ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 300 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 296,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 466 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 300 名订阅者。
根据 14 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -272,过去 24 小时变化为 -260,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.09%。内容发布后 24 小时内通常能获得 19.51% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 479 次浏览,首日通常累积 21 946 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 15 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
112 294
订阅者
-26024 小时
-2 0107 天
-27230 天
帖子存档
112 233
Аллоҳ яратиқлари ичида инсонни кўпроқ севди ва инсонга кўпроқ талабчан бўлди. Демак бандалар орасида ҳам ким сизни чиндан севса, унинг сизга бўлган талаблари ҳам юқори бўлади...
Барча севимлиларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 233
МУРУВВАТ
🔶 - Ота-она учун фарзанд ким?
- Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...
🔶 - Фарзанд учун Ота ким?
- Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётининг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...
🔶 - Фарзанд учун Она ким?
- Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...
🔶 - Эр-хотин ким?
- Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...
🔶 - Опа ким?
- Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...
🔶 - Сингил ким?
- Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...
🔶 - Ака ким?
- Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.
🔶 - Ука ким?
- Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...
🔶 - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
- Аввалом бор, тақдири иллоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 233
Бугунги кунни бизла қарши олган Сиз Азизларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 233
Ассалому алайкум,
Омонмисиз ғойибона суҳбатдошим!
Бугун сизлар билан жайдарича саломлашгим келди:
Тану жонингиз соғ- кексаларимиз айтадигандек "опоғ" мисиз?!
Доимо тинчлик - хотиржамлик сизни тарк этмасин деймиз!
Тинчлик бўлмаса - чойнинг таъми, шакарнинг шираси сезилиб, уйингиздаги болажонларнинг кулгуси қулоғингизга кирармиди?!
Тўғрими?!
Аввало тинчлик бўлсин!
Ширин жон- азият-у оғриқдан, ғам-у ташвишдан офиятда бўлсин!
Бемаҳал ўлимдан, қуруқ туҳматдан, бало-офатдан Аллоҳ таолонинг ўзи бизни асрасин!
Янги кун бизга "бугун қиламан" деб қилолмай юрган ишларимизнинг хайрли мавриди билан келсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 233
НАМОЗ ЎҚИМАСАНГИЗ
БЎЛАДИ АГАР❗️
НАМОЗ ЎҚИШНИ ХОХЛАМАГАН
БОЙГА 5 ТА ЙЎЛ ТОПИБ БЕРГАН
ИМОМ... 😳😳
БЕШ ХИЛ ИНСОН НАМОЗ
ЎҚИМАСА БЎЛАВЕРАДИ🤔
УЛАР КИМЛАР? АЛБАТТА
БИЛИБ ҚЎЙИНГ👇👇
112 233
#Хайрли_тонг
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 233
ИСЛОМ КАРИМОВ ҲЕЧ КИМГА БЕРМАГАН...
1994-йилда Ливаннинг энг бой одами Самарқандга ташриф буюради! У қайтиб кетаётганда Ислом Каримовдан бир нарса сўрайди! Агар ўша нарсани берса 50 млрд доллар беришини айтади! Лекин Ислом Каримовга бунга рози бўлмайди! Айтишларича, у нарсани Саудия Арабистони валиаҳд Шахзодаси ҳам Ислом Каримовдан сўраган. Лекин Ислом Каримов у нарсани ҳеч кимга бермаган!
Бу нарса нима эканлигини биласизми? Бу нарса... 👇
112 233
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!
Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...
Оила Аллоҳ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.
Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 233
✍ ОНАЛАР ХАКИДА..
1⃣ Ҳадяни энг аввал онага сўнг бошқаларга берилиши маҳбубдир.
2⃣ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам оналарнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
3⃣ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
4⃣ Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган хар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
5⃣ Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаб хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
6⃣ Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, шунда, қачонки онангни йўқотсанг армондан холи бўласан.
7⃣ Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У хам сени хар куни қучиб, ҳидларингни хуш кўриб завқланганини эсингдан чиқармагин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 233
УЙ ИЧИГА ҲАММОМ
Бир дўстим уйланаётган эди. Шу сабабли ётоқҳонасига ҳаммом қурмоқчи. Баъзан қулоққа уй ичига ҳаммом қилмаслик керак, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир янги келиннинг кўзига иккита катта эркак кўринибди - каби гаплар чалиниб қолади. Уй ичида Хаммоми борлар ёки хаммом қурмоқчи бўлганлар нима қилсин? илтимос тўлиқроқ маьлумот берсангиз.
ТЎЛИҚ МАЬЛУМОТ👇🏼
112 233
🥀 КЎНГИЛ
Кўнгил, келгин иккаламиз дардлашамиз,
Ҳасратимни гулқоғозга бергум ўраб,
Фироқ деган пари билан қастлашамиз,
Шеър битамиз риёларни қарғаб, қарғаб!
Кўнгил, келгин, иккаламиз йиғлашамиз,
Фарзанд меҳрин, садоқатин алқаб-алқаб.
Кулиб туриб армонлардан сўзлашамиз,
Юрак отлиқ мамлакатни зумда алдаб!
Кўнгил, келгин иккаламиз тиғлашамиз,
Йиртиқ-ямоқ бўлакларни гулга ўраб,
Сен-мен демай бир-биримиз сизлашамиз,
Вақт ҳукмидан ўзимизга сабр сўраб!
Кўнгил, келгин иккаламиз сирлашамиз,
Қиров босган сочимизни зимда тараб!
Сукунатни тинглаб бирга диллашамиз,
Сукунат ҳам суҳбатлашсин сукут сақлаб!
Кўнгил, келгин иккаламиз йиғлашамиз!
Минг йилликдан қолган дардни гулга ўраб! 🥀
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 233
ТАҚДИР
Бир қиз мактабига кетаётиб акасига ўхшаган болани кўриб қолади. У болани акаси деб ўйлайди. Бола сени акенг эмасман акангни шу ерга чақир деб акасини чақиртиради. Акаси етиб келгач ўзига ўхшаш йигитни кўриб қотиб қолади 😳
Охиригача кўринг... 👇
112 233
АЁЛ БЎЛИШ ОСОН ЭМАС...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 233
Ҳаётимга келиб-кетган ҳар бир инсондан миннатдорман. Улар сабаб кучли бўлдим. Улар сабаб сергакландим. Энди ҳар бир босган қадамимда эҳтиёткорман. Аввалгидек одамларга осонликча ишониб кетмаяпман, ҳаммани ўзимдек қабул қилмай қўйдим.
Менимча, улғайдим — синовлар, тўсиқлар, зарбалар, йўқотишлар, хиёнатлар ва воз кечилишлар мени улғайтирди. Назаримда, шаддодлик ва қувноқлик ўрнини босиқлик эгаллади. Энди аввалгидай қизиққон ва шартаки эмасман. Оддий нарсалардан ҳаяжонланадиган кўнглим ўрнини совуққонликка бўшатиб берди. Бепарволик ва бефарқликни, айниқса, ёлғизликни дўст тутиниб олдим.
Эҳ, одамлар, ҳақсиз, нима десангиз ҳам тўғри. Бу сизнинг фикрингиз. Мен аллақачон улар билан ҳисоблашмай қўйдим.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 233
#ДИНИЙ_САВОЛ
ПАЙГАМБАРИМИЗ С.А.В УМРИ ДАВОМИДА 1 КИШИНИ УЛДИРГАНЛАР УНИНГ ИСМИ НИМА?😳
Жавобини билиб олинг👇
112 233
Менинг энг яқин сирдошларим, опам, синглим, қондошларим акам–укам, борингизга шукр... Бор бўлилар..!
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 233
Аёл - қизингизларингизни мақташдан асло эринманг
Аёлингиз ёки қизингиз мақтовга сазовор бирор иш қилса, уларни мақтаб қўйишдан эринманг. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким одамларга шукр айтмаса, Аллоҳга ҳам шукр қилмаган бўлади”, деганлар.
Имом Термизий ривояти
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 233
#Ажал_вақти😢
ЭНГ КЎП ЎЛИМ ҚАЙД ЭТИЛАДИГАН ВАҚТ НЕГА НЕГА ТОНГГИ 4 ДАН 6 ГАЧА❓
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз Нега кўпчилик одамлар шу вақт оралиғида вафот этади? 🤔
Чунки... 👇
112 233
#Кекса_оналар_тилидан
БОЛАМ, МЕНИ ЭРКАЛАНГ!
Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб эркаланг, онам бўлиб алқанг.
Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.
Тиззаларимга ётиб олиб эркалаб кулинг, оёқларим тагидан қитиқ ахтариб кулдиринг. Келбатдек бўйингиз билан кураш тушиб, енгилиб беринг.
“Кучлигим онам” денг.
Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.
Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.
Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.
– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам
– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”
Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.
Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.
Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.
Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.
Набиралари қувончида қувнаётган Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:
“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”! -денг...
Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!
🥀 Болам, мени эркаланг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
