ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 300 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 296,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 466 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 300 名订阅者。
根据 14 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -272,过去 24 小时变化为 -260,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.09%。内容发布后 24 小时内通常能获得 19.51% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 479 次浏览,首日通常累积 21 946 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 15 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
112 294
订阅者
-26024 小时
-2 0107 天
-27230 天
帖子存档
112 250
СИҚИЛМА...
Ярақлаган уйларинг чанг бўлсаям сиқилма,
Рўзғорингда бир нима кам бўлсаям сиқилма.
Ташвишлардан кунда бир жанг бўлсаям сиқилма,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга...
🎙Нуриддин домла
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 250
СУКУНАТ
(Бўлган воқеа)
Аёл турмуш қурмади... Турмуш ўртоғидан сўнг... беш фарзандини ўгай ота қўлига топширишни истамади. Фарзандлари катта бўлди. Улар ўқидилар, ишларга жойлашдилар. Бириси Америкага оиласини олиб кетди. Бириси Англияга оиласи билан кетди. Қизлари турмушга чиқиб кетдилар ва улар ҳам вақти келиб, ўз оилалари билан бириси Дубайга, бириси Хитойга, бириси яна аллақатгадир кўчиб кетди.
Аёл, унга раҳм қилганларга: "Ҳали ёшман, белимда қувватим бор. Ўз ишимни ўзим қила оламан, киримни мошина ювса, идишимни мошина ювса, яна нима керак?", дерди. Дерди-ю, аммо ичидан зил кетарди...
Аёл баъзан бир боласиникига кетса, баъзан бошқаси боласиникида туриб келарди. Умри йўлларда ўтди... Умри кўкларда ўтди... Уйидаги фарзандлари қилиб берган "люкс" шароитлар ҳам кўзига кўринмасди. Гоҳида опасининг фарзандлари кўргани келишади... Бирпасда улар ҳам уйларига равона бўлишади. Аёлга суянчиқ бўлса... Елкасига бошини қўйса... Бирга юрса, бирга еса, бирга ўтирса... У шуларни ўйлар экан: "Фарзандлар ўз йўлига экан, ҳаёт йўлингда ёнингда шеригинг, жуфтинг бўлгани бошқа экан", деб пичирлайди.
Зулфия Махмуд
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 250
ДИҚҚАТ ҚИЗИҚ САВОЛ..?
1 Молда битта
2 Болада битта
3 Хўроздаям битта
4 Қизда йўқ
Сизнингча нима
бўлиши мумкин..
112 250
СУЯНЧ!
Аёл мехр-муҳаббат манбаидир.
Эркак зоти борки шу чашмадан бахраманд бўлишга интилади...
Айрим эркаклар аёлга унинг бойлиги, келишган қадди қомати ва чиройли кўриниши ёқади, деб ўйлайди ва шунга кўра аёлнинг муҳаббатини қозониш учун пулдор кўринишга, ўктам қоматли бўлишга уринади.
Аслида эса аёл учун энг маъқули суянса бўладиган эркакдир.
Аёл ўзи суяна оладиган эркакнинг барча камчиликларига кўз юма олади, агар суяна олмаса у эркакнинг барча фазилатлари у учун бегона бўлиб кўринади.
Аксар кўнгил совушлар суяна олмасликдан келиб чиқади!
Шундай экан, азиз эркаклар, аввало аёлингизга суянчиқ бўлинг, ана шунда сиз унда ҳақиқий муҳаббат жилосини кўрасиз.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 250
#Тавба
Бир куни бир келинчак қайнонасига уй ишларидан тўйиб кеттим деб овозини кўтариб гапирётган вақтда эри ишдан келиб қолди. Онаси билан саломлашгач аёлига бу ёққа қаравор дея аёлини бошқа хонага чақиради. Охиригача кўрмасангиз бўлмайди. Эрини қилган ишидан ёқа ушлайсиз 😑
Давоми... 👇
112 250
"Айрим хатоларни биз тўғрилаймиз, бошқалари эса — бизни тўғрилайди."
🥀
Ҳаётдаги хатолар фақат бизга дарс берибгина қолмай, балки шахс сифатида ўзгаришимизга ҳам сабаб бўлади. Биз айрим хатолардан сабоқ оламиз, айримлари эса бутунлай йўналишимизни ўзгартиради.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 250
📌 Психологик тест
Қайси йўл сизни ўзига
тортади?
Ҳар бир йўл сизнинг характерингиз ва ҳаётга
бўлган 4 қарашингизни очиб беради..
👉Жавоблар
112 250
КУНДОШНИНГ ИСМИ...
2016- йил, 30- сентябрь,
муборак жума эди.
Онажоним зиёратига ошиқдим. Файзиобод "Дамас"ига ўтирдим. Энг сўнггида қорачадан келган, ёши олтмишлардан
ошган, болалик аёл чиқиб келди. Қизча икки ёшлардан ошган , буғдой ранг , кўзчалари қоп-қора, қошлари энликкина, одамни ўзига тортадиган эди. Негадир қизчанинг исмини билгим келди.
- Бу қизчанинг исми нима?
Бувижониси хотиржамлик, кўнгил тўқлик билан, худди ўзидан рози бўлгандай оҳангда жавоб айтди.
- Неварамга кундошимнинг исмини қўйганман. Шарофатхон.
- Кундошимнинг исми дейсизми?
- Ҳа...
- Мана, етмишга етай деётган бўлсам, кундошнинг исмини ардоқлаб, набирасига қўйган одамни биринчи марта эшитдим. Кўнглингизга тасанно! Шунақа кенг, шунақа дарё эканда-а...
Худди шу дақиқада орқага ўгирилгим, қора майиздеккина, куйди-пишдигина бу аёлни қучоқлаб, ўпгим келаётган эди. Аёл мен сўролмаётган саволларни беихтиёр ўзи ҳикоя қила кетди.
- Кундошим раҳматли яхши аёл бўлган экан. Одамлар уни тез-тез эслашади. Касалликка чалиниб, бевақт ўтиб кетган.
Бир ўғли, бир қизи менга қолган. Шу набирамнинг отаси мен келганимда етти яшар бола эди. Шу ўғлимни уйладик. Ўн йил деганда, зўрғагина шу қизни Аллоҳ берди.
- Исмини нима қўямиз? -деди дадаси. Мен айтдим:
- Сен мени ҳурмат қиласан. Эъзозлайсан, раҳмат. Қизингга онангнинг исмини қўямиз, - дедим.
Ўғлим "дод" деб йиғлаб, уйга, ичкарига кириб кетди. Мен ҳам роса йиғладим. Ҳеч ким ўз онасидан қолмасин...
Ўғлим роса йиғлади. Ич-ичида йиғилган айрилиқ, соғинчларини тўкиб йиғлади. Кейин чиқиб, ёш юқи кўзларини юзларимга суртиб, бетларимдан ўпди.
- Раҳмат, аяжон,- деди яна тўлиқиб.- Соғ бўлинг...
Олдимдан чиқиб, аммасиникига борибди. Аммаси ҳам сўрабди.
- Қизингнинг отини нима қўйдиларинг?
Ўғлим Умиджоним аммасига қарармишу, гапиролмай, кўзидан ёши қуйилармиш... Айтолмабди, фақат йиғлабди, холос.
Шу қизгинамнинг исми шарофати билан яна бир яхшиликлар бўлди. Кундошимнинг опа-сингиллари мен шу оилага келибманки, қадам босиб келишмаганди. Сингилларининг исмини набирамизга қўйганимизни эшитиб, йўқлаб, эшикдан кириб келишди. Улар билан борди-келдили бўлиб қолдик.
Матлуба Деҳқон қизи.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 250
🍃🌸 БАХТ...
Соғлик тўсин уйингга,
Хотиржамлик синч бўлсин,
Бу беш кунлик дунёда,
Оилангиз тинч бўлин.
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Дуо олиб отангдан,
Кетсанг ҳар тонг ишингга,
Меҳр сочса волиданг,
Баҳор, ёз, куз, қишингда,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Эзса ширин, ташвиш ғам,
Рўзғоринг бекам бўлса,
Бир дастурхон устида,
Жигарларинг жам бўлса,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Ҳамроҳ бўлса ҳар доим,
Шукроналик туйғуси,
Ҳовлинг узра янграса,
Болаларинг кулгуси,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Юрсанг соғу саломат,
Тўлса каму кўстларинг,
Яхши ёмон кунингда,
Елка тутса дўстларинг,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Кўриб кўзлар қувонса,
Бахт иқболга ёрлигинг,
Кимлар учун бахт бўлса,
Бу дунёда борлигинг,
Энг катта бахт шу дўстим.
Хуршид Kарим
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 250
Қалбингиздаги гўзал хисларни яқинларингиздан қизғонманг. Қалб изхорингизни қуидаги сўзлар ила тез-тез айтиб туринг, мўжизани ўшанда кўрасиз!..
-Яхшиям борсан!
-Борингга шукур!
-Сени соғиндим!
-Ҳаёт сен бор учун гўзал!
-Ҳаммасини бирга уддалаймиз!
-Бахтимга омон бўл!
-Сени яхши кўраман!
Шуни унутманг, ғурур бор жойда бахт бўлмайди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 250
#Хайрли_тонг
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 250
#Диққат_Савол ❗️
Мусулмонларга савол расимдаги қайси жонзотни ўлдирса 7та гуноҳ учирилади, бу жавобни билмасангиз билиб олинг.
Тўғи жавоб...🔎
112 250
Кўп нарса билишга ҳожат йўқ... Меҳр-мухаббат кўрсатувчи ва ҳаққимизга дуолар қилгувчи инсонларимизнинг қадр - қийматини билсак кифоя...
Ассалому-алайкум, Азизлар! Соғ-омонмисиз?
Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонимиздан тотувлик ва барака аримасин.
Хаёт бу - ёмғирдек гўё...
Мунтазам ёғадиган ёмғир баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одами бўлади. Улар ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбларга илиқлик олиб киради. Сизнинг ҳам хаётингизда шундай одамингиз дойимо бор бўлсин.
Унутманг...
Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Атрофингизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин.
Ёмғирли тонгнинг барокати ва дуолар ижобати сизга ҳамрох бўлсин, қадрдон!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 250
УЙҒОТСА БАС,
ЭРТАГА АЛЛОҲ!
✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎙Рамзиддин Эгамбердиев
Тунингиз осуда ўтсин !
ХАЙРЛИ ТУН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 250
Бугун айблаган ҳар қандай ҳолат эртага имтиҳонимиз ўлароқ қаршимиздан чиқади!..
Аллоҳ биз маломат қилган кишиларимизнинг ҳолига тушириб иддаоларимиз билан синайди ва ўзимизни қандай тутишимизни текширади.
Мана бу Набавий огоҳлантириш ҳар доим қулоқларимизда жаранглаб турсин: "Маломат қилган ишингиз бошингизга тушмасдан Аллоҳ жонингизни олмайди!"...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 250
АГАР СИЗ ШУ САНАДА ТУҒИЛГАН БЎЛСАНГИЗ 🥰
(1) (8) (11) (16) (21) (26)
(2) (6) (13) (19) (23) (30)
(3) (10) (15) (20) (22) (27)
(4) (7) (12) (17) (25) (29) (31)
(5) (9) (14) (18) (24) (28)
КИМ ҚАЙСИ САНАДА ТУҒИЛГАН 👇
112 250
Ёмонлик қилдингми? Қўрққин!
Чунки Аллоҳ бир кун албатта уни олдингдан чиқартиради!
🎙Мирзабек Холметов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 250
ЁРУҒЛИККА ИНТИЛГАН ЗУЛМАТ...
Подшоҳдан сўрадилар:
- Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам?
- Қани эди, бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам...
Фозилдан сўрадилар:
- Ҳаётдан нима топдингиз?
- Ҳикмат ва ибрат...
- Қандай хулосага келдингиз?
- Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат...
Зулматдан сўрашди:
- Сен нимани соғиниб яшайсан?
- Ёруғликни.
- Нимадан қўрқасан?
- Қоронғуликдан...
Қўрқоқдан сўрашди:
- Айт-чи, сен нега қўрқасан?
- Агар ўзим ҳам билганимда эди...
Етимдан сўрашди:
- Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди?
- Ота қадрига, она меҳрига...
Бойликдан сўрашди:
- Сенга нима етишмайди?
- Қувонч ва хотиржамлик...
Тўтидан сўрадилар:
- Нима кулгингни қистатади?
- Кишиларнинг менга тақлид қилишлари.
Филдан сўрадилар:
- Истагинг нима?
- Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин...
Асаларидан сўрашди?
- Қанақа армонинг бор?
- Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш...
Ватандан сўрадилар:
- Сени нима ўйлантиради?
- Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари...
Ватангадодан сўрадилар:
- Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима?
- Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса...
Донодан сўрадилар:
- Ҳаётингни қандай ўтказдинг?
- Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан.
Нодондан сўрадилар:
- Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг?
- Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан...
Муҳтарам зотдан сўрашди:
- Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз?
- Тўрт нарса орқали:
❕Элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим;
❕Ишим ва сўзимда ёлғон ва хиёнат аралаштирмадим;
❕Туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга улардан кўпроқ меҳр кўргаздим;
❕Луқмам ва лафзим ҳалол бўлди.
“Фарзанднома” китобидан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
112 250
❗️Интернет аҳлини йиғлатган суҳбат
Мухбир отахонга савол берди:
Ҳаётда энг катта ҳатойингиз нима деб ҳисоблайсиз?
Бу саволга қалбларни ларзага солувчи жавоб берилди...
