ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 147 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 292,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 147 名订阅者。
根据 26 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 103,过去 24 小时变化为 -417,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.76%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.86% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 906 次浏览,首日通常累积 19 885 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 27 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
111 140
订阅者
-41724 小时
+1657 天
-2 10330 天
帖子存档
111 110
ОМАД ва БАХТ формуласи
Қадрдон, "Мен ҳаётнинг энг олий неъматларига лойиқман" деб айтинг. Чунки дилдан чиққан ҳар сўзингизни яратган ният деб қабул қилади ва сизни лойиқлик йўли томон бошлайди... Ўзингиз англамаган ҳолда лойиқлар йўлидан юрасиз ва энг олий мукофотларга чинданда лойиқ бўлиб борасиз... Энг муҳими, сиз буни чиндан истасангизгина, у йўлни кўра оласиз ва шундагина ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топа оласиз!
Йўлингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 2月 2025, 23:04
111 110
#Хайрли_тонг
🌷ОМОНМИСИЗ, ҚАДРДОНИМ?!
Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик,
"Омонмисиз, кадрдоним" денг.
Опам,синглим, акажонларим
Кўнглингизни бир дам қўйинг кенг.
Танишмисиз ёки нотаниш,
Ўзингизга қадрдон билинг.
Бўлса ҳамки, минг ўй, минг ташвиш,
Учрашганда табассум қилинг.
Мен-чи, сизни бағримга босиб,
Меҳрим билан гулларга ўрай.
Яхши кунлар этсин-да насиб,
Сизни доим бахтиёр кўрай.
Қондошгинам, қилмангиз унут,
Дунё бир кам, иши чигал-ку,
Бугун мени кўрдингиз хушнуд,
Эртага мен бўлмасман балки.
Йиллар ўтар, ўтар чарх уриб,
Дарё каби оқади фурсат.
Ҳар тонг қўлни қўлларга бериб,
Омонлашмоқ ўзи ғанимат.
Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик,
Омонмисиз, кадрдоним денг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 2月 2025, 22:09
111 110
АГАР СИЗ ШУ САНАДА ТУҒИЛГАН БЎЛСАНГИЗ 🥰
(1) (8) (11) (16) (21) (26)
(2) (6) (13) (19) (23) (30)
(3) (10) (15) (20) (22) (27)
(4) (7) (12) (17) (25) (29) (31)
(5) (9) (14) (18) (24) (28)
КИМ ҚАЙСИ САНАДА ТУҒИЛГАН 👇
02 2月 2025, 21:59
03 2月 2025, ~21:25
111 110
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Қадрдонларим
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 2月 2025, 20:59
111 110
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Қадрдон!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Ин Ша Аллоҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 2月 2025, 19:32
111 110
Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...
Ўзингдан ўзгага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим, барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...
Дуоларимдасиз қадрдон...
Хайрли тун!
┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
Аллоҳ йўлида тарқатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 2月 2025, 11:04
111 110
ЎЙЛАНМА, ЭЙ, БАНДАМ...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 2月 2025, 10:43
111 110
Repost from N/a
ОНСОН ЕҒИЛУВЧИ ШКАФ сизга ажойиб қулайликни туҳфа этади🎁🪅!
👚👕Сиз либосларингизни тоза асраш учун уни осон тахлашингиз ва ёпиб қойишингиз кифоя. Тиклаш ва ўрнатиш учун қулай қилиб тайёрланган. Сиз Шкафни исталган жойга осонгина ўрнатишингиз ва фойдаланишингиз мумкин.
🔹 Бўйи 175 см
🔹 Эни 150 см
💰 Эски нархи 399.000 сум❌
🔥40% Супер Акция Нархи 227.000 сум
🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ МАВЖУД!
Олдиндан тўлов йўқ, тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз🤝
🙋♂Буюртма бериш учун кўк линк устига босинг👇👇
https://100k.uz/oqim/596205
https://100k.uz/oqim/596205
Boshqa maxsulatlarni korish👇
@intirnetdokoni
02 2月 2025, 10:15
03 2月 2025, ~10:41
111 110
Ёдда тутинг!
Сиз имтиҳон дунёда яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН.
Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, соғлик ҳам, беморлик ҳам...
Имтиҳон саволлари ёқмаятими, натижасидан қониқмаяпсизми...
Имтиҳон олувчидан норози бӯлманг, шунчаки, бисотингиздаги одамийлик илмидан тӯлиқ фойдаланинг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 2月 2025, 09:44
111 110
#Диққат савол❕
Сотиб олинганда қора бўлади
Ишлатилса қизил
Ташлаб юборилганда эса кулранг
Хўш бу нима сиз топа олдингизми?
👉 Жавоби
02 2月 2025, 09:34
03 2月 2025, ~10:41
111 110
ТАМА ВА ОЛЧОҚЛИК ҲАҚИДА
Турк шоири Юнус Эмро нафснинг ёлғон ва нифоқ билан машғул бўладиган тўққизта ўғли борлигини қайд қилган. Файласуф шоирнинг белгилашича, таъма – шу ўғилларнинг тўнғичи экан. У инсонни тўғри йўлдан оздиргач, унда нафсининг бошқа фарзандлари: кибр, ҳасад, кин, туҳмат кабилар фаол ҳаракатга тушишар экан.
Таъма – манфаат ҳирси бўлиб, у ақлни олишга, ялтоқиликка ундайди. Табиийки, бунда инсонийлик шаъни таҳқирланиб, ғурур хорланади. Таъма йўлига кирган кўнгил юлғирлик ва эришишга бениҳоя ўч бўлади.
Кимдаки, таъмагирлик, олчоқлик туйғуларини пайқасангиз, бундай кимсаларнинг самимиятига ҳеч қачон инонманг. Бундайлар мақсадига эришиш учун сотмоққа, мансаб ва мартабаларда ўсмоқ учун эгилишга, тўғрилик шиори остида ёлғонга, яхшиликни унутмоққа, беписандликка моҳир бўладилар. Улар дунёга берилиб, Худони унутган инсонлардир.
PS. Афсуски, одамийлик фазилатлари тобора камёб, олчоқлик эса зиёд бўлиб бормоқда...
Telegram.me/IBRATLI -
Дунё сабоқлари...
02 2月 2025, 08:40
111 110
Repost from Фаросат нимага керак!? 🧠
Россияда икки ўзбек бир бой руснинг дала ҳовлисини таъмирлашаётган экан. Шунда бойнинг қўшниси ўзбеклардан бўёқ сотишларини сўрабди. Ўзбеклар бойнинг отини лабига бўёқ суртиб қўйиб, бўёқни қўшнисига сотиб юборишибди...
Бой дала ҳовлисига келса, иш тўхтаб қолган, ўзбеклар ҳеч қилмасдан ўтиришган экан. Бой
— Нима гап, тинчликми? — деса, ўзбеклар
— Бўёқни отингиз ичиб қўйди, — дейишибди. Бой қараса отнинг лаби бўёқ... Чўнтагидан шартта тўппончасини чиқариб отга қаратибди, шунда ўзбеклар унинг қўлидан ушлаб:
— Тўхтанг, ахир бу от бўёқдан қиммат-ку! — деса, рус бойи:
—
Руснинг гапидан думалаб қолибман... 🤣🤣🤣
02 2月 2025, 08:30
02 2月 2025, ~20:22
111 110
Нафсни деб, иймондан бўлдикми жудо,
Қалбни забт этдими шайтоний буйруқ.
Балки, эсимиздан чиққандир Худо,
Худонинг эсидан чиққанимиз йўқ!
Оёғимга мадор, бошимга соя,
Бир бора исмини айтсак, кифоя,
Жонимизга берур мингта ҳимоя,
Худонинг эсидан чиққанимиз йўқ!
Балки, дард жонларнинг жонидан ўтган,
Балки, қувончлардан мосуво этган,
Энг яқин дўстимиз унутиб кетган,
Худонинг эсидан чиққанимиз йўқ!
Яқинингман дея, ёнига имлар,
Келгувчилар ким-у, кетгувчи кимлар,
Тарк этиб кетса ҳам бизни яқинлар,
Худонинг эсидан чиққанимиз йўқ!
Гарчи вужудингни босиб келса ғам,
Ҳеч бир сўз қалбингга бўлмаса малҳам,
Ҳатто оғир кунда, йўқчиликда ҳам,
Худонинг эсидан чиққанимиз йўқ!
Бир кунда беш маҳал бергайдир садо,
Ҳеч бир бандасини қўймайди қуруқ.
Балки, эсимиздан чиққандир Худо,
Худонинг эсидан чиққанимиз йўқ!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
02 2月 2025, 06:46
111 110
АФСУСКИ ХАҚИҚАТ
Бир яҳудий инсон билан суҳбатлашиб қолдим. Юрагимни илма-тешик қилар гапларни айтдию, аммо ҳақиқат эди.
Бир даврада ёш болаларнинг яхши хулқлари ҳақида гапира туриб, "Исломий тарбия шундай бўлади" деб қўйдим. Бироздан сўнг кўчага, салқин ҳавога чиқдим. Ёнимга бир инсон келди:
— "Боя айтган гапингизга қўшилмайман. Агар ранжимасангиз ҳақиқатни айтай, — деди. — Сиз мусулмонлар фарзандингизга асло диний тарбия бера олмайсизлар.
Сизлар болаларингизга фақат ва фақат пул топиш, бой бўлиш, катта ҳовли ва машиналар олишни ўргатасиз. Бу Исломий тарбия эмас!
Болангиз доктор бўлгиси келса, сиз "Жуда яхши касб. Инсонларни дардига малҳам бўласан" демайсиз. Аксинча, "Жуда яхши касб. Халқ ҳурматида бўласан, ҳамма сени чўнчагингга пул солади. Докторни бир операцияси фалон пул туради" дейсиз. Натижада болани ёшликдан пора, кибр ва ҳаромхўрликка йўналтирасиз.
Уларга динни ўргатмагани учун шундай деманг. Чунки динни ўрганган руҳонийларингиз ҳам катта бизнес ва сармоя соҳиблари. Минбарга чиқиб олиб, фоиз яхши эмас, дея ўзлари машинасини фоизли ижарага беради. Гап диний билимда эмас, диннинг моҳиятини етказишда!
Мусулмонлар яшайдиган ўлкаларга Аллоҳ барака берган. Энг бой юртлар мусулмонларники. Аммо энг қашшоқи ҳам улар! Нима учун? Чунки фақат бойлик кетидан қувасизлар. Натижада бир-бирингизга гапингиз ўтмайди.
Сизга бир гапни айтаман. Болаларга тарбия беришни биз мусулмонлардан ўргандик. Биз болани ёшлигидан унга хавфли нарсаларни оддий қилиб кўрсатиб, ундан қандай сақланишни ўргатамиз. Масалан, 2-3 яшар бола ҳар нарсага қизиқади. Агар у пулга қизиқса, биз уйни ҳар ерига пул қўямиз. Ўзимиз эса пулга бефарқ бўлиб, қўлларимизга китоб оламиз. Бола пулни ушлаб, бизга қарайди. Бизни диққатимиз китобдалигини билгач, пулни ташлаб, у ҳам қандайдир китобга қараб эмаклайди.
Сизлар болаларингизнинг оғзига топганингизни тиқасизлар. Биз эса кераклисини. Масалан, бола шоколадга қизиқса, унга шоколад берамиз, аммо ўзимиз емаймиз. Шунинг учун бола ҳам уни емайди. Аммо мусулмоннинг боласига қарасангиз: қўлига нима тушса, оғзига солиб кўради.
Биз боламизга касбни ўзимиз танлаймиз. Сизлар эса "Ким бўлсанг бўлавер!" дейсиз, натижада бола жуда кеч улғаяди. Биз ҳар кеча уйда китобхонлик соати қиламиз. Ишдан чарчаб келамиз, мутолаага куч қолмайди. Аммо шу соатда биз китобни очиб, унга термулиб ўтираверамиз. Болаларимиз ҳам бунинг муҳимлигини ҳис қилиб, китобга қизиқа бошлайди.
Агар мен уни инжинер қилмоқчи бўлсам, атайин унинг атрофига шу соҳага оид турли расмдаги китобларни қўяман. Бола нимани билса, шуни касб қилади. Диний ва дунёвий таълимни ёшликдан шундай берсак, келажакда унинг учун қайғуришга ҳожат қолмайди.
Мен яҳудий бўла туриб, Исломни айрим мусулмонлардан яхши биламан. Истасангиз, уйга кирамиз. Ўша даврадагиларга диндан савол бераман. Барчаси жавоб бера олишига ишонасизми? Йўқ! Чунки уларни бефаҳм қилиб тарбиялашган.
Ҳозир болам 9 ёшда. Инглиз, рус ва иброний тилни билади. Ҳар кеча онлайн тарзда Исроил олимларидан Тавротни ўрганмоқда. Хонасидаги жавони китобга тўла. Ядровий физикага қизиқади. Мактабни битириб, Қуддамга кетмоқчи.
Уни зеҳнли қилиб тарбия қилганимиз учун Исроил давлати ҳар ой менга катта маош тўлайди. Мен ҳар ой унга озроқдан маош бераман. Пул билан муомала қилишни ўрганиши учун. Пулни нимага сарфлашига диққат қиламан. Агар ёш болаларча сарфласа, демак тарбияда бироз оғишлик бор. Тўғрилайман.
Мусулмон боласи пулни қандга ишлатса, "Болани пулга ўргатибсан!" дея, онасига дакки беради. Ўзи эса "Ўқисанг — бой бўласан!" деб, уқтиради"...
Унинг гапларини чуқур ўйладим. Аслида у ҳақиқатни гапирган эди. Энг бой ўлкада яшаб туриб, энг камбағал ва маданиятсиз эдик. Демак, айб ўзимизда бўлган экан. "Нобель" олганларнинг кўпи яҳудий. Энг катта бизнесмен, олим, доктор ва ихтирочилар ҳам улар. Энг кўп китоб чоп этиб, таълимга кўп пул сарфлаб, ёшларга кучли таълим берувчилар ҳам улар. Барча соҳани эгаллаб, ўз мақсадлари йўлида фойдаланувчилар ҳам улар! Афсуски шундай!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 2月 2025, 02:34
02 2月 2025, ~02:46
111 110
ОНА ҚЎЛЛАРИ.
Она сизга нималар берганини, нималар илинганини, сизни қайси пайт кўпроқ ўйлаганию, сизга қанча илҳақ бўлганини ҳаммасиниям сезмагансиз...
Овқатига қанча гўшт солганиниям ҳисобини олади, болаларига сузиб, ўзига етмай қолса "қорним тўқ эдия" дейди...
Оёғингиз ўсаётгани сари чамалайди, чамаси келгач, киймай олиб қўйган туфлисини ёнингизга қўяди...
Бўйингиз қанча ўсганиниям сиз сезмагансиз, унинг кўзлари эса буниям ҳисобини олган...
Сочингиз "ойда қулоч, кунда тутам" бўлганини ҳам, қошингизга яқин келиб, туташганини ҳам у илғаган...
Кўз остингиз нега салқидию, кипригингиз тўкилганини ҳам у пайқади.
Мактабдан қайтиб, сумкани қанақа тўппиллатганингизни-да эътибордан қочирмайди сизнинг Онангиз...
Юзингиз нега қизарди-ю, яшириб суртган қош қаламингиз сабабиниям, ҳеч ким сезмаган шабода ҳисларниям Онангиз сезди аллақачонлар...
Балки орқасидаям кўзи борлиги ростдир, балки ростдан ер остида илон қимирлашиниям сезар, балки кўнгилларда кечганини чиндан ўқий олар, қайдам...
Ухламай кўйлак тикибди, сезмадингиз: у ўлчамингизни олмаганди, кийдингиз- лоппа лойиқ!
Шу нарсаларни сираям ўйламагансиз, мана энди шунча йил ўтиб, тунда уйқунгиз қочдию, ақл титиб титкилаб шу нарсаларни сизга эслатди...
Онангизни йўқотдингиз!
Ҳали совумаган кафтларга узоқ тикилиб қолдингиз, ажинларини харитадай ёдлаб олмоқчисиз, унутмаслик учун...
Кўргингиз келганда суратлар, тасвирлар биласиз, сизнинг ҳоҳишингизни беролмайди...
Шунинг учун барини жонли эслаб қолишга тиришяпсиз!
Қаранг-а!
Онангиз Сизни беш қўлидай биларди, сиз эса хатто унинг қўлларини ҳам тириклигида яхшироқ томошо қилмаган экансиз...
Умму Зайнаб
02 2月 2025, 02:00
111 110
ОНАНГИЗНИ КЎРИБ КЕЛИНГ
🎙Мархабо Каримова
Қайнонасига меҳрибон келинлардан Аллоҳ рози бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
01 2月 2025, 23:35
