларда харид қилинг.
— 1 хоналик уйлар 14 200$ дан бошлаб
— 2 хоналик уйлар 19 400$ дан бошлаб
👉 Уйларни кўриш
118 751
#Жума_муборак
Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларга ахли оилангиз билан ибодатга боришингизни Аллоҳдан сўрадим!
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!
🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 751
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу куннинг файзу барокати сизларга бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 751
4 та болани сотиб олган кишига ушбу хотин қўшиб берилади
Ню Жерсий штатидан ўтар эканман ушбу 4 бола ва 1 аёл сотилаётганига кўзим тушди улар атиги 4 долларга сотилаётган эди. Бундай виждонсизликка чидаб тура олмадим ва уларни сотиб олиб уйимга олиб келдим. Аммо эртасига мен ҳам уларни сотиш ҳақида эълон беришга мажбур бўлдим негаки....
118 751
Дуойим қабул бўлсин десангиз...
1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.
2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.
3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.
4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.
5. Таҳоратли бўлиши лозим.
6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.
7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин.
8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.
9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.
10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.
11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.
12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.
13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.
14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.
15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.
16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 751
Аллоҳим!
Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати мени ва севганларимнинг машаққатларимизни аритгин!
Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!
Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!
Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!
Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиганимиз изтиробдан муҳофаза айла!
Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!
Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 751
Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг🤲
🔹Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
🔹Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
🔹Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
🔹Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
🔹Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
🔹Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
🔹Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 751
ДУО ҚИЛАЙЛИК
Етса раҳмат етмаса узр дедилар
Яхши дуо дилга ҳузур дейдилар.
Еттининг биттаси Ҳизр дейдилар
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.
Ўзидан ўзгага қилмасин муҳтож
Топмасак ёрдам беришга илож
Дуо учун ахир олинмайди бож,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.
Қилингунча бору~йўқлигимиз ҳал,
Тўплагунимизгача кўп яхши амал.
Танисак ҳам бир-бирларимизни сал,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.
Дуо қилмоқдикни айласак одат,
Бўлсакда меҳнатда, қилсак ибодат.
Шу сабаб айбимизни кечирса шояд,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.
Ижобат дейдилар, кўпнинг дуоси,
Дуо қилганларнинг бўлай фидоси.
Сўзимнинг боши-ю, ҳам интиҳоси,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 751
ДУОЛАРИМДАСИЗ...
Роббим, шу бандангни дуоларини қабул айла....
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 751
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...
Дуоси мустажоблар бор...
Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...
Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...
ДУО ҚИЛИНГ:
Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...
Шифосини кутаётганлар...
Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...
Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...
Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!
Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!
Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...
Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 751
#Хайрли_тонг
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин!
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
118 751
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.
ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 751
. ЖУМА МУБОРАК
Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...
ХАЙРЛИ ТУН!
Аллохга омонатсиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 751
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам эслатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 751
Пайшанба куни шомдан кейин хуфтонгача ота-оналар ҳақига қуръон ўқиш, дуо қилиш, вафот этганларга Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш лозим:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!»
(Исро сураси, 24-оят).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга эслатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 751
ҚАЙНОТА
Кечаси боласи яхши ухламади.
Қайнонаси ҳаммасини билди.
Эрталаб ухлаб қолиб, нонушта тайёрлашга улгурмаган келин ўзи ҳам қайнонасининг кўзига балодай кўринишини билади.
Юраги титраб, уйқусизликдан қизариб кетган кўзларини ерга тикиб салом берди.
Келиннинг бағрида боласи биғиллаб турарди.
—Чойиззи ичинг! — дея гўё марҳамат кўрсатди қайнона, аммо қўлидан болани олай демади.
—Эрингиз соат нечада келди?
—Келмадилар, —айбдордек ерга қаради келин.
—Ҳа, майли, юргандир бир кўчада, келиб қолар! Ман акамникига бориб келаман, адажонингиз уйдалар, тушликка лағмон қилинг!
Келин индамади. "Хўп бўлади!" дегани мажоли йўқ эди.
Кечагина у ҳам бировнинг арзандаси эди. Бир йилда ҳам келинга, ҳам онага айланди.
Қайнонаси кетди...
Худди шу пайт пойлаб тургандек қайнотаси кириб келди.
Бир қўлида чақалоқ, бир қўлида чой дамлаётган келинни кўриб шошиб деди:
—Болани менга беринг, қизим! Сиз овқатланиб олинг. Кечаси билан йиғлаб чиқди-я тойчоқ, ҳали бир йигит бўлсин. Сизга қалқон, дўст бўлади—бу.
Ажаб, қайнотаси болани қўлига олиши билан овунди. Ичига иссиқ кириб, сал тетиклашгандек бўлди.
Лағмонга хамир қормоқчи эди.
—Керакмас, —деди қайнотаси, мен кўчадан овқат олиб келаман, сиз бирпас ухлаб олинг, болам, мана Сардор ҳам ухлади.
Қайнотаси машинасига ўтириб қаёққадир кетди...
Келин қайнотасининг телефонда ким биландир гаплашаётган овозидан уйғониб кетди.
Кун пешинга яқинлашиб қолган, кечаси билан йиғлаб чиққан чақалоқ ҳам тинч ухлаб ётарди.
Юз-қўлини ювиб ошхонага кирди.
Дастурхонда турган, устига "Миллий таомлар" деб ёзилган елим халталардан бирини очди.
Бир марталик идишда кабоб бор эди..
Ҳовлидан эса ҳамон қайнотасининн овози келарди
—Ернинг тагида бўлсанг ҳам етиб кел, бошқа гапим йўқ, болангни дўхтирга ўзинг олиб борасан!
Келин барибир лағмонга хамир қорди. Бу сафар чин юракдан!
Шу уйда уни ушлаб турган одам— Отаси учун меҳр билан овқат тайёрлагиси келарди.
Ташқаридан таниш машинанинг сигнали эшитилди...
"Ҳайрият", деди у.
Эҳтимол ишонмассиз, аммо ҳали ҳам ўзбекнинг чин оталари бор..
Феруза Салходжаева.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 751
САРҲИСОБ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 751
#ибрат
Бошингизга тушган ноҳушликни аллакимларга сўзлаб -тасвирлаб, ҳолатингизни икки баробар оғирлаштирманг. Улар сиз учун ҳеч нарса қилиб бермайди. Сиз ўз ҳолатингизга бошқалардан тасалли изламай, мардона туринг ва ҳурматингизни сақланг.
Биз қачонки бошимизга тушган омадсизликда кимнидир айблар эканмиз, катта ҳатога йўл қўяётганимизни сезмай қоламиз.
Ўзингизни кўмакчисиз, ёлғиз ҳисобламанг. Сизнинг устингиздан Аллоҳдан ўзгаси ҳукмронлик қилолмайди.
Бодо Шефернинг
"Ғолиблик қонуниятлари" китобидан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 751
📆 Туғилган санангиз тасодиф эмас. Ҳар бир рақам ҳаётингизга таъсир кўрсатади. Ўзингиз ҳақингизда билмаган нарсаларни очишга тайёрмисиз?
Тўғилган санангизни танланг ва жавобларни кўринг, қойил қолишингиз аниқ
👇
1, 10, 19, 28 👈
9, 18, 27 👈
3, 12, 21, 30 👈
2, 11, 20, 29 👈
5, 14, 13 👈
4, 13, 22, 31 👈
6, 5, 24 👈
8, 17, 26 👈
7, 16, 25 👈
118 751
ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Масъудий ўзининг "Муружуз заҳаб" номли ажойиб китобида келтиради:
"Қадимдан араб аёллари боласини йиғлаётган холда ухлатмас экан. Йиғлаётган болани ухлатса унинг жисмига ғам ўрнашиб қолади, деб эътиқод қилишар экан. Олдин болани овутиб, кулдириб кейин ухлатишар экан. Ана шунда болани руҳи ва қони тоза бўлади, дейишар экан!".
Сизнинг дил оғриқларингиз ва кўз ёшларингизга енгил қарайдиганлардан узоқроқ бўлинг. Қалбингизни синдиришга, кўзингизни ёшлатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Энг ёмони аксар инсонлар буни меҳр-муҳаббат номи билан қилишади.
Аслида эса севган киши азият етказмайди. Бизларнинг ҳар биримиз хотиржам яшашга ҳақлимиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
