ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 119 513 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 275,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 424 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 119 513 名订阅者。
根据 12 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 1 159,过去 24 小时变化为 1 085,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 29.10%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.62% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 34 760 次浏览,首日通常累积 22 242 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 39。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 13 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
119 513
订阅者
+1 08524 小时
-307 天
+1 15930 天
帖子存档
119 447
Кекса аёл кафега кирди. Офицант қиз унга таомнома келтирди ва нима буюртма қилишини сўради.
Онахон сўради:
- Бир бўлак торт қанча туради?
- Уч евро,- дея жавоб берди официант.
Кекса аёл чўнтагидан бир ҳовуч майда-чуйда пул чиқарди ва оҳиста санай бошлади. Сўнг яна сўради:
– Бир бўлак оддий кекс қанча?
Официант қиз аёлга ғазаб билан тикилди ва бесабрлик билан жавоб берди:
- Икки евро..!
- Яхши. Унда оддий кекс оламан! - деди онахон.
Официант қиз жаҳл билан кексни олиб келди ва ҳисоб варақасини стол устига ташлади. Кетаётиб "қурумсоқ" дея ғудраниб қўйди.
Кекса аёл қизнинг гапига эътибор бермади ва ширинликни еб бўлиб оҳиста қўзғалди. Пулни стол устига қўйиб кафедан чиқди. Официант қиз столни тозалаш учун келиб, кекса аёлнинг бир евро чойчақа ташлаб кетганини кўрди. Кўзлари ёшланди. Чунки у аёл официант қизга чойчақа бериш учун торт эмас оддий кекс еганди. Қиз эса онахондан узр сўрашга кечикганди...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 447
КЎНГИЛДА ҚОЛИНГ У,
КЎНГИЛДАН ҚОЛМАНГ
🎙Осиё Мухтарова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 447
#Хайрли_кун
Бу курраи заминда бир марта яшайсан, шундай экан, хатога йўл қўйсанг узр сўра, шод бўлсанг мамнуният изҳор қил.
Ҳамиша гўзал хулқла хулқланиб, гўзал сўзлаки, суҳбатинг яқинларингга ҳузурли бўлсин. Айтган дил изхорларинг кўнгилларни яшнатсин.
Бугунги кун хайрли ва
баракотли ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 447
Наманганда ота қизини бўғиб ўлдирди. Судда отадан нега бундай қилгани сўралганда, унинг жавоби ҳаммани шокка солди‼️
Ота ҳақиқатан ҳам қизини жуда яхши кўрар, доимо унинг кўнглига қараб яшарди. Аммо 12 июнь куни Наманган вилоятидаги Исвахон маҳалласида фожеа рўй берди. 50 ёшли ота шу куни соат 07:00 ларда ўз уйида 2002 йилда туғилган қизини аввал рўмол, сўнгра қўли билан бўғиб ўлдирди. Судда отадан қизини нега ўлдирганини сўрашганда, отанинг кўзда ёш билан айтган гапи ҳаммани шокка солди.
Отанинг айтишича унинг қизи
3 марта… Давоми👇
119 447
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Сешанба тонги муборак бўлсин Кун давомида Сизга омад ва файзу барака ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 447
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!
Ушбу тонгда қилган барча дуо - ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!
Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!
Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, Азизлар!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 447
Хайрли тун, қадрдон...
Тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу-барокат насибадорлари бўлиш барчамизга насиб қилсин.
Аллохга омонатсиз..!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 447
ЮР..! МОЗОРНИ КЎРСАТАЙ...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 447
Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировнинг ҳаётига аралашмайди, чунки уни бунга вақти йўқ....
Бошқаларни ҳаётига аралашиб озор бериш бу бахтсиз инсоннинг иши, шундай экан ундайлар билан курашманг.
Аксинча бахт тиланг ва йўлингизда давом этинг…
Билмаймиз кимнинг қанча умри қолган, зеро шундай экан бу ҳаётда қўлингиздан келса яхшилик қилинг, қўлингиздан келмаса ёмонлик ҳам қилманг. Чунки олдинда ҳар бирини тўлови бор....
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 447
Repost from Қандли диабет
#Тиббиёт
Беморликда 13 йил АЗОБ чеккан аёл хаётида ўтказган барча хақиқатларни гапириб берди!
ҚАНДЛИ ДИАБЕТ АСОРАТЛАРИДАН ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ҚУТИЛГАНМАН…
Тўлиқ видео YouTube да:
https://youtu.be/HPobKLXsWJc https://youtu.be/HPobKLXsWJc https://youtu.be/HPobKLXsWJc
Ҳар куни телеграмда шифокор билан бепул овозли чат — сиз ҳам қўшилинг!
Telegram: https://t.me/qandli_diabet_muhokama
Тел: +998-55-503-05-05
ХОЗИРОҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ! 😱
119 447
ОҚИБАТНИНГ КЎЗЛАРИ...
Баъзан ўйга толаман,
Нега инсон ғаройиб?
Минг бор ҳайрон қоламан,
Яшаяпмиз ажойиб.
Разолатга юз тутар,
Оқибатнинг кўзлари.
Бир кун бу кунлар ўтар,
Бўзарганда юзлари.
Муаллим «жон болам» деб,
Шогирдини қийнаса..
Фарзанд «жоним отам» деб,
Ота қадрин билмаса.
Укаларни эркалаб,
Ака юрса опичлаб.
Керакда йўл кўрсатмай,
Меҳр берса ҳовучлаб..
Сингил юм-юм йиғласа,
«Бахтсизман» деб айтолмай.
Армон дилни тиғласа,
Ортига ҳеч қайтолмай.
Опанинг дарди тошса,
Укалар боролмайди.
Оқибат хаддан ошса,
«Меҳр» жим туролмайди.
Қўшнини хасад ейди,
Тўхтамайди ғийбатдан.
«Менга нима, оҳ, дейди,»
Ийманмайди ғурбатдан.
Имзо зарур бўлганда,
Кунни тунга улаймиз.
Ишонч гулдай сўлганда,
Мажолсиз биз қулаймиз..
Қандай замонга қолдик,
Тин билмайди саволлар.
Ташвишлардан, эх, толдик,
Қийнамасин заволлар!
Дилафруз Эшонқулова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 447
ДИҚҚАТ АЖОЙИБ САВОЛ 🤔
Аёл - сўрамасдан кияди қувонч
била ечади бу нима ? Сиз буни
топдингизми жавобни...
Мийянгизни ишлатиб кўринг👇
119 447
Савдогар ва Жин
Кунларнинг бирида бир савдогар саҳродан Аловуддиннинг сеҳрли чироғини топиб олди.
- Тила тилагингни, - деди жин.
- Сендан истагим шуки, вақтни ортга қайтариб берсанг?! - сўради саводогар.
- Бундан сенга нима наф? Сен яхшиси мол-дунё, зебу-зар, қасру-кошоналар сўра бажо келтирай.
- Менинг ҳамма нарсам бор аммо, - маюсланди савдогар. - Мен узоқ йиллардан бери савдогарлик билан шуғулланаман. Мол-дунё деб ҳали у юртда, ҳали бу юртда бўлиб ота-онам ҳизматини қила олмадим. Уларнинг дийдорига тўя олмадим. Савдогарлик қилиб узоқ юртларда юрган чоғим улар бу оламни тарк этишди. Уларни йўқотгандан сўнг топлаган мол-дунёйим ҳам татимай қолди. Менинг бор бойлигим ол! Фақат вақтни ортга қайтариб бер. Ота-онамни жуда соғиндим. Уларсиз менга мол-дунёнинг кераги йўқ. Уларнинг ҳизматини қилай, уларга яхши кўришимни айтай, дуосини олай, хатоларимни тўғрилай, илтимос сендан вақтни ортга қайтариб берсанг!
- Эҳ нодон, одам, - ҳўрсинди жин. - Агар вақтни ортга қайтаришнинг имкони бўлганда мен минг йиллардан буён кимдир озод қилишини кутиб шу хумчада ўтирармидим!...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 447
Bu yozning yorqin ta’mini his eting 😍♥️☀️ Fresh Tag Oltin anor. Porlash uchun quvvatlangan ⚡️
119 447
Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади:
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.
Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир:
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.
Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади:
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.
Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади:
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.
Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади:
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.
Аз - Замахшарий.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 447
Қулаб тушмас том учун шукр,
Кундуз учун, шом учун шукр
Бир кун тӯлар жом учун шукр
Тангрим кечир - гуноҳларим бор…
✍🏻Гулжамол Асқарова
🎙Ферузабону
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 447
😱Қахрамон ака ARGON препаратини нима учун тавсия қилишларини асли сабаби!
✅- Суяк емирилиши
✅- Суяк раки
✅- Грыжа
✅- Артрит
✅- Артроз
✅- Остеохондроз
✅- Подагра
✅- Ревматизим
✅- Бугим огриклари
✅- Бугимларда суюклик етишмаслиги
✅- Елка ва кул огриклари
✅- Умртка, бел огриклари
✅- Пай чузилиш
✅- Буйрак огриклари
ARGON- Сиздаги барча огрикларни ва Грыжани тез фурсат ичида асоратсиз даволовчи малхам, Германия медицинаси ва табобат оламида тан олинган. Табиий гиёхлардан таёрланган Германия Давлатида машхур булган 1 чи ракамли махсулот.
100% натижага эришиш учун 2 курс ( 2 кутиси) тавсия этилади.
👥Батафсил маълумот ва буюртма учун
☎️ +998-88-143-10-00
☎️ +998-88-143-10-00
Даставка бор ва бепул📭
119 447
ОМАДИНГИЗ БОР ЭКАН...
• Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
• Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!
• Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!
• Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!
• Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!
• Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!
• Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторидасиз!
Берган неъматлари учун Яратганга шукур айтинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
119 447
📨 Диққат Савол 😳
Бир инсон 1868-йил Шанба куни туғилиб 1968-йил Пайшанба куни вафот етди. У 25 -ёшида вафот етди.
Қандай қилиб у 25-ёш бўлиши мумкин? 👀
Тўғри жавоб 👇
