ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 369 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 298,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 480 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 369 名订阅者。
根据 25 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 933,过去 24 小时变化为 -7,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.24%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.76% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 442 次浏览,首日通常累积 19 849 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 26 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
111 348
订阅者
-724 小时
+3077 天
-1 93330 天
帖子存档
111 323
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 6月 2025, 19:12
111 323
Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-онанинг қилган дуоси ва уларнинг сиздан розилигидир.
Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатлардан сақловчи қўрғон бўлса, розилиги жаннатингиздир.
Уларга яхшилик қилишни ғанимат билинг.
ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 6月 2025, 12:57
111 323
#Илтижо
АЛЛОҲИМ, УМР БЕР,
МЕНИНГ ОНАМГА...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 6月 2025, 09:24
111 323
Дунёда ёмон она бўлмайди, тажрибасиз оналар бўлади.
Агар оналарни яхши ва ёмон деб ажратиш керак бўлганида эди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ҳадис ворид бўлмасди:
«Бир киши Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: "Эй Аллоҳнинг Росули, одамлар ичида яхшилик қилишимга ким ҳақлироқ ?" деб сўради.
У зот:" Онанг", дедилар.
У киши: "Сўнгра ким ?" деди.
У зот: "Онанг", дедилар.
У киши:" Кейинчи ?" деди.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Онанг", дедилар ва ниҳоят тўртинчи марта сўраганида, " Отанг", дедилар»
Сенга яхшилик қилган, тушунган инсонга демаяптилар.
Хатолари бўлса ҳам онанга деяптилар.
Шундай экан, яхши она бўлолмаяпман, деб куйинманг.
Сиз фарзандингиз учун энг яхши танловсизки, Аллоҳ сизни танлади.
Сиз фарзандингизга қилган яхшилигингизни унутгандирсиз, лекин Аллоҳ унутмайди.
Шунинг учун ҳам Жаннат, айнан сиз оналар оёғи остида.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 6月 2025, 08:04
111 323
Видеога изоҳ
Эрнинг хотинига танбеҳи:
– То онам ҳаёт экан, бу жой фақат онам учун, сен ўз ўрнингни билгин!
Оилада мувозанатни ўз ўрнида тутган эркаклардан Аллоҳ рози бўлсин!
Сизнингча оилада мувозанат бузилишига нима сабаб бўлади? Изоҳда ёзиб қолдиринг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 6月 2025, 07:27
111 323
Видеога изоҳ
Эрнинг хотинига танбеҳи:
– То онам ҳаёт экан, бу жой фақат онам учун, сен ўз ўрнингни билгин!
Оилада мувозанатни ўз ўрнида тутган эркаклардан Аллоҳ рози бўлсин!
Сизнингча оилада мувозанат бузилишига нима сабаб бўлади? Изоҳда ёзиб қолдиринг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 6月 2025, 07:26
08 6月 2025, ~07:27
111 323
Кўпчилик топа олмайдиган савол
Масжидда уч киши бор, бири намоз ўқияпти, бири рўза тутган, яна бири эса уйланган инсон. Бир кимса масжидга кирган эди, намозхоннинг намози бузилди, рўзадорнинг рўзаси очилди, уйланган инсоннинг хотини билан ўрталаридаги никоҳ бузилди.
Савол:
Кириб келган кимса ким эди?
Жавоб👇
08 6月 2025, 07:17
09 6月 2025, ~11:54
111 323
ОИЛА - СИНОВХОНА
Она қайнонага бўлгач, нима ютади-ю, нималарни ютқазади?
Ютгани мисқолча, ютқазгани бисёрдир. Келинг, унинг ютқизишларини эринмай санаб берайин:
Қайнона келинли бўгунча умрини сарфлади, ҳуснини сарфлади. Игна кириб, игна чиқди – тер тўкди. Яхши емади, яхши киймади, тўйга тайёрланди.
Чиройли уйларни келинга бўшатиб, ўзи минг розилик билан пойгакдаги эски уйга сурилди.
Авваллари ўз уйи ўлан тўшаги эди, овозини хоҳлаган пардага қўйиб гапирарди. Энди эса орага истиҳола тушди, сўзни секингина, у ёқ-бу ёққа қараб айтадиган бўлди.
Олдин бирор кун гўштсиз овқат қилса ҳам бўлаверар эди, энди уят бўлади. Орада бегона бор, қозон сифатли қайнаши керак.
Келин йўғида ёзилиб ҳасратлар айтилар, ёзилиб режалар тузиларди. Энди эса тилини ютиб ўтириши керак. Сири ёйилиб кетиши, айби очилиб қолиши мумкин.
Авваллари уйида подшодек ёйилиб яшарди, истаган ерида ястаниб ётаверар эди. Энди эса “Келиннинг олдида афт-бошим айб қилмагудайми, устимдаги кўйлак жуда эскирмаганми, шу рўмолни ўрасам бўлаверармикин?” деган андиша етмагандай, “Ётишим хунук кўринмаяптими?” деб чўзилгани пана жой қидирадиган бўлган.
“Болаларим катта бўлди, энди тоғора бозор, касал бозордан қутулдим” деганида келини туғиб, онага айлангани-чи? Ўзиникиларда бақувват эди, энди бели бешга бўлинганда набира боқишларига нима дейсиз?
Ундан ҳам баттари жонидан бўлган ўғлининг унга айтадиган гаплари тугаб бораётгани ва ҳоказо...
Айтинг, қайнона шу туришида яйраб кўриняптими? Яна ҳамма гина қайнонаданми? Мана, ҳозир сизнинг гўшакдаги сўзларингизни эслаяпман: “Ахир, опажон, ёшлар ҳам яйрашсин, қайноналар уларнинг яхши яшашига ҳалақит бермасин-да”,-дедингиз. Болажоним, айтинг-чи, ким кўпроқ яшаш имтиёзига эга: қайноналарми ёки ёшлар? Ахир қайнона бу дунёдан чиқиб кетишга ҳозирданоқ тайёрланаётган одам-ку! Кетиб бораётган, ўтиб бораётган одамга иддао қиласизми?
Жами уйланган фарзандларга мурожаат қилмоқчиман: ўғлонлар, қайнона аталган аёл умр бўйи йиққани, ясагани, яратгани, топган савобу луоларини сизга атаб, қолдириб кетяпти. Юрагим увушиб айтамнки, ҳатто у бир кишилик ўрнини ҳам сизга бўшатиб кетишга тараддуланяпти! У сизни деб ўпирилди, сизни деб қуриди. Кимнинг ўлгиси келади бу дунёда?! Унинг ҳам ҳеч ўлгиси йўқ аслида! Аммо “Қувватим кетиб, ёрдамим тугаганда, боламнинг харажатлари кўпайганда топганини еб ётавераманми?” деб ҳам кетишга чоғланиб қоларкан у.
Унга яхшилаб қаранг. Озгина иш қилса, ҳансираб қоляпти, кетиб бораётганининг ишораси шу. Пешонасидаги ажинлар ажин эмас, уни етаклаб кетаётган йўллардир! Унинг кам гапириб, кам еганидан хавотир олинг. Бу унинг бу дунёлик сўзларни айтиб бўлдим, ейдиганимни еб бўлдим деб, ҳаёт дастурхонидан қўл артиб туришларидир. Кўришганда ҳам, хайрлашганда ҳам йиғлайдиган бўлиб қолди, бу видоларининг бошланишидир! Ўтиб кетган отасини гапиравериши, онасини соғинаверишидан ҳушёр бўлинг! Уларнинг ёнига талпиняпти у!
Қайсики қайнона қовоғи солиқдир, билаверинг, ўғли унга эътиборсиз, келини эса бефарқдир! “Она, қанисиз?” деб туринг! “Она, сиз менинг тоғимсиз” деб туринг, музлари эримаса, мен кафил!
Қайсики, қайнона ўғлини ошкора қизғанса, билингки, ўғил хотинпараст, келинида эса келинлик иффат-илми йўқ! Аслида бизнинг миллат бу борада ғоят билимдон бўлган, эшитинг, ўғлоним! Аёлингизнинг ҳам қулоғига қўрғошиндек қуйиб қўйинг! Оналарнинг умрини узайтириш, розиликлари ичра яшаш учун аждодларимиз қуйидаги қадриятларга амал қилганлар:
Келин-куёв ота-оналари олдида бир-бирининг исмини атаб чақиришмаган (бу қизғанишлар кучайишининг олдини олади).
Куёв ҳеч қачон оила аъзолари даврасида келинчакка гап қотмаган (бу “мана, мен аёлимга алоҳида эътибор бераётганим йўқ”, қўполроқ айтганда, “Унинг учун ўлиб турганим йўқ” деган ишорани берган). Келин ҳам шу пардада турган. Бу, ҳар ҳолда, оналарнинг руҳииятига хотиржамлик берган.
Турсуной Содиқова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 6月 2025, 06:16
111 323
БИРОВНИНГ ХАСМИ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
08 6月 2025, 03:46
111 323
#Келинларга
Сиз жуфтингизга яқинлари ҳақида ҳеч ёмон гап айтмайсиз. Лекин бу билан сизнинг номингиз яхши бўла қолмайди. Боиси,уйланган эркак учун аёл таянч нуқта, иқлим яратадиган манба бўлиб қоларкан. Аёл бамисли дирижёр -- қўлидаги чўпи қаёққа қимирласа, оиладаги куй шу ёққа ўзгараверади. Балки бу табиийдир, шундай бўлиши керакдир. Демак эрларимиз ғофил қолса биз аёллар айбдормиз!
Мисол учун, жуфтингиз опаси ёки синглисини йўқламай қўйди. Сиз борманг демадингиз, фақат бориши кераклигини эслатмадингиз. Ўзингиз эсладингиз, лекин бормаса бормас, ҳаражат камроқ бўлади деб атай айтмадингиз ёки ҳақиқатан ҳам ёдингиздан кўтарилди.
Бундай холларда эркакка очиқча хитоб, сўппайган таклиф ёқмайди. Яхшиси, сиз жойини, вақтини топиб ўша қайинсингил ёки қайноғангизнинг яхши ишларини мақтанг. Уларнинг жуфтингиз ҳақидаги яхши гапларини қўшиб-чатиб эслатиб туринг.
Меҳр-оқибат риштасини боғлашнинг усуллари кўп, ниятингиз яхши бўлса, имкон топасиз...
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар
08 6月 2025, 02:30
111 323
Акаларни сингиллардан айирмасин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 6月 2025, 01:10
111 323
СИЙЛАИ РАҲМ
Опа-синглингизни узатганмисиз? Бошқа хонадоннинг эшигини очиб ўтирибдими?
Вақт топиб, тез-тез йўқлаб туринг. Нимадир олиб бориш эмас, асосийси, эътибор. Барибир, қуруқ қўл билан бормайсиз, шундай эмасми?
Агар жиянларингиз бўлса, уларнинг қанчалик қувонишларини кўз олдингизга келтиринг. Сиздек тоғаси келганидан шод бўлишади.
Ишонинг, уларнинг ўша дақиқаларда қанчалик кўнгиллари кўтарилиб, хурсанд бўлишларини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Бу ишни Аллоҳнинг розилигини кўзлаб қилсангиз, бу буюк ибодат бўлади, бунинг номини силаи раҳм дейилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб, бундай деганлар: “Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлишини истаса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин”
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 6月 2025, 00:44
111 323
😱Қахрамон ака 🪱ЧУВАЛЧАНГ КАПСУЛАСИ препаратини нима учун тавсия қилишларини асли сабаби!
✅- Суяк емирилиши
✅- Суяк раки
✅- Грыжа
✅- Артрит
✅- Артроз
✅- Остеохондроз
✅- Подагра
✅- Ревматизим
✅- Бугим огриклари
✅- Бугимларда суюклик етишмаслиги
✅- Елка ва кул огриклари
✅- Умртка, бел огриклари
✅- Пай чузилиш
✅- Буйрак огриклари
ЧУВАЛЧАНГ КАПСУЛАСИ- Сиздаги барча огрикларни ва Грыжани тез фурсат ичида асоратсиз даволовчи малхам, Германия медицинаси ва табобат оламида тан олинган. Табиий гиёхлардан таёрланган Германия Давлатида машхур булган 1 чи ракамли махсулот.
100% натижага эришиш учун 2 курс ( 2 кутиси) тавсия этилади.
2 КУТИСИНИ НАРХИ 💵500.000 МИНГ СУМ
👥Батафсил маълумот ва буюртма учун
☎️ +998-88-060-03-33
☎️ +998-88-060-03-33
Даставка бор ва бепул 📭
08 6月 2025, 00:44
09 6月 2025, ~11:52
111 323
«ЯҚИНЛАРИМ»
✍🎙 Ўлмасбек Самарқандий.
Яқинларингизнинг меҳр-эъзози дойимо ҳамроҳингиз бўлсин!
Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
07 6月 2025, 23:42
111 323
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир... Уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз, улар учун халол меҳнат қилиб ризқ теришимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади.
Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир.
Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир.
Садақанинг энг яхшиси ўз оиласига қилинганидир.
┉┅━➰🔘➰━┅┉
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 6月 2025, 23:09
111 323
Бир танишим ҳикоя қилиб берди:
Тошкентлик дўстим қурувчи уста бўлиб ишларди. У бир қизга ишқи тушиб қолди. Қизни отаси ўлган, онаси билан яшайди. Дўстим қизга совчи қўйди. Қизнинг онаси ва қиз розилик беришди фақат бир шарти билан: «Қизим ТошМИга ўқишга киради. Ўқиши учун контракт пулини тўлайсиз» -деди. Дўстим шартга кўниб, суннатга кўра никоҳ тўйи қилди. Қиз контракт асосида ўқишга кирди. Янги келин талаба бўлиб ўқишга қатнай бошлади. Пешона тери ила топилган пулдан дўстим бир амаллаб хотинининг шартномасини тўлади. Шу ҳол етти йил давом этди. Етти йилдан сўнг ўқишни тамомлаган келин докторлик ишини ҳимоя қилди ва муваффақиятли якунлади. Бир йил ўтиб ўқимишли бўлган хотин шундай гап айтдики уни эшитган дўстимдан совуқ тер чиқиб кетди. Келиннинг гапи...😰👇
07 6月 2025, 22:59
08 6月 2025, ~23:13
111 323
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.. Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин...
Бугунги якшанба кунимиз ҳушхабарларга бой бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 6月 2025, 19:42
111 323
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган...
Бугун кимгадир беғараз яхшилик қила олган бўлсангиз, демак Аллоҳ таоло сизга атаган ризқига ҳам тўсиқсиз эга бўласиз...
Сиз Аллоҳнинг панохидасиз,
Яхши дам олинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 6月 2025, 12:03
111 323
📖 4 нарса, 4 нарса туфайли
қўлдан кетади:
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг,
2. Қувват - ҳасад қилсанг,
3. Фурсат - қадрига етмасанг,
4. Обрў - манманлик қилсанг
қўлдан кетади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
07 6月 2025, 11:36
