ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 039 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 039 名订阅者。

根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

111 861
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
😳 Юзига ажин тушишидан қўрқиб 47 йил давомида умуман кулмаган аёл ҳақида эшитганмисиз? Британиялик аёл Тесс Кристиан ўн ёшид
😳 Юзига ажин тушишидан қўрқиб 47 йил давомида умуман кулмаган аёл ҳақида эшитганмисиз? Британиялик аёл Тесс Кристиан ўн ёшида ҳеч қачон табассум қилмасликка қарор қилди. У гўзал бўлиш ва юзига бирорта ажин тушмаслиги учун 47 йил умуман кулмади! Унинг ҳозирги ҳолати эса жуда ҳам ҳайратланарли! Унинг ҳозирги кундаги кўриниши... Батафсил ўқинг 👈
11 12月 2024, 09:30
12 12月 2024, ~09:39

​​БУРГУТДАН ИБРАТ Бургутлар жуда узоқ, 70-80 йилгача яшайди. Аммо бу ёшга етиш учун 40 ёшида жудаям қийин шартни бўйнига олишига тўғри келади. Яъни, бундай: 40 ёшда бургутнинг тирноқлари қаттиқлашиб, эгилувчанлигини(эластиклик) йўқотгани сабабли, ўлжасини тутолмайдиган бўлиб қолади. Ов қилолмайди. Тумшуғи ўсиб, кўксига қараб қайрилади. Қанотлари қарийди, оғирлашади. Патлари қалинлашиб, учиш машаққатга айланади. Бу ҳолатда бургут икки йўлдан бирини танлашга мажбур: ё ўлим ёки янгидан ҳаёт бошлаш учун азобли ва жуда оғир ўтадиган юз эллик кунлик муддат. Бургут иккинчи йўлни танласа, тоғ тепасидан, баланд қоядан уя вазифасини ўтайдиган муносиб жой топади. Ке­йин тумшуғини қоя деворига қаттиқ-қаттиқ ура бошлайди. Ниҳоят тумшуғи узилиб тушади. Бир муддат кутгандан сўнг, ўсиб чиққан янги тумшуғи билан тирноқларини узиб ташлайди. То янги тирноқлар ўсиб чиққунча, оғир ва қалин патларини юлади. Азоб ва матонат билан ўтган беш ой бургутга яна йигирма йил, балки ундан ҳам узоқроқ ҳаёт кечиришига йўл очади. Беш ойдан кейин бургут машҳур янгидан туғилиш парвози учун қанот қоқади!.. ...Баъзан инсонларга ҳам бургутлардек йўл тутиш зарур бўлади. Яъни, тақдири синиб, "хаммаси тугади"-дея тушкунликка тушган жойида, қайта тикланиш учун, уни орқага тортадиган, келажак йўлини тўсадиган ёмон хотиралар, ёмон одатлардан воз кечиши керак бўлади. Осон бўлмайди албатта, лекин бир нарса дилга умид беради – бу қийинчиликлар бургутдаги каби яна-да баланд, яна-да шавқли, зафарли парвозларга йўл очади! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 12月 2024, 08:36

​​Бургут ўз фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми? Бу жараён жудаям ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бирор бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча баландга кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан айлана бошлайди. Атрофида нар бургутлар йиғилиб парвоз этади. Шу пайт у тумшуғидаги шохчани тушириб юборади ва кузатади. Бургутлардан бири шохчани тутиб олиб, оҳисталик билан унга олиб келиб топширади. У эса шохчани олиб, уни яна ташлаб юборади. Бургут  яна тутиб олади, яна унга қайтаради. У эса яна ташлаб юборади... Ва бу ҳолат жуда ҳам кўп марта такрорланади. Агар нар бургут маълум муддат давомида ва бир неча марта тушириб юборилган шохчани ҳар сафар тутиб келтириб берса, бургут ўша нар бургутни танлайди ва улар бирга яшай бошлайди. Хўш, ушбу ҳаракатларда қандай маъно яширин? Буни уларнинг кейинги ҳаётидан тушуниб оласиз... Улар биргаликда тоғ чўққисига кўтарилади, мустаҳкам ўсимлик пояларидан ин қуради ва иккала бургут ҳам танасидан ўз тумшуғи билан патларини юлиб, инларини тўлдиради, барча тешикларни ёпиб, уяни юмшоқ ва шинам маконга айлантиради. Она бургут бу ерга тухум қўяди ва иккаласи полапон бургутчалар дунёга келишини кута бошлайди. Бургутчалар тухумдан чиққач(улар жуда кичкина, заиф ва яланғоч ҳолатда бўлади), ота-онаси уларни то бироз қувватга киргунича парваришлайди. Қанотлари билан ёмғирдан, қуёш нурларидан асрайди, уларга сув, озуқа ташийди, ва бургутчалар аста катта бўлиб боради. Уларнинг патлари ўсиб, қанотлари ва думлари бақувватлашади. Ҳали бироз кичик бўлса-да, уларни пат қоплайди. Шу пайт ота ва она бургут вақт келганини англайди... Ота бургут уя четига қўниб олиб, инни қанотлари, тумшуғи билан уриб силкитади. Қизиқ, нима учун? Чунки, у уядан ҳамма пат ва пухни тушириб юбориши,  бошида ўзлари шох-шаббадан ясаган скелетнигина қолдириши керак. Полапонлар эса, ушбу қаттиқ, ноқулай уяда ўтиришар экан, нима бўлаётганини тушунишмайди ҳам: ахир ота-оналари уларга жуда ғамхўр ва меҳрибон эди-ку. Бу орада она бургут қаердандир кичик бир балиқчани тутиб келиб, атайин полапонларига кўриниб турадиган узоқликка қўниб олиб,  уни аста майдалаб ея бошлайди.  Полапонлар уяда туриб очлигини билдириб чуғурлай бошлайди. Ахир, илгари бундай эмасди-ку...   Ота-онаси уларга емиш берарди, сув берарди. Энди эса ҳаммаси тамом бўлди: инлари қаттиқ ва ноқулай, ота-онаси эса уларга озуқа ҳам бермаяпти. Нима қилиш керак? Ахир оч қолишди-ку. Индан чиқишга ҳаракат қилиш керакмикин? Шундай қилиб, полапонлар аста ҳаракатга кела бошлайди ва илгари ҳеч қачон уриниб ҳам кўрмаган ҳаракатларни бажаради. Агар ота-оналари уларни эркалатишда давом этаверишса, улар кейинроқ ҳам ҳаракат қилишга журъат қилмаган бўлармиди... Полапонлар уяларидан судралиб чиқа бошлайди. Оҳ, мана, кичиккина полапон тушиб кетмоқда, ахир уя тоғ четида, ноқулай харсанглар орасида жойлашган-ку. Полапон аввал силлиқ харсанг узра бироз сирғалиб, кейин жарликка томон қулайди. Ва шу пайт, қачонлардир она бургут улоқтирган шохчаларни тутиб келтирган ота бургут ёрдамга шошади. У ўзини катта тезликда пастга отиб елкасига полапончасини қўндириб қайтади. Бу ҳол бир неча марта такрорланади. Полапон ноқулай уя ва силлиқ харсангдан пастга томон қулайверади, ота бургут уни тутиб келаверади. Бургутларнинг бирорта полапони ушбу жараёнда ҳалок бўлмас экан. Ва, ахийри, қулашларнинг қайси биридадир полапон бургутча ҳаракат қила бошлайди. У ўз қанотларини ёйиб, шамол ёрдамида парвоз қила бошлайди. Шу тарзда бургутлар полапонларини учишга ўргатишади. Кейин эса, уларни ўзлари билан бирга олиб, озуқа топишни ўргатишади. Бу биз учун фарзандларимизни тарбиялашимизда ажойиб ўрнакдир. Уларни иссиққина уяда эркалатиб олиб ўтирмаслик жуда ҳам муҳим! Улар ўзлари балиқ тута олиш ҳолатига етганларида ҳам, уларни балиқ билан таъминлайвермаслик нақадар зарур! Лекин, ўз кучимизни, вақтимизни, ақлимизни, билим ва кўникмаларимизни ишга солиб, ғамхўрлик билан, биз уларга учишни ўргатмоғимиз лозим! Она бургут шохчани улоқтириш орқали ўз фарзандаларига ота танлаши бежиз эмас. Ахир у фарзандлари халок бўлишини хоҳламайди Telegram.me/IBRATLI Биз билан бирга бўлинг!
11 12月 2024, 07:30

​​Ёши улуғ танишларимдан бири отаси ҳақида эслаб шундай дейди: “Отам раҳматли жуда тақводор, Аллоҳдан қўрқадиган, биз фарзандларига яхши тарбия берган, ҳақиқий комил инсон эдилар. Баъзан улар Аллоҳга илтижо қилиб “Эй, Парвардигорим, негадир менинг болаларимга ташвиш, муаммоларни юбормаяпсан. Фарзандларимни синовларинг билан йўқламаяпсан. Наҳотки, бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйган бўлсанг?” дердилар. Биз “Отажон, нега бунақа дейсиз? Ахир фаровон, тўкис, муаммосиз яшаш яхши-ку!” дея хафа бўлсак, отам “Болам, одам боласи қийинчиликлар, ташвишлар билан тобланади, Аллоҳга яқин бўлади. Ҳамма иши жойида, беғам яшаётганларнинг охири оғир синов бўлади. Мен сизларга охири оғир синовни эмас, охири хайрли, роҳат-фароғат бўлган тақдир истайман” дердилар”... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 12月 2024, 06:09

😏 Qiz va yigit qattiq sevishibdi. Kunlar o'tib qizni uydagilari uni boshqasiga turmushga bershibdi. Shunda yigit qizga sovg'
😏 Qiz va yigit qattiq sevishibdi. Kunlar o'tib qizni uydagilari uni boshqasiga turmushga bershibdi. Shunda yigit qizga sovg'a olib bordi va nima ekanligini qog'ozga yozib beribdi. Qiz sovg'ani nima ekanligini o'qib rosa yig'laydida so'ng sovg'ani nomini teskari o'qib qah-qah otib kuladi. Savol sovg'ani nomi nima?👇
11 12月 2024, 05:59
12 12月 2024, ~09:39

🎄 Yangi yilgi hambi fortuna boshlandi! 🎄 ⚡️hambi ilovasini yuklab oling, g‘ildirakni aylantiring va orzuyingizdagi sovg‘aga
🎄 Yangi yilgi hambi fortuna boshlandi! 🎄 ⚡️hambi ilovasini yuklab oling, g‘ildirakni aylantiring va orzuyingizdagi sovg‘aga yaqinlashing! Beeline va boshqa mobil operator mijozlari qatnashishi mumkin! ⚡️ 🌟 Asosiy sovg‘alar: 🚗 2 ta BYD Song Pro Flagship avtomobili 📱 iPhone 16 Pro Max, iPhone 16 Pro, iPhone 16 📱 5 ta Samsung A06 smartfoni 🎁 G`ildirakni ko‘proq aylantiring va orzudagi avtomobilni yutish imkoniyatini oshiring! ⏰ Final 30-dekabr kuni Instagramdagi @hambi_superapp sahifasida jonli efirda bo‘lib o‘tadi. Hamkor: "Voris Motors" 🤝 Batafsil...
11 12月 2024, 05:59
12 12月 2024, ~09:39

​​Биз ДАНГАСА ҳамда ЭРИНЧОҚ оналармиз ва афсуски биз кўпчиликмиз... ▪️   Фарзандларимизнинг  кийимларини дазмоллаймиз, дастурхонни ўзимиз йиғиштирамиз, фарзандларимизга пироглар пишириб берамиз, мактабга кетаётганида сумкасини тайёрлаймиз, рўмолчаларини дазмоллаб тахлаб чўнтагига солиб қўямиз, ўйинчоқларини йиғиб тартиблаб қўямиз, болаларимизнинг хонасини саранжомлаймиз. Чунки биз дангаса, қизғанчиқ ва бетоқат оналармиз – биз фарзандларимизга юмушларни ўргатиш ўрнига ўзимиз тезгина қилиб қўя қоламиз. Уларга ўзлари дазмол қилишлари учун замин яратмаймиз, кийимларини куйдириб қўйишидан қизғанамиз. Нега саккиз ёшли ўғлимиз ёки қизимиз мазали пирог пишира олмайди? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга дангасалик ва бетоқатлик қиламиз. ▪️   Нега беш ёшли ўғлимиз ўз пайпоқларини ювиб қўя олмайди? Чунки биз унинг маромига етмаган ишидан қаноатлана олмаймиз. ▪️   Нега ўн ёшли фарзандимиз бузилган электр асбобларини тузата олмаслиги керак? Нима учун биз уни ўзимиз тузатиб қўя қоламиз? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга, хавфсизлик қоидаларидан дарс бериб ўтиришга эринамиз. ▪️  Нега етти ёшли қизимиз меҳмон учун ажойиб дастурхон тузатолмайди? Чунки биз унга ишонч билдирмаймиз, биз унинг бетартиб қилинган ишларини қайтадан тўғрилаб чиқишга бетоқатлик ва дангасалик қиламиз. Ундан кўра ўзимиз бажариб қўя қоламиз ва биз бу ҳамма айбларимизни «меҳрибонлик» ва «ғамхўр она» ниқоби билан чиройли қилиб безатиб қўйишни ҳам жуда яхши уддалаймиз. ▪️   Ҳамма ишни биз оналар ўзимиз бажарамиз ва фарзандимизнинг онгида ҳамма ишни оналар бажаради деган тушунчани мустаҳкам қилиб шакллантирамиз. Фарзандларимиз катта бўлишгач эса, уларнинг ўз хоналарини тартиблаб қўймасликларидан, юмушларимиз ҳақида қайғурмасликларидан ўзимизга ўксиниб ҳам қўямиз. ◼️  Биз меҳрибон, жонкуяр, ғамхўр онамиз ва 15 ёшида ҳам онасининг этагидан тутиб юрадиган, 20 ёшида ҳам мустақил бўла олмаган, 25 ёшида ҳам айтарли ҳеч нимага эриша олмаган фарзандларни ўстирамиз... Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 12月 2024, 05:14

Вазир шохга қайси мевани олиб келган? Сиз тўғи жавобни топа оласизми? 👇🏼Жавобни билиш👇🏻
Вазир шохга қайси мевани олиб келган? Сиз тўғи жавобни топа оласизми? 👇🏼Жавобни билиш👇🏻
11 12月 2024, 04:59
12 12月 2024, ~09:39

​​​​ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ Токиода, дeнгиздан оқиб кeлиб дeнгизга қуйилувчи бир дарё бор. Бу дарё шаҳар марказидан оқиб ўтгани учун, дарёнинг икки қирғоқи одамлар сайр қиладиган ва болалар ўйнайдиган сўлим гўша қилиб қўйилган. Мен ҳам ўша болалар майдончасидаги “скамeйка”га бориб ўтирдим. Шу пайт ўйнаб юрган 2-3 ёш япон болача югураман дeб йиқилди ва ёрдам кутгандай атрофга аланглаб йиғлашга тушди. Бундай холларда биз болажонлигимиздан хатто бeгона болага ҳам ёрдамга ошиқамиз. (Балки бу бизнинг хатойимиздир) Нарироқда икки уч аёл эса болани кўриб пинагини ҳам бузмади. Холубки, уларнинг бири боланинг онаси эди.     Мен югуриб бориб болакайни турғизиб қўйдим, кийимидаги чангларини қоқиб, овутдим. Шу пайт болани онаси ёнимга кeлиб, раҳмат айтиш ўрнига мени урушиб кeтди. Нима дeйишимни билмай лол қолдим. Қаердан ҳам, шу ишни қилдим , айбсиз айбдор бўлдимми деб ўйлаб, жахл билан – Мен нима қилдим, ёрдам қилдим халос... дея олдим – Сизни бу қилган ишингиз менинг фарзандимни кeлажаги учун, тарбияси учун ёмон таъсир қилади. Ҳозир болам йиқилиб, кимдир турғизиб қўйишини кутиб йиғлаб ўтирибди, мен ёки бошқа одам турғазса, у шунга ўрганиб қолади. Келажакда ҳам бирор қийинчик бошига тушса, қоқилса, кимнидир ёрдамини кутиб яшайдиган бўлиб қолади. Ўзининг қўлидан ҳeч нарса кeлмайдиган бўлиб қолади. Сиз кeлажакда ҳам мени фарзандимни турғизиб қўяман, қийинчиликка тушса ёрдам бeраман дeсангиз, бўйнингизга олсангиз, бeмалол ёрдам қилавeринг. Қила олмайсиз-а?  Мури (имконсиз) бу нарса. Қаттиқ гапларим учун узр сўрайман. Ҳайр. – Фарзандингиз буюк инсон бўлсин. Минг бор узр... 💥 Анчадан бeри ўйлайман бу воқeани... Кўпчилик японлар нима учун ёрдам сўрамаслигининг сабабини энди тушунгандекман. Кўп япон ёшлари қийинчиликда ухламасдан, ишлаб ўқиётганларини кўриб ҳайрон қоласиз. Улар қайсидир акаси, таниш-билишни ишга солиб иш битирмайдилар. Баҳодир Искандаров P.S : Халқимиз жуда болажон, меҳрибон. Бу таҳсинга лойиқ, албатта. Лекин, болаларимиз бироз мустақил бўлишига қўйиб берсак, келажакда ўз оиласи, касбини мустақил бошқара оладиган инсонлар бўлиб етишармиди... #Мулоҳаза_учун 📹 Видеони охиригача кўринг, кўраётган оналарга сабр тилаймиз))) 📚 Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
11 12月 2024, 01:46

☃️ Ҳар бир хонадон қувонч ва кулгига тўла бўлиши, оилангиз билан вақт ўтказишингизга ҳеч нарса халақит бермаслиги керак. HONOR X9c сизнинг дам олишингиз ва кўнгил очишингиз ҳақида қайғуради. Мустаҳкам корпус, тобланган ойна ва сув ўтказмайдиган хусусияти туфайли қор ҳам сизга тўсиқ бўла олмайди. Смартфонни техника дўконларидан ёки бренд сайтидан харид қилинг ва махсус совғага эга бўлинг! HONOR X9c— Доим ишончли. Доим жигар. Сайт | Instagram | Телеграм
11 12月 2024, 01:45
12 12月 2024, ~09:39

Фарзанд тарбиясида қуйидаги тавсияларга риоя қилинг: 🔹 Болангизга шукур қилишни ўргатмоқчи бўлсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам
Фарзанд тарбиясида қуйидаги тавсияларга риоя қилинг: 🔹 Болангизга шукур қилишни ўргатмоқчи бўлсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам, хаттоки қаттиқ нон билан сув ичиб ўтирганингизда ҳам яратганга шукур айтишни унутманг. 🔹 Болангизни билим олишини, дарсини ўз вақтида бажаришини истасангиз, ўзингиз ҳам китоб ўқинг. 🔹 Болангизни Қуръон ўқишини хоҳласангиз, Қуръон тафсири ҳақида уйда тез-тез суҳбатлар уюштиринг. 🔹 Болангизни нутқида доимо гўзал сўзлар бўлишини истасангиз, сўзлаётган жумлаларингизга эътиборли бўлинг. 🔹 Болангиз буюк шахс бўлишини истасангиз, унга орзу қилишни ва шу орзуларини мақсадга айлантиришни ўргатинг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 12月 2024, 01:31

#Хикмат Фарзандларга талаб қилган нарсасини мухайё қилиб беришлик, уларни тарбиясини бузилишига олиб боради. Ҳулқи бузилган ф
#Хикмат Фарзандларга талаб қилган нарсасини мухайё қилиб беришлик, уларни тарбиясини бузилишига олиб боради. Ҳулқи бузилган фарзанднинг энг биринчи қурбони ота-она бўлади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 12月 2024, 00:30

⚜️Мени уялтирган xитойлик бола.... 💫 Кеча ўғлимни ўқишга юбормадим. Ҳаво совуқ илмидан кўра саломатлиги муҳимроқ дея , оналик ҳиссиётларим панд берди десам ҳам бўлади. Ишга келиб интернетдан бир ҳикояни ўқиб қолдим. Ишонинг куни билан ўзимдан, фитратимдан хафа бўлдим. Бугунги куннинг энг долзарб мавзусига мос ушбу ҳаётий воқеани сизлар билан ҳам бўлишгим келди... 9 даража совуқда 4,8 километр йўлни пиёда босиб ўтган 8 ёшли мактаб ўқувчисининг интернетни «портлатган» ҳикояси... Хитойнинг мактаб ўқитувчиси интернетга жойлаган ўқувчининг сурати нафақат интернетни балки менинг виждонимни ҳам портлатди десам тўғри бўларди..✨✨ Хитойлик Ванг Фуман исмли болакай жуда камбағал оиладан ва у ўқишни қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли деб ҳисоблайди. У ҳар куни мактабга деярли 5 километр пиёда боради. Маълум бўлишича, ўша куни эрталаб ҳаво ҳарорати 30 дақиқа ичида 9 даражага тушиб кетган, аммо бола бош кийимсиз ва енгил куртка кийган ҳолда 4,8 километр пиёда юриб борган. Шу куни унинг мактабида имтиҳон бўлиши керак бўлган. Бола имтиҳонга улгуриб 100дан 99 баллни қўлга киритган. Вангнинг ўқитувчиси музлаб имтиҳонга улгуриб, қаҳрамонлик кўрсатган ўқувчисини шу ҳолида суратга олиб ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлайди. Ва ушбу сурат интернет фойдаланувчиларини боланинг тақдирига бефарқ қолдирмади, улар бир неча кун ичида 3 миллион юань (450 минг АҚШ доллар) ортиқ пул йиғишди. Йиғилган пул мактабларни иситиш, бола яшайдиган Юванг провинциясининг камбағал болалари учун иситиш мосламалари ва иссиқ кийим-кечак сотиб олишга етди. Вангнинг мактабига эса лаборатория, компьютер синфлари билан жиҳозлаб берилган. Ушбу маблағлар эвазига мактаб ёнидан узоқдан қатнайдиган Ванг сингари болалар учун иссиқ ётоқхона қуриб берилди. Мактабнинг маблағи кам бўлгани учун Хитойнинг чекка провинцияларидаги мактабларида ҳам иситишга шароит йўқ, шу сабабдан синфлар иситилмайди, болалар устки кийимда дарсда ўтиришади. Ванг Фуман эса бувиси ва синглиси билан жуда ёмон аҳволда яшайди. Унинг ҳатто иссиқ кийимга маблағи етарли эмас. Боз устига бола сурункали гипотермиядан азият чекар экан – бу доимий совуқдан келиб чиққан иссиқлик етишмовчилиги. Бундан унинг қўллари шишиб, бармоқлари итоат қилмайди. Машҳур бўлиб кетган боладан олинган интервьюда Ванг камбағал болаларни совуқдан қутқариш учун пул йиғишга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди ва улғайгач, ҳамманинг ҳақини қайтаришга ваъда берди. ⚜️ Биласизми гоҳида, ҳозирги авлод ёшлари жуда иродасиз, қийинчиликларга биз каби, дош беролмайди дея кўп гапирамиз, фарзандларимизга тез-тез танбеҳ берамиз . Балки, ўзимиз болаларимизни ҳаддан ташқари аяганимиз сабабли, улар шу даражада тушиб қолмоқда. Мен ёшлик пайтимни эсладим ва бирон марта ҳаво совуқ бўлганлиги сабабли ота –онам мени мактабдан олиб қолишганлигини эсла олмайман. Бугун, маҳалламизда кўпчилик болалар ҳаво совуқ дея мактабга боришмади. Агарда, ҳар бир она, мен каби боласини меъёридан ошиқ авайласа, уларни ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган ҳолатлардан ҳимоя қилса, эртага бизнинг келажагимиз иродасиз ва ҳаётий зарбаларга тез таслим бўлиб улғаядиган ожиз фарзандлар қўлида қолмайдими.... Аслида, биз оналар болаларимизга сен ва мен кўраётган ҳаётимиздаги бу ҳолатлардан чиқишнинг ягона йўли бу илм олиш, дея уқтиришимиз уларни кўпроқ илм олишга чорлаганимиз манфаатлироқдир… Зебо Намозова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 12月 2024, 00:01

Инсон бахти камдан-кам учрайдиган катта муваффақиятлар билан эмас, балки хар кунги кичик яхшиланишлар билан яратилади. Бенжам
Инсон бахти камдан-кам учрайдиган катта муваффақиятлар билан эмас, балки хар кунги кичик яхшиланишлар билан яратилади. Бенжамин Франклин •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 12月 2024, 23:00

КЕЧА рўё, ЭРТА хаёлдир... КЕЧАни бахтли, ЭРТАни умидли қилган БУГУНдир... Бугунни бизла қарши олаган БУГУН аҳли–Сиз азизларга КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 12月 2024, 22:30

Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
10 12月 2024, 20:40

Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин! Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!    Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин! Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!   Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра, ўтганларни мағфират айла! Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 12月 2024, 19:30

🥀Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда... Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз... 🕊 Қадрдоним, яқинларингизни қадрига етинг, уларни ардоқланг ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш насиб қилсин... Хайрли оқшом... Аллоҳимга омонатсиз.. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 12月 2024, 11:00

БЕГОНАГА АРЗ ҚИЛДИМ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 12月 2024, 10:13

#Тафаккур Бу ҳаётда эҳтиёжимиздан ортиқ хамма нарса заҳардир... Ортиқча куч, ортиқча дам олиш, ортиқча ейиш, ортиқча қўрқув, ортиқча хотиржамлик, ортиқча қувноқлик, ортиқча нафрат ва ҳатто яхшилик қилиш ҳам... Ҳаётнинг моҳияти - меъёрда. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга хам узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 12月 2024, 09:40