ch
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 114 102 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 286,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 428

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 114 102 名订阅者。

根据 29 八月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -4 041,过去 24 小时变化为 -206,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 23.67%。内容发布后 24 小时内通常能获得 16.20% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 27 066 次浏览,首日通常累积 18 519 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 30

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

凭借高频更新(最新数据采集于 30 八月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

114 102
订阅者
-20624 小时
+1707
-4 04130
帖子存档
Инсон тонгга тун орқали етиб боради... Аллоҳ  ҳар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин. Аллоҳга омонатсиз, яхши дам олинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Мулоҳаза_учун СЕВГИ ВА НИКОҲ Севиб турмуш қуриш керакми, сиз нима дейсиз? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Мулоҳаза_учун Режали ва севги муҳаббат билан қурилган никоҳлар. Бир неча асрлардан бери қора халққа севги муҳаббат билан никоҳланиш кераклиги уқтириб келинмоқда. Бу иш Европа ва АҚШ да жуда оммалашиб кетган. Ҳиндистонни гапирмадим майли. Кўрсатилаётган кинолар, сериаллар, айтилаётган қўшиқлар, ёзилаётган китобларгача севги муҳаббат. Жуда маданияти чўққига чиққан (гўё) мамлакатлар фақат севги ила оила қуришмоқда. Бу никоҳлар, оилалар вақтинча, бир муддатли бўлиб қолгани хам хаммага маълум. Энди ўша мамлакатларни элиталари, аристократларини никоҳларини бир ўрганиб чиқилса хаммаси режали никоҳлар. Хис ҳаяжон, туйғуларини бир четга суриб қўйиб ақл ва режа билан оила қуришади. Ўша Британия қироллик оилалари хам ва бошқалар хам фақат режа асосида оила қуришган. Авлоди айнимаган. Хуллас қора халққа севги муҳаббат билан оила қуришни турли йўллар билан ўргатиб, ўзлари эса режали никоҳ қуришмоқда. Биз хам лаққа тушиб шуларни кўрсатган йўлидан юрдик. Бизни юртларда худди подшохлар, аристократлар каби оила қуриш режали.(эди). Ота она фарзандига қиз қидириб, суриштириб, авлодини ўрганиб, кейин совчиликка боришади. Қиз боққанлар хам келган совчиларнинг ўғилларини элакдан ўтказиб - суриштириб, маъқул бўлса қизларини беришади. Кўчада юриб дуч келгани билан топишиб кетишмайди. Афсуслар бўлсин охирги йилларда бизнинг бу маданиятимизни йўқ қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Айниқса Психологлар "Қайнона она эмас"- деган гапларидан бошланиб, қўшиқлар, кўрсатилаётган сериаллар, ёзилаётган китобларгача режали никоҳларни йўқ қилишни тарғиб қилади. Севги мухаббат билан оила қуришни ҳатто зотли хайвон ва паррандалар боқадиганлар хам қоралашар экан. Зотли от, зотли ит, зотли хўроз боқарлар зоти айнимаслиги учун фақат режали қўшишар экан. Шунинг учун хам уларни хайвон ва паррандалари қиммат ва қадрли. Дунёни кўраяпмиз от изига ит изи аралашиб кетганини. Огоҳ бўлинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ҳурматли бўйдоқлар! Уламолар совчиликни яшириш мустаҳаб эканини айтганлар. Бунинг сабаби, кўз тегиши ёки ҳасадгўй инсоннинг аралашувидан сақланишдир. Зеро, баъзи инсонлар бошқаларнинг бахтини кўра олмайдилар ва аралашиб, ушбу совчиликка путур етказишлари мумкин. Авваллари ҳам инсонлар мана шундай йўлни тутганлар. Улар никоҳ охиригача амалга ошиши учун уни эълон қилишга шошмасликка чақирганлар. Шунинг учун кимдир буни яширса, уни бошқалар койиши ёки маломат қилиши дуруст эмас. Ҳурматли бўйдоқлар, кимгадир совчи қўйсангиз (ёки қизлар турмуш қураётган бўлса), уни тўйгача ошкор қилмаганингиз маъқул. Биламан, бундай ҳолатда ўзингизга сиғмай юрасиз. Лекин хурсандчиликни яширишни ҳам ўрганинг! Ихтиёр Марғилоний •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​Манашу саволга ҳечким тўғри жавоб топа олмаяпти экан, сиз уриниб кўрингчи 🤔 Эртага кеча бўлганида бугун бугун душанба бўлар эди. Диққат савол Бугун қайси кунЖавобини билиш👇

Ажрашган аёл билан яшамоқчимисан..? 📖 Telegram.me/IBRATLI     - Асл ибрат макони

Уйланмоқчи бўлган бўйдоқ йигитларга холис тавсияларимиз 1. Фақатгина тўшакни ўйлаб уйланма! Чунки ҳайвоний хирсинг тўйиши бил
Уйланмоқчи бўлган бўйдоқ йигитларга холис тавсияларимиз 1. Фақатгина тўшакни ўйлаб уйланма! Чунки ҳайвоний хирсинг тўйиши билан хотинингдан ҳам, ҳаётдан ҳам зерикасан.  2. Оиланг бўлиши учун уйлан. Кеча-ю кундуз сенинг яхши кунингда ҳам, ёмон кунингда ҳам ҳамроҳ топиш учун уйлан.  3. Овқат, дин, сиёсат, тарих, тиббиёт, ҳисобда маслаҳатдош топиш учун уйлан. 4. Муноқашада зерикмаслик учун мабдаъда сенга шерик, фикрлашда сенга мухолиф бўлган аёлга уйлан.  5. Сенинг моддий аҳволинг уни қизиқтирмайдиган, балки сенинг ақлинг, қалбинг ва фикрлашингга қизиқадиган аёлга уйлан.  6. Сенинг орзуларингга шерик бўладиган ва уларни рўёбга чиқаришда сенга ёрдамчи бўладиган аёлга уйлан. Барча орзуларингни чиппакка чиқарадиган, ёшлигингни зое қиладиганга эмас.  7. Ҳаммасидан олдин уйланишга бўлган назарингни ўзгартир. Ҳайвоний истакларинг сендан ғолиб бўлишига йўл қўйма. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

УМРИМНИНГ ҚОТИЛИ..😱 (Ёхуд бевақт хазон бўлган ёшлик) Шаҳарни чеккасида машинада ўтирган йигит билан қизни Милиция кўриб қолади. ​— Нима қилябсизлар бу ерда? — дейди Милиция ходими. — Унаштирилган йигитим билан гаплашиб ўтиргандик, — деб қиз қўрққанидан ёлғон гапиради. ​Милиция ходими "хўп" деб кетади, лекин шубҳалангани учун уларнинг машинасини узоқдан кузатувга олишади. Орадан 10 дақиқа ўтиб, машина ичида содир бўлган воқеани кўрган милиция ходимлари даҳшатдан ёка ушлашади... 😢​Давоми сиз ўйлаганданда қўрқинчли. Кўриб шокка тушасиз

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...яхши муҳитдан яхши аёл) танлангиз. Чунки ирқ (насл) риёкор бўлади», деганлар. Ибн Можа ривояти •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЯХШИ МУҲИТДАН ЯХШИ АЁЛ ТАНЛАНГИЗ... Фарзандларнинг ақл-заковатидан тортиб жисмоний ва руҳий ҳолатига қадар қандай шаклланиши кўпроқ онага – аёлга, унинг наслига, генларида қандай ахборотлар ташиётганига, олган тарбиясига, билим ва эътиқод даражасига, ақлий салоҳиятига, заковатига, хатти-ҳаракатларига, ахлоқига, хулқ-атворига, ниятларига боғлиқдир. Жинсни белгиловчи 2та хромосома бор. Бу икки хромосома эркакларда «XY», аёлларда «XX» дейилади. Яратган Раббимиз томонидан Y хромосомада эркаклик генлари, Х хромосомада эса аёллик генлари мужассам этилган. Аниқланишича, эркак хромосомаси ‒ Y хромосома ўзида деярли ҳеч қандай маълумот ташимайди. Унинг асосий вазифаси баъзи ирсий маълумотларни “блокировка” қилиш, яъни у наслдан наслга ўтиб келаётган маълум бир маълумотларни яширин ҳолатда сақланишини таъминлайди. Бошқача айтганда, тормозлайди. Янаям соддароқ тушунтирадиган бўлсам, отанинг хромосомаси келажак авлодлар геномига унчалик катта ҳисса қўшмайди, яъни у фаолликда аёл хромосомаси ‒ Х хромосомага тенглаша олмайди. Х хромосома кўплаб ҳаётий генларни ўз ичига олади ва катта ҳажмдаги маълумотларни ташийди. Шунингдек, у ақлий салоҳият учун, яъни тиниқ хотира учун, аниқ ва тўғри фикрлаш учун, режалаштириш учун, нутқ учун, тафаккур учун жавобгардир. Тўғри, инсоннинг ақлий салоҳияти юз фоиз генга боғлиқ эмас. Унинг ташқи шароитларга боғлиқ жиҳатлари ҳам кўп. Аммо, ақлий салоҳиятнинг болага 60-70, баъзи ҳолларда 80 фоизгача онадан ўтиши бир неча юзлаб тадқиқотлар асосида илмий далилланган. Динимизда ҳам уйланиладиган қиз-аёлнинг тоза насл-насабли бўлишига алоҳида эътибор бериш лозимлиги бежизга таъкидланмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёмон шароитда етиштирилган гўзал аёллардан сизни эҳтиёт қиламан», (Дориқутний ривояти) деганлари айтилади. Яна у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...(яхши муҳитдан яхши аёл) танлангиз. Чунки ирқ (насл) риёкор бўлади», деганлар. (Ибн Можа ривояти). Швециядаги Молекуляр биология институтининг олимлари эрига ҳатто хаёлида хиёнат қилган аёлнинг (миясида ўша хаёл туфайли содир бўлган ўзгаришлар сабаб) ўз отасига руҳан бегона бўлган фарзандларни дунёга келтиришини илман исботлаганлар. Бу айтганларим ‒ нейро генетикадаги далилларнинг юздан бири, холос... Дилфуза Комил •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Чойҳонада бир бола ишларкан, бир йигит, дам кўк чой дам қараса қора чой деб айтгани айтган, эди.🤨 Нега ундай жинни қилаётганини кўрган дўстлари, сабабини энди тушунишди🙁. У бола... Оҳиригача кўрсангиз билиб олас. Давоми👇

Ҳаётимиздаги инсонларни ҳар бирининг ўз ўрни бор... Кимдир ҳаёлларимизда... Кимдир дуоларимизда... Кимдир қалбимизда... Кимни
Ҳаётимиздаги инсонларни ҳар бирининг ўз ўрни бор... Кимдир ҳаёлларимизда... Кимдир дуоларимизда... Кимдир қалбимизда... Кимнингдир эса уч карра омади келган...🥰 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Тўтичаларнинг жуфт танлаш ҳикмати ва инсонларга ибрат Хўжайним билан бирга тўтичалар сотиб олдик. Уларни қандай боқиш, нима овқат бериш ва қандай парвариш қилиш кераклигини ўрганиш учун YouTube устозга мурожаат қилдик. У ерда биз учун янги ва ҳайратланарли маълумотларга дуч келдик. Устознинг сўзларига кўра, тўтичаларнинг жуфт танлаши жуда муҳим экан. Агар улар ўзлари жуфт танлаб, бир-бирларига мойиллик билдирсалар, муносабатлари мустаҳкам бўлади ва соғлом насл қолдиради. Аммо агар мажбуран жуфтлаштирилса, уларнинг муносабатларида совуқлик бўлади ва натижада заиф ва сифатсиз болалар дунёга келади. Бу гап мени чуқур ўйга толдирди. Бир-бирини яхши кўрган ва бир-бирига мойил бўлган жуфтлар ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириб, соғлом авлод тарбиялайдилар. Бу фақат қушлар учунгина эмас, балки инсонлар учун ҳам жуда долзарб ҳақиқатдир. Инсон ҳам ўз қалбига яқин, руҳан тушунадиган ва муҳаббат қўядиган жуфтни танлаши керак. Чунки мажбурий ёки фақат ташқи омилларга асосланган никоҳлар кўпинча нотўғри муносабатларга, кўнгилсизликларга ва айрим ҳолларда муваффақиятсиз оилавий ҳаётга олиб келади. Аллоҳ таоло ҳар бир мавжудотга табиий равишда жуфт танлаш ҳиссини берган. Шунинг учун ҳар бир инсон ўз жуфтига муҳаббат ва ҳамжиҳатлик билан ёндашиши, қалбидан жой олган инсон билан ҳаёт кечириши керак. Чунки ҳақиқий бахт – қалбларнинг бир-бирига тўғри келиши ва бир-бирини тушунишидадир. Сиз бу ҳақида нима деб ўйлайсиз? Ҳаётда шундай мисолларга дуч келганмисиз? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Савол Инсоннинг ўлганидан кейин хам хеч қачон ухламайдиган аъзоси хақида эшитганмисиз ❓ Нима деб ўйлайсиз, у қайси аъзо❓ Юрак 🫀 Қулоқ 👂 Мия 🧠 Жавобини билиб олинг👇

Желаю, чтобы всю вашу жизнь вас окружали такие же люди, как и вы! Бутун ҳаётингиз давомида сиз каби инсонлар сизни ўраб туриш
Желаю, чтобы всю вашу жизнь вас окружали такие же люди, как и вы! Бутун ҳаётингиз давомида сиз каби инсонлар сизни ўраб туришини тилайман! 🌱 Инсон қандай бўлса, кўпинча атрофига ҳам шундай одамлар жамланади. Меҳрибон инсон — меҳрибонларга, самимий инсон — самимийларга дуч келади. Сиз қандай нур сочсангиз, ҳаётингизга ҳам ўша нур қайтиб келади. Аввало ўзингизни гўзал қилинг… Қалбингизни пок сақланг… Шунда атрофингиз ҳам айнан сиз каби гўзал инсонлар билан тўлади… 🌸 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

СЕНИ СЕВАМАН, ҲАЁТ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Энг гўзал инсон бу : Кўнгли тоза, қалби пок, ҳеч кимни ёмон кўрмайдиган, ҳеч кимга ҳасад қилмайдиган, кечиримли, ва бошкаларга нисбатан кек сақламайдиган, ҳамиша дилларни яшнатиб, қалбларга севги муҳаббатни экиб юрадиган инсондир....!!! 🌱 Сиз ҳам шундай яхши инсонларнинг бирисиз, чунки бу ҳусуятлар сизда ҳам бор... Хайрли кун, Хазрати инсон... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🧠 Миянгизни синаб кўринг: Бу расмда неча киши юзи яширинган? ​Бу оддий расм эмас, балки ҳақиқий интеллектуал тест! 🧐 ​Қаранг-чи, табиат манзарасида яширинган инсон юзларини топа оласизми? — 95% инсонлар фақат 3-4 тасини кўришади. — Ҳақиқий кузатувчилар эса барчасини топа олишади! ​🔍 Шарт: Расмга диққат билан қаранг. ​👇 Расимда нечтасини инсон юзини санадингиз?

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Сешанба тонги муборак бўлсин. Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ! Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин! Ушбу тонгда қилган барча дуо - ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин! Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин! Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, Азизлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA