ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 320 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 248,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 408 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 320 名订阅者。

根据 28 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -722,过去 24 小时变化为 1 060,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 26.89%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.71% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 168 次浏览,首日通常累积 19 874 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 29 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

112 334
订阅者
+1 06024 小时
+1 5057 天
-72230 天
帖子存档
​​📖 Абу Муслим Ҳалвоний жамоат суҳбатида эдилар.  Сўзлаётганларнинг бир-бир рафиқасидан шикоят қилди,  фақат Абу   Муслим сукутда эди. Жамоатдагилардан бири сўради: – Вали каби солиҳа аёлга учраганинг учун ҳам шикоят қилмайсан-да? Абу Муслим бош чайқаб шундай деди: – Аёлим вали эмас, нақ телбанинг ўзи! –  Бундай аёл билан қандай яшаяпсан, унда? –  Мен у билан қандай яшашни биламан-да. Шунинг учун хонадонимда эр-хотин тортишуви бўлмайди,- деди Абу Муслим. Йиғилганлар ҳайрон термулдилар Абу Муслимнинг оғзига. – Ақлсиз аёл билан уруш-жанжалсиз яшашнинг усули қандай экан? – сўради бир одам. –  Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни лойдан яратганида  аввал жисмига ақл киргизди. Ҳазрати Одам ақлли инсон бўлди. Сўнг ғазабни яратди-да, унга ҳам Одамнинг танасига киришни буюрди.  – Мен Одамнинг жисмига кирмайман,- деди ғазаб.- Чунки у ерда ақл бор. Ақл иккимиз бир ерда бўлолмаймиз. Роббимиздан шундай амр бўлди: “Эй ғазаб! Сен Одамнинг жисмига киришга ҳаракат қил. Ақл сен келганингни кўрган заҳоти, сенга ўрнини бўшатади, Одамнинг жисмидан чиқиб-кетади.  Шундай қилиб сен Одамнинг жисмида ўз вазифангни бажарасан ва уни ақлдан чалғитасан!”  Шунга кўра биз ҳам аҳли аёлим билан келишдик,- дея шарҳини давом эттирди Абу Муслим. – Инсоннинг жаҳли чиққанида ақли кетаркан, у нақ телбага айланади-қолади.  Демак, оилада ким ғазабланса у жинни каби.  Бир телбага бир вали лозим бўлади.  Агар ғазабланганимни пайқасанг, сукутни афзал билиб сабр қил. Чунки ғазабли ҳолатимга жиннига ўхшаб қоламан ва сен “жиннидан ҳар нарсани кутса бўлади” деб парво қилмайсан. Ғазабим тарқаб, ақлим ўз ўрнига қайтгунча вали инсонга айланасан.  Бу сабр ўрни билан менга ҳам вазифа бўлади. Баъзан хотинимнинг жаҳли чиқади, телбадай оғзидан чиқаётганининг фарқи бормайди. Бундай пайтларда валийлик менга асқотади. Сукут қиламан ва унинг овозини эшитмаганга оламан. Хотим жаҳлдан тушиб, ақл-ҳуши ўзига қайтгунича сабр қиламан.  Аҳли аёлимдан шикоят қилмаслигимнинг сабаби мана шу.  Оилавий ҳаётимизнинг саодат сиридан сизни воқиф қилдим.  Сизга ҳам буни тавсия қиламан. Оилада кимдир эр ғазабланганида хотин валийга айлансин; сабр ва тоқат билан хожасининг ақли жойига қайтишини кутсин. Хотин ғазабланганида эр валий бўлсин. Тортишув узоқ давом этмаслиги ва ҳатто жаҳлдан ўзини қўярга жой тополмаётган томон ҳам бир муддатдан кейин иккинчи томонга меҳр ва шафқат билан юзланишига гувоҳ бўласиз. Чунки ғазабланган киши ўзига ҳам шундай жавоб бўлмаганининг миннатдорлигини ҳис қилади. Ўз ҳолидан хижолат чекади ва севимлилик, қадрлилик ҳиссини туяди. Бу англаш бахт-саодатга васила бўлади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 8月 2024, 04:35

БАХТНИ ЧАҚИР •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 8月 2024, 03:33

ТАРБИЯНИНГ ҲАЛОЛ ЙЎЛИ  Уйда ўтирсам анча йилдан бери қадрдон бўлиб кетган бир опам телефон қилиб қолди. Ҳол аҳвол сўраб бўлгач, муддаога ўтди. —СИЗГА телефон қилишимдан мақсад, қўшнингизни қизини сўрамоқчи эдим. Унинг тарбияси яхшими? Кўча кўйда салом алиги қандай? Ота Онасининг қўни қўшнилар билан муомаласи ҳақида гапиринг деб саволлар билан кўмим ташлади. Назаримда қизни келин қилиш мақсадида суриштирди.  Ижобий жавоб олгач яна сўради. —Ҳалол еб катта бўлганми? Ота онаси ҳалолликда рўзғор тебратканми?  Мен нима деб жавоб беришни билмай лол бўлиб қолдим.  Бу борада ҳеч нарсани билмайман дедим. Эҳ, шароитига қараб ҳалоллигини билиш мумкин-ку деди. Ҳалол еб катта бўлган қизлар рўзғорига хиёнат қилмайди. Ёлғон гапирмайди. Ҳурмат иззатни жойига қўяди, ҳа буни ҳалол тарбияланиш дейди, деди менга эслатиб. Ёши УЛУҒ инсонлардан ҳаётда ибрат олиш мумкин экан. Бу борада ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
03 8月 2024, 03:04

ДОНИШМАНД БИЛАН СУҲБАТ... Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди: – 95-да, онам эса 105-ёшда вафот этганлар. – Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан. – Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у. – Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай. У эса кулиб: – Ҳа, шундай, – деди. – Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим. – Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга ола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлагини ҳам, – деди у. Жим бўлиб қолдим. У эса сўзида давом этди: – Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади. Ҳар нарсанинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди. Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл. Таомланиб бўлганингдан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан. Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди. Уни улуғ олим деб ўйладим. Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади: – Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса. Қайтадан жойимга ўтирдим. – Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл узатсин ёки унга "олинг" дея манзират қил. Кейин эса ўзинг ҳам еявер. Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди: – Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун. Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?! У ердан ўйга толганча кетдим. Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз. Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар. Шундан буён ана шундай таомланаман» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти). Аллоҳ таоло барчамизни ҳар қандай касалликлардан ҳифзу ҳимоясида асрасин ва Ўзига итоаткор бандаларидан қилсин! Инглиз тилидан Малика Назарова таржимаси. «Ҳилол» журналининг 4(41) сонидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 8月 2024, 02:32

Бахтни ҳис этишингиз учун кўп пулингиз, қимматбаҳо машинангиз ёки данғиллама уйингиз бўлиши шарт эмас . Шунчаки дилингизда шукрингиз бўлса, дардингиздан ҳам БАХТ топишингиз мумкин. Олдинга - умид билан, орқага миннатдорчилик билан, тепага эътиқод билан, атрофга эса меҳр - муҳаббат билан  қаранг. БАХТЛАР СИЗГА ЯРАШСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 8月 2024, 01:03

Кўчада юрсанг ҳам тоғни қўпориб, Дунёлар ишидан кетсанг ҳам хориб, Телефонга қўлинг чарчамай бориб, Фарзандсан, онангдан аҳвол сўраб қўй... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 8月 2024, 00:32

ЧИРОҒИ ЁНИҚ УЙ Тиббиёт факултетини битириб, амалиётчи ҳаким ўлароқ  вазифамни бажариш учун  Элазиғнинг чекка ҳудудларидан биридаги  тиббиёт масканига ишга отландим. Ёш эдим, оилали эмасдим. Мен борган ер кичик бир қишлоқ эди. Биринчи тун бир уйга меҳмон бўлдим. Поезд станцияси ёнгинасида жойлашган уй эди. Кечки овқатни едик, чойларимизни ичдик. Бироз суҳбатлашиб ҳам ўтирдик. Йўл чарчоғи мени ҳолдан тойдирган, бегона тупроқларнинг ётлиги босиб, суҳбатга майлим йўқ эди. Соат тун ярмига қараб юряпти, мени уйқу залвори эзиб боряпти.  Уй эгасига ҳам бирор нима деёлмайман. Уйнинг каттаси Ҳожионага оҳиста шивирладим: —  Ҳожиона, сиз тарафларда соат неччида ухланади? —  Поездни кутяпмиз, болам, ҳозир поезд келади,- деди мезбон она. —  Бирор яқинингизни кутяпсизларми? Поездда келяптими?- дея қизиқиб сўрадим. —  Йўқ, болам, бирор яқинимиз келмайди. Лекин бу ерлар узоқ жойлар. Поезддан бу ерларни билмайдиган, илк бор келаётган одамлар тушиши мумкин. Туннинг ярмида бу ерда чироғи ёнган уй тополмаса адашиб қолиши мумкин.  Қишлоғимизга бегона биров келса қийналмай чироғи ёниқ турган уй топсин деб кутиб ўтирамиз… Умида АДИЗОВА таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 8月 2024, 00:01

🆘#Диққат 💛 ҚОН-БОСИМНИ 7 КУНДА ЙЎҚ ҚИЛИШ СИРИ! Aкадемик узоқ умр кўриш ва ажойиб саломатлик сирлари билан ўртоқлашди Узоқ у
🆘#Диққат 💛 ҚОН-БОСИМНИ 7 КУНДА ЙЎҚ ҚИЛИШ СИРИ! Aкадемик узоқ умр кўриш ва ажойиб саломатлик сирлари билан ўртоқлашди Узоқ умр кўриш сири қон томирларида экан. Агар улар...
Батафсил малумот:👇
https://kshop2.biz/QIqqkN/ ⁉️Охиргача ўқинг (Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)
03 8月 2024, 00:00
04 8月 2024, ~02:29

Яхши инсон ўзидан бахт, Ёмон инсон ўзидан тажриба, Хатокор инсон ўзидан дарс, Мукаммал инсон ўзидан гўзал  из қолдиради... 🥀 Дойимо гўзал ўйланг, гўзал сўзланг, табассумли ва очиқ чехрали бўлингки, ёмон ниятли инсон сизни кўрганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин. НИЯТИ  ПОКЛАРГА  КУН       ХАЙРЛИ  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 8月 2024, 23:34

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
02 8月 2024, 21:01

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин... Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин. Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз: ё дуоингиз ижобат бўлади, ё сиздан ёмонлик арийди, ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади! Бугунги куннинг барокати ва дуолар ижобати сизга хамрох бўлсин, қадрдон!             ​​​ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 8月 2024, 19:02

Хайрли тун, қадрдон... Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг
Хайрли тун, қадрдон... Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 8月 2024, 12:07

Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ Саҳиҳ Бухорийдаги "табобат боби"ни шарҳлаб ўтирганида бир киши: Шайх: нега Қуръонда "табобат" ҳақида
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ Саҳиҳ Бухорийдаги "табобат боби"ни шарҳлаб ўтирганида бир киши: Шайх: нега Қуръонда "табобат" ҳақида сура нозил бўлмаган?, ― деб сўраб қолди. Шунда Шайх:"Чунки Қуръоннинг ўзи шифо-да", ― деб жавоб бердилар. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 8月 2024, 11:44

“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади. Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди. Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади. Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади. Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас. Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради. Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг. Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди. Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан: وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ яъни: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят). Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар. Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди. Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади. Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 8月 2024, 11:24

#Тарқатинг • "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди. • "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради. • "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди. • "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди. • "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди. • "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди. • "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди. • "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 8月 2024, 10:38

Телефонингизни охирги тўртта рақамини ёзингчи сизга нима чиқаркин.🫠 Билиш учун пастаги рақамларни босинг👇 👉 1⃣📱2⃣📱3⃣ 👉 4⃣📱5⃣📱6⃣ 👉 7⃣📱8⃣📱9⃣            0⃣ Телефон рақамингиз охирги 4 та рақамини танланг ва охрги рақамларингизга нималар беркитиб қўйлган экан билиб олинг😊‌‌
02 8月 2024, 10:29
05 8月 2024, ~23:01

Зикр... ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати. • Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъ
Зикр... ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати. • Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш. • Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш. • Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш. • Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш. • Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 8月 2024, 09:32

Ойига 10 миллионлик имконият: Курьерлик орқали яхши даромадга эришинг! Автомобиль, Велосипед ва Пиёда курьерлар сафига қўшили
Ойига 10 миллионлик имконият: Курьерлик орқали яхши даромадга эришинг! Автомобиль, Велосипед ва Пиёда курьерлар сафига қўшилинг! 💰Uzum Tezkorда кунига атиги 4-8 соат ишлаб ойига 10 000 000 сўмгача ишлаб топинг. Иш тажрибангиз йўқми? Ташвишланманг, биз сизни супер-курьерга айлантирамиз! Қулайликлар: ✅ Юқори даромад ва қулай график; ✅ Бепул ускуналар; ✅ Комиссиясиз; ✅ Барча босқичларда ўқитиш ва қўллаб-қувватлаш. 🔥 Махсус бонус: Ucell компаниясидан Uzum Tezkor курьерлари учун махсус тариф! Интернет, қўнғироқлар ва СМСлар - ҳаммаси арзон нархда! 🔥 Шунингдек, автотранспорти бор дўстларини таклиф қилганлар учун биз 150 000 сўм миқдорда бонус тўлаймиз. Қизиқми? 🔥 Ҳозироқ https://bit.ly/4cbGqsA орқали аризани тўлдиринг 📍Манзил: Юнусобод тумани, Шивли кўчаси, 55.  👉  Локация
02 8月 2024, 09:31
05 8月 2024, ~23:02

​​ЯХШИЛИКНИ КИЧИК ДЕМАНГ!   Йўлда чумолини кўрсангиз имкони борича уни босмасликка ҳаракат қилинг. Унга раҳм қилганингиз учун шояд Аллоҳ сизга ҳам раҳм қилса!    Агар бир чумчуқнинг сув ичаётганини кўрсангиз имкони борича уни чўчитмасликка ҳаракат қилинг. Уни қўрқитмаганингиз учун шояд Аллоҳ таоло даҳшатли кунда сизга омонлик берса!    Серқатнов кўчада мушук боласини кўриб қолсангиз уни машиналар мажақламаслиги учун йўлнинг четига олиб қўйинг. Уни хатардан ҳимоя қилганингиз учун шояд Аллоҳ сизни ёмон ўлимдан сақлаб қолса!    Азизлар, яхшиликнинг катта-кичиги йўқ. Нажотимиз қаердалигини билмаймиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 8月 2024, 07:19

02 8月 2024, 06:28