ch
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 119 123 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 276,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 436

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 119 123 名订阅者。

根据 14 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 835,过去 24 小时变化为 -273,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 36.65%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.62% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 43 739 次浏览,首日通常累积 22 219 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 41

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

凭借高频更新(最新数据采集于 15 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

119 123
订阅者
-27324 小时
-6827
+83530
帖子存档
​​Бугун отамга нонушта тайёрлар эканман, болалик чоғларим эсимга тушаверди. Ота-онам бир-бирларини тушунолмасдилар. Уйда дойим жанжал бўларди. Лекин улар бир-бирига ўчакишганларида ҳам бизни яхши кўришни, бизга ғамхўрлик қилишни унутмасдилар.  Бизга ўхшаб илмли эмасдилар, лекин билганларининг энг яхшисини  бажаришга ҳаракат қилардилар. Бир куни қаттиқ оғриб қолдим. Бир неча кун овқат егим келмади. Бир томондан онам ёлворадилар, бир томондан дадам. Бир қарасам дадам "Онанг сенга сеҳрли пюре тайёрлади, буни есанг бир зумда соғаясан" дедилар.Онам аралаш-қуралаш бир нарса олиб келдилар. Устига бир нечта печенье ҳам қўйибдилар. Хуллас, кўндим ва едим. Таъми ҳалиям оғзимда.  Жуда ҳам ёққанди, ё мени кўндириш учун қўлланилган жумлалар, ёхуд егуликнинг таъми чиндан ҳам маззали эди. Бир неча кундан кейин онамдан "ичида нима бор эди?", дея сўрадим.  "Оҳҳо, йўқ нарсанинг ўзи йўқ эди" дедилар.  Орадан йиллар ўтди. Энди отам бемор ва бир неча ойдан бери тузук бирор егулик емайдилар. Буган эрталаб чақалоққа  тайёрлагандек, нонушта тайёрладим. "Сизга сеҳрли пюре тайёрладим" дедим. "Ичида нима бор?" дея сўрадилар. "Сўраманг, дадажон, меҳрим бор, севгим бор, шифо, дуо, олма, нок, хуллас нима йўқолган бўлса, шу ерда бор" дедим. Жилмайдилар: — Фарзандинг бир куни онанг бўларкан, ота-онанг эса фарзандинг, десанг-чи ҳали, дедилар... Демоқчи бўлганим,  хайрли фарзандлар тарбиялаб, етиштирмоқчи бўлсангиз ҳар қандай ҳолатда ҳам болаларингизни яхши кўринг, севинг. Балки бахтли оила муҳити яратиб бериш, истаганини олиб бериш борасида ҳар доим ҳам имкониятингиз бўлмас. Лекин болангизга меҳр бериш борасида ҳар доим имкон топинг!  ИНСОН ҲАММА НАРСАНИ КЕЧИРАДИ, лекин МЕҲРГА ЗОР ҚОЛГАНИНИ КЕЧИРМАЙДИ! Болалигимда эҳтиёжманд ўсдим, лекин ота-онамдан бутун ва мукаммал меҳр кўрдим. Бугун ота-онамнинг устида жон беришга тайёрлигим ҳам шундан. Бир куни болангизнинг боласи сиз бўласиз. Фарзандингиз сизга сиздан кўрган меҳр, муҳаббат ва шафқатдан андоза олиб ғамхўрлик қилади. Фарзандларимиз хайрли бўлишлари учун аввало биз хайрли ота-она бўлишимиз керак... Тилак ЖАСУР •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

❗️Интернет аҳлини йиғлатган суҳбат Мухбир отахонга савол берди: Ҳаётда энг катта ҳатойингиз нима деб ҳисоблайсиз? Бу саволга қалбларни ларзага солувчи жавоб берилди...

​​Сизларга бир сирни айтаман: «Биз инсонлар ер куррасининг туб аҳолиси эмасмиз. Биз асли жаннатликлармиз, чунки дастлаб Отами
​​Сизларга бир сирни айтаман: «Биз инсонлар ер куррасининг туб аҳолиси эмасмиз. Биз асли жаннатликлармиз, чунки дастлаб Отамиз жаннатда яшаганлар. Биз ерга отамиз каби қисқа муддатлик имтиҳонни ўташ учун туширилганмиз ва тезда қайтиб кетамиз. Кенг ва гўзал ватанимизга кетаётган солиҳлар карвонига қўшилиш учун ўз аслиятимизни тоза сақлай билишимиз, бу дунёнинг ўткинчи хавасларига берилмаслигимиз керак. Сиз ҳам бу кичик курраи заминда вақтингизни зое кетказманг, кўпроқ ибодат қилинг ва солиҳ амалларингизни кўпайтиринг!» •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЭРНИ ҚИЛГАН ИШИНИ КЎРИНГ... АЁЛИ АВАРИЯ БЎЛДИ ЭНДИ ЭРНИНГ БОШИ ҚОТДИ, БУ ХОЛАТДА ЯХШИМИ 🤨 Охиригача кўринг 👇

Ҳар нарсанинг ўхшаши бор Жаннатдаги ҳар нарсанинг дунёда бир ўхшаши бор. Масалан, жаннат аҳлининг еб-ичса-да, ҳожат чиқармаслиги она қор­нидаги боланинг ҳолига қиёсдир. Жаннат аҳлининг хизматчилари бўлиб, улар нимани истаса, амр қилмасларидан аввал нима истаётганини билиб, муҳайё қиладилар. Бунинг дунёдаги ўхшаши эса инсоннинг кўнгли нимани тусаса, тана аъзолари, сезгилари ҳали буйруқ бўлмасдан туриб сезиши ва бажаришга киришишидир. Жаннатда Тубо номли дарахт бўлиб, илдизи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларига туташган, шохлари эса жаннатнинг ҳар жойига етган бўлади. Унинг дунёдаги ўхшаши қуёшдир. Унинг нури ҳар уйга, ҳар жойга етиб боради. Ҳар чўққига чиқиб, ҳар тешикка киради. Дунёнинг ҳар томонига ёйилиб кетади. Жаннатда егуликлар бордир. Улар қанча еб-ичилса ҳам, камаймайди. Унинг дунёдаги қиёси Қуръондир. Кишилар уни ўрганиб, ўргатади. У эса қандай бўлса, шундай қолади. Ҳеч бир шаклда камайиб қолмайди. Жаннатда узун бир соя бор. Унинг қиёси бу дунёдаги қуёш чиқишидан ва ботишидан олдинги ҳолатга ўхшайди (яъни, ёруғлик бор, кўз қамашиши йўқ). Жаннатнинг ҳар томони шундайдир. Аллоҳ таолонинг: «Раббингиз сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингизми?! Агар хоҳласа, уни сокин қилиб қўйган бўлур эди. Сўнгра Қуёшни унга (соянинг борлигига) далил қилдик» (Фурқон сураси, 45-) ояти ҳам бу ҳақда фикрлашга ундайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлари ривоят қилинади: “Сизларга жаннат аҳлининг соати (вақти)га энг кўп ўхшайдиган соат (вақт) хабарини берайми? Билингки, у қуёш чиқишидан олдинги соатдир. Сояси ва раҳмати ёйи­либ кетган, баракоти мўлдир. Жаннат ғазначиси (тақсимловчиси)нинг оти Ризвон бўлиб, унга мар­ҳамат ва шафқат либоси кийдирилгандир”. “Бўстонул орифин” асаридан Абдулатиф ХУДОЙБЕРДИ ўғли таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Аллоҳ Сизга инъом этган ҳар янги кун – жаннат учун навбатдаги таклифномадир! Бугун намои амолингизга саодатга элтувчи яхшиликлар битилсин! ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир милициячи бозордан 10 та қўй сотиб олиб чўпонга боқиш учун ташлаб кетибди. Бир йил вақт ўтиб қўйларини олиб кетиш учун ке
Бир милициячи бозордан 10 та қўй сотиб олиб чўпонга боқиш учун ташлаб кетибди. Бир йил вақт ўтиб қўйларини олиб кетиш учун келса, чўпон 10 та қўйни кўрсатибди. Милициячи ҳайратланиб: — Мен сизга 10 та қўй ташлаб кетган эдим. Наҳотки, бир йил ичида биттаси ҳам туғмаган бўлса, — деса, чўпон...👇

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Омонмисиз,  қадрдон... Муродбахш чоршанба  тонгги муборак бўлсин! Қалбингиз Аллоҳнинг уйи! Кўксингиз меҳрнинг чашмаси! Кўзингиз гўзаллик шайдоси! Қўлларингиз ҳайрнинг аскари! Оёқларингиз яхшиликнинг чопари! Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!" Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас! Қалбингизни эгасига очинг... Меҳр бисотингизни сочинг... Кўзларингиз гўзаллик нурига, Қўлларингиз дуонинг зўрига, Оёқларингиз Покнинг ҳузурига Сизни еткизмагунича толмасин! Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

КЎНГИЛ ТЕРАМАН 🎙Шерзод Карим Бу дунёда хамма у дунёси томон йўл олган йўловчидир. Бу йўл аро кимдир кўнгилларни, тақдирларни топтаб, синдириб боради... Яна... Орамизда шундай ХАЗРАТИ ИНСОН лар борки, синган кўнгилларга малҳам бўлишга интилади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#БИЛИНГ • Агар киши оддий ва маъносиз нарсаларга ҳам кулаверса демак у  чуқур ёлғизлик туйғуси ичида; • Агар киши кўп ухлаётган бўлса демак у тушкунликда; • Агар киши қисқа ва тез гапираётган бўлса демак у ниманидир беркитяпти; • Агар киши йиғлай олмаса демак у кучсиздир; • Агар  киши ноодатий шаклда овқат еяётган бўлса демак унинг асаби таранглашган; • Агар  киши арзимас сабаб билан ҳам йиғлайверса демак унинг қалби пок ва ўта юмшоқ; • Агар  киши бўлмағур ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилаверса демак унинг муҳаббатга эҳтиёжи бор. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ҳозир сизни кўзингизни текшириб кўрамиз. Расм ичида қандай сон яширилган... Буни 1% одам топа олади. Бу сон жуда машхур. Топс
Ҳозир сизни кўзингизни текшириб кўрамиз. Расм ичида қандай сон яширилган... Буни 1% одам топа олади. Бу сон жуда машхур. Топсангиз ҳаттоки ўзингиз ҳам ҳурсанд бўласиз👇🤔

#Кечинма Кимнидир ранжитган бўлсангиз, бориб ундан кечирим сўранг. Нима қилиб бўлса ҳам, ҳаётингизда тутиб қолишга ҳаракат қилинг ўша инсонни. Чунки инсонлар одатда ўзлари яхши кўрган одамдангина ранжишади... Унутманг, сиздан ранжий олган инсон – сизни қадрлай оладиган инсондир. Байрам Али •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: — Қандай қилиб одамларнинг гап-сўзидан омон қолиш мумкин? Жавоб бердилар: — Уларга
Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: — Қандай қилиб одамларнинг гап-сўзидан омон қолиш мумкин? Жавоб бердилар: — Уларга берасану олмайсан. Сенга озор беришса, чидайсан аммо сен уларга озор бермайсан. Ишлари тушиб келса, йўқ демай бажариб берасан, лекин уларга ҳеч хизмат айтмайсан. Ҳалиги киши — ҳазрат, ахир бу жуда ҳам қийин-ку? — деган эди, — Кошки эди шундай қилиб ҳам улардан қутила олсанг! — дедилар, имоми Аҳмад раҳимаҳуллоҳ. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Кўринг Ҳамманинг ҳам қизи бўлсин эканда 😳 Қизимни деб ўзгани дили оғриди... Оҳиригача кўринг 👇

Кечириш - бинафша ўзини янчиб ўтган пошнага таратган муаттар ҳидидир Марк Твен •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! ht
Кечириш - бинафша ўзини янчиб ўтган пошнага таратган муаттар ҳидидир Марк Твен •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#ЎЙЛАРИМ Баъзан қуёшнинг чиқишини ёки ботишини томоша қилиб фикр қиламан... Ҳеч қачон чиқмасдан қолган ой ёки ботишни истамаг
#ЎЙЛАРИМ Баъзан қуёшнинг чиқишини ёки ботишини томоша қилиб  фикр қиламан... Ҳеч қачон чиқмасдан қолган ой ёки ботишни истамаган қуёшни ёки бағрини ерга босиб ётган тушкун чумолини, уйи бузилгани учун кимгадир шикоят қилаётган каптарни кўрмаганман. Оддий майсаларга ҳам эътибор беринг. Устидан эзғилаб ўтиб кетсангиз ҳам, ўсишда, яшашда давом этаверади (сиз ундан узр сўрамасангиз ҳам). Кўпқаватли уйларда яшаймиз. чордоқдаги каптарларнинг орасида бир оёғи йўқ каптар хам бор. Уям доим ризқини теришда бардавом, уни кимдир етаклаганини кўрмадим. Асалари хам бир қошиққина асал тўплаш учун ҳеч қандай эвазсиз ишлайдиган Аллоҳнинг яратиғи, унинг асалини олаётганимизда, ёнимизга келиб: асалимга тегма, ахир бу менинг меҳнатимку, нега олдинг, деб биз билан уришмаган. Биласизми, нега?! Улар Аллоҳнинг буйруқларига мутлақ бўйсунувчилардир. Улар бу дунёга нега келганларини унутмаганлар! Буларда бизлар учун ибрат бор... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Диққатни жамловчи тест экан, сиз ҳам синаб кўринг! Аниқ жавобни топсангиз сизга ҳушхабаримиз бор. Акс ҳолда нохуш хабар Диққат: Расмда нечта қуш бор?                  👇