ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 300 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 296,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 466 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 300 名订阅者。
根据 14 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -272,过去 24 小时变化为 -260,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.09%。内容发布后 24 小时内通常能获得 19.51% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 479 次浏览,首日通常累积 21 946 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 15 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
112 294
订阅者
-26024 小时
-2 0107 天
-27230 天
帖子存档
112 211
Repost from korzinka.uzb
⚡️ Bonuslar jamg‘armasini 500 000 000 gacha oshiryapmiz!
1 000 000 bonusli “Narxiga javob” dasturi doirasidagi aksiya katta qiziqish uyg‘otdi. Sizning faol ishtirokingiz Korzinkadagi narxlarni yanada hamyonboplashtirishimizga yordam bermoqda ❤️
Shu sababli, narxlarni siz bilan birga yanada jozibador etish maqsadida sovrin jamg‘armasini 500 000 000 bonusgacha oshiramiz 🎉
Mahsulotlarni Korzinkadagidan arzonroq narxda toping, sayt yoki ilova orqali ariza qoldiring va g‘oliblardan biriga aylanish imkoniyatini qo‘lga kiriting.
Bonuslar faqat Korzinka Plus kartasiga o‘tkaziladi, aksiya esa Korzinka Plus dasturi ishtirokchilari uchun amal qiladi. Ro‘yxatdan o‘ting va barcha afzalliklardan foydalaning 🛍
Shoshiling, ariza yuborishga ulguring!
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Korzinka Go | Korzinka Biznes
112 211
Оилада ўрнингизни билинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 211
Ҳеч бир аёл кучли бўлишни истамайди, балки ҳаёт синовлари уни шунга мажбур қилади. Ҳатто энг кучли кўринган аёл ҳам, аслида кучли бир эркакнинг ортидаги заифа бўлишни истаган ожизадир...У эркак хоҳ отаси, хоҳ ака-укаси, хоҳ завжи ва хоҳ ўғли бўлсин фарқи йўқ, муҳими улар уни ҳимоя қила оладиган ҳақиқий эркаклар бўлсалар ва у аёл уларга суяна олса бўлди!
Аёллар! Кучли бўлишга ва ҳамма нарсани "ўзим эплайман" дейишга одатланманглар! Шундай қилаверсангиз атрофингизда ҳақиқий эркаклар қолмайди. "Бу бизсиз ҳам ҳамма нарсани ўзи уддасидан чиқади" деб сизларга аҳамият бермай қўйишади ва хатто баъзилари ўз масъулиятларини ҳам сизга юклаб қўйишади. Атрофингиздаги маҳрамларингизга ҳақиқий эркак бўлишларига имкон беринг!
Айниқса ўғил ўстираётган оналар! Агар ўғилларингиз доимо сизга, опа-синглисига, аёлига, қизига ғамҳўрлик қилишларини истасангиз, уларни ёшлигидан "эркак барча маҳрам аёлларига масъул" эканини, Аллоҳ аёл зотини эркакдан кўра нозикроқ ва нафисроқ яратганини, агар уни эътиборсиз ташлаб қўйилса у "кучли бўламан" деб асл фитрати ўзгариб кетиши мумкинлигини, ҳақиқий эркак эса бунга йўл қўймаслиги кераклигини уқтириб боринг!
Эркаклар ўзларини эркакдек ҳис қилишлари учун, биз аёллар доим заифа эканимизни унутмасак бас!
"Ҳар бир буюк эркак ортида буюк аёл бор" дейдилар. Аслида аёлнинг буюклиги - унинг ожизалигидадир!
Малоҳат Анвар
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 211
ҚИРҚ МИЛЛИОН САВОБ ОЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?
Бу зикрни ўн марта айтиб, қирқ
миллион савоб олиш нақадар осон! Шунинг учун ҳам уламоларимиз «Зикр туфайли бошқа амаллар ила эришиб бўлмайдиган нарсаларга эришилади», деганлар. Ушбу зикрни ёдлаб олинг!
ЗИКРНИ ЎҚИШ УЧУН:👇🏼
112 211
Эй қизим...
Қизим, сен уйдан кетмаяпсан — сен янги уй қуришга кетяпсан.
Бу уйнинг деворлари — сабр, шифтлари — меҳр, эшиклари — дуодир.
Эринг сенинг боғбонг бўлади — сен унинг гули бўл.
Гули боғбонга суянади, боғбон гулини асрайди.
Ризққа қараб ҳаётингни баҳолама, баракага қараб шукр қил.
Камга сабр қилсанг — кўпга етасан, кўпка ҳавас қилсанг — камдан қоласан.
Оилангни сўз билан емирма, муҳаббат билан мустаҳкамла.
Юмшоқ сўзлар темир эшикни ҳам очади.
Эрингнинг шаънига ҳурмат билан боқ, у сенинг қалбингда эрк, сен унинг қалбида суянч бўл.
Сўзингда ҳаё, нигоҳингда поклик, амалингда тақво бўлсин.
Чунки хотиннинг зийнати кийимда эмас — қалбида.
Дуони асраб қўйма, ҳар куни Аллоҳдан шундай сўра:
«Ё Раббим, уйимизни муҳаббатинг билан тўлдир, ризқимизни барака қил, қалбларимизни бир-бирига боғла».
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 211
#ДИҚҚАТЖУДАМУХИМ
💫 ПСИХОЛОГИК_ТEСТ💫
Бу тест сизнинг ҳақиқий шахсингизни 98% очиб беради!
Қўлингизни мушт қилинг ва расмдаги қай бири сизнинг муштингиз танлаб босинг 👇🏼
ЖАВОБИНИ БИЛИШ👇
112 211
САБОҚ
Биласизми, бир аёл менга яхши бир сабоқ берганди.
У аёл менга шундай деганди:
– Тасаввур қил, сенинг юрагинг оғрияпти, лекин
❕эмизикли боланг йиғлаяпти,
❕катта қизинг кўйлагини дазмоллаб беришингни сўраяпти,
❕эринг эса галстугини бойлашга ёрдам сўради.
Сен нима қилардинг?
Мен ёш бола хақида гапиришни бошлашим билан у мени тўхтатди:
- Юрак учун дори ич ва ёт, қизингдан кичик укасини овутишни сўра, эрингдан эса қизингни кўйлагини дазмол қилишини ва галстукни ўзи амаллашини сўра.
❗️ Ёдингда тут! Биринчи навбатда ўзингни авайла. Сенинг соғлиғинг болаларинг ва оиланг учун керак. Чунки болаларингни хеч ким сендек яхши кўрмайди. Улар учун энг аввало ўзингни асрашинг керак!
Барно Жўрабоева
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 211
#Психологик_тест
Расмга қаранг, агар сиз шу хонада кирганингизда биринчи бўлиб нима қилган бўлар эдингиз?
1. Газни ўчираман 👈
2. Телефонни кўтараман 👈
3. Болага қарайман 👈
4. Итни тўхтатаман 👈
Ўз жавобингизни белгиланг ва ички дунёингиз қандай эканлигини билиб олинг!
👇
112 211
Қиз фарзандингиз бўлса, асло мушук боқманг! Сабабини билсангиз, шокка тушишингиз аниқ⁉️
10 йил деганда Аллоҳ менга қиз фарзанд насиб этди. Уни роса эркалатдим, айтганини олиб бериб катта қилдим. Қизим 4 ёшга тўлганда, унга мушукча совға қилдим.
Бир куни отамни зиёрат қилиш учун 70 ёшдан ошган қадрдон шифокори келди. Қизим мушук билан ўйнаб ўтирганини кўриб, мушукни олиб кўчага чиқариб юборди. Ҳаёлимдан ўтди: “Бу нима қилганингиз?” — деб сўрадим.
Шифокор қаттиқ жахл билан шундай деди:
— Қиз бола бор уйда мушук бўлса, у бола келажакда она бўлишда жиддий хавф остида қолиши мумкин! Сабаби — мушуклар умрида энг ками бир марта токсоплазмоз деган касаллик билан касалланади.
Токсоплазмоз — нима у?
Бу — Toxoplasma gondii деб номланган паразит туфайли келиб чиқадиган юқумли касаллик. У инсонга асосан мушуклар орқали юқади. Мушуклар ушбу паразитнинг асосий ташувчисидир. Уларнинг найча чиқиндиси (ҳожатидан) орқали токсоплазмалар атрофга тарқалади. Бола ёки катта инсон мушук билан ўйнаганда, ҳожат қолдиқлари бўлган жойларга тегиниб қўйса, бу паразит оғиз орқали организмга киради.
Нега у қиз болалар учун хавфли?
Токсоплазмоз кўпинча белгилари сезилмасдан ўтади, аммо у ёш қиз боланинг организмида “ўзини яширинча сақлаши” мумкин. Агар қиз ўсмирликка етганда ёки турмушга чиққанидан сўнг ҳомиладор бўлса, токсоплазма ҳомилани зарарлаб, носоғлом туғруқ, тушиш ёки чақалоқда жисмоний-ақлий нуқсонларга олиб келиши мумкин.
Шунинг учун шифокорлар кўпинча қизни ҳомиладор бўлишидан олдин текширишни тавсия қилади. Агар у токсоплазмоз билан юққан бўлса, у ҳомилага жуда катта хавф солиши мумкин. Ҳозирги кунда бола тушиб қолиши ҳавфини ортиб кетишига асосий сабаблардан бири мушук боқиш бўлиб келмоқда.
Мушук болалар учун хавфли бўлиши мумкин —бошқа сабабларини ҳам кўриб чиқамиз👇
1. Аллергия ва астма
• Мушуклар тери парчалари (эпителий), туклари ва сўлаклари орқали аллерген моддалар тарқатади.
• Болаларда бу моддалар астма, қичишиш, кўз ёшланиши, кўкракда “қийиллаш” каби аломатларга сабаб бўлади.
2. Тирналиш ва тишлаш
• Болалар мушук билан ўйнаб унга озор бериб қўйишлари мумкин.
• Қўрққан ёки безовта бўлган мушук тирнаши ёки тишлаши мумкин. Бу жараҳат инфекцияланиши эҳтимоли катта.
• Мушук тирнаши орқали юқадиган “Cat scratch disease” (Бартонелла) инфекцияси бор, бу лимфа безларининг шишишига олиб келади.
3. Гельминтлар (қуртлар)
• Мушуклар баъзи ичак паразитлари (аскаридалар, тасмали қуртлар) ни ташувчи бўлади.
• Болалар мушукнинг туклари, қўли билан оғзига тегизганда бу паразитлар организмга ўтиши мумкин.
4. Гигиенага боғлиқ муаммолар
• Болалар гигиенага тўлиқ риоя қила олмаслиги мумкин.
• Мушук ҳожатини тоза қилмаслик, қўлини ювмаслик, тукларига юзини ишқаш каби ҳолатлар инфекция юқишига сабаб бўлади.
Маълумотларимиз фойдали бўлган бўлса яқинларингизга юбориб қўйишни унутманг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг

Тонгни бизла кутганларга
Ассалому алейкум!
Бу тонг ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!!
Қувонч ва мухаббатга бой кун тилаймиз сизга, Азизлар!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 211
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.. Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин...
Бугунги якшанба кунимиз ҳушхабарларга бой бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 211
ПУЛ ёки ОҚИБАТ
Умрингизни нимага сарфлаяпсиз?
Бир хасис бой бутун умрини фақат бойлик тўплашга сарфлаб яшаган экан. У бир кун ўтириб тўплаган бойлигини ҳисоблай бошлабди, қараса ҳамма бойлиги 300 минг тилло динор бўлибди. Энди ўтириб режа туза бошлабди. Бундан буёғига молу-давлат йиғмайман, балки, тўплаган бойлигимни мазза қилиб еб-ичиб, ўйнаб куламан, дебди. Шу пайт қаршисида Ўлим фариштаси пайдо бўлибди.
— Кимсан?
— Ўлим фариштасиман.
— Нега келдинг?
— Жонингни олгани!
— Йўқ, йўқ, мен ҳали ҳаётга тўймадим, шунча вақтим фақат меҳнатга кетди, энди роҳатини кўрадиганимда жонимни оласанми?
— Кунинг битди, мен кечиктира олмайман, мен буйруқни бажараман.
Бой масала жиддийлигини тушунгач, хийлага ўтди:
— Уч кунгина вақт бер, пулларимни тақсимлаб, уч кунгина яхши яшаб олай. Сенга эллик минг динор бераман.
— Йўқ, менга бойлик умуман керак эмас, мен жон оламан холос.
— Икки кун муҳлат бер, ярим бойлигимни бераман, — Ўлим фариштаси яна ўша жавобни берди. — Ҳамма бойлигимни ол, бир кунгина вақт бергин, — деб ялинди.
— Йўқ! — деди фаришта қатъий.
— Унда икки оғиз сўз ёзишга вақт бергин, — деди. Бунисига фаришта рози бўлди. Баданини тилиб, қон ила деворга қуйидагиларни ёзди: "Эй бойлик кетидан югуриб, умрини зоеъ қилган банда! Умрингни, вақтингни қадрига ет, мен шуни англаб етдимки, хар қанча бойлигинг бўлмасин, унга вақтни сотиб олиб бўлмас экан, 300 минг динорга бир кунгина вақт сотиб ололмадим, бебахо вақтингни қадрсиз бойлик тўплашга сарфлама"!
P.S.: Пулнинг ортидан қувиб, оқибатни ҳам унутиб юборганлар ўзлари учун хулоса қилишсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 211
⭕️Қозоғистонлик миллионер ким унинг қизига уйланса, 25 миллион доллар тўлайди
Қозоғистондаги энг бой одамлардан бири бўлган умидсиз ота мана неча йилдирки қизига эр тополмайди. Ворисга уйланган куёв учун, у ҳатто куёвга пул тўлашга тайёр. Аммо ҳеч ким унга уйлана олмади. Чунки унинг қизи...❗️
112 211
Ҳаётингизда икки тоифа одамлар мавжуд. Уларни бир-бирларидан ажрата билинг...
- Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф қиладилар...
- Бошқа тоифадагилари эса сиз учун қимматли вақтини ажратадилар.
- "Вақтим бўлмади"... "Вақтим йўқ эди"... "Иложини қилолмадим"... каби сўзларга асло ишонманг...
У инсонни вақти эмас, аслида ҳоҳиши бўлмаган.
- Ҳоҳиш бўлса вақт ҳам, имконият ҳам топилади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 211
Манашу саволга ҳечким тўғри жавоб топа олмаяпти экан, сиз уриниб кўрингчи 🤔
Ушбу ҳафта кунларида хато бор. Бу қандай хато?
👇
1. Душанба
2. Сешанба
3. Чоршанба
4. Пайшанба
5. Жума
6. Шанба
7. Якшанба
112 211
ҚАНДАЙ ЯШАШИМИЗ КЕРАК...
Нима бўлган тақдирда ҳам, ота-онангиз, учун яшанг! Ўзингиз учун, фарзандларингиз учун яшанг. Бахт келиб кетгувчидир. Қачондир яна келади. Умид билан яшайверинг...
Худо суйган бандаларига дард бериб, синовларда синайди. Бугун сиз учун ёпилган эшиклар, эртага, албатта, очилади.
Сиздан кетганларни ҳеч қачон қарғаманг. Аксинча, дуолар қилинг. Кўзингиздан оққан кўз ёшга айланиб, кафтингизга тўкилишсин. Сизни бир умр яхши хотиралар билан эслаб юрсинлар. Нафратингиз олов бўлса, меҳрингиз дарё бўлсин. Бу ҳаётда кулиб туриб, йиғлашни ўрганинг.
Йиқилсангиз, жонингиз оғриса, ё Аллоҳ деб туришга ҳаракат қилинг. Майли, жонингиз оғрисин, юрагингиз тилка-пора бўлсин, лекин тишингизни тишингизга босиб сабр қилинг. Оғриқларга дош беринг. Ожиз нуқтангизни Аллоҳдан бўлак бандаси кўрмасин.
Ҳалол бўлинг, ҳаромдан ҳазар қилинг. Мард бўлинг...
Сабаби ҳаёт кучлиларни севади.Ожизларни эмас!
Камрронбек Исмоилов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA