ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 686 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 301,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 475 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 686 名订阅者。
根据 17 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 794,过去 24 小时变化为 -267,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 28.09%。内容发布后 24 小时内通常能获得 19.18% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 31 382 次浏览,首日通常累积 21 423 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 37。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 18 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
111 670
订阅者
-26724 小时
-1 9097 天
-1 79430 天
帖子存档
111 642
🥀Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда...
Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз...
🕊
Қадрдоним, яқинларингизни қадрига етинг, уларни ардоқланг ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш насиб қилсин...
Хайрли оқшом...
Аллоҳимга омонатсиз..
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
06 7月, 12:21
111 642
Самимият кетиб қолмасин
🎙Абдукарим Мирзаев
🔆 Инсонлар яхшилик қилар экан, доимо ўзининг бу ишлари амаллар дафтарига савоб бўлиб ёзилишини истайдилар. «Эшитилсин», «Кўришсин» деган ниятда қилинган амаллар риёга олиб боради. Шундай экан, савоб олишга интилган инсон ўз амалларига риё аралашмаслигига ҳар доим эҳтиёт бўлиши лозим.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 7月, 11:20
111 642
Рахмдилликда - қуёш бўлинг ...Нурингиздан хамма бахра олсин !!
Бошқаларнинг айбини яширишда -- Кеча бўлинг....Қоронғу зулмат бирла айбни яширинг ....!!!
Саховатда -- Оқар сув каби бўлинг !
Шиддат ва ғазабда -- Ухлаётгандек бўлинг !
Хокисорликда -- Тупроқ каби бўлинг !
~ Қандай кўринсангиз шундай бўлинг
~ Қандай бўлсангиз шундай кўрининг ~ !!!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 7月, 10:52
111 642
ҲЕЧ ҚАЧОН КАРАВОТНИ ЭШИККА ҚАРАТИБ ҚЎЙМАНГ
Агар ётоқхонангиз кичкина бўлса ҳам, тўшакни эшикка қаратилмайдиган қилиб жойлаштиринг, чунки...😳
Батафсил:👇🏼
06 7月, 10:42
07 7月, ~10:42
111 642
ИНСОНЛАРГА БИР ОЗ МАРҲАМАТЛИ БЎЛИНГ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 7月, 09:34
111 642
ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИ
📖 Кўзларингизни самога қаратсангиз - уларда осмон акс этади, ботқоққа қаратсангиз - ботқоқ акс этади. Кўзимизни қайерга ва нимага қаратишимиз эса бизнинг иродамиз ва хохишимизга боғлиқ.
(Конфуций)
📖 Оламдаги энг бой одам – ўз қувончи учун энг кам маблағ сарфлайдиган одамдир
(Генри Давид)
📖 Яхшилик шундай неъматки - уни хатто кўзи ожизлар кўра оладилар, қулоғи оғирлар эшита оладилар.
(МаркТвен)
📖 Хар бир одамга хурмат ва яхшилик билан боқинг - улар шунга лойиқликлари учунгина эмас, сиз ўзингиз ИНСОН бўлганлигингиз учун
(Конфуций)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 7月, 07:24
111 642
Бу воқеа эрига ДАРС бўлди.😭
Энди қайтиб бу юлдан юрмайди... БИР МУШТ ва ҳақиқатлар ошкор бўлди...😟
Давоми👇
06 7月, 07:14
07 7月, ~10:42
111 642
Вақт деган тилсимнинг содиқ қулимиз!
Боғлаб қўйилгандек оёқ қўлимиз!
Чопа-чоп, ура-ур, югур-югурлаб,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Беҳуда сарф бўлган фурсатлар увол,
Нодонла қурилган суҳбатлар увол,
Тухматга тош ташиб юрган биз ҳаммол,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Мақсадсиз босилган қадамлар билан,
Гоҳи тўй, гоҳида мотамлар билан,
Ўзимиз суймаган одамлар билан,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Минг йил яшайдиган каби тараддуд,
Қарзларимиз унут, бурчимиз унут.
Бугун тирикмисан, Қиёматни кут,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Тўрт ярим кун ўзи аслида дунё,
Биз уни беш кун деб ўйлаймиз гўё,
Ярим кунингни ҳам қилгин тўтиё,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
Дилларни оғритиш билан сарсона,
Неча гул кўнгиллар зумда вайрона,
Балолар келганда яна ҳайрона,
Ўтиб бораяпди умри кунимиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 7月, 00:48
111 642
КАТТА НИЯТ!
Мактабни тамомлаганимизга 15 йил бўлибди. Бир куни ҳизмат сафарим мобайнида 4 нафар синфдошлар учрашиб қолдик. Ўқувчилик давримиз ва ўтган ҳаётимиз ҳақида қизиқ сухбатлар қилдик. Ўшанда мен улардан хозирги эришганлари ҳақида сўрадим. Улар бирма-бир гапириб беришди:
Нодир:
Мен севган қизимга уйландим, машинам бор, шаҳар марказидаги кўп қаватли уйларнинг биринчи, иккинчи қавати билан бирга ер тўласини хам сотиб олдим.
Аброр:
Мен яхши оиланинг қизига уйландим шаҳар марказидан 3 хонали квартирам ва машинам бор.
Баҳодир:
Мен ҳам қишлоғимдаги бир қизга уйландим қишлоқда 4 хоналик уйим бор, 2 та хонаси ремонт бўлмаган, машина ҳам ололмадим. Энди ҳарактдаман...
Мен ҳам ўзимнинг эришганларим ҳақида айтиб бўлгач, яна қизиқиб сўрадим:
Дўстлар! Мактабни битираётганимизда келажакда қандай яшашни ва нималарга эришишни хохлагандингиз?
Нодир ва Аброр "Айнан ҳозирги эришганларимизни хохлагандик" деб бир хилда жавоб беришди. Баҳодир эса, "Худойимнинг менга ҳам атагани бордир, бирор нарсага эриша оларканминми деб ўйлардим ўшанда", деб жавоб берди.
Мен улардан яна сўрадим, "Бундан бошқа яна кўпроғини ният қилмаганмисизлар?"
Ўшанда биз бир бирмизга қараб ўйланиб қолдик ва шунга амин бўлдикки, ниятларни катта қилишимиз, унга эришишга имонимиз ва ишончимиз ҳам кучли бўлиши керак экан. Аллоҳим, қилган ниятларимизга яраша беради, Иншааллоҳ!
Аҳмади Эверест
📖 Telegram.me/IBRATLI -
Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар.
05 7月, 23:16
111 642
❗️Нега СССР даврида ота - боболаримиз хонадонлар деворига гилам осиб қўйишган?
СССРдан келиб чиққан кўплаб урф-одатлар ҳозирги ёшлар ўртасида тушунмовчилик ва ҳатто ҳайратга сабаб бўлмоқда. Бу анъаналардан бири девордаги гиламлар. Нега гиламларни деворга осиб қўйишган?
Мен ҳам сиз каби шу пайтгача бу шунчаки безак учун деб ўйлардим, лекин бу анъананинг асл мақсадини билиб, ростини айтсам, ҳайратда қолдим...👇
05 7月, 23:06
07 7月, ~03:07
111 642
ЯХШИ НИЯТ
"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради".
• Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.
Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди. Инсон ишини уддалай олмаса-да, яхши ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак.
• Яхши ният ва эзгу мақсадлар икки дунё саодатига элтади.
НИЯТИ ПОКЛАРГА КУН
ХАЙРЛИ БЎЛСИН !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 7月, 21:32
111 642
🤍🤍 РАҚАМИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ❔
Соат рақамларидаги ёнма-ён турган ракамларни кўшсак хаммасини жавоби 13 чиқади. Кўпчилик 13 рақамини сирли, омадли ёки тақдир билан боғлиқ деб ўйлайди. Айрим давлатларда эса аксинча омадсиз рақам дейишади. Буни сири нима 😱
Жавоби пастда👇
05 7月, 21:20
06 7月, ~21:51
111 642
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Қадрдонларим
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 7月, 20:10
111 642
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчаси амалга ошсин!
Биласизми, қадрдон,
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади. Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 7月, 19:18
111 642
УМР саҳифаларидан яна бир куни ортда қолди...
Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...
ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР!
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 7月, 12:38
111 642
#Албатта_кўринг
Аёл нозик хилқат... Унинг оила ва жамиятда мувозанат тутиши ҳам шу қадар нозик...
Дарҳақиқат, аёлнинг оқиласи мана шундай санъаткорона оила, рўзғор тутиши бор гап... Лекин... паноҳи - эрининг шу пат қадар меҳри шу мувозанат асосидир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 7月, 11:22
111 642
#Аёлларга
Эркакнинг бир заифлиги бор. Пули тугаб қолса, қовоғи тушиб, фели торайиб қолади. Шундай пайтларда сизга тинчлик керак бўлса, унга нохуш гапларни айтмай туринг.
• Дунёнинг пулдан кўра минг марта гўзал неъматлари борлигига, уларни кўриб, туйиб маза қилишга чорланг.
• Болаларнинг яхши иши, ширин гапидан, атрофдаги чиройли ишлардан гапириб чалғитинг, тор дунëсини ёритинг.
• Куч кетадиган, вақт, кайфият кетадиган, балки маблағ кетадиган муаммоларни жуфтингизнинг пули бор пайтига тўғриланг.
Ўшанда хаммаси яхши бўлади. Ишингиз осон битади. "Аёл юрагига қил сиғмай турганда ҳам, ҳаммасига балогардон-ку”, деманг, “эрлар нега бундай", деб сиқилманг. Ундай кучли салоҳият аёлга берилган, эркакда йўқ. Каптардан булбуллик, олчадан ўрик сўролмаймиз-ку! Инсондан имкониятида борини талаб килиш керак. "Эрни эр қилиш" машаққати шу бўлса керак...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 7月, 10:57
111 642
Эри бор аёлларга савол:
Вақт ортга қайтиб эрингиздан қайта совчи келса яна уни танлаган бўлармидингиз?
Ўз жавобингизни белгиланг ва қизиқ маьлумотга зга бўлинг! Кўрамиз сизга нима чиқар экан!
👇
05 7月, 10:47
06 7月, ~21:51
111 642
АЛЛОҲГА ИЛТИЖО
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 7月, 09:00
111 642
БЕФАҲМ (Бўлган воқеа)
У йилларча ётоққа михланди. Бечорагина шипга термулганча ўтган кунларини ҳисоб қилади. Ёш боши билан ҳаёт лаззатидан маҳрум бўлган. Фарзандларини ўйлайди. Уларнинг келажагини тушуниб йиғлайди. Қайнонасининг, эрининг жонкуярлиги бу ўйларини юпатади. "Бу инсонларнинг қўлида фарзандларим хор бўлишмайди", дейди. Уни кўп куйдирадиган бошқа нарса бор. Овсини... Ҳар келганда ярақлаб келади. Тилла тақинчоқларию ҳашаматли кийимларини кийиб, уни кўргани келади. У ҳар келганда бу оғринади. Унга ҳаваси келади. Овсини кетгач: "Мен ҳам тузалиб кетсам, кийимларимни янгилайман. Ҳар хил қилиб кияман", деб гапириб қўяди пичирлаб. Ичидан эзилади, ичидан йиғлайди. Ҳеч қанча кун ўтмай, яна бефаросат овсин товланиб кириб келади. Кетгач эса у яна сиқилиб, эзилиб қолади. Бешафқат ўлим уни барибир олиб кетди. Тақдир уни орзулари билан бирга кўмди.
🥀Касал кўргани борсангиз одмироқ бўлиб боринг, камайиб қолмайсиз...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
05 7月, 07:17
