ch
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 117 125 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 280,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 437

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 117 125 名订阅者。

根据 01 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 907,过去 24 小时变化为 -298,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.60%。内容发布后 24 小时内通常能获得 19.67% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 32 333 次浏览,首日通常累积 23 045 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

凭借高频更新(最新数据采集于 02 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

117 125
订阅者
-29824 小时
-2 1317
-1 90730
帖子存档
ХУДОДАН СЎРАДИК БЕРДИ–ДА 🎙Жалолиддин Ахмадалиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

Ҳечам ва ҳечқачон сизни ранжитганлар билан муносабат тўғрисида бахслашманг. Сукут сақланг ва жим кетинг. Қарияпман деб афсусл
Ҳечам ва ҳечқачон сизни ранжитганлар билан муносабат тўғрисида бахслашманг. Сукут сақланг ва жим кетинг. Қарияпман деб афсусланманг, қарилик гаштини суриш ҳаммага насиб қилмайди, фақат сараланганларга насиб қилади. Энг муҳими қалбингиз тоза бўлсин, қалб тозалиги эса эътиборда, соғинчда, хурмат қилиш ҳамда мулойимлик ва хушмуомалаликдан иборат. Энг асосийси қуидаги еттита муҳим қоидага амал қилиш: 1 Шикоят қилмаслик. 2 Ношукурлик қилмаслик. 3 Айбламаслик. 4 Ўтган нохуш вазиятни ёки холатни эслаб юзга солмаслик. 5 Қанақа холат бўлмасин баланд овозда охангни қўполлаштириб гапирмаслик. 6 Бегоналарга ўзингизни оқламаслик. 7 Сизни севганга ширин гапиринг, мехрибонлик қилинг, жахл устида айтган гапларига ахамият берманг, ўнг қулоқдан кириб, чапидан чиқсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Астағфируллоҳ ⚡️🔥Жиззах шаҳрида дахшатли ёнғин бўлиб бутун бозор ёниб кетган, лекин битта дорихона ёнмаган чунки дорихона ичида😱 .... Давоми👇

Сақланганни САҚЛАЙДИ... 🎙Абдукарим Мирзаев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​НОЛИГАН ХУДОГА ЁҚМАЙДИ Азобдан чексак-да азият, Баъзида кўздан ёш оқмайди. Шукурда кўп эрур хосият, Нолиган Худога ёқмайди. Сездирмай йиғласак, кулсак ҳам, Ғамларга, дардларга тўлсак ҳам, “Зўр” деймиз, зорликда бўлсак ҳам, Нолиган Худога ёқмайди. Бир чети доғ бўлур чиройнинг, Дарди йўқ дейсизми, ё бойнинг, Ўн беши ёруғдир бу ойнинг, Нолиган Худога ёқмайди. Шикоят кўп асли соғлиқда, Дард кезар бу дили – доғлиқда, “Отдайман!” деб қўяр оғриқда, Нолиган Худога ёқмайди. Юрагим кўксимни ғижимлаб, Санчийди танимда ғижирлаб, “Шукур” деб қўяман пичирлаб Нолиган Худога ёқмайди Тақдирнинг тили ҳам сал дағал Томи йўқ кулбага қор ёғар Камим йўқ деб яшар камбағал Нолиган Худога ёқмайди Бир куни ажри бор заҳматнинг Тошлари айланар шахматнинг Раҳмати кўп эрур раҳматнинг Нолиган Худога ёқмайди Не топсам пешона теримдан Сўзларим жо бўлди меҳримдан Шукрона ахтаринг шеъримдан Нолиган Худога ёқмайди! Ўлмасбек Самарқандий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Севган инсонингизни ёки турмуш ўртоғингизни туғилган ойига ўзингизни туғилган ойингизни қўшиб кўринг. Ўртангиздаги ҳақиқий му
Севган инсонингизни ёки турмуш ўртоғингизни туғилган ойига ўзингизни туғилган ойингизни қўшиб кўринг. Ўртангиздаги ҳақиқий муносабатлар қандай эканлиги келиб чиқар экан, мен жавобни кўриб ҳайрон қолдим 👇 Январь ❤️ Февраль 💙 Март 🫀               ❤️ + ❤️ 👈 Апрель ❤️            ❤️ + 💙   👈 Май 💙                 ❤️ + 🫀   👈 Июнь 🫀                 💙 + 💙   👈 Июль ❤️ 💙 + 🫀 👈 Август 💙           🫀 + 🫀 👈 Сентябрь 🫀 Октябрь ❤️ Ноябр 💙 Декабр 🫀 Жавобларни кўриб хайратда қолишингиз аниқ👇

Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда ҳеч кимнинг қолмаслигида. Қалбимиздаги Азизлар омон бўлсинлар! Қалбимиздагилар, Сизларга КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Шукр қилинг... Ҳаётда ҳамма нарса ҳам сиз истагандек бўлмаслиги мумкин. Орзулар кечикиши мумкин, қийинчиликлар йўлингизга чиқиши мумкин. Аммо… Соғ тан билан уйғонганингиз — неъмат. Оила аъзоларингиз саломатлиги — неъмат. Бир луқма ризқ, бир қадаҳ сув ҳам неъмат. Хотиржам янги кунни қаршилаябсиз.... Бу ҳам неъмат... Шукр қилган инсоннинг қалбида сокинлик, юрагида қаъноат, ҳаётида барака бўлади. Борини қадрлайлик, йўғига исён қилмайлик, фақат дуо ила Аллоҳнинг хукмига қўяйлик... 💐 Кун хайрли бўлсин сизларга, Азизларим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#долзарб ❗️Cинган, дарз кетган идишда сув ичиш ёки таомланиш мумкин эмас Сабабини эшитиб, уйингиздаги учган идишларни ташлаб юборишингиз аниқ Сабаби...👇

Шукр қилинг... Ҳаётда ҳамма нарса ҳам сиз истагандек бўлмаслиги мумкин. Орзулар кечикиши мумкин, қийинчиликлар йўлингизга чиқиши мумкин. Аммо… Соғ тан билан уйғонганингиз — неъмат. Оила аъзоларингиз саломатлиги — неъмат. Бир луқма ризқ, бир қадаҳ сув ҳам неъмат. Хотиржам янги кунни қаршилаябсиз.... Бу ҳам неъмат... Шукр қилган инсоннинг қалбида сокинлик, юрагида қаъноат, ҳаётида барака бўлади. Борини қадрлайлик, йўғига исён қилмайлик, фақат дуо ила Аллоҳнинг хукмига қўяйлик... 💐 Кун хайрли бўлсин сизларга, Азизларим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган  Азизларим,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Шанба тонги муборак бўлсин.   Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият ҳамроҳингиз бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Аллоҳга омонатсиз,    Яхши дам олинг! ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

БАРАКАНИНГ РИЗҚДАГИ ОМИЛЛАРИ 1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа). 2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа). 3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий). 4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний). 5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба). 6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий). 7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин). 8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа). 9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад). 10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим). 11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий). 12. Барака буюкларингизда (Рафиий). 13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир). 14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий). 15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх). 16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий). 17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий). 18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий). 19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор). 20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор). 21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий). 22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи). 23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий). 24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом). 25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта). 26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа). 27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий). 28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий). 29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий). 📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...

​​​​Қадрдоним, яшаш шундайки, ҳислар борасида ҳам бизлар КИМЛАРДАНДИР ҚАРЗМИЗ... Йўл қараб кутган кўзларни... Бизни деб йўл босган оёқларни... Йўқлигимизда шаънимиз учун курашганларни... Дуоларига ўзимиз билмас-исмимизни қўшганларни... Бошимизга мушкулот тушганда чўзилган қўлларни... Кўзларнинг совуқ жангини ҳис қилганимизда-бизга далда бўлган ҳайриҳоҳликни... Қарзини узолмадик... Дўстим бир иш қилсангиз- "Аллоҳ йўлига"  деб қилинг... Яхшилик кўрсангиз "Аллоҳ рози бўлсин!" денг... Сиз бормаганда у кутган кўзларга Аллоҳнинг нури борсин... Сизни деб елган оёқларнинг табибга иши тушмасин... Мудом у даврада йўқ экансиз,  шаънингизни ҳимоя этувчилар-ўзи ёлғиз қолмасин... Сизга ёрдам учун узатилган қўлларга Аллоҳнинг арқони кифоя қилсин! Ўша ҳайриҳоҳ нигоҳлар Аллоҳдан ажрини олсин... Дуоларингизда сиз ҳам ғойибларни дуо қилинг! Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...

#Илтимос бу видеони барча келинлар кўришсин 😭 Хозирги кунда хаммада шу холат... Давоми 👇

#Эслатма Бугун сўраш керак бўлган кун! Бугун - айни дамда сўраш учун энг самарали вақт! Хозир дуолар ўқдек учадиган пайт! Аср
#Эслатма Бугун сўраш керак бўлган кун! Бугун - айни дамда сўраш учун энг самарали вақт! Хозир дуолар ўқдек учадиган пайт! Аср билан шом орасида ўқилган дуолар ўз нуқтасига тегадиган пайт! Сўранг! Сўранг! Сўранг! Фарзанд керакми, пул керакми, уй керакми, жой керакми, мошинадир балки... нон, ризқ, барака, неъматлар, кийим-кечаклар, нима керак бўлса сўрайверинг! У бугун албатта, беради! У Бугун дуоларни кечиктирмайди! У бугун ҳаммасини қабул қилади! Йиғланг, гуноҳларингизга йиғланг, тавбалар қилинг! Ва сўрашдан чарчаманг! Шом азони айтилгунга қадар биров билан гаплашманг, вақтингизни увол қилманг, дуо қилинг! Сўранг, сўрайверинг бугун сиз истаган нарсалар бериладиган Кундир! Роббим бизларни мағфират қилсин! Роббим бизларга фақат яхшиликни истасин, ёмонликдан ва ёмон инсонлардан паноҳ берсин! Амин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Қиз инстаграмга ушбу суратни қўйгач 1 соат ичида 200 минг обуначи оқиб келди Қиз бундан жуда ҳайратда эди. Аммо суратни иккин
Қиз инстаграмга ушбу суратни қўйгач 1 соат ичида 200 минг обуначи оқиб келди Қиз бундан жуда ҳайратда эди. Аммо суратни иккинчи бор ўзи кўрганида барчасини тушунди ва бундан афсуслана бошлади. Сабаби...

ХАҚҚИМИЗГА ДУО ҚИЛГАН БИРОДАРИМ 🎙 Шерзод Карим Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони

ДЎСТ (бўлган воқеа) Суҳбатдошим ҳикоя қиладилар, --  Бир куни бир кишини олдиларига бир яқин дўстлари кўпроқ миқдорда пул сўраб келибдилар, -- Дўстим хозирда менда бунча пул йўғу, аммо бир танишимдан сўраб олиб бераман иншааллоҳ деб, уйларига кириб таҳорат олиб икки ракат намоз ўқиб, чиқибдилар ва биргаликда ўша танишларини олдига йўл олишибди... йўл йўлакай, бир масжид чиқибди, дўстим хозир 10 дақиқа кутиб туринг мен шу  масжидга кириб чиқайин дебдилар, Масжиддан чиқиб яна йўлда давом этишибди... Шу зайлда йўлда яна иккита масжидга кириб чиқибдилар, дўстлари хайрон, қорни шишиб уфф менга бир киши қараб турган бўлса, ахир намоз вақти бўлмаса, дўстимга нима бўлган ўзи деб, озгина хафа бўлгандек бўлибдилар... -- Манзилга етиб бориб танишларини чақиришибди, у киши чиқиб салом аликдан сўнг, биродар шу менга 5000$ пул зарур бўлиб қолди деб сўрабдилар, халиги киши, хўп бўлади деб дарров уйдан пулни олиб чиқиб берибдилар. - Қайтишда халиги дўстлари сўрабди, дўстим ишим дарров битар экан, мен шошиб турган бўлсам, намоз вақти бўлмаса, шуни олиб бериб кейин масжидга кириб ишингизни бажарсангиз бўлмасмиди? дебди.. -- Дўстлари жилмайиб,  Эҳҳ дўстим манашу сизни ишингиз тез битиши учун, сизни олдингизда хижолат бўлиб қолмайин деб, уйда ва масжидларда икки ракаатдан нафл намоз ўқиб Аллоҳдан юзимни ёруғ қилишини, шу дўстимнинг ишини тез битиришини сўраб ялиниб, дуо қилиб чиққан эдим... Мана Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ дуоимни ижобат этди..ишингиз тезда битди... кутганингизга рози бўлинг биродарим,- деб қўйибди... Илхом Холмирзаев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллох йўлида тарқатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA