ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 147 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 292,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 147 名订阅者。

根据 26 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 103,过去 24 小时变化为 -417,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.76%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.86% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 906 次浏览,首日通常累积 19 885 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 27 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

111 140
订阅者
-41724 小时
+1657 天
-2 10330 天
帖子存档
Сен АЁЛсан... Болаларингизга бирор сўз айтишингиздан олдин ўзингиз тўғри бўлинг, омонатдор бўлинг, вафодор бўлинг, фарзандинг
Сен АЁЛсан... Болаларингизга бирор сўз айтишингиздан олдин ўзингиз тўғри бўлинг, омонатдор бўлинг, вафодор бўлинг, фарзандингиз кўз ўнгида эрингизга меҳр кўрсатувчи аёл бўлинг. Буни кўриб улғайган қизларимиз турмушга чиққач, онасига албатта тақлид қилади. Аммо қизлар онасининг отасини беҳурмат қилиб, гапини беписанд қилганини кўришса ва бу шаклда улғайишса,  улар ҳам келажакда онасидан ўрганганларини қилишади. Сен АЁЛсан... “Аёл киши жамиятнинг ярмидир”, деган сўз тўғри эмас, аксинча, “Аёллар бутун бошли жамиятнинг ўзидир!" Шуни асло унутмаслик керак. Доктор Муҳаммад Ротиб Ноблусий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 1月 2025, 01:41

Бахтли бўлишни ўзингдан бошла.. Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди. У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган,ҳолдан тойган экан. Шунда донишманд: - Ўзингни бунча қийнамасанг, дебди. - Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман. Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган. - Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми? - Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб... - Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам бахтнинг нималигини билмай ўтади. Бахтли бўлишни ўзингдан бошла, уларга ўрнак бўл, ҳар недан бахт топишни бил, шу сенинг фарзандларингга энг катта совғанг бўлади - деган экан.... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 1月 2025, 01:21

​​#Тафаккур_қилинг БАХТЛИ  БЎЛ! Бир одам "Бахтли бўлишни истасанг, бахтли бўл!" деганди... Қуидаги лавхадаги қизалоқни қаранг, шеригининг кайфияти, холати қандай бўлишидан қаддий назар ўз ишида давом этяпти. У ахир рақс тушгани чиққан сахнага!!! Қаранг! У шериги унга хамоханг харакатда бўлмагани учун хафа бўлмади, аразламади, йиғлаб сахнани тарк этмади...  Унинг мақсади рақсга тушиш эди, пинагини ҳам бузмай рақс тушишда давом этмоқда! Офарин! Бу қизалоқ катта бўлгач ҳам бахтли бўлиш учун атрофидагилардан илтифот кутмайди. У бахтли бўлиш учун "хаёт саҳнаси" га чиқади ва албатта бахтли бўлади. Қадирдоним, хамма инсонлар ҳам атрофдаги сабаблар, сабабчиларни бахтига тўсиқ қилмай, бахтли бўлишга қодир! Чунки инсон имкон изласа топади, сабаблар унга тўсиқ бўлолмайди! Сиз ҳам бахтли бўлинг, қадрдон! Фарзандларингизга ҳам бахтли бўлишни ўргатинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 1月 2025, 00:43

. Мухбир: --Катта бўлганингда ким бўлмоқчисан? Қизча: ----Бахтли инсон бўлмоқчиман. Мухбир: ----Сен саволимни тушунмадинг. Қи
. Мухбир: --Катта бўлганингда ким бўлмоқчисан? Қизча: ----Бахтли инсон бўлмоқчиман. Мухбир: ----Сен саволимни тушунмадинг. Қизча: --- Йўқ Сиз жавобимни тушунмадингиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 1月 2025, 00:21

Фарзандингизга гапираётганда эътиборли бўлинг... Унга яхши таъриф беринг, яхши сўзлар айтинг... Сизнинг сўзларингиз унинг онг
Фарзандингизга гапираётганда эътиборли бўлинг... Унга яхши таъриф беринг, яхши сўзлар айтинг... Сизнинг сўзларингиз унинг онгига ёзилиб, уни бошқарувчи кучга айланади... Бизга ишонганларнинг ишончини омонат билайлик... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
12 1月 2025, 00:02

ТАРБИЯ Болалигимда дадам мени «фариштам» деб атарди. Бунга опамнинг беғараз рашки келиб, нега мен фаришта эмасман деб сўрарди. Дарҳақиқат, опам мендан гўзалроқ, меҳнаткаш, озода, эгнига гард юқтирмай юрарди. Мен бўлсам қоп-қора жингалак сочларимга чанг қўниб, кенг ҳовлининг бир четида, ўт- ўлан, қурт-қумурсқа билан суҳбатлашиб, одамлардан ўзимни олиб қочардим. Дадам опамга, албатта, фариштанинг опаси ҳам фариштада, дерди. Қулоқларимга эса сенинг руҳинг пок, ҳақиқий фариштам дея пичирларди. Бу ҳол кўп - кўп такрорланарди. Аммо, дадам мени ёнига олиб бирор маслаҳат берганларини ёки насиҳат қилганларини эслай олмайман. Ҳатто аям ҳам. Улғайдим, озми - кўпми ҳаётий тажрибага эга бўлдим. Қаерга борсам, ота-онам шарафига раҳмат айтишди, берган тарбияси мукаммалигини кўп такрорлашди. Ҳар бир қиз учун шарафли бўлган: отасидан раҳмат эшитиш бахтига ҳам эришдим. Катта тажрибага эга устозим мендан сўради: – Ота - онангиз қандай насиҳатлар қилган, келинг тарбия ҳақида гаплашайлик. Ўйлаб қолдим, шу вақтгача доим ўзим маъқул деб билган ишни қилган эканман, улар қаршилик қилишмаганлар, хато қилсам, сенга ишонамиз дейишган, холос. Бироқ доно отам менга бутун тарбияни, мана шу мукаммал тарбияни биргина «фариштам» деган сўз билан онгимга сингдирган экан! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 1月 2025, 23:30

#Тафаккур Дунёни қутқармоқчимисиз? Қизга тарбия беринг! Дунёни гўзал қилмоқчимисиз? Қизга тарбия беринг! Жаннатга кирмоқчимис
#Тафаккур Дунёни қутқармоқчимисиз? Қизга тарбия беринг! Дунёни гўзал қилмоқчимисиз? Қизга тарбия беринг! Жаннатга кирмоқчимисиз? Қизга тарбия беринг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 1月 2025, 23:02

⚡Бугун - 12 январ - Халқаро қиз фарзандлар куни! 🎙 ЖОНИМ ҚИЗИМ, ЖАҲОНИМ ҚИЗИМ... Барча қизларимиз соғ-омон ва бахтли бўлсинлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 1月 2025, 22:09

#АлбаттаКўринг БУ ВИДЕО РЕАЛ ХАЁТДАН ОЛИНГАН 🥹 АФСУСКИ ОРАМИЗДА ШУНДАЙ ОИЛАЛАР БОР ЭКАН. БАЛКИ БУ СИЗНИНГ ХАМ ОИЛАНГИЗГА ҲАМ ТЕГИШЛИДУР. ВИДЕОНИ ОХИРИГАЧА КЎРИНГ😢 Тўлиқ 👇
11 1月 2025, 21:59
12 1月 2025, ~22:09

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 1月 2025, 21:02

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин... Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 1月 2025, 20:00

#Хайрли_тун Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин!  Ҳайрли оқшом, қадирдон. Тунингиз осуда ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 1月 2025, 11:20

ХИКМАТЛАР  ХАЗИНАСИДАН 📖 Сен ҳаётда ўйинчи каби бўл, ҳакам каби бўлма. Зеро ўйинчи нишонни пойлайди, ҳакам эса хатони! 📖 Ҳаётингиздаги: яхши одамлар - хурсандчилик  ёмон одамлар - тажриба беради. 📖 Жудаям ёмон одамлар дарс берса, жудаям яхши одамлар гўзал хотира беради. 📖 Бировнинг ўтмиши ҳақида ҳукм чиқарманг - ҳали ўз келажагингизни билмайсиз. 📖 Излаган одам адашиши мумкин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 1月 2025, 08:30

​​📝 Тешилган қозон 2006 йиллар эди. Янги оила қурган пайтларимиз. Тошкентда ижарада яшар эдик. Ишларим ҳам бирида бор бирида йўқ эди. Қийналиб яшар эдик. Қамбағални туяни устида ит қопар дегандай, бисотимиздаги биттаю битта кичкина қозонча ҳам мошдай бўлиб, тешилиб қолибди. Тешик қозонни ташлаб юбориб, янги қозон сотиб олишга, чўнтак касал. Қозонсиз ўтиришга, томоқ қурғур ҳам тешик. Ейман дейди. Охири, ўйлаб ўйлаб, сварчик топиб, қозонни яматишга қарор қилдим. Машиналарни таъмир қиладиган жойга бордим. Уста қозонни кўриб,- ука, биз бу қозонни сварка қилиб, ямай олмаймиз деди. Кайфиятим тушиб кетди. Энди нима қиламан? Уста менга, бу қозонни ямаса кемпинг ёки аргон сварка қиладиганлар ямайди деди. Кўчама кўча юриб, кемпинг қидиришга тушдим. Фақирлик фитнасидан ўзинг сақла ё Аллоҳим деб, ичимда дуо қилиб, хорлигим келиб, эзилиб кетардим. Ва ниҳоят, кемпинг деган сваркани ҳам топдим. Икки минг сўм бериб яматдим. Жуда хурсанд бўлдим. Уста акани ҳам дуо қилиб кетдим. Уйга келиб, оғзим қулоғимда, ямалган қозонни турмуш ўртоғимга кўрсатдим. Иккимиз ҳам фақирларча хурсанд эдик. Ўша кечаси туш кўрдим. Муйсафид бир киши яқинимга келиб, атрофимдаги одамларга эшитдирмай, ўзим эшитадиган қилиб паст овозда, - ўғлим, фақирлик кўрмай десанг, Воқеа сурасини ўқиб юргин,--дедида мендан узоқлашиб кетиб қолди. Уйқудан уйғониб, тушимни хотинимга айтдим. Қуръонда бу номдаги сура бор ёки йўқлигини ҳам билмасдим. Қуръони каримни олиб излашга тушдим. Воқеа сураси бор экан. Топдиму ўқишга тушдим. Ҳар куни бир марта бўлса ҳам ўқиб қўярдим. Аллоҳнинг инояти билан ишларим изига тушиб кетди. Янги қозон ҳам сотиб олдик. Тешик қозонни ташлаб юбормадим. Узоқ йиллар сақлаб юрдим. Воқеа сураси билан боғлиқ бу синоатни унутибман. Кеча бир дўстим келиб, компютерингизда бўлса, менга Воқеа сурасини кўчириб беринг деди ва воқеа сураси хақида ва ўқиб юрган кишига Аллоҳнинг неъматлари кесилмаслиги хақида айтиб қолди... Унутилган хотиралар эсимга тушди. Воқеа сураси фазилатлари хақида топиб ўқидим. Аллоҳнинг каломи Қуръон каримда биз билмаган сир-синоат қанча? Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Аллоҳнинг раҳматидан умид кесмаслигимиз керак экан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 1月 2025, 07:38

Атрофингиздагилардан фақат нолиш ва танқид эшитяпсизми? Унда яхшилаб ўзингизни ички хис-туйғуларингизга эътибор беринг. Аслид
Атрофингиздагилардан фақат нолиш ва танқид эшитяпсизми? Унда яхшилаб ўзингизни ички хис-туйғуларингизга эътибор беринг. Аслида сизни ўз ичингизда ҳам норозилик ва нолишлар бор. Сизни ичингизда қандай хис-туйғу бўлса, атрофингиздаги инсонлар шу хис - туйғуйингизни кучайтириб кўрсатиб берадилар. Сиз тўғридан - тўғри нолимайсиз ёки кимнидир ташқарида танқид қилмаслигингиз мумкин. Лекин ичингизда, қалбингизда ўзингизга ва атрофдагиларга нисбатан норозилик бор бўлса, шунга ўхшаш хиссиётларни ўзингизга жалб қиласиз. Бундай вақтларда сизга ёрдам бериши мумкин бўлган энг яхши хислат - атрофдагилардан миннатдор бўлиш. Атрофдагилардан миннатдор бўлсангиз, хаёт шуни акс этади яъни хаётингиз гўзаллашади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
11 1月 2025, 06:09

Диққат билан ўқинг саволни Бир дарахт бор экан танаси жаннатда томири эса бизда яни бу дунёда бу нима сиз биласизми 🤔 Дарахт нима деб номланади бу қандай дарахт ?
11 1月 2025, 05:59
12 1月 2025, ~06:38

#ОТА Бир ҳафта оч қолган пайтингизни эслай олмасангиз.., Отангизга рахмат айтишни унутманг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан б
#ОТА Бир ҳафта оч қолган пайтингизни эслай олмасангиз.., Отангизга рахмат айтишни унутманг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 1月 2025, 04:05

ДИЛДОР... 🎙Хайрулла Ҳамидов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 1月 2025, 03:22

1919 йил эди. Истанбулни Инглиз қўшини босиб олганди. Шу йили мен ўрта мактабни битиргандим. Гўзал бир қиз эдим. Уйимизга ҳар куни совчилар келарди. Бир адвокат йигитдан ҳам совчи келди. Узоқдан кўрсатишди, келишган, чиройли йигит эди. Кўнглимга ўтирди ва унаштирилдик... Мен қайлиғимни яхши кўрардим. Лампа чироқ ёруғида тонгга қадар кўрпа ёстиқ тикардим... Лекин тез орада маҳаллада миш-миш тарқалди. "Оишанинг қайлиғи адвокат эмас экан, саводсиз бир йигит экан, масжидда тобут ташиб куни ўтаркан, деган миш миш тарқалди. Чор атрофим зимистон бўлди. Отам билан бориб кўрдик, ҳақиқатан тобут ташиб юрган экан масжид ҳовлисида...Фотиҳани бекор қилдик.... Орадан беш йил ўтган, 1924 йил эди. Мен бошқа йигитга турмушга чиққандим, бир фарзандим туғилганди. Мамлакатимиз ҳам душманлардан озод бўлганди. Бир куни ўша йигитни Бейўғли маҳалласида кўриб қолдим. Ўғлим ҳам мен билан бирга эди. У мени кўриб титраб кетди, костюмининг тугмаларини ўтказди. Ниҳоятда ҳурмат кўрсатди менга ва " Агар вақтингиз бўлса, сизга бир пиёла чой ичишни таклиф қилмоқчи эдим", - деди. Албатта, дедим унга. Биз бир идорага кирдик. Бу бир адвокатлик идораси эди ва эшигига мен илк унаштирилган йигитнинг исми ёзилганди. Ичкарида ёрдамчилари хизмат қилишарди. "Сиз чиндан ҳам адвокатмидингиз, деб сўрадим ундан. - "Ҳа", - деди. - "Адвокат бўлсангиз, нега масжид ҳовлисида тобут кўтариб юрар эдингиз", - деб сўрадим яна... У бошини эгганча, бир оз жим ўтирди. Кейин паст овозда шундай деди: "Мени кечиринг. Истанбул ишғол қилинганди, ҳамма тарафни Инглиз аскарлари босиб кетганди. Улар ҳамма томонни, ҳар бир бурчакни текшириб юришарди. Биз Онадўлига, яъни мамлакат ичкарисига, миллий армиямизга қуролларни яширинча, фақат тобутларга солиб жўнатардик. Бу мамлакатимиз учун муҳим иш эди. Шунинг учун ҳам бу ишни сиздан сир тутишга мажбур эдим..." Бу Ватан!!! Биз бу ватанни жонларини ва муҳаббатларини ватанимиз учун фидо қилганлардан қарз олганмиз! Эй, Роббим! Бор фитналарни йўққа чиқарадиган Ўзингсан! Бизларни тўғри йўлдан адаштирма, Роббим! Бизларни ислоҳ қил ва иттифоқда тут! Амин!!! Амин!!! Амин!!! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 1月 2025, 02:51

Қалбингиздаги гўзал хисларни яқинларингиздан қизғонманг. Қалб изхорингизни қуидаги сўзлар ила тез-тез айтиб туринг, мўжизани ўшанда кўрасиз!.. -Яхшиям борсан! -Борингга шукур! -Сени ҳар сонияда соғинаман! -Ҳаёт сен бор учун гўзал! -Ҳаммасини бирга уддалаймиз! -Бахтимга дойим омон бўлгин! -Мен сени яхши кўраман! Шуни унутманг, ғурур бор жойда бахт, шодлик бўлмайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 1月 2025, 00:30