ch
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 120 275 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 273,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 427

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 120 275 名订阅者。

根据 21 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 2 613,过去 24 小时变化为 1 252,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 28.80%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.17% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 34 625 次浏览,首日通常累积 20 646 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 38

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

凭借高频更新(最新数据采集于 22 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

120 275
订阅者
+1 25224 小时
+8807
+2 61330
帖子存档
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган. Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат, пок имон насибадорлари бўлиш насиб қилсин.         ХАЙРЛИ  ТУН! АЛЛОҲГА  ОМОНАТСИЗ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

УЙҚУГА ЁТИШДАН ОЛДИН ТАВБА ҚИЛИНГ 🎙Саййид Раҳматуллоҳ Термизий домла •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

УЙҚУГА ЁТИШДАН АВВАЛ КЎРПА ҚОҚИШНИНГ ҲИКМАТИ НИМАДА? Яқинда ғарб олимлари бу ҳолнинг илмий далилини исбот қилдилар. Инсон уйқуга ётганда унинг танасида ҳужайралар ўлиб, кўрпага тўкиларкан. Ушбу ўлик ҳужайраларни кўз билан кўриш мумкин эмаслигидан кўпчилик бунга эътибор бермайди. Эртасига уйқуга кетганда яна ўлик ҳужайралар тўкилиб, аввалгилари билан бирлашиб, танага ёпишади. Шу сабаб билан инсонда ҳар хил касалликлар пайдо бўлиши мумкин. Олимлар ушбу ҳолатнинг олдини олиш чораларини қидирдилар. Аввалига кўрпажилдни кир ювиш кукуни билан ювдилар. Бу фойда бермагач, турли тозалов воситаларини қўлладилар. Аммо ҳужайраларни кетказишнинг имкони бўлмади. Олимлардан бири кўрпани қўл билан қоқишни таклиф қилди. Шундан сўнггина ўлик ҳужайралар кўрпажилдни тарк этди. Бундан 14 аср илгари жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ушбу амални таълим этганлар. Унинг илмий исботи эндигина маълум бўлди. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди“ – дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Тафаккур Кимдир сизни гуноҳкор деб билса, кимдир тақводор деб билади. Кимдир сизни ёмон деб билади, кимдир ундай, яна кимдир
#Тафаккур Кимдир сизни гуноҳкор деб билса, кимдир тақводор деб билади. Кимдир сизни ёмон деб билади, кимдир ундай, яна кимдир бундай деб билади. Лекин сиз ўзингизнинг кимлигингизни бошқалардан кўра яхшироқ биласиз! Сиздан бошқа ҳеч ким билмайдиган ягона сир бор. Бу - Роббингиз билан бўлган алоқангиздир! Бировларнинг мақтовига ғурурланманг, ҳақоратига озорланманг! Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Аммо инсон ўз зарарига гувоҳлик бергувчидир!" деган. (Қиёмат сураси, 14-оят) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

НАФС БИР КУНИ БИР КЕЛИНЧАК ҚАЙНОТАСИНИ КИРЛАРИНИ СЎРАБ КИРДИ. КИЙИМЛАРНИ ШКАФДАН ОЛЁТГАНДА ЕРГА ПУЛ ТУШДИ. ШУНДА КЕЛИНЧАК...😓 Давоми...👇👇

Биз имтиҳондамиз. Исталган лаҳзада имтиҳон варақангиз сиздан олиб қўйилиб, Aллоҳ сиз учун тайинлаб берган вақт ўз ниҳоясига етиши мумкин. Огох бўлинг.. кимнидир ранжитиб қўйган бўлсангиз то тирик экансиз кечирим сўранг... Қиёматда хисоб КУНи қўллари ёқангиздан тутмасин.... !!!!!....... Сизни хам кимдир ранжитган бўлса кечиришга харакат қилинг.. ўша ранжитганга охиратда азоб бўлмаслиги учун.. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бу жуда хам билиш керак болган нарса.. Нечта фарзандиз бор кўрингчи сизга нима чиқар экан🫣🙈👇 1 та 🤓 6 та 🌻 2 та 🥹 7 та 🥳 3 та 🫵 8 та 🦢 4 та 😻 9 та 🙊 5 та 🕊 10 та 😎

АЛЛОҲГА ИЛТИЖО •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Дунёдаги уч нарсани минг хоҳласангиз ҳам қайтара олмайсиз: Ўтган умр, айтилган сўз, йўқотилган ишончни... Ўтиб бораётган умримизда орттирганимиз илм бўлсин. Аслида, ҳамма нарсага илм керак. Оналик ҳам, оталик ҳам илм талаб қилади. Унутманг, илм пастни баланд, хорни азиз, синганни бутун қилади. Қачонлардир ноўрин айтган сўзларимиз учун ҳамон афсус чекамиз, тавба қилдик, бу ёғига эҳтиёт бўлайлик... Бизга ишонганларнинг масъулияти елкамизда, биз ишонганлар ҳам умидимизни сўндирмасинлар. Айтишларича,  пайшанба куни фаришталар йиғлаб турар экан , эртага қиёмат бўлса нима қиламиз , деб... Фаришталарку гуноҳдан ҳоли мавжудот, биз нимага шунча хотиржаммиз... Аллоҳ сизу бизни  мағфират қилсин. Ўзи ал-Ғофур,  ўзи ал-Ғаффор! Умидимиз Ўзидан. Феруза Салходжаева •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

❗️Қизиқарли савол чиқиб қолди 😉 Инсон Тана аъзоси ва органларидан К харфи дан бошланиб К харфи билан тугайдиган 7 та аъзони айтинг- чи?! Мана шу саволни жавобини 97% инсон топа олмаяпти. ТЎҒРИ ЖАВОБ 👇

ФАРЗАНДИНГИЗ ХАТО ҚИЛСА... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Рахматли бувимнинг дугоналари бўларди. Фарзандлари вафот этиб кетганми ё бола кўрмаганмиди, эсимда йўқ, кунда-кунора бизникига келардилар. Бир куни ўша аёл бизни мақтаб қолдилар: - Ўртоқ, невараларингга кўз тегмасин, бир-биридан ақлли, бир-биридан доно-я! Қандоғам бахтли экансан! Мен ғурурланиб бувимга қарадим. Ичимда: "Хозир бувимам бизни мақтайдилар, айниқса мени!" - деб махтал турибман. Лекин бувим... - Э, қўй, мақтама буларни! Бола-чақанинг фитна эканини билмайсан-да! Сен шукрингни кўпайтир. Бу невараларам бор бўлсин-у, лекин... - у ёғига аллақанча менга ёқмаган гапларни айтдилар. Болалигимга бориб, бувимдан хафа бўлдим. Кечгача тўсрайиб юрдим. Кечки пайт бувим мени ёнларига чақирдилар. - Бояги гапларимга хафа бўлдинг-а? - дедилар. Мен баттар тумшайдим. - Хали ақлинг тўлишмаган-да, қизим, шунга хафа бўлдинг. Қулоғингда бўлсин, улғайиб, фарзанд кўрсанг, фарзанди йўқ аёлларнинг олдида болаларинг билан зинхор мақтанма! Уйи йўқнинг олдида уйингни мақтама! Пули йўқ, ночорнинг олдида тўкинлигинг билан мақтанма! Пиёда қолганларнинг олдида уловингни мақтама! Айб бўлади! - Нимаси айб бўлади? - Унинг ношукрлиги кўпаяди, ичида хасад уйғониши мумкин, ўксиши мумкин, бир дардига ўн дард қўшилиши мумкин... Буларга сабаб бўлиб қолмаслик керак. Бировнинг ўкинчдан бўйни букилишига сабабчи бўлиш айб... йўқ, гунох бўлади, қизим... Бу ўгитлар хаётимда шунчалар кўп асқотдики... Мана, Сизларга хам илиндим... Дилфуза Комил •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

⚽️ Роналдо одам эмаслиги исботланди Шу кунларда Роналдонинг одам эмаслиги ҳақида айрим миш мишлар тарқаган эди. Уларга ойдинл
⚽️ Роналдо одам эмаслиги исботланди Шу кунларда Роналдонинг одам эмаслиги ҳақида айрим миш мишлар тарқаган эди. Уларга ойдинлик киритиш мақсадида докторлар унинг устида тажриба ўтказишади ва уни одам эмас деб топишади. Чунки... Давоми 👇

ҚАНЧА ЯШАСАК ҲАМ ХАЛОЛ ЯШАЙЛИК •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ҚЎШНИНИНГ КОСАСИ (Ибратли ҳикоя) – Қизалоғим, бориб бувингга қараш. Бугун эҳсон беришаётган экан. Мен ишдан қайтгач бораман. Ҳеч йўқ, ул-бул обкеб бериб турарсан. Кичкина эдим. Онамнинг бу сўзларини эшитиб, бормайман, деб хархаша қила бошладим. Шунда онам мен рад этолмайдиган сабабни кўрсатди: – Қизим, эҳсонда хизмат қилиш савоб. Борақол! Бордим. Анча-мунча ярим-ёрти ишларга қарашдим. Хизмат қилаётган келинойиларнинг болаларига қараб турдим. Келганимдаёқ бувимга: «Савоб топиш учун келдим. Менга кўпгина иш буюринг», дегандим. Шунинг учун бўлса керак, хизмат қилишга шай турганлар кўплигига қарамай бувим имлаб чақириб қолдилар. Учиб бордим. – Қизалоғим, каттароқ косага совуқ чойдан тўлдириб қуйиб кел. Анорхон бувинг кўп чанқайди. Югургилаб кетдим. Идишлар орасидан энг катта косани танлаб чой қуйиб келдим. Бувим идишни олдилар-да, унга синчиклаб қарадилар: – Бу қўшнининг косаси-ку. Жойига олиб боргин-да, бошқасига қўйиб кел. – Чойни ичиб олсинлар, кейин... – Бўлмайди, қизим, ҳозироқ обор. Мени қарздор қилиб қўйма! Бувимнинг буйруқларини бажардим. Аммо уларнинг сўзларини тушунолмадим. Кўп идиш синдирганим учун шунақа қилдилар, деб бола кўнглим бир оз ранжиб ҳам олдим. Аммо меҳмонлар кетгач, бувим шубҳаларимни тарқатдилар ва галдаги унутилмас сабоқни дилимга жойладилар: – Болажоним, бояги гапимдан ранжиган кўринасан? Сен олиб келган бояги косада кеча қўшни овқат чиқарган экан. Ундаги таомни ейишга ҳақимиз бор, аммо косани ишлатишга асло ҳақимиз йўқ. Чунки қўшни уни бизга ишлатиш учун бермаган. Агар ишлатсак, қўшни ҳақига хиёнат қилган бўламиз. Арзимасдек туюлган бу нарса бўйнимизга бировнинг ҳақи деган улкан қарзни илади. Бировнинг ҳақини бу дунёда ўтамасанг, қиёматда, тўлов учун савобдан бўлак ҳеч вақойинг бўлмаган, ҳар бир савоб ўзинг учун керак бўлган пайтда тўлайсан. Шунинг учун бу борада эҳтиёткор бўлиш керак. Қўшнига косасини олиб кириб, унга рухсатингизсиз чой қуйиб қўйдик, рози бўлинг, деб сўраб чиққин!.. Бугун ушбу воқеани яна ёдга оларканман, дилимда қўрқув пайдо бўлди. Эҳ-ҳеее, мен қанчадан-қанча идишларга эгаларининг рухсатисиз «чой қуйиб» қўйганман. Ёру биродарлар, қўни-қўшнилар, сизларнинг қанча «идишлар»ингиздан рухсатсиз «фойдаландим», қанча ҳақларни бўйнимга илдим. Уларнинг тўлови қиёмат кунида гарданимга тушмаслиги учун ҳаммангиздан розилик сўрайман. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ҚЎШНИЖОНИМ 🎙Осиё Муҳтарова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Биласизми, ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо, қийматини пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар куни, ҳатто ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир эвазсиз, тўловсиз, беминнат  улашсакда, ҳеч қачон тугамайдиган ва камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор. Бу  ЯХШИ  СЎЗ  ва  МЕҲР. Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг... Кунингиз ва кўнглингизни яхши сўз ва меҳр безасин! ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Эр-хотин анҳор бўйида, кечки салқинда музқаймоқ еб ўтиришганда, тўсатдан бир сеҳргар пайдо бўлиб: — Истаган тилагингизни тила
Эр-хотин анҳор бўйида, кечки салқинда музқаймоқ еб ўтиришганда, тўсатдан бир сеҳргар пайдо бўлиб: — Истаган тилагингизни тиланг! - дебди Шунда хотини: — Эрим билан Гавайя оролларига саёҳат қилишни истайман! - дебди... Бирданига аёлнинг қўлларида саёҳатга иккита билет пайдо бўлиб қолибди... Эрини навбати келиб, у бироз ўйлаб, шундай дебди: — Ўзимдан 30 ёш кичик аёлга эр бўлишни истайман! Буни эшитган нафақат хотини, балки сеҳргар ҳам ҳайратга тушибди! Иложсиз эрнинг ҳам истагини амалга ошириш керак... Шунда сеҳргар...👇 Давомини ўқиб кулгудан ўзингизни тўхтата олмайсиз 🤣👇

Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган, Азизларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Шанба тонги муборак бўлсин.   Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг, қадрдон! Шанба тонгги  барчамизга  муборак булсин! Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишимизни осон ва унумли қилсин! Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳимиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA