ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 774 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 297,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 477 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 774 名订阅者。

根据 24 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 222,过去 24 小时变化为 1 468,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 26.97%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.90% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 145 次浏览,首日通常累积 20 005 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 25 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

111 762
订阅者
+1 46824 小时
+677 天
-2 22230 天
帖子存档
ҚЎШНИЧИЛИК БУРЧЛАРИ: 1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ 2. Гаплашганда гапни чўзмаслик 3. Кўп савол бермаслик 4. Касал бўлганда кўргани бориш 5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрда бўлиш 6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш 7. Хатоларини кўрмасликка олиш 8. Уйини жосусларча кузатмаслик 9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик 10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик 11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик 12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик 13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик 14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик 15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш 16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш 17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик 18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ 19. Хизматчисига қарамаслик 20. Боласига ширин сўзлар айтиш 21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
04 10月 2025, 00:59

. ШИРИН СЎЗ 🎙Сардор Рахмхон Самимий айтилган сўзларда "куч" бор... Улар руҳингни жарлик ёқасидан қайтаришга қодир... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 10月 2025, 23:40

Бугунги кун энг гўзал кунларимиздан бири! Келинг, гўзаллашамиз: Гиналарни унутамиз! Аразламаймиз! Бугун атрофимиздаги ҳар бир инсонга яхшилик тилаймиз! Табассум ила ширин сўз улашамиз! Тоғларда бўлгансиз-а? Унда акс садо беришини эшитганмисиз? Албатта эшитгансиз! Яхшиликлар ҳам шундай бугунги мўъжаз яхшиликларимиз акс садо каби ўзимизга қайтади. Ўзимизга қайтувчи нарсалар яхши бўлсин-а, азизим! Аслида Сиз Аллоҳ яратган мавжудотларнинг энг гўзали - Ҳазрати Инсонсиз! Сизга берилган неъматлар бошқа мавжудотларга берилмаган. Сиз сўз ва ақл қудрати соҳибисиз! Ўзингизни муносиб тутинг! Кунингиз хайрли бўлсин, ХАЗРАТИ ИНСОН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 10月 2025, 23:09

Учта одамга нисбатан ўлим жазоси эълон қилинди. Улар диний олим, ҳуқуқшунос ва физик олим. Жазо вақти келганда биринчи бўлиб
Учта одамга нисбатан ўлим жазоси эълон қилинди. Улар диний олим, ҳуқуқшунос ва физик олим. Жазо вақти келганда биринчи бўлиб диний олимни келтиришди. Бошини олгани қўйишди ва ундан сўнгги сўзини сўрашди. — Мен Аллоҳга ишонаман, Аллоҳ мени қутқаради! Гилотина тиғи зарб билан тушаркан, бошига етмасдан тўсатдан тўхтаб қолди. Оламон ҳайратланиб: — Олимга озодлик! Уни озод қилинг! — дея ҳайқирди. Диний ўлимдан қутилиб қолди уни ўзи ўйлаганидек Аллоҳ асраб қолди. Энди ҳуқуқшуносни олиб келишди. Уни ҳам ётқизишди ва ундан ҳам ўлим олди сўзингни айт дейилди. У шундай деди: — Бу менга адолатсиз жазо бўлди. Мен адолатга ишонаман, у мени қутқаради. Яна Гилотина тиғи тушиб, унинг бўйнига етай деганда тўхтаб қолди. Оламон яна ҳайқириб юборди. У ҳам ўлимдан қутилиб қолди. Унинг наздида адолат уни сақлади. Сўнгги навбат физик олимга келди. Ундан ҳам ўлим олди сўзини сўрашди. — Мен Аллоҳга ҳам, адолатга ҳам ишонмайман, лекин батафсил... 👈
03 10月 2025, 22:59
04 10月 2025, ~22:58

Тонгни бизла қарши олганларга КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 10月 2025, 22:20

Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим,    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Бу тонг қилган дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 10月 2025, 21:12

Теша тегмаган савол..⁉️ НИМА СИНСА ИШЛАТИЛАДИ...? Саволни группага хам юборинг ва яқинларингизни ҳам бошини қотиринг 😅 Жавоби 👇
03 10月 2025, 21:02
04 10月 2025, ~22:58

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,             Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!! Бугунги  шанба  кунингиз файзли ва барокатли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 10月 2025, 20:09

Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Аллоҳга омонатсиз,    Яхши дам олинг! ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 10月 2025, 12:37

Кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни кўрсатади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 10月 2025, 10:59

ҚАЧОН ҲАҚИҚАТЛАР КАШФ ЭТИЛАДИ? Қийинчиликлар онида кишининг паст табиатли экани ошкора бўлади. Фитналар замонида кишининг тер
ҚАЧОН ҲАҚИҚАТЛАР КАШФ ЭТИЛАДИ? Қийинчиликлар онида кишининг паст табиатли экани ошкора бўлади. Фитналар замонида кишининг теран фикр соҳиби экани кашф бўлади. Ахлоқдаги сохтакорлик ҳукм чиқариш пайтида намоён бўлади. Мол-дунё тақсимланаётган пайтда зоҳидлик даъвоси тасдиқланади. Мансабга минилган чоғда кишининг олижаноб эканини билиб олса бўлади. Машаққат лаҳзаларида ҳақиқий дўст-ёрни ажратиб олиш мумкин. Араб тафаккури хазинасидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 10月 2025, 10:30

КЕЧАСИ УХЛАШДАН АВВАЛ ТОМИЗИНГ ВА ЭРТАСИГАЁК КУРИШ ҚОБИЛИЯТИНГИЗ ТИКЛАНАДИ‼️ Кўз нури пасайиши табиий деганлар адашган. Уни қ
КЕЧАСИ УХЛАШДАН АВВАЛ ТОМИЗИНГ ВА ЭРТАСИГАЁК КУРИШ ҚОБИЛИЯТИНГИЗ ТИКЛАНАДИ‼️ Кўз нури пасайиши табиий деганлар адашган. Уни қайта тиклаш — мумкин. Ҳам табиий, ҳам осон усул билан.
🔖(Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг)👇
https://dexpress-uz.shop/kristall/14 https://dexpress-uz.shop/kristall/14
✅ХОЗИРОК КУК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА СИЗНИ КИЙНАЕТГАН МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИНГ! 👩‍⚕️Сизга малакали мутахассисимиз БЕПУЛ консультация беришади!
03 10月 2025, 10:30
04 10月 2025, ~14:20

ЕТТИ ҚАБР ✍Каримберди Тўхтамурод 👤Фахриддин Шамсематов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 10月 2025, 07:46

ЙЎЛ Устозлардан бири  сўзлаб берган  воқеа: Айтишича, у кишининг отаси  ва бобоси Қўқон аравада  узоқ сафарга чиқишибди.  Ўғил отларни бошқарар, ота эса аравада ухлаб кетаётган  экан. Бир маҳал арава йўл четида тўхтабди. Уйғониб  кетган ота қараса, ўғли дала  четидаги тутга  тирмашаётганмиш. - Ҳа, болам, нима гап? – деб  сўрабди.     - Қамчим синиб кетди,- жавоб берибди ўғил, - хипчин учун  новда кесмоқчиман.     - Эгасидан сўрадингми?     - Қизиқмисиз, ота, каттакон дала бўлса, эгасини  қандай топаман?...      - Эгасини рози қилмай олган нарсанг билан манзилга омон етаман деб ўйлаяпсанми, нодон! - дея ўғлини урушибди ранжиган ота. – Отга мин, анави арқонни кесиб, қамчи қил! Шу хикояни эсларканман, дилимда  ифтихор туяман – қандай улуғ аждодларнинг  авлодимиз! Ҳалоллик ҳамиша миллатимизнинг бош  фазилати бўлиб келган. Илоҳим, бизга ҳам умр йўлимизни ҳалоллик билан босиб ўтиб, саодат манзилига саломат етиб бориш насиб қилсин.                                                                                                       Отабоев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 10月 2025, 07:17

Бу йигит ту́йида битта сўз учун бўлажак ҳотинини ўлдирди Тўйда 430 дан ортиқ киши бор эди. Уларнинг тўйи энг чиройли ва хашам
Бу йигит ту́йида битта сўз учун бўлажак ҳотинини ўлдирди Тўйда 430 дан ортиқ киши бор эди. Уларнинг тўйи энг чиройли ва хашаматли эди, аммо барчаси фожияли тугади ту́йда келин куёвнинг қулоғига бир гап айтди ва йигит шу вахтда келинни барчанинг кўз ўнгида ґазабланиб ўлдириб қўйди гап шундаки келин куёвнинг қулоғига...🫢
03 10月 2025, 07:07
04 10月 2025, ~14:20

Жума муборак! Жума куни имом хутбага чиққанида уни тинглаш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлади. Жума намозига нафақат инсонлар, балки фаришталар ҳам қатнашадилар. 🤲 Аллоҳ ушбу жумани барчага муборак қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 10月 2025, 01:20

ЖУМА КУНИ СУННАТЛАРИ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ЖУМА КУНИ СУННАТЛАРИ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 10月 2025, 00:20

#Биласизми ЖУМА КУНИНИНГ 6 СИРИ Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни: 1️⃣. Дуолар ижобат бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). 2️⃣. Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).   3️⃣. Қадамлар остидан нурлар чиқади. Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар. 4️⃣. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади. Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб,  масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар. 5️⃣. Гуноҳлар мағфират этилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан  хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар. Бошқа ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди", деганлар. 6️⃣. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари). Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик. М. Зуфарова тайёрлади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни ҳам огоҳ этинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 10月 2025, 23:50

#Жума_муборак                                                          Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларга ахли оилангиз билан ибодатга боришингизни Аллоҳдан сўрадим! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдонларим! 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 10月 2025, 23:09

Сиз қайси ойда туғилгансиз ва қанчалик мехрибон ва чиройлик инсонсиз😍 Билиш учун пасдаги туғилган ойингизни танланг❤️👇🏾
02 10月 2025, 22:59
03 10月 2025, ~22:58