ch
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 119 273 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 273,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 433

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 119 273 名订阅者。

根据 05 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 102,过去 24 小时变化为 1 102,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.41%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.90% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 32 744 次浏览,首日通常累积 21 381 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

凭借高频更新(最新数据采集于 06 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

119 273
订阅者
+1 10224 小时
+1 5267
-1 10230
帖子存档
ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЙЕТАСИЗ, ИН ША АЛЛАХ ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ 👇🏻�
ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЙЕТАСИЗ, ИН ША АЛЛАХ ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ 👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

Аллоҳ Сизга инъом этган ҳар янги кун – жаннат учун навбатдаги таклифномадир! Бугун намои амолингизга ажру-савоблари кўп яхшиликлар битилсин! ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Хайрли тонг, Азизлар! Сизу бизни муродбахш тонгдан бахраманд қилган Аллоҳга хамдлар бўлсин! 📖 Telegram.me/IBRATLI

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз баҳш этган қадрдонларим,    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ Муродбаҳш чоршанба тонги хайр-барокатли бўлсин! Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!    Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин! Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!   Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра, ўтганларни мағфират айла! Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​​​📝​​РИЁКОР БЎЛМАНГ! Анчадан бери кўришмаётган, қишлоқда турадиган қариндошимиз оламдан ўтганлари ҳақида хабар келди. Ғариб, камбағал аёл эдилар. Қачон ҳол сўрасам доим "ҳаммаси яхши, жуда яхши" дердилар. Биз учун ҳам у кишида ҳаммаси бир текисда эди. Асл ҳолат эса... Марҳуманинг хонадонларига борганимизда ҳаммаси аён бўлди. Ховли-жойлари жуда эски, фарзандларининг кийимлари ҳам жуда ҳароб аҳволда эди. Раҳмим келиб, ачиниб кетдим. Шундай ҳам яшаш мумкинми!? Бирор марта шикоят қилмабдилар, бетобликларини ҳам айтмабдилар... Маросимлар ўтаётган кезда қизлари билан суҳбатлашиб қолдим. "Нега аҳволларини айтмадилар, нега биз билмадик, нега бунчалик ҳолда эканлигингиздан бехабар қолдик?" дедим. Қизларининг жавоби менинг ҳайратимни ошириб, тушкунлигимни беш баттар қилди. «Опа, уни қўятуринг, фейсбукка сиз қўйган расмларингизни баъзан онамга кўрсатардим, Дубайга-ю, Мисрга борганингизни, Истанбулдаги саёҳатингизни, энг чиройли ресторанларда тановул қилганингизни, Европага учганингиз-у, Бутик дўконлардан кийим ҳаридларингизни, ҳаммасини кўрсатгандим. Баъзан "опанг нима қиляпти экан, саҳифасини очиб кўрсатчи!?" деб қолардилар... Охирги пайт расмларингизни кўрсатгим ҳам келмай қолди, чунки, сизни шоҳона ҳаётингизни ҳар сафар кўргандан кейин "кимлардир ҳаётида камчиликсиз, ҳоҳлаган ерига бориб, истаган кийимини кийиб, кўнгли тусаганини олиб юрибди... Нега менда бунинг бирортаси ҳам йўқ? Нега менинг умрим фақат қийинчилик, етишмовчиликда ўтяпти? Ё одам эмасманми? Ёки яхши яшашга менинг ҳаққим йўқми? Мен ҳам одамман-ку!?" деб, сиқилиб қолардилар. Умрларининг охиригача сизнинг расмларингиз, яшашингизни расмларингиз орқали томоша қилиб, эзилиб ўтдилар. Расмларингизни бекор кўсатибман» деб, йиғлаб юборди... Мен дахшатга тушдим, карахт эдим, тилларим карахт, ҳушларим карахт, ўзим карахт эдим. Тасалли учун бирор сўз, калима тополмасдим... Ўша кундан кейин қариндошимнинг ўлимига мен ўзимни айбдордай кўра бошладим... Уйга келибоқ, саҳифаларимга қўйган расмларимнинг ҳаммасини ўчирдим. Ресторанлар ҳам, курортлар ҳам, Дубай, Мисрлар ҳам кетди... Қайтиб бундай расм қўймайман деб аҳд қилдим. Баъзан шундай фароғатда яшаётганини суратга олиб, қўйганларга кўзим тушиб қолади. "Қўйманг, сиздан ғариброқ одамлар бор, уларда ҳам кўнгил бор, орзу бор, уларнинг кўнгилларини янчманг" дегим келади... Ҳар сафар саёҳатга борганимда, кийим олганимда, ресторанга кирганимда ўша қариндошим эсимга келаверади... Салим АЙЮБИЙ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

МЕНИ ХОЖИ АКА ДЕМАНГ.. Кейинги надомат ўзингга душман •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ТАНА БОШҚА ДАРД БИЛМАС (Бўлган воқеа) Дабдаба билан дастурхон ёзилди. Биродарлари, яқинлари қатор терилган, чет эл мошиналари турган йўлакдан ўтиб катта боғда ясатилган дастурхон устида жам бўлдилар. Бир ёқда тўтилари, бир ёқда беданалари, бир ёқда булбуллари сайраб, келганларни маст қилар, меҳмонларнинг кўзлари эса умриларида кўрмаган, емаган неъматларда эди. –"Қани олинглар... Буни яқинда Дубайдан олиб келдим. Буни Малайзиядан олиб келгандим, мазасини кўринглар. Бу Сингапурдан келган насибаде насиба... Қани еб баҳо беринглар." Зиёфатдан сўнг суҳбатлашар эканлар келганлардан бири яқин қўшнисига ёрдам керак эканлигини эслаб ўтди. Жуда абгор ҳолатда эканлиги, аёли касал, эркакнинг ойлиги 4 фарзандга етмаётгани, топгани аёлининг дориларидан ортмаётгани ва ҳаказо... Теридан ишланган қаҳва ранг диванда ястаниб ўтирган уй эгаси: –"Эҳ, ҳозир ҳаёт қийин бўлиб кетди. Яшаш борган сари оғирлашиб бормоқда. Қўлимиздан дуодан бошқа ҳеч нарса келмайди биродар. Қўшнингизга Аллоҳ ёрдам берсин", дедию қўлига қимматбаҳо телефонини олди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Кимдир сени тақводор деб билса, кимдир гуноҳкор деб билади. Кимдир сени ёмон деб билади, кимдир ундай, яна кимдир бундай деб
Кимдир сени тақводор деб билса, кимдир гуноҳкор деб билади. Кимдир сени ёмон деб билади, кимдир ундай, яна кимдир бундай деб билади. Лекин сен ўзингнинг кимлигингни бошқалардан кўра яхшироқ биласан. Сенда сендан бошқа ҳеч ким билмайдиган ягона сир бор. Бу - Роббинг билан бўлган алоқангдир! Бировларнинг мақтовига ғурурланма, ҳақоратидан озорланма! Аллоҳ таоло бу ҳақида: "Аммо инсон ўз зарарига гувоҳлик бергувчидир!" деган. (Қиёмат сураси, 14-оят) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Омад сири... Самарқандда ўқиб юрган вақтларим битта курсдошим бўларди. 5 йил бирга ўқиган бўлсак 1 марта ҳам дарсга таксида қ
Омад сири... Самарқандда ўқиб юрган вақтларим битта курсдошим бўларди. 5 йил бирга ўқиган бўлсак 1 марта ҳам дарсга таксида қатнаганини кўрмаганман. Шароити оғирроқ эди. Бирдан ўша йили декабр ойида малибу 2; Январ ойида 5 хонали уй; Феврал ойида 50 минг долларга машина олиб отасига совға қилди. Бир куни курсдошимдан бу омадни сирини сўрадим. Қўлимга бир парча қоғоз бериб эрталаб ва кечқурун 3 мартадан деб кетти. Ҳеч нарсага тушунмай қоғозни очсам унда шу ёзилганди... Давоми👇

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳдан сўрашди: - Мурувват нима? У зот жавоб берди: - Мурувват бу биродарларингнинг хатоларига сабр
Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳдан сўрашди: - Мурувват нима? У зот жавоб берди: - Мурувват бу биродарларингнинг хатоларига сабр қилишингдир! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🚷 УРУШГА КЕТГАН ЎҒИЛ ОНАСИГА ТЕЛЕФОН ҚИЛДИ... 😢😢 — Салом, ойи яхшимисиз? — Салом, ўғлим, мен яхшиман, ўзинг яхшисан? — Мен
🚷 УРУШГА КЕТГАН ЎҒИЛ ОНАСИГА ТЕЛЕФОН ҚИЛДИ... 😢😢 — Салом, ойи яхшимисиз? — Салом, ўғлим, мен яхшиман, ўзинг яхшисан? — Мен ҳам яхши, онажон, 5 кундан кейин бораман. — Жуда хурсандман ўғлим. — Ойи, мен билан яқин дўстим боради, бир-икки кун турсак бўладими? — Ҳа, албатта, бир ой қолса ҳам бизга халақит бермайди. “Она, у мина портлаши оқибатида оёқларидан айрилган. — Йўқ, ўғлим, унда у бизга юк бўлади усиз келақол.. Бир кундан кейин онага хат келди ва хатда... Давомини ўқинг👇😭

​​ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИ 📖 Кўзларингизни самога қаратсангиз - уларда осмон акс этар, ботқоққа қаратсангиз - ботқоқ акс этар.  Кўзларимизни қайерга қаратишимиз эса бизнинг иродамиз ва хохишимизга боғлиқдир. (Конфуций)  📖 Оламдаги энг бой одам – ўз қувончи учун энг кам маблағ сарфлайдиган одамдир (Генри Давид)  📖 Яхшилик шундай неъматки - уни хатто кўзи ожизлар кўра оладилар, қулоғи оғирлар эшита оладилар. (МаркТвен)  📖 Хар бир одамга хурмат ва яхшилик билан қаранг - улар шунга лойиқликлари учун эмас, сиз ИНСОН бўлганлигингиз учун (Конфуций) 📖 @Ibratli - Дунё сабоқлари...

Jazirama issiqmi? Bizga esa yaxshi 😌 Ays tea – va barchasi yangicha ko‘rinishni boshlaydi🌴🍹
Jazirama issiqmi? Bizga esa yaxshi 😌 Ays tea – va barchasi yangicha ko‘rinishni boshlaydi🌴🍹

СЕН ХАЁТГА КУЛИБ БОҚ, ДЎСТИМ... 🎙Толибжон Исроилов Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...

🌸 Табассумнинг қудрати Бир киши ҳар куни бозорда савдо қиларди. У доим харидорларини табассум билан кутиб оларди. Бир мусофир ундан сўради: — Сенинг юзингдан табассум аримайди. Сенда ҳеч қандай қийинчилик ёки ташвиш бўлмайдими? Сотувчи жавоб берди: — Албатта, менинг ҳам ташвишларим бор. Лекин мен шуни англадимки: мен табассум қилсам, дардим енгиллашади, бундан харидорларим ҳам юрагида нур ҳис қилади. Агар юзимни тунд қилсам, уларни ҳам дилига соя тушади. Шу одатим туфайли одамлар мендан на фақат харид қилиш учун, балки қалбларига нур олиш учун ҳам келадиган бўлишди. ✨ Хикмат: Табассум – кичик амал, лекин у қалбларга нур,, ҳаётга енгиллик бағишлайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​​​БИТТА  КУЛИБ  ҚЎЙИНГ... Меҳри дарё - меҳрибонларим, Меҳримга бир тўйсангиз бўлди. Жонга фидо, қадрдонларим, Битта кулиб қўйсангиз бўлди!.. Умр ўтиб бормоқда, ё, Раб, Дарё оқар пастликка қараб. Вақт ғанимат, кўнгилни сўраб, Битта кулиб қўйсангиз бўлди!.. Жилмайинг сиз оғир дамда ҳам, Руҳ кенгликда бўлур хотиржам. Билинг, узо-о-қ яшашга ҳамдам, Битта кулиб қўйсангиз бўлди!.. Дил оғритмоқ  -  кечмоқ ҳузурдан, Нима фойда сўнгги узрдан. Ибрат олиб Ҳазрат Хизрдан, Битта кулиб қўйсангиз бўлди!.. Ғам-аламни йўлатманг асло, Хуш кайфият бўлсин дилга жо. Яшамоққа берилган дунё, Битта кулиб қўйсангиз бўлди!.. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Бисмиллаҳ 📆 Туғилган санангиз қайси сурага тўғри келишини биласизми? Меники Юнус сурасига тўғри келди 🤩 Туғилган санангиз устига босиб кўрингчи сизга қайси сура тўғри келар экан 👇 17, 5, 23, 1, 19 14, 29, 4, 21, 8 30, 11, 26, 10, 28 9, 6, 2, 7, 13, 31 15, 18, 3, 22, 27 25, 12, 16, 24, 20

Дуои саломлари ила тонгларга  файз   бахш  этган Яхшиларим,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Сешанба тонги муборак бўлсин Кун давомида Сизларга омад ва файзу барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ! Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин! Ушбу тонгда қилган барча дуо - ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин! Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин! Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, Азизлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA