ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 201 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 201 名订阅者。
根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
112 194
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
112 294
БАХТ САРИ 5 ҚАДАМ .
1⃣ «Ҳал қилинмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Шунчаки, хаёлни чалғитувчи вазиятлар бор, холос». Ана шу иборани ёдда сақланг.
2⃣ Ҳаётингизга янгилик киритишни истасангиз, ишни ўзингиздан бошланг. Зеро, ўзингиз ўзгармас экансиз, буни бошқалардан талаб қилиш тўғри бўлмайди.
3⃣ «Ҳеч қачон ҳеч нимадан афсусланманг! Ҳаммаси яхшиликка!» Оддий сўз бўлгани билан билиб айтилгани рост.
4⃣ Бир эшикни очиш учун иккинчисини ёпишга тўғри келади. Аммо ортда қолганини зичлаб ёпингки, кейин яна очиш истаги пайдо бўлмасин.
5⃣ Ишонинг! Бу туйғу ҳар биримиз учун ғоят зарур! Ҳатто атрофингиздагилар «тамом бўлди» дейишса ҳам, «яшашни энди бошлаяпман» дея ишонч билдиринг. Ўзингизга, қалбингизга ва танлаган йўлингизнинг тўғрилигига.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 9月 2024, 10:47
112 294
🧠 Ақл даражаси юқори инсонлар учун ажойиб видео топишмоқ!
Видeодаги от сиз томон келаяптими ёки кетаяптими? 🤔
Видeони яхшилаб кўринг ва аниқ жавоб сизни ҳайратга солади! 👇
09 9月 2024, 10:37
10 9月 2024, ~10:49
112 294
Бу одамни бу асли холатида кимлигини кўпчилик танимаса керак. Бу одам сахнада сунъий мўйлов, қош, шляпаси ва кулгули қилиқлири билан оммога танилган ва кино тарихидан жой олган шахс Чарли Чаплиндир.
Қиссадан ҳисса шуки, одамлар Сизни аслингиз билан эмас, қилган амалингиз билан эслашади.
Амалингизни яхши қилаверинг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 9月 2024, 08:45
112 294
АХЛОҚ
Жорж Маклорин 1948 йилда Оклахома универститетида қабул қилинган биринчи қора танли талабадир. Уни оқ танли талабалардан алоҳида ўтиришга мажбур қилишган эди. Аммо у ўз номини универститет тарихида ўтган энг яхши учта талаба рўйхатига муҳрлай олди.
Маклорин айтади:
"Курсдошларим менга ҳайвонга қарагандай қарашар эди. Мен билан ҳеч ким гаплашмас эди. Домлалар ҳам худди мен учун келишмагандай тутишар эди ўзларини. Савол берсам жавоб беришмас эди. Аммо мен бор кучимни ишга солиб талабаларнинг барчасидан ўзиб кетдим. Мен кўп ўқидим, натижада улар билмаган нарсаларини мендан сўрашга мажбур бўлдилар. Ҳамма нарсани орзу қилса бўлади, аммо муваффақиятга меҳнат билан эришилади".
Бошқалар сенинг шаклинг, кўринишинг ва кийиминг учун таҳқирлар эканлар, сен юзингни қуёш ва ой сингари мунаввар қиладиган ахлоқ ва илмга эга бўл, тамом. Ҳаммаси яхши бўлади!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 9月 2024, 07:15
112 294
Расимдаги бу одамни кўпчилик дарҳол танийди.
Унинг сурати дунёни бошқараётган пулга муҳрланган Ўқинг, билингчи, бу одам нималарга қатъий риоя қилган экан.
Бенжамин Франклиннинг ўзини мукаммалаштириш усуллари:
1. Тилни тий
Олдинга қўйган таомни ҳаммасини ема, думалаб қолгунча ичма.
2.Сукут сақла.
Ўзинга ва бошқаларга фойда бўладиган гапни сўзла, фойда бўлмайдиган гапни гапиришдан сақлан.
3.Интизомга муҳаббат қўй.
Ҳамма буюмларингни қўйиш учун жой, керакли гапни гапириш учун керакли вақт бўлсин.
4.Уддасидан чиқ.
Бажарилиши керак бўлган ишни бажаришни ҳал қил.
Ҳал қилдингми, ишни бажаришнинг уддасидан чиқ.
5.Бошқалар ҳақида қайғур.
Фақат ўзингга эмас, балки бошқаларга ҳам фойда келтирадиган нарсаларни харид қил. Ҳеч нарсани бекорчи жойларга ишлатма.
6.Меҳнатсеварлик.
Вақтни бекор ўтказма, ҳар доим фойдали иш билан машғул бўл, ҳар қандай бекорчи ишдан нари бўл.
7.Очиқкўнгиллик.
Тили бошқа, дили бошқа бўлишдан сақлан.
@hikmatli_dunyoingiz
09 9月 2024, 07:13
09 9月 2024, ~07:15
112 294
#ҚИЗИҚ_САВОЛ
Бу саволнинг жавобини ҳар ўн кишидан тўққизтаси топа олмаган. Сиз топа оласизми? Қани, бир уриниб кўринг-чи:
У сувда дунёга келади, қуёш уни тарбия қилади, онасига қайтганда эса у ҳалок бўлади. Уни аёллар ҳар куни кўради, эркаклар эса гоҳида.
Диққат, савол: сандиқча ичида нима бор?😁👇🏻
09 9月 2024, 07:05
10 9月 2024, ~07:06
112 294
ВАҚТ шундай нарсаки:
- Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан..
ВАҚТ шундай нарсаки:
- Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан..
ВАҚТ шундай нарсаки:
- Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг..
- Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга муҳтождирлар...
- Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди..
- Нолиманг, ВАҚТ бу имтиҳон.
- Ҳаёт эса бир катта мактабдир..
- Ўтаётган умрингизни, вақтингизни савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 9月 2024, 06:15
112 294
Учта кампир гаплашиб ўтиришибди. 😁
Биринчи кампир: ⠀
— Ёшим 60 га чиқди, биттаям тишим тушмаган, туф-туф кўз тегмасин, - дебди.
Иккинчи кампир:
— Ёшим 65 га чиқди. Сочларим ҳудди ёшлигимдагидай қалин, қора. Туф-туф кўз тегмасин, - дебди.
Учинчи кампир:
— Мақтанишга бошқа нарса тополмадиларми? Тўғри ёшим силарникидан анча катта. 70 даман, тишларим аллақачон тўкилиб, сочларим ҳам оқариб ётибди. Лекин ман...😅 Батафсил ўқинг.... 👈
09 9月 2024, 05:59
10 9月 2024, ~05:59
112 294
👉1.Психологияда айтилишича, биринчи таассурот ҳар доим биринчи 7 сонияда бўлади.
👉2.Бизнинг вазиятга бўлган муносабатимиз вазиятни ўзгартиришга қодир эканлиги исботланган.
👉3.Ўзини ғамхўр қилиб кўрсатмаслик, энг кўп ғамхўрлик қиладиган кишининг одатидир.
👉4.Салбий фикрларингизни қоғозга ёзиб, уларни ахлатга ташлаш сизнинг кайфиятингизни яхшилайди.
👉5. 90% тартибсиз ва хунук ёзадиган инсонлар ҳаётда жуда креативдирлар.
👉6. Апельсинни истеъмол қилиш стрессни камайтириши исботланган. Шунинг учун шифокорлар ишга кетишдан олдин апельсин ейишни тавсия қилади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 9月 2024, 05:09
112 294
📖 ЭНГ ТАЪСИРЛИ ЖАВОБ
— Коллеждаги гуруҳим ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказгандим. Савол:
– Сизнингча, энг ҳалол инсон қандай бўлади?
Мана, ўн беш ёшдаги ўсмирларнинг жавоблари:
«Бировнинг ҳақини емаган».
«Қарз олса, қайтаришни биладиган».
«Ўғрилик қилмаган».
Хуллас, ўша болалигимиздан қулоғимизга қуйилган гаплар. Менга энг таъсир қилгани эса Шаҳлонинг таърифи бўлди:
«Бировнинг туйғуларини ўйин қилмаган, муҳаббатини суиистеъмол қилиб, ишончини поймол этмаган киши мен учун энг ҳалол инсон».
Бу жавобни ўқиб, шундай хулосага келдим: фарзандларимизга аввало туйғуларда ҳалол бўлмоқликни ўргатмоғимиз лозим.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 9月 2024, 03:54
112 294
📖 Бир куни муаллим синф тахтасига қуйидагиларни ёзди :
9 х 1 = 7
9 х 2= 18
9 х 3 = 27
9 х 4 = 36
9 х 5 = 45
9 х 6 = 54
9 х 7 = 63
9 х 8 = 72
9 х 9 = 81
9 х 10= 90
Ёзиб бўлиб орқага қаради. Ўқувчилар биринчи кўпайтирувнинг хатолигидан кулаётган эдилар. Ўқитувчи уларга : "Мен уни атайлаб хато ёздим. Чунки мен бу билан сизларга бир муҳим нарсани ўргатмоқчиман. Бу нарса инсонларнинг сиз билан қандай муомала қилишларидир. Агар эътибор берган бўлсангиз мен кейинги тўққизта кўпайтирувни тўғри ёздим. Шундай бўлсада мени биров бу билан табрикламади. Ҳамма биргина хатойимдан кулиб ўтирбди.
Атрофингиздаги кўп инсонлар ана шундай. Улар миллион марта тўғри иш қилсанг кўришмайди. Биргина хато қилиб қўйсанг танқид, кулги қилишади.
Ёдингизда тутинг, фақатгина хато ва тойилишни кўрадиган инсонлар жамиятда хурмат қилинмайди.
Сиз атрофда яхшиликларни, тўғриликларни кўришни ўрганинг".
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
09 9月 2024, 01:00
112 294
САЛОМ СИЗГА ЯХШИЛАР!
Салом юзи қуёшлиларим,
Тонга етган бардошлиларим,
Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Салом кўнгли қордек оқларим,
Гина-гудрат, кибри йўқларим,
Охиратдан кўнгли тўқларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Мени билган, билмаганларга,
Кулиб турган, кулмаганларга,
Ҳали салом бермаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Тонга етиб шукур қилганлар,
Ўтган кундан фикр қилганлар,
Ибодатдан ҳузур қилганлар,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Суйганлару, суймаганларга,
Куйсам, бирга куймаганларга,
Дийдоримга тўймаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Тилагим бор сизга ушбу чоғ,
Сиздан нари юрсин ғам, фироқ,
Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Яратганга ҳамдлар айтайлик,
Кўп тонгларга омон етайлик,
Кетсак, жаннатларга кетайлик,
Хайрли кун сизга яхшилар!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 9月 2024, 23:31
112 294
СИЗИ ТИЗЗАЛАРИЗ ОҒРИЙДИМИ? МАНА СИЗГА МЕНДАН СОҒЛОМ БУҒИМЛАР СИРИ
Бу усулдан сўнг бўгимдаги оғриқлар бошқа безовта қилмас экан
Батафсил малумот:👇
https://kshop2.biz/pJQr8I/
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
08 9月 2024, 23:31
09 9月 2024, ~23:39
112 294
Ассалому алайкум!
Талаба йигит - қизларимизга
янги ўқув йили муборак бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 9月 2024, 23:01
112 294
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган, Азизларим,
🍃 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 9月 2024, 21:35
112 294
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллоҳ етиштирсин!
Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг!
Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 9月 2024, 20:02
112 294
Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-онанинг қилган дуоси ва уларнинг сиздан розилигидир.
Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатлардан сақловчи қўрғон бўлса, розилиги жаннат сари йўлловчи йўлингиздир.
Уларга яхшилик қилишни ғанимат билинг.
ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 9月 2024, 12:14
112 294
– ТЕЛЕФОНИНГНИ ҚЎЙИБ ТУР БОЛАМ... (Онанинг зори)
Ҳар қандай ишингиз ота онадан устун эмас. Одоб юзасидан хам, виждон юзасидан ҳам ота-она олдида телефондан фойдаланмаслик лозим.
🎙Алишер Файз
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 9月 2024, 11:08
112 294
ОТА - ОНАГА ҲУРМАТ
1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 9月 2024, 10:40
