ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 147 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 292,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 147 名订阅者。

根据 26 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 103,过去 24 小时变化为 -417,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.76%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.86% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 906 次浏览,首日通常累积 19 885 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 27 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

111 140
订阅者
-41724 小时
+1657 天
-2 10330 天
帖子存档
​​Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: •  «Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади. •  Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. •   Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. •  Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади. •  Ким илм талаб қилиш йўлига тушса Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради. •  Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўрганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб оладилар ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади. •  Кимнинг амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 1月 2025, 09:25

❤️❤️❤️🔴🔴🔴❤️❤️❤️ 🩷🩷🩷🩷🩷 🩷🩷🩷🩷🩷 🌺BAHORGI COLLECTION🌺 😐𝗠𝗢𝗗𝗡𝗜𝗬, 𝗭𝗔𝗠𝗢𝗡𝗔𝗩𝗜𝗬 𝗩𝗔 𝗧𝗥𝗘𝗡𝗗𝗚𝗔 𝗔𝗬𝗟
❤️❤️❤️🔴🔴🔴❤️❤️❤️ 🩷🩷🩷🩷🩷 🩷🩷🩷🩷🩷 🌺BAHORGI  COLLECTION🌺 😐𝗠𝗢𝗗𝗡𝗜𝗬, 𝗭𝗔𝗠𝗢𝗡𝗔𝗩𝗜𝗬 𝗩𝗔 𝗧𝗥𝗘𝗡𝗗𝗚𝗔 𝗔𝗬𝗟𝗔𝗡𝗚𝗔𝗡 👏𝗞𝗢'𝗣𝗚𝗜𝗡𝗔 𝗢𝗧𝗔-𝗢𝗡𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗜𝗦𝗛𝗢𝗡𝗖𝗛𝗜𝗡𝗜 𝗤𝗢𝗭𝗢𝗡𝗔 𝗢𝗟𝗚𝗔𝗡 🆗𝗞𝗘𝗡𝗚 𝗔𝗦𝗦𝗔𝗥𝗧𝗜𝗠𝗘𝗡𝗧 𝗩𝗔 1⃣⏩🩷0⃣🩷  🩷🩷🩷🩷🩷 𝗕𝗔𝗥𝗖𝗛𝗔 𝗧𝗨𝗥𝗗𝗔𝗚𝗜 𝗗𝗘𝗧𝗜𝗦𝗞𝗜 𝗞𝗜𝗬𝗜𝗠𝗟𝗔𝗥😮 𝗙𝗔𝗤𝗔𝗧𝗚𝗜𝗡𝗔 𝗕𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗗𝗔.      🩷🩷🩷  🩷🩷🩷🩷🩷 💘💘💘💘💘💘💘💘💘 𝗙𝗢𝗬𝗗𝗔𝗟𝗔𝗡𝗜𝗕 𝗤𝗢𝗟𝗜𝗡𝗚😍😍   🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽 ➡️https://t.me/+0z_Oc9lDF7I3MGZi ➡️https://t.me/+0z_Oc9lDF7I3MGZi ➡️https://t.me/+0z_Oc9lDF7I3MGZi 🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼 ⚠️Bɪᴢ sɪᴢɴɪ ᴛᴇᴢᴋᴏʀʟɪɢɪᴍɪᴢ ʙɪʟᴀɴ sɪᴢɴɪ ʟᴏʟ ǫᴏʟᴅɪʀᴀᴍɪᴢ⭐⭐
17 1月 2025, 09:15
18 1月 2025, ~19:22

Ким тузалмаётган беморга Аллоҳ шифо берсин, деса, сийлаи-рахим қилсин..! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 1月 2025, 06:43

АКА  ОТА  ЎРНИДАДИР Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аканинг кичикларидаги ҳаққи отанинг боладаги ҳаққичадир", дедилар". Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган Аканинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар, яъни унинг укалари, сингиллари - ҳаммалари отага қандай итоат қилишса, катта акага шундай итоат қилишлари лозим. Чунки буни Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар. Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, акаларнинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш, уларнинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш укаларига, сингилларга вожибдир. Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Оиладаги бошқа ўғил-қизлар уни ота ўрнида ҳурматлаганлар, унга итоатда бўлганлар. "Кексаларни эъзозлаш" китобидан.📚 •┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 1月 2025, 06:13

Диққат жавоб топиша олмаган савол! Бутун дунёда унинг 204 та исми бор сиз жуда ҳам яхши биласиз унинг кимлигини топинг Ким билади бу ким... ⏰ Ўзингизни синаб кўринг👇
17 1月 2025, 06:01
18 1月 2025, ~08:09

​​​ВИЖДОН АЗОБИ (Ҳаётий воқеа) Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди: “Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди. Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди. Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди. Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим. Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим». Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?” Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм қилсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан Ўзи асрасин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 1月 2025, 05:23

​​. 🕌   КАНДАЙ КИЛИБ...❓           (албатта ўқинг) ☘️ Савол: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин? Жавоб: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин? Жавоб: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин? Жавоб: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин? Жавоб: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади? Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бора айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг) ☘️ Савол: Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин? Жавоб: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алaйҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг. ☘️Савол: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин? Жавоб: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг. ☘️ Савол: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин? Жавоб: “Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин? Жавоб: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин? Жавоб: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин? Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин? Жавоб: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин? Жавоб: Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг. ☘️ Савол: Қандай қилиб шу амалларни ҳаммасини бир неча баробари савобига эришиш мукин. Жавоб: Шу рисолани тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллох йўлида тарқатинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 1月 2025, 02:18

​​УМРАГА БОРУВЧИЛАРГА... Хабарингиз бор, ҳозирда “Умра” зиёратига боришда фирмалар сони кўп ва таклифлар ҳам хилма-хил. Нархлар диапозини 750$ дан бошлаб 2000$ долларгача. Индивидуал тур, яна ҳам қўшимча қулайликлар талаб қилинса нархлар ортиб бораверади. “Агар ота-онангиз учун “Умра” сафарини ҳадя қилмоқчи бўлсангиз ёки ёши катталар “Умра” га боришмоқчи бўлса қимматроқ турни танлаганингиз маъқул. Арзон пакетлар пулига яраша арзон, аксар меҳмонхоналар ҳарамдан узоқроқ, хоналар кичикроқ, кроватларнинг кўрпа ва ёстиқ жилдлари синтетикадан тикилган, ётилганда бадан қизийди ва бу катталар учун ноқулайроқ. Хоналар асосан 4 кишилик, ҳаммом ва ҳожатхона ҳам битта, у ерга ибодат учун борилади деманг, ёшларга бу қийинчилик туғдирмайди, аммо ёши улуғлар учун бу ноқулай ҳолат. Таомлар масаласида ҳам ёши катталар учун ёқимсиз ҳолатлар бор. Шу сабаб арзон пакетлар иложи борича ёши катталар учун тавсия қилинмайди. Стандарт турлар нархи асли 1500$ дан бошланади, меҳмонхона ва авиабилет нархларига қараб нарх кўтарилиши ёки тушиши мумкин. Меҳмонхона муаммо эмасдир деманг, фасл, икки шаҳарга бориладиган давлат делигациялари, сиёсий жараёнлар сабаб меҳмонхона нархлари ошиб боради ва жойлар сони чекланади. Фасл дейилганда Рамазон, Қадр кечалари мисол. Давлат делегациялари дейилганда бирон бир давлат президентларининг ташриф буюриши (камида 4-5 минг одам билан борилади ва бу томонлар келишувига қараб 1-2 ой давом этиши мумкин). Сиёсий жараёнлар дейилганда авваллари Саудия ёпиқ бўлган мамлакатлар учун очилиши тушунилади. Масалан Эрон учун Саудия йиллар давомида ёпиқ бўлган, ҳозир сиёсий жараёнлар ўзгариб Эрон учун Саудия ўз эшикларини очди. Эрон эса ўз навбатида жуда кўп меҳмонхоналарни энг камида 6 ой учун аввалдан тўлов билан банд этди. Бу жараён эса нархлар ошишига таъсир қилмай иложи йўқ. Хўп одамлар 400 долларга ҳам бориб келишаяпти, фирмалар чегирма билан арзон нархлар беришаяпти дейишингиз мумкин, тўғри айтаяпсиз. Бу бозордаги бетартиблик, тажрибаси йўқ фирмаларнинг ақлсиз демпинг сиёсати ва стратегиянинг йўқлиги меваси. Аммо бу ҳар доим ҳам арзон нархга яхши сервис дегани эмас. Арзон нархда “Умра” таклиф бўлаяптими, фирма рейтингини текширинг, ишончли танишлар тавсиясига амал қилинг, шунда чегирмадаги нарх билан шубҳали арзон нархни ажратиш имкони бўлади. Биздан арзон нархда “Умра” сўраганларга ишончли, синовдан ўткан дўстларни кўрсатамиз. “Умра” га борувчиларга тавсиялар: Таги қалин янги шиппак ёки оёқ усти очиқ орқаси берк оёқ кийим олинг. Ҳарам мармарлари совуқ, оёқдан совуқ ўтиб кетади. Шиппакда юришга қийналсангиз чешка ёки қалин пайпоқ олинг. Ниқоб тақганингиз маъқул, одам кўп жой, барибир юқумли касалликлардан ҳимояланган маъқул. (Амалларни бажариб бўлингач тақилади) SIM - карта, меҳмонхонадан ҳам, аэропортдан ҳам олмаганингиз маъқул. Меҳмонхоналар атрофида SIM - карта буткалари бор, ўша ердан иложи борича Mobly компаниясиникини олинг. Агар ота-онангизни юборган ёки бирга борган бўлсангиз, автолокацияни ёқиб қўйинг. Иложи борича меҳмонхона ташриф қоғозини ёнингизда олиб юринг. Булардан ташқари кичик, лекин қалин жойномоз, доимий сув олиб юриш учун енгил сумка олиб юринг. Чунки асосий вақт Ҳарамда ўтказилади ва жуда кўп ибодат қиласиз. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 1月 2025, 00:46

#Илтижо АЛЛОҲИМ,  БАЙТИНГГА  ЧАҚИРГИН  ЯҚИНЛАРИМНИ Аллоҳим, хаммани байтингга  чақир... Ажойиб шер... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 1月 2025, 00:06

#Жума_муборак Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан бирга ибодат қилишингизни Аллоҳдан сўрадим! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 1月 2025, 23:41

#ИЛТИЖО ​​АЛЛОҲДАН сиз учун соғлиқ сўрадим! РОББИМДАН сизга деб умр тиладим! Булоқдек тиниқ бу гўзал қалбизга, Нурли бир чиройли ТАҚВО тиладим! Бу гўзал қалб учун МАҒФИРАТ сўраб, Оҳир дам кучли  бир ИЙМОН тиладим! Азоби ҚАБРдан ОМОНЛИК сўраб, МУНКАР НАКИР саволин осон тиладим! Қиёматда АРШнинг соясин сўраб, ҲОЖАМ даргоҳидан ЖАННАТ тиладим! ФИРДАВСда Росулим суҳбатин сўраб, РОҲМАНИР-РОҲИМНИ ВАСЛИН тиладим. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
16 1月 2025, 23:18

ШИФО СЎРАШ ДУОСИ ☝️Азизлар, агар танангизда бирор жойингиз оғриса, албатта суннатда келган ушбу дуони ӯқинг. Шахсан ӯзим ҳам
ШИФО СЎРАШ ДУОСИ ☝️Азизлар, агар танангизда бирор жойингиз оғриса, албатта суннатда келган ушбу дуони ӯқинг. Шахсан ӯзим ҳам ушбу дуонинг натижасини доим амалда кӯрганман. Чунки, дуо ҳам шифодир. Бемор танасидаги оғриётган жойига қўлини қўйиб 3 марта بِسْمِ اللهِ "Бисмиллааҳ" дейди ва: أَعُوذُ بِاللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ "Аъуузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру", дея 7 марта айтади. Маъноси: "Аллоҳдан ва унинг қудратидан мен сезаётган ва хавфсираётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман" (Муслим ривояти) Дониёр қори •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 1月 2025, 22:51

ЗАКОТ - Болам, ҳар тонг соғлигингнинг закотини беришни унутма! - Соғликнинг закоти нима, бобо? - Соғликнинг закоти бу, беморл
ЗАКОТ - Болам, ҳар тонг соғлигингнинг закотини беришни унутма! - Соғликнинг закоти нима, бобо? - Соғликнинг закоти бу, беморлар ҳаққига дуо қилмоғингдир, болам. –Аллоҳ барча беморларга комил шифо берсин, қийинчиликда қолганларнинг мушкулини осон қилсин, Амин! Абдулҳодий Юсуф •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 1月 2025, 22:34

Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг. «Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради
Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг. «Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади. Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади. Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар. 🤲 Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини ва хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 1月 2025, 22:09

🧔🏻‍♂️💞🧕🏻 ЭР АЁЛИНИ СЕВИШИНИНГ БЕЛГИЛАРИ Донишманддан бир аёл киши сўради: — Эрим мени чиндан севишини қандай билсам бўла
🧔🏻‍♂️💞🧕🏻 ЭР АЁЛИНИ СЕВИШИНИНГ БЕЛГИЛАРИ Донишманддан бир аёл киши сўради: — Эрим мени чиндан севишини қандай билсам бўлади? Донишманд деди: — Агар мана шу 14 ҳаракат эрингда мужассам бўлса, ишон, у сени севади. — Улар нима? — деди аёл. Донишманд қуйидагиларни санаб берди: — Донишманднинг жавоблари... 👈
16 1月 2025, 21:59
17 1月 2025, ~20:12

Ё, РОББИМ... Жуда хам гўзал дуо... 🎙Афзал Рафиқов ўқиган Бу дуони Жаннат раво кўрган яқин инсонингизга юборинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 1月 2025, 21:34

ДУОЛАРИМИЗНИ ҚАБУЛ ЭТ, РОББИМ... Дуога ку́л очинг, Азизлар! ... Ҳар бир бефарзандга фарзанд бер! ... Ҳар бир беморга шифо ато эт! ... Ҳар бир золимни тўғри йўлга бошла! ... Ҳар бир мазлумга нусрат бер! ... Ҳар бир хато ва камчиликка йўл қўйган кишига гуноҳларидан фориғ бўлишни насиб эт! Эй Аллоҳ, шу дуони бошқаларга улашган инсонни дуоларини қабули билан мукофотлагин! АМИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 1月 2025, 21:33

Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим! Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор... Дуоси мустажоблар бор... Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор... Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор... ДУО  ҚИЛИНГ:  Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар... Шифосини кутаётганлар... Кўнглини дунёда қолдириб  кетаётганларидан узилишни истамаётганлар... Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин... Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг! Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг! Фаришталар хар дуонгизда "Сенга ҳам бўлсин" деб айтади... Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади,  қилса-савоб олади... Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 1月 2025, 21:01

#Хайрли_тонг Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизларга бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 1月 2025, 20:33

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди) бўлмиш, Ражаб ойининг учинчи Жума айёми муборак бўлсин! Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин. Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин. Умрингизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.         ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ  МУБОРАК  БЎЛСИН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 1月 2025, 19:33