ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 118 689 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 275,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 428 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 118 689 名订阅者。
根据 13 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -450,过去 24 小时变化为 -269,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 29.31%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.59% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 34 932 次浏览,首日通常累积 22 155 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 39。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 14 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
118 689
订阅者
-26924 小时
-537 天
-45030 天
帖子存档
118 748
Жазосини 65 йилдан бери ўтайман
Олийгоҳни битириб, 22 ёшимда турмушга чиқдим. Тез орада қиз фарзандли бўлдим. Аммо мен болага меҳр қўймадим. Унинг ҳаловатимни бузиши, йиғлаб асабимга тегишига тоқат қила олмас эдим
Чақалоғим очиққанидан тинимсиз йиғларди, Эримнинг: “Болани эмиздингми, нега бунча йиғлаяпти?” дейишларига жавобан: “Ҳа эмиздим, ўзидан ўзи йиғлаяпти деб, овозини улар эшитмаслиги учун эшик, деразаларни ёпиб, ҳатто оғзини ҳам бир-бир қўлим билан беркитиб нафасини қайтарардим. Йиғлай-йиғлай ҳолдан тойган чақалоқ чарчоқнинг зўридан оч бўлса-да ухлаб қоларди. Бир парча гўшт бўлишига қарамай, очликдан қийналиб, изтироб чекишига эътиборсиз ва раҳмсиз бўлдим. Оч қолдирганим эвазига бола туғилганининг учинчи куни азобланиб жон таслим қилди. Бу гуноҳимни ҳеч ким билмади лекин хар кеча...(Давоми👇)
118 748
ОНАСИНИ СОҒИНГАНЛАР
🎙Дилноза Кубаева
... Йўл беринг, гул беринг, онасин соғинганларга..!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 748
📖 Қўшним уч фарзанди билан квартирада ижарада туради. Уйга эрта қайтганимни билса, дарров чиқади. Гаплашамиз. Қайси мавзуда суҳбат бошласак ҳам, охири бир нарсага, унинг ҳаётдан, тақдирдан нолишига бориб тақалаверади. Менга ҳавас қилишини айтади. Ишингиз бор, уйингиз бор, ва ҳаказо...
– Аслида мен сизга ҳавас қиламан,- дедим.
– Нега?-деди ҳайратланиб. - Мени нимам борки сиз ҳавас қилсангиз? -деди қизишиб.
– Онангиз бор-дедим... Менда эса йўқ... Мен сиз ҳавас қилаётган ишимни ҳам, уйимни ҳам, ҳуллас ҳамма нарсамни онамни бир кунлик ҳаётига алишган бўлардим-деб йиғлаб юбордим....
Жаҳонгир АХМEДОВ,
кинорежиссёр
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 748
OQ eSIM ulanishi – ikki baravar foyda! 😱
Nega aynan @oqmobile eSIM?
🔥 Endi birinchi marta ulanishda tarifingizdagi megabaytlar ikki baravar ko‘payadi
📍 Sotuv ofislariga bormasdan, istalgan joyda ulaning
❗️Taklif barcha tariflar uchun ulanishdan keyingi birinchi oyda amal qiladi.
✅ OQ eSIM ulash
Raqamli texnologiyalarning barcha afzalliklarini hoziroq sinab ko‘ring🤍
118 748
ЯХШИМИСИЗ,
ЯХШИ ИНСОНИМ?
Йироқлашиб кетдингиз бироз,
Сизни ўйлаб ўтмоқда оним,
Ҳол сўрашлар энди жуда оз,
Яхшимисиз яхши инсоним?
Кўринмайсиз гуруҳларда ҳам,
Ҳувиллаган каби ҳар ёним.
Тўлдирайлик бўлса бирор кам,
Яхшимисиз яхши инсоним?
Ҳафамисиз кимдан дилда дод,
Недир бўлган комил имоним,
На ўзингиз на бордир ижод,
Яхшимисиз яхши инсоним?
Қалбдан ишонч гули сўлмасин,
Дил оғритсам оғрийди жоним,
Шоир учун ижод ўлмасин,
Яхшимисиз яхши инсоним?
Оҳири йўқ ўйлайман ўйнинг,
Сабаб излаб ўтмоқда оним,
Бир он бўлсин кўриниб қўйинг
Яхшимисиз яхши инсоним?
Қалбим тўрин ҳасратлар олди,
Сиз эмасми қувонч бўстоним,
Йўқлигингиз сезилиб қолди,
Яхшимисиз яхши инсоним?
Бегонадай кетманг йўқ бўлиб,
Суҳбати зўр меҳрга коним,
Соғинябман меҳрга тўлиб,
Яхшимисиз яхши инсоним?
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 748
#Ассалому_алайкум
Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор. Ризқ Аллоҳдан. Бугунги кун ҳам аслида ризқ. Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар қандай нарса ҳам ризқ...
Бугунги ризқимиз яхшилар ва яқин инсонлар даврасида яхши ниятлар ила ёзилган файзли дастурхонларга қўшилган бўлсин дея ният қилганларга
КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 748
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 748
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон! Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин. Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўсингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ.
Яна қанча ризқлар бор... Аллоҳ Сизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз ва барча яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин!
Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади, Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг...
Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт хайру барокати билан сийласин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 748
🥀 Умр эрталарга боғланган орзу умидлар билан ўтиб бормоқда...
Вақтида озгина харакат билан олишингиз мумкин бўлганларга вақтлар ўтиб бошқа имкон бўлмаслиги мумкин... Вақтдан унумли фойдаланинг...
🕊
Қадрдоним, ўтаётган вақтнинг, имконларнинг қадрига етинг ва катта ҳаёт бўсағасида турган ёшлардек сизга ҳам омадли имконлардан унумли фойдаланиш насиб қилсин.
Хайрли оқшом...
Яхши дам олинг...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 748
Ёдда тутинг!
Сиз имтиҳон дунёда яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН.
Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, соғлик ҳам, беморлик ҳам...
Имтиҳон саволлари ёқмаятими, натижасидан қониқмаяпсизми...
Имтиҳон олувчидан норози бӯлманг, шунчаки, бисотингиздаги илм ва одамийликдан тӯлиқроқ фойдаланинг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 748
ЎЛГАН ЭР 17 ЙИЛ ДEГАНДА ҚАЙТИБ КEЛДИ 😱
Ойгул эшик қўнғироғининг жиринглашидан чўчиб тушди. Бу вақтда ким келиши мумкин? У эҳтиёткорлик билан эшикни очди-ю, қотиб қолди.
— Салом, Ойгул...
Аёл нафаси буғилиб, бир қадам орқага тисланди. Бу ким? Нега бунча таниш?.. Юраги дўпиллаб, ҳеч ишонгиси келмасди. Ҳа, бу унинг 17 йил олдин ҳалок бўлган, қабрига бориб йиғлаган, 2 та боласи билан бева қолдирган ўша одам эри эди! Лекин бу қандай содир бўлди?
Эрини уйга таклиф қилди. Ўша пайти Ойгулнинг кўзи бир нарсага тушди ва қўрқувдан дод деб юборганини ўзи ҳам билмай қолди! Чунки эри ...
Давомини ўқиш учун босинг👇
118 748
АЖИБ ВОҚЕА
Ўн саккиз йил аввал талаба эдик, битирув босқичларимиздан бири эди. Имтихон яқинлашган сари тайёргарлигимиз кучайиб борди. Дарслар эсдан чиқаверди, ўқийвердик, яна эсдан чиқаверди, биз яна ёдлайвердик. Кун келиб, синов бошланди. Хонада қирқ кишимиз. Ҳамма ўзининг аҳволини ўзи билади. Устоз кириб келиб, саломдан кейин "Ҳаммангиз тайёрмисиз?" дедилар. Зўрға "Ҳа" дедик. Имтихон саволлари хонтахта устига терилди. Беш дақиқалар сукут билан кутдик. У сакийнатдан ҳар ким бўладиганича бўлиб қолди. Чунки, энг қийин, мураккаб дарслардан бири эди, бундан, кимнидир тер, кимларнидир қалтироқ босди. Устоз "Ким учга рози? Ўрнидан турсин!" дедилар. Йигирмага яқин талаба шошилиб турди. "Зачёткангизни бериб, чиқиб кетинг" дедилар. Қутулганига хурсанд бўлиб, шошилиб чиқиб кетишди. Яна бирор дақиқадан кейин "Ким тўртга рози бўлса, бу ёққа келсин" дедилар. Қўрқиб, писиб, ўндан ортиқ бола устоз яқинига борди. "Сиз ҳам зачёткангизни қолдириб, чиқиб кетаверинг" деган гапни эшитиб, елкаларидан тоғ ағдарилди. Қолганлар бир-бирига "Энди ҳақиқийси бошланди. Ишқилиб бешга топширайлик" деди. Мен ҳам хавотир эдим. Баҳо варақаларимиз топшириш сўралди. Йиғиб, олиб бориб бердик. Устоз "Сизлар ҳам чиқаверинг, баҳоингиз беш" дедилар. Ажабо, мен ҳеч қаерда бундай тадбир кўрмагандим. Ҳар ким ўз хохиши билан ўзининг баҳосини қўйганди... Устознинг исмлари Аюбхон домла эди...
Салим АЙЮБИЙ
Инсон ҳаётдаги ўз ўрнини хам шу тариқа ўзи танлайди...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 748
Буни барча битирувчилар эшитиши шарт!
• Биз одатда илм оламиз ва шунинг ўзи етарли деб ҳисоблаймиз.
• Ёдингизда бўлсин: билиш етарли эмас! Муҳими - билганларимизни қўллашда.
• Хоҳиш етарли эмас. Муҳими - истагимиз томон интилишимизда!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 748
#Кун_ҳикмати
- Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, - деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига.
- Сувнинг иродаси қандай бўлади? - деб сўрашди шогирдлари...
- Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, - деб жавоб берди Суқрот.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 748
Телефонингизни охирги тўртта рақамини ёзингчи сизга нима чиқаркин.🫠
Билиш учун пастаги рақамларни босинг👇
👉 1⃣📱2⃣📱3⃣
👉 4⃣📱5⃣📱6⃣
👉 7⃣📱8⃣📱9⃣
0⃣
Телефон рақамингиз охирги 4 та рақамини танланг ва охрги рақамларингизга нималар беркитиб қўйлган экан билиб олинг😊
118 748
«МУАЛЛИМ
ВА КАЪБАТУЛЛОҲ»
...Бир кун илм берганга
Бордир ҳажнинг савоби...
✍ Ўлмасбек Самарқандий.
🎤 Мурод Ражабов.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 748
#Устоз_тарбияси
Бир болакайни ота онаси "кучли устоз” деб ном олган тренерга спорт билан шуғулланиши учун олиб келишибди.
Бу устоз болани спортга тайёрлашни ўрнига фақат вазминликни ўргата бошлабди.
Шиоримиз: “Вазминлик! Вазминлик! Ва яна ВАЗМИНЛИК!” дер экан шогирдларига.
Ота-оналарнинг жаҳли чиқа бошлабди:
– Спортчига вазминлик нимага керак, у шиддатли бўлиши керак эмасми!, - дейишибди ота-оналар бир овоздан.
Бу устознинг синалган услуби - рақибнинг жаҳлини чиқариб, шу асосида уни хато қилишга мажбур қилиш экан.
Шогирдларини эса жаҳлини чиқариб, вазмин бўлишга мажбур қилар экан.
Ёш спортчиларнинг сабри чидамасдан устоздан нега бундай қилаётганини тушунтириб беришини талаб қилишибди.
Шунда устоз "Сенинг туғулган кунингга совға олиб келишса, сен уни олмасанг, совға кимда қолади?" - деб сўрабди.
- Албатта совға эгасидада, - дейишибди кичик спортчилар.
– Ҳаётда ҳам худди шундай, бахиллик, рашк, уришиш, ёмон кўриш, қовоқ солиш, низолашиш ва ҳакозо совғаларни қабул қилмас экансиз, у совға эгасида қолаверади. Яъни рақибингиз жахлингизни чиқарса, вазмин бўлинг-ки, "совға"си ўзида қолсин...
ВАЗМИНЛИК.
ВАЗМИНЛИК ва яна ВАЗМИНЛИК сизни ғалабага элтади, жаҳлни жиловлай олмаслик - хатога йўл қўйиш, мағлубият демакдир - дебди устоз.
Зебунисо Ахмедова
📚Устознинг таълим услубини тушунмай, билиб-билмай ҳукм чиқаришдан сақланинг!
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
118 748
#Кун_ҳикмати
- Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, - деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига.
- Сувнинг иродаси қандай бўлади? - деб сўрашди шогирдлари...
- Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, - деб жавоб берди Суқрот.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
