ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 309 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 292,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 309 名订阅者。

根据 26 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 103,过去 24 小时变化为 -417,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.76%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.86% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 906 次浏览,首日通常累积 19 885 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 27 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

111 272
订阅者
-41724 小时
+1657 天
-2 10330 天
帖子存档
. ЖУМА МУБОРАК Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар. Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз... ХАЙРЛИ ТУН! Аллохга омонатсиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 4月 2025, 12:12

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин: "Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар. Ибн Сунний ривоятлари ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга эслатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 4月 2025, 11:49

БАРАКАНИНГ САБАБИ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 4月 2025, 11:33

#Гўзал_тавсия Ишдан чарчаб келсам ёки кўп асабийлашган кунларим юрагимга ҳеч нарса сиғмайди. Ҳудди нимадир етишмаётгандай бир жойда ўтиролмайман. Шунда энг синалган усулга суянаман. ювиниш хонасига кираманда, обдон ювиниб, таҳорат қилиб оламан. Одам покиза бўлса бошқача енгил бўлиб қолади-да.Уйқу ҳам бошқача туюлади шунда. Вужуд тиниқиб дам олади. Чарчоқлар чиқади. Бахтда ҳам худди шунақа!!! У ҳам сиз ва бизга ўхшаб тоза ва покизаликни ёқтиради. Фақат бу гал нафақат жисмоний, балки қалбан тозалик ҳам мухим. Юракни кенг қилинг, қалбни тоза сақланг, ниятни покиза қилинг! Қарабсизки бахт ўзи сизни қувиб келаётганини англаб етасиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 4月 2025, 11:00

​​ОЛТИН СЎЗЛАР 🍀 Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин. 🍀 Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар... 🍀 Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади... 🍀 Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади ))) 🍀 Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади. 🍀 Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади... 🍀 Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан... 🍀 Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди. 🍀 Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, қадрига етишимиз БАХТдир. «Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 4月 2025, 09:06

语音消息00:25
03 4月 2025, 09:06
04 4月 2025, ~10:40

​​#ибрат Шунчаки ёдингизда сақланг! Ҳеч нарсага кафолат йўқ... • Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин. • Дўстинг — душманга айланиши мумкин. • Душманинг — дўстга айланиши мумкин. • Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин. • Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин. • Мақтаган — ёмонлаши мумкин. Хуллас ҳамма нарса бўлиши мумкин.... Фақат ота - онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди... Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади. Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг. ㅤㅤㅤㅤ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 4月 2025, 07:09

Баҳор келиши билан қуёшга чиқсам, терим тезда қорайиб кетарди. Энг ёмони – шундан сўнг эримга ёқмай қолардим ва ҳар куни уруш
Баҳор келиши билан қуёшга чиқсам, терим тезда қорайиб кетарди. Энг ёмони – шундан сўнг эримга ёқмай қолардим ва ҳар куни уруш-жанжал бошланарди. Вазият жиддий эканини тушунган овсиним менга ажойиб рецепт ўргатди. Атиги 15 дақиқа ичида терим сутдек оппоқ бўлиб, устига-устак 10 ёшга ёшариб кетдим! (Буни эсим эмас, эрим айтди 😉) Энг ажойиби – атиги 9 минг сўм эвазига юзингиз таранглашади ва ёшариб кетади! Рецептни ёзиб олинг: • 0,5 чой қошиқ метилурацил • 1 томчи... Батафсил 👇
03 4月 2025, 07:00
04 4月 2025, ~10:41

​​ПАДАРКУШ У ўғлининг ўқишига пул тўлаш учун олис ўлкаларга бориб ишлади. Совуқ, зах конда оғир меҳнат қилди. Ўғли институтни тамомлаб, шаҳарда қолди. Ота ишни давом эттиришга мажбур бўлди. Унинг топган пулларига ўғил уй сотиб олди. Ота қишлоққа қайтганида соғлиғидан анча путур кетган эди. Юзи рангпар тус олган, ўпкаси қаттиқ шамоллаган эди. Узоқ даволанса-да, кор қилмади: совуқ ва зах ишини қилиб қўйган экан. Қишлоқдаги шифокорлар, шаҳарга бориб даволанинг, дейишди. Бироқ кекса беморнинг шаҳарда шифо топиши ҳам қийин бўлди. Унинг нафас олиши тобора оғирлашар, тез-тез чарчаб қоларди. Ўғил каттароқ ишга ўтган эди. Отасининг саломатлигини эмас... унга кетган вақтни ўйлаб сиқиларди у. Бечора қария навбатдаги врач ҳузуридан чиққанида ўғил қўл телефонида асабийлашиб гаплашаётганди. Ота уни кўзлари жавдираб кутиб турди. Ўғил гаплашиб бўлиб, қовоғини уйиб қаради. Ота даволаш учун катта пул кераклигини айтганида, ўғли тутақиб кетди. Қаттиқ сўкинди. Кимни ҳақорат қилгани номаълум, аммо у отасининг кўзларига тик қараб гапирган эди. Отани йўтал тутди. Аслида кўз ёшларини яшириш учун ёлғондан йўтала бошлаган эди... Кечга бориб, унинг жони узилди... Агар ўлимига касаллик сабабчи дейилса, у ҳали бироз яшаши мумкин эди... Анвар Намозов https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 4月 2025, 05:23

#Астағфируллоҳ Ўзбекистонда бўлган воқеа 7 марта хаж амалини ва 5махал намозини адо этган отахонни ер қабул қилмабди...😳 Охиригача кўринг 👇👇
03 4月 2025, 05:11
04 4月 2025, ~06:11

🥀 Қалб сирига эришганлар нима қилади, биласизми..? Ғазабланмайдилар... Аразламайдилар... Ранжимайдилар... Ҳамма нарсадан яхш
🥀 Қалб сирига эришганлар нима қилади, биласизми..? Ғазабланмайдилар... Аразламайдилар... Ранжимайдилар... Ҳамма нарсадан яхшилик излайдилар... Ҳеч нарсани одам боласидан билмайдилар... Ҳамма нарсани Роббидан биладилар ва ҳаммасини Ундан умид қилиб, кутадилар... Ва сукут қиладилар... Сукутда сўзлайдилар... Умида Азиз •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 4月 2025, 00:00

Имом Ибн Жавзий айтадилар: * Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники; * Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан; * Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида; * Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур; * Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам  Аллоҳ ҳеч қачон унутмас; * Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг; * Очиққўл бўлинг ва шу билан  мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз. "Қалам" учун арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 4月 2025, 23:09

#ДИҚҚАТСАВОЛ Бу ишни аёл киши ҳар куни қилади... Эркак киши умрида бир Марта қилади... САВОЛ: Бу қандай иш? Аёллар бу ишни ум
#ДИҚҚАТСАВОЛ Бу ишни аёл киши ҳар куни қилади... Эркак киши умрида бир Марта қилади... САВОЛ: Бу қандай иш? Аёллар бу ишни умри давомида ҳар куни ва ҳар соатда қиладилар аммо эркаклар умр бўйи қилмайди. Умрининг сўнгида бир бора бажарадилар холос...😱 Аёллар! сиз айни дамда ҳам у иш бн машғулсиз 👀 Бу ишнинг номи...👇
02 4月 2025, 22:59
03 4月 2025, ~22:42

Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Азизларим АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Пайшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Энг яхши тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 4月 2025, 21:04

Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо булсин! Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!    Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин! Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!   Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра! Ўтганларимизни мағфират айла! Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 4月 2025, 19:34

ХАЙРЛИ ТУН, АЗИЗЛАР... Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин... АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ..! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 4月 2025, 12:08

Эй ўғлим, тез орада ҳаёт сенга ўргатишни бошлайди... Билки, бизнинг энг катта хатоимиз, яқин келган ҳар бир инсонга бизни ўқи
Эй ўғлим, тез орада ҳаёт сенга ўргатишни бошлайди... Билки, бизнинг энг катта хатоимиз, яқин келган ҳар бир инсонга бизни ўқиши учун уларга очилган китоб бўлишимиздир! Шу сабабли уларнинг баъзиси сатрларимизни паст санайди, баъзиси нотўғри тушунади, баъзиси умуман тушунмайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 4月 2025, 11:40

02 4月 2025, 11:13

​​​#Ажойиб_шеър 🥀  ҚИЗҒАЛДОҚЛАР Ерда туриб осмонларга нигоҳ қилдим Ўзим билиб –билмай қанча гуноҳ қилдим Охир бориб баргингизга паноҳ қилдим Ҳисларимни вужудимга жамлаб беринг Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг... Қизғалдоқлар... Кўнглим оғрир энди тунни мовий десам Тарих не дер, гар ўзимни ровий десам Бир ўт қани? Ичиб–ичиб совий десам Кулаётган юрагимни намлаб беринг Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг... Қизғалдоқлар... Юрагимнинг қониданму зувалангиз Ғариб жоним энди сизнинг ҳаволангиз Бунча латиф, бунча гўзал пиёлангиз Унга менинг соғинчимни “ғамлаб” беринг Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг... Қизғалдоқлар... Кетмонидан ўзга ҳеч бир панохи йўқ Юрагидан ўзга ҳеч бир гунохи йўқ Кўксидаги дардларининг адоғи йўқ Кўплаб ётган дардларини камлаб беринг Менинг учун отамга чой дамлаб беринг... Қизғалдоқлар... Кимдир айтар “Кўнгил қўйманг дунё бозор” Кимдир айтар “Бозор эмас, асли озор” Менинг эса қалбим тўла қизғалдоқзор, Косангизга ҳисларимни жамлаб беринг Менинг учун  отамга чой дамлаб беринг... Қизғалдоқлар... Мени суянг; бор оҳларга қасд қиларман, Дилим атрин сочиб, сизни маст қиларман Бир сўз айтиб осмонларни паст қиларман То унгача кўксимни малҳамлаб беринг Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг... Қизғалдоқлар... Мунисларим, балки сизга жабр бўлар, Пешонага битилгани сабр бўлар. Пиёлангиз бир кун менга қабр бўлар, Фақат ҳозир мени менга жамлаб беринг, Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг... Қизғалдоқлар... Самодан бесамар қайтгач нигоҳларим, Сизга юмуш айтдим бағри сиёҳларим Қизил қонга ботган яшил гиёхларим Ҳисларимни пойингизга жамлаб беринг, Мен учун ҳам отамга чой дамлаб беринг... Қизғалдоқлар... Она –тупроқ, бугун  тафтинг туйиб келдим, Юрагимга соғинчингни кийиб келдим. Мусофирлик жондан ўтди, куйиб келдим, Куяётган кўксимни сиз намлаб беринг, Мен йўғимда отамга чой дамлаб беринг... Қизғалдоқлар... Санобар Меҳмон 📖 Telegram.me/IBRATLI
02 4月 2025, 07:38

"ОТАМ" Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногахон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим. Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўткизаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга қарашаётган тутиб, ёнида куймалана бошладим. Аммо отам менинг келганимни сезмагандай ўз иши билан овора эди. Отам менинг келганимга парво қилмагани сайин эзилиб борардим. Ниҳоят, сукунатни бузиш мақсадида сўз бошладим: - Ота, нега ҳамма жойга мевали дарахт экаверасиз? Шунда отам: - Болам, ноқобил фарзанддан кўра шу мевали дарахт хам яхшида, - деб жавоб берди. Отамнинг бу жавоби юрагимга ўқдек қадалганди. Нахотки, шу мевали дарахтча бўлолмаган бўлсам?... Тўғри, отам мени кечирди. Кейинчалик отамнинг имкон қадар дилини оғритмасликка ҳаракат килдим. Мана, орадан анча йиллар ўтиб кетди. Отам бу фоний дунёни тарк этиб, боқий дунёга рихлат қилди. Отам эккан ўша олма дарахтлари бу йил ғарқ пишиб хосилга кирди. Гохида уйда туриб кўчадан ўтган одамларнинг "шу дарахтни экканга рахмат", деган сўзлари қулоғимга чалиниб қолади. Шунда мен ўйга толаман: Охирги марта мен қачон "Отангга рахмат", деган сўзни эшитдим. Охирги марта қачон шу сўзга лойиқ иш қилдим... Баъзан кечалари уйқум қочади, кўчага чиқиб ўша дарахтни отамни қучгандай қучаман ва: "Отам авлиё экан", дейман шивирлаб... Сизчи, қадрдон? Қачон "отангга рахмат" деган сўзга сазавор бўлдингиз? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 4月 2025, 07:09