ch
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 119 273 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 273,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 433

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 119 273 名订阅者。

根据 05 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 102,过去 24 小时变化为 1 102,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.41%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.90% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 32 744 次浏览,首日通常累积 21 381 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

凭借高频更新(最新数据采集于 06 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

119 273
订阅者
+1 10224 小时
+1 5267
-1 10230
帖子存档
#Хайрли_тонг Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин! 📖 Telegram.me/IBRATLI     - Асл ибрат макони .

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин! Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин. Аллоҳ оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин. Умрингизнинг  ҳар  бир куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин. ЖУМА  АЙЁМИ  МУБОРАК  БЎЛСИН,  АЗИЗЛАР ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллох  йўлида  улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

. ЖУМА МУБОРАК Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар. Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз... ХАЙРЛИ ТУН! Аллохга омонатсиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Жума_муборак Гуноҳларингиз денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишини хоҳлайсизми? Унда эртага жума куни, Бомдод намозидан олдин ушбу дуони 3 марта айтинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга етказинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир куни ранжитди отани фарзанд, Ота ўз уйидан бош олиб кетди. Лекин Оллоҳ меҳри бўлиб сарбаланд, Ота Маккатуллоҳ васлига етд
Бир куни ранжитди отани фарзанд, Ота ўз уйидан бош олиб кетди. Лекин Оллоҳ меҳри бўлиб сарбаланд, Ота Маккатуллоҳ васлига етди. Ота фиғон чекди Каъба қошида, Гўё унут бўлар аламлар бари. Нажот чарх урса ҳам гарчанд бошида, Сира ўтолмади бир гапдан нари. Каъбага сиғинар экан кекса чол, Армонин ошкора айтди оламга. Деди: «Ибодатим бўлса ҳам увол, Фақат саодат бер ўша боламга» Абдулла Орипов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​ПАДАРКУШ У ўғлининг ўқишига пул тўлаш учун олис ўлкаларга бориб ишлади. Совуқ, зах конда оғир меҳнат қилди. Ўғли институтни тамомлаб, шаҳарда қолди. Ота ишни давом эттиришга мажбур бўлди. Унинг топган пулларига ўғил уй сотиб олди. Ота қишлоққа қайтганида соғлиғидан анча путур кетган эди. Юзи рангпар тус олган, ўпкаси қаттиқ шамоллаган эди. Узоқ даволанса-да, кор қилмади: совуқ ва зах ишини қилиб қўйган экан. Қишлоқдаги шифокорлар, шаҳарга бориб даволанинг, дейишди. Бироқ кекса беморнинг шаҳарда шифо топиши ҳам қийин бўлди. Унинг нафас олиши тобора оғирлашар, тез-тез чарчаб қоларди. Ўғил каттароқ ишга ўтган эди. Отасининг саломатлигини эмас... унга кетган вақтни ўйлаб сиқиларди у. Бечора қария навбатдаги врач ҳузуридан чиққанида ўғил қўл телефонида асабийлашиб гаплашаётганди. Ота уни кўзлари жавдираб кутиб турди. Ўғил гаплашиб бўлиб, қовоғини уйиб қаради. Ота даволаш учун катта пул кераклигини айтганида, ўғли тутақиб кетди. Қаттиқ сўкинди. Кимни ҳақорат қилгани номаълум, аммо у отасининг кўзларига тик қараб гапирган эди. Отани йўтал тутди. Аслида кўз ёшларини яшириш учун ёлғондан йўтала бошлаган эди... Кечга бориб, унинг жони узилди... Агар ўлимига касаллик сабабчи дейилса, у ҳали бироз яшаши мумкин эди... Анвар Намозов https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

📹 #Ибрат_олинг – МЕНИ ХОЖИ АКА ДЕМАНГЛАР... ёҳуд кейинги надомат...😱 Умра, Ҳаж зиёратига обрў, риё учун бориб келаётганларнинг надоматини кўринг... 📹 Видеонинг давомини ИБРАТЛИ ДУНЁ каналида кўринг ва ибрат учун яқинларингизга юборинг

БЎЛАДИ Бировнинг ортидан мақтаган яхши, Ёмонлаб қўйсангиз, ғийбат бўлади. Агар ёлғон бўлса, айтганларингиз, Ғийбатнинг ўрнига тухмат бўлади. Ғийбату тухматдан асрасин Аллоҳ, Бошингизга битган ғурбат бўлади. Бировларни қўйинг, ўзингиз ўйланг, Ўзни тўғриламоқ, манфаат бўлади. Кимгадир қилсангиз яхшилик, савоб, Уни асло гапирманг, миннат бўлади. Риё учун бўлмасин, амалларингиз, Қиёматда сизга, иллат бўлади. Сиздан бахра олсин, атрофдагилар, Эзгулик хамма вақт, ибрат бўлади. Баҳоси тушмагай жавоҳирни хеч, Яхшиликда доимо иззат бўлади. Йўлларини тутинг Росулуллоҳнинг, Бу йўлни тутмоқлик, суннат бўлади. Ютқазмайди сира солиҳ бандалар, Манзилида висол, жаннат бўлади. Шуҳрат Шукур •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

😏 Qiz va yigit qattiq sevishibdi. Kunlar o'tib qizni uydagilari uni boshqasiga turmushga bershibdi. Shunda yigit qizga sovg'
😏 Qiz va yigit qattiq sevishibdi. Kunlar o'tib qizni uydagilari uni boshqasiga turmushga bershibdi. Shunda yigit qizga sovg'a olib bordi va nima ekanligini qog'ozga yozib beribdi. Qiz sovg'ani nima ekanligini o'qib rosa yig'laydida so'ng sovg'ani nomini teskari o'qib qah-qah otib kuladi. Savol sovg'ani nomi nima?👇

​​ҲАЁТ  ЦИКЛИ 1. 15 ёшгача – аниқ мақсад бўлмайди. Болалар хозирги кун билан яшайди ва келажак хақида бирор ишончли қарор чиқара олмайди. 2. 15-20 ёш – инсон ўз эҳтиёжларини англайди. Ўз қизиқишлари ва эплай оладиган сифатларини шакллантиради. Шу қизиқишлар асосида касб танлайди, турмуш ўртоқ топади, хаётининг мазмунини шакллантиришга қадам қўяди. 3. 20-40-45 ёш – аниқ мақсад, ҳаётдаги ўрни, касби, оила учун қадриятлар тизимини ишлаб чиқаради ва шу тизимига амал қилади. Оиласини мустахкамлай олади ва фарзандлар тарбиясига ўзи ишлаб чиққан қадриятлар ва эҳтиёжлар асосида яшай бошлайди. 4. 45-65 ёш – инсон ўз ҳаёти меҳнати, қадриятлари, ютуқларини хулосалаб бахо беради. Шу бахога қараб, ўзига янги мақсад, янги қадрият, янги қизиқиш пайдо қилиши мумкин. 5. 65-70 ёш -  кўпчиликда мақсад қолмайди. Ўз маънавий кучини, вақт ресурсини дам олиш билан ўтказишади. Баъзилар ўз ҳаётини бекор кетмаганидан фахр туйғусини хосил қилишса, баъзилар ҳаётдан нолиб, кўнгли қолиб умрига баҳо беришади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Хаётда гўзал яшаш учун қўлингиздан келган барча имконингиздан фойдаланинг. Эвазига ҳаёт ҳам сизга кутилмаган совғалар тақдим этади. Шунинг учун ҳам ҳаётда яшаш қизиқарли ва завқли. Ҳаётингиз орзуга, орзуингиз эса рўёбга айлансин!. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Зоминдаги сирли ўлим Зомин туманида содир бўлган бу фожиа ортидан ҳалигача турли саволлар ўртага чиқмоқда. Воқеа бундан бир о
Зоминдаги сирли ўлим Зомин туманида содир бўлган бу фожиа ортидан ҳалигача турли саволлар ўртага чиқмоқда. Воқеа бундан бир ой муқаддам, 23 июн куни рўй берган. Бир оила дам олиш мақсадида Зомин туманидаги тоғли қишлоққа келади. Оиланинг 2 ёшли норасида боласи... давомини...

ҲАЁТ ИККИ БЎЛАК... 🎙Аброр Мухтор Алий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ҲАЁТ НИМА? — Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан. — Азон билан намоз ораси, — деб жавоб қилдилар — Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон? Табассум қилиб дедилар: — Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми? — Йўқ, билмайман. — У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ. — Улар нима, бобожон? — Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади. — Азонсиз намоз-чи, бобожон? Бобом юзимга термулдилар... Термулдилар... ва: — Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Тил шукрли бўлмаса, қорин тўймасмиш. Қалб меҳрли бўлмаса, дўст топилмасмиш... Аллоҳ сизу бизга шукрли забон, қаноатли нафс ва дуоларида эсловчи дўстлар берсин! ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Омад сири... Самарқандда ўқиб юрган вақтларим битта курсдошим бўларди. 5 йил бирга ўқиган бўлсак 1 марта ҳам дарсга таксида қ
Омад сири... Самарқандда ўқиб юрган вақтларим битта курсдошим бўларди. 5 йил бирга ўқиган бўлсак 1 марта ҳам дарсга таксида қатнаганини кўрмаганман. Шароити оғирроқ эди. Бирдан ўша йили декабр ойида малибу 2; Январ ойида 5 хонали уй; Феврал ойида 50 минг долларга машина олиб отасига совға қилди. Бир куни курсдошимдан бу омадни сирини сўрадим. Қўлимга бир парча қоғоз бериб эрталаб ва кечқурун 3 мартадан деб кетти. Ҳеч нарсага тушунмай қоғозни очсам унда шу ёзилганди... Давоми👇

Тонгларга гўзал дуои саломлари  ила  файз  бахш этган Азизларим АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Пайшанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ Омонмисиз, қадрдон! Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша... Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин. Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин! Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!    Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ХАЙРЛИ ТУН! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA