ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 147 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 292,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 147 名订阅者。

根据 26 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 103,过去 24 小时变化为 -417,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.76%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.86% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 906 次浏览,首日通常累积 19 885 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 27 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

111 140
订阅者
-41724 小时
+1657 天
-2 10330 天
帖子存档
Биласизми, қадрдон, биз кунимиз тинчликда, офиятда бошланса, уни «ОДДИЙ КУН» деб ҳисоблаймиз. Биз бугунни ҳаётимизга қўшилган
Биласизми, қадрдон, биз кунимиз тинчликда, офиятда бошланса, уни «ОДДИЙ КУН» деб ҳисоблаймиз. Биз бугунни ҳаётимизга қўшилган яна бир неъмат, хафа қилувчи, йиғлатувчи, мусибат, машаққат ва айрилиқлардан холи «АЖОЙИБ БИР КУН» деб қарамаймиз. Аҳамият берганмисиз, биз ўзимиз яшаётган бу «БАХТ»ни ҳатто сезмаймиз ҳам. Яхшиликда бошланган кун ОДДИЙ КУН эмас. Балки, ҳаётимиз кунларига қўшилган яна бир «НЕЪМАТ»дир. Бизларга хаёт неъматини берган Аллоҳга хамдлар бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 2月 2025, 00:15

КЕЧА рўё, ЭРТА хаёлдир... КЕЧАни бахтли, ЭРТАни умидли қилган БУГУНдир... Кунни бизла қарши олаган БУГУН аҳли–Сиз азизларга КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 1月 2025, 23:00

Яхшилар умрига ўхшайди феврал, Нозик куртакларни уйғотар бир-бир, Оғир кунда ёнда тургувчи дўстдай, Баҳор яқин дея, бергайдир
Яхшилар умрига ўхшайди феврал, Нозик куртакларни уйғотар бир-бир, Оғир кунда ёнда тургувчи дўстдай, Баҳор яқин дея, бергайдир сабр. Яхшилар умрига ўхшайди феврал, Неча юз йилдирки куни қисқа ой. Кўкламга етсин деб тезроқ одамлар, Икки кунлик умрин кечган ҳойнаҳой. Ўлмасбек Самарқандий 🌷Ассалому алайкум! Бизни баҳорга етакловчи - февралнинг 1 чи куни муборак бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 1月 2025, 22:09

🐴 Отларни бир касаллик тури бўларкан, яъни улар сиймай қўйишар экан. Сиймай қўйган отни қабристонга обориб қабрлар атрофини айлантиришар экан. Натижада от яна сиядиган бўлиб қоларкан.😳 Савол: Нимага сиймай қўйган отни қабристонга оборишади? Жавобни билиб ҳайратда қолишингиз аниқ 👇
31 1月 2025, 21:59
01 2月 2025, ~21:13

31 1月 2025, 21:00

♨️ БЎҒИМ ОҒРИҚЛАРИДАН ХАЛОС БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ? ♨️ ✅ Ёши катталар учун супер ишончли восита! ✅ Табиий таркиб, нохуш таъсирлар
♨️ БЎҒИМ ОҒРИҚЛАРИДАН ХАЛОС БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ? ♨️ ✅ Ёши катталар учун супер ишончли восита! ✅ Табиий таркиб, нохуш таъсирларсиз! ✅ Бир неча кун ичида оғриқни камайтиради! 📌 Батафсил маълумот ва буюртма учун ҳаволага босинг: 👇👇👇 https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5 https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5 https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5 ✅ Кўпчилик синовдан ўтказди ва натижадан мамнун! Фойдаланувчилар фикрлари ушбу каналда: @snekeoils
31 1月 2025, 20:59
01 2月 2025, ~21:13

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! Шаъбон ойи барчамизга муборак бўлсин! Доим «Алҳамдулиллаҳ» дейдиган руҳни табассум тарк этмайди. Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» дейдиган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфини очади. Аллоҳим! Биз Сендан - доимий имонни, - қўрқувчи қалбни, - содиқ ишончни, - тўғри динни, - барча балолардан офиятни - офиятга шукр этишни ва - инсонлардан беҳожат бўлишни сўраймиз.  Кунингиз хайрли, барокатли, савобли амалларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 1月 2025, 19:46

• Ражаб экин-тикин ойи! • Шаъбон суғориш ойи! • Рамазон йиғим-терим ойи! • Аллоҳим! Кириб келган Шаъбон ойини бизларга бароко
• Ражаб экин-тикин ойи! • Шаъбон суғориш ойи! • Рамазон йиғим-терим ойи! • Аллоҳим! Кириб келган Шаъбон ойини бизларга барокотли қилгин ва бизларни Рамазонга соғ омон етказгин! Тун хайрли, ибодатлар ҳузурли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 1月 2025, 11:06

БОШ КИЙИМ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР 🎙 Хабибулло Солиҳ хаттот, олим •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 1月 2025, 10:33

Эй Роббим! Агар менга мол-дунё ато этсанг, бахтимни олиб қўйма! Агар менга куч-қувват ато этсанг, ақлимни олиб қўйма! Агар ме
Эй Роббим! Агар менга мол-дунё ато этсанг, бахтимни олиб қўйма! Агар менга куч-қувват ато этсанг, ақлимни олиб қўйма! Агар менга обру-эътибор ато этсанг, камтарлигимни олиб қўйма! Агар менга тавозеъни ато этсанг, шону шавкатимни олиб қўйма! Агар менга куч-қудрат ато этсанг, афвимни олиб қўйма! Агар менга муваффақият ато этсанг, интилишимни олиб қўйма! Агар менга соғлик саломатлик ато этсанг, иймонимни олиб қўйма! Агар мен Сени унутсам, Сен мени унутма! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 1月 2025, 09:42

Диққат Топишмоқ! Қайси нарсани. Хомлигича еб бўлмайди🤔 Ва пишгандан кейин бари-бир Ташлаб юборилади🤔 Бу топишмоқнинг жавобини 99% одам топа олмас екан Жавобни билиш👇👇👇
31 1月 2025, 09:31
01 2月 2025, ~09:33

САДАҚА ҚИЛИНГ... 🎙Қамариддин Бекмухаммад •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 1月 2025, 06:37

САДАҚА Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан. Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди. Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган. Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди. Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди. Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир. Анвар Аҳмад таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 1月 2025, 06:10

САВОЛ Бир аёл 1969 йилда туғилиб, 1969 да вафот этди. Вафот этганда аёл 25 ёшда эди. Бу қандай бўлиши мумкин? Жавоби....
31 1月 2025, 06:00
01 2月 2025, ~05:59

УЯТ БЎЛАДИ.. Жаннатга киришлик осон, жаннатга киришлик жуда қийин. Осонлиги, биргина Аллоҳ учун қилинган арзимас солиҳ амал ҳам жаннатга олиб киради. Қийинлиги, ўн марталаб умра қилсангиз ҳам қабул бўлмаслиги мумкин. Жаннат етимнинг бошини силашда, ҳастани кўнглини олишда, бошига мушкул тушганни ҳожатини чиқаришда. Хар бир неъматни қадрини билинг. Саккиз марталаб умрага бориш бу жаннат нақд дегани эмас. Риё ва ҳўжакўрсинлик, обрў талаблик учун қилинган умрада яхшилик йўқ. Агар сиз жаннат умидида бўлсангиз ночор қўшнингизга ўша пулни берардингиз. Ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бор қўшнингиз ҳолига ярардингиз. Маҳаллангизда шунча муҳтож туриб еттинчи бора умра қилгани уялар эдингиз. "Пайғамбар алайҳис саломни соғинамиз" дерсиз. Билинг, бир етимга берсангиз Расулуллоҳнинг зиёратига борганингиздан-да кўпроқ сиздан ҳурсанд бўлардилар. Бир ҳастани дорисига, жарроҳлик амалиётига Аллоҳ учун берсангиз, Пайғамбар алайҳис салом сиздан зиёратига борганингиздан кўпроқ ҳурсанд бўлардилар. Йўқ, бизга обрў керак, мартаба керак. Жаннат бир гап бўлар. Яна бир гап: Бешинчи бора умрага кетяпсизми, сиздан илтимос телефонигизни қолдириб кетинг. Мадина, Байтуллоҳ селфи майдони эмас-ку, уялинг энди. Зиёратингизга озгина риё аралашса ўша маблағ ҳам исроф. Бас энди, бир бора Аллоҳ учун умра қилинг! Борганда ҳадеб овқатдан шикоят қилиб, "Мадинани овқати ёқмади менга", деб ҳаргиз бундай сўз қила кўрманг. У жойлар инжиқлик жойи эмас, рўза тутинг. Иссиқда қийналиб қон босимингиз ошиб ўлиб қолишдан қўрқманг, у муборак жойларда омонатни топшириш хар кимга эмас. Қани эди рўзадор ҳолингизда равзада намоз ўқиётиб саждада жон топширсангиз, ахир бу олий соадатку. Бу ифлос нафсни қийнанг, эгилсин, ҳақни танисин, қийналсин. Тунлари ётоққа кириб мазза қилиб уҳлаб бомдодга чиқолмаганингизни гапириб юрманг, айб бўлади, УЯТ БЎЛАДИ! Таҳажжудга чиқмаганингизни билдирманг, УЯТ БЎЛАДИ! Мадинага борганда одобли бўлинг, зиёратчиларга қўполлик қилманг! Меҳмонхонада мириқиб уҳламанг, Расулуллоҳни соғиниб борган одамга юмшоқ ўринда мазза қилиб ётишлик УЯТ БЎЛАДИ. Қизил денгизга бориб вақтингизни зое қилманг, келганда денгизда мазза қилиб сайр қилганингизни гапириб ўтирманг, сиз ўйнагани эмас, зиёратга боргансиз, УЯТ БЎЛАДИ. Мадинада вақтингиз чекланган, дўкон айланиб умрни зое қилманг, намозга азон айтяпти, хотиржам бозор айланиб юрган юртдошларимиз - УЯТ БЎЛАДИ! Пайғамбар алайҳис саломнинг масжидидан чиқмайди У Зотни соғиниб борган одам. Саккиз соатлаб оёғини чўзиб уҳламайди, Мадинани соғиниб борган одам, УЯТ БЎЛАДИ! Суннат умрага беш марталаб боришда эмас, суннат инсонларга меҳр бериш, кўнгли ярим ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳурсанд қилишдадир! Сиз умрадан келиб қўй сўйиб зиёфатлар берасиз, лекин, қўшнингиз оч ётиб, қорни оч тонг оттирди. Сизни Пайғамбар алайҳис саломга муҳаббатингиз ёлғон. Соғиниб боряпмиз деманг, УЯТ БЎЛАДИ! Жаннатга киришлик жуда осон, жаннатга киришлик жуда қийин. ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
31 1月 2025, 05:20

​​АМАЛИНГ АЛЛОҲГА ЁҚСИН! Қўлингдан келса гар кўрсат яхшилик, Келмаса, чин дилдан дуолар айтгин. Гар шу ҳам бўлмаса унда илтим
​​АМАЛИНГ  АЛЛОҲГА  ЁҚСИН! Қўлингдан келса гар кўрсат яхшилик, Келмаса, чин дилдан дуолар айтгин. Гар шу ҳам бўлмаса унда илтимос, Ғаразлар, нафратлар йўлидан қайтгин. Бир жуфт ниҳол қурсанг ариқ бўйида, Наф берар сояси кимгадир бир кун, Қилинган савоблар ўзгага эмас, Кун келиб асқотар бил, ўзинг учун. Гўзал орзуинг бор, маккага бормоқ, Мол-дунё йиғасан билмай ҳаловат, Етгандай бўлмасми каъба тошига. Бир ғариб кўнглини қилсанг зиёрат. Бир ҳовуч тупроқдан яралган сурат, Кун келиб осмондан боқса сояси, Эртага макони бўларми жаннат, Оч қолиб йиғласа ён ҳамсояси. Ўйламоқ фурсати ғанимат ҳар он, Атрофинг ҳасрати ёқмаса дилинг, Тарози палласин босмас ҳеч қачон, Топган шуҳратингу миллионлаб пулинг. Юракни уйғотгин, кўнгил кўзлари, Очилсин, дунёга бошқача боқсин, Кимгадир ёқмасанг хавотир олма, Амалинг энг аввал Худога ёқсин. Нилуфар Тоҳир •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 1月 2025, 00:49

Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар: 1 Азон айтилган вақтда. 2 Қуръон ўқилган вақтда. 3 Каъабани кўрган вақтда. 4 Ём
Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар: 1 Азон айтилган вақтда. 2 Қуръон ўқилган вақтда. 3 Каъабани кўрган вақтда. 4 Ёмғир ёғаётганда. 5 Душманга йўлиққанда. 6 Зулм кўрганда. 7 Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда. 8 Фарз намозини тугатганда. 9 Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда. 10 Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида. 11 Ражаб ойининг биринчи кечаси. 12 Шаъбон ойининг 15 - кечаси. 13 Арафа кунида. 14 Рамазоннинг кеча ва кундузида. 15 Ифтор вақтида. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
31 1月 2025, 00:03

#Эслатма ШАЪБОН  ОЙИ   ФАЗИЛАТЛАРИ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 1月 2025, 22:41

РАМАЗОНГА ЭЛТУВЧИ ОЙ – ШАЪБОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🔭Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 1-куни 2025 йил
РАМАЗОНГА ЭЛТУВЧИ ОЙ – ШАЪБОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🔭Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 1-куни  2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда. 🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" 🤲 Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. Маъноси: "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир!". 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти). ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллох йўлида тарқатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30 1月 2025, 22:10

Шу саволни ҳеч ким топа олмаяпди.. Жонли жонсиздан нон олди, Жонсиз жонлини жонини олди. Жавоби...👇
30 1月 2025, 22:00
01 2月 2025, ~00:37