ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 118 668 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 276,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 438 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 118 668 名订阅者。
根据 09 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -566,过去 24 小时变化为 235,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 28.53%。内容发布后 24 小时内通常能获得 19.43% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 33 839 次浏览,首日通常累积 23 043 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 38。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 10 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
118 668
订阅者
+23524 小时
+1 7667 天
-56630 天
帖子存档
118 659
АДАШГАН ХАБАР...
— Бу уйда тинчлик бўлмайди ўзи, ҳой бола, нимага пойабзалга шампунь суртиб ювасан, ота-онангнинг шампунь заводи борми? — қайнонамнинг овози болаларникига қўшилиб кетди. Яна бир ёқда эрим, буларнинг оёқ кийимини ўзига ювдирмай, ўзинг ювгин, деб танбеҳ бераркан, унинг овозига чақалоғимнинг йиғиси уланиб кетди. Йўқ, бу аҳволда жинни бўлиб қолиш ҳеч гапмас. Ҳамма иш ҳам менга, норозилиг-у, алам ҳам менга. Болаларни ухлатиб, кир-чирни ювгунимча ярим кеча бўлди. Тунги сукунатни қўл телефонимга келган хабарнинг овози бузди. Ярим кечада ким менга хабар ёзди экан, ёки яна бемаъни рекламалардир-да , деб ҳафсаласизлик билан хабарни ўқий бошладим.
“ Жума Айёмингиз билан, опажон. Бу дунёнинг тугамас ташвишлари олдида таслим бўлмай, кулишга куч топиб юрибсизми? Аслида, байрамдан бошқа вақтда сизни йўқламайдиган мендек ношуд укангиздан қанча хафа бўлсангиз, шунча кам. Жиянларим ҳам катта бўлиб қолишгандир? Узоқда бўлсам ҳам, кўнглим сизда. Байрам сизга жамики яхшиликларни олиб келсин... Мен сизга бир сирни айтайми? Аслида, сизнинг, уйда ҳамма яхши, поччанг мени ер-у кўкка ишонмайди, қайнонам ҳам қизидек кўради, деган ёлғонларингизни соғиндим. Бу ерда эса, ҳамма рост гапиради. Қанийди, опагинамга ўхшаб чиройли алдашни биладиган биттагина одам бўлса эди, деб ўртаниб кетаман. Ёлғонларингиз тугамасин, опа, ҳаётнинг фақат яхшилигини айтадиган ёлғонларингизнинг хумори тутганида, сизга етиб боролмаётганим алам қилади. Ҳар урганида жигарларини эслаб ёнадиган юрагингизга улкан матонат тилаб қолувчи укангиз”.
Негалигини билмайман, аммо кўзимдан ёш чиқиб кетди. Балки укамни соғинганим учундир. Кейин рақамга қарадим. Мутлақо нотаниш. Бу хат балки бегонаникидир. Лекин шу тобда, шу хат менга ўзим анчадан бери кутаётган далдани бера олганди. Эртасига рақам эгасига хат ёзиб, кимсиз, деб сўрадим.
“Кечирасиз, янглишиб, сизга жўнатибман” деган жавоб келди. Мен эса, “тез-тез янглишиб туринг, ука” деб жавоб юбордим. Сени юпатса, ярим кўнглингга малҳам бўлолса, ўша сўз эгаси омон бўлсин, деб юбораркансан. Эҳтимол, ўша вақтда бирор қимматбаҳо буюм ҳам айни ўша нотаниш кимсанинг юпанч бериб ёзган табрикномаси ўрнини тўлдиролмасди.
Сиз ҳам яқинларингизни бориб кўришга вақт тополмаяпсизми? Унда бир энлик хат ёзинг, у хам ўзининг ёлғиз эмаслигини сезсин, ҳаётида сиздек меҳрибони борлигини икки оғиз гап билан шундай етказингки, сўзнинг улкан қудратини у ҳам ҳис қилсин!!!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 659
АЛЛОҲИМ СЕН БИЛАСАН, УЛАР БИЛМАЙДИ...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 659
ТУГАНМАС МЕРОС:
° Бир оилада яшаётган ака-ука, опа-сингилларнинг гўзал тарбияси уларнинг давомчилари бўлмиш - ўз зурриётларида ҳам намоён бўлиши билан белгиланади. Зотан, аждодлардан авлодларга қоладиган меросларнинг аълоси, бу - ўзаро аҳиллик, бир-бирларига беғараз дўстлик, меҳр-оқибатли бўлиш каби инсонийлик фазилатларидир...
МОҲИЯТГА НАЗАР:
° Ойнинг ўзи эмас, балки тарқатаётган зиёси нафис, ҳайратланарли бўлганидек, қобил фарзанднинг хулқ-атвори уни янада севимли, ақлли қилиб кўрсатади.
ОТА-ОНА НАЗАРИ ХОСИЯТИ:
• Одамларга қилган яхшиликларинг учун улар сени мақташяпти - бу ота-онанг ибрати ҳосиласи;
• Кўчада кетаётиб, ногаҳон қалқиб кетиб, ерга йиқилдинг - ота-онангни ранжитганинг натижаси;
• Фарзандлар камолини кўраяпсан - ота-онангнинг Яратганга илтижолари ижобати;
• ... Умуман, борсан, тириксан, бу ҳам ул муборак зотларнинг дуоси баракотидандир...
«Фарзанднома» китобидан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 659
❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! 🧐
Агар расмда ҚАРИЯ КАМПИРНИ КЎРГАН бўлсангиз, унда сиз аллақачон пенсияга чиқиб ишдан бўшаб дам оладиган вақтингиз келибди
Зеҳнингизни бир текшириб кўришни айни вақти ⏰
🤯 Расмда аслида нима яширинганини кўриб, ҳушингиздан кетиб қолишингиз ҳеч гап эмас!👇🏻
Аслида бу расмда...
118 659
ҚИЗЛАРИМНИ ХАФА
ҚИЛМАГИН, ТАҚДИР...
Тўрт қизи бор Она нидоси...
Эшитинг, фақат йиғламанг...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 659
ДИЛ ОҒРИҒИ
Қизлик уй бозор. Шоҳ ҳам келади, гадо ҳам. Ноила бўй етганда ҳам "остонани супурувчилар" сони бисъёр бўлди. Сабаб ҳам ҳар доимги сабаб: Ноила оқила, чаққон, боз устига чиройли ҳам эди.
Ота-она бунақа вақтда шошилиб қолар экан. Бир қарорга келиш жуда маъсулиятли. Умр савдоси ахир. Совчилар эса ҳар турфа кишилар.
Бир куни эса... Бир куни қўшни маҳаллалик Соли соқовнинг ўғлига сўраб совчилар келди. Ота томонидан дангал "Йўқ!" жавоби айтилди. Совчилар ҳам биттада бўш келадиган хилидан эмас экан. Иккинчи марта яна келишди... ва келганларига минг пушаймон ейишди. Гарчи куёвликка номзод йигит ўқимишли, яхши касбни эгаллаган бўлса-да, бу тарозининг оғир палласини боса олмади:
- Менинг соқов хонадонига берадиган қизим йўқ, - гапни шарт кесди ота.
Ота сўзида турди. Қизини тагли-тугли оилага келинликка берди.
Ота бир умр пушаймон бўлиб яшади. Уч набиралик бўлган ота, набираларини хар бағрига босиб суйганда ич-ичидан эзилади. У набираларининг ҳеч бири "Бобожон" деб эркаланмаслигидан куяди.
Қандай эркалансин? Уччови ҳам безабон бўлса...
Астахфируллоҳ.... Тилга эхтиёт бўлинг. Гохида ноҳақ айблов ёки ноҳақ айтилган сўз, қарғиш ва дуоибад каби ўзингизга қайтиши мумкин...
Ибрат учун яқинларга юборинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 659
Тунги соат 01:55 дан 02:00
га ўтар кечаси ҳамма ширин уйқуда. Бирдан ювиниш хонасидан қандайдир овозлар эшитила бошлади, аввалига хеч ким эшитмади, кегин ота ўрнидан туриб, ювиниш хонаси томон кетди. Орадан 15 минут вақт ўтди, ота қайтиб чиқмади. Бундан ҳавотирга тушган рафиқа ҳам ювиниш хонаси томон кетди. Орадан анча вақт ўтди, иккаласи ҳам қайтмади.
Бундан ҳавотирланган катта ўғил ҳам ювиниш хонасига кириб кетиб қайтиб чиқмади. Шунда кичкина ўғил нима қилишини билмай у ҳам ювиниш хонасига аста яқинлашиб эшикдан қараган эди не кўз билан кўрсинки..😳
ДАВОМИ👇
118 659
ЎЗИМДАН ЎТГАНИН
ЎЗИМ БИЛАМАН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 659
МЕН АЙБДОРМАН !
— Биз инсонларнинг қисматимиз турлича яратилган. Севимли газетамнинг «Турмуш» саҳифасида ҳар хил тақдирлар ҳақида ўқийман. Ишонсангиз, ҳар бир дардли қалбнинг ноласини ўқиб, кўзимга ёш келади. Билмадим, эҳтимол, менинг бу таъсирчан феъл-атворим ўзимга фақат зарардир.
Онам раҳматлининг ҳам кўнгли шундай бўш эди. Биз жуда ночор аҳволда яшар эдик. Ақлимни танибманки, ота-онам даладан бери келмас, арзимас нарсалардан ҳам жуда хурсанд бўлардик. Турмушга чиқиш пайтим келганида, мени бир одамга узатишди. У пайтлар ҳозиргидай аввал обдан телефонда гаплашиб, бир-бирини ўрганиб, сўнг оила қуриш деган вазиятлар қаёқда дейсиз?! Қолаверса, қишлоқ жой, одамлар гап қилади, деб ҳам икки мартагина учрашиб, тўйни ўтказиб юборганмиз. Билмадим, эҳтимол, энг катта хатом айнан шу ерда бошлангандир. Сабаби, мен эримнинг ички руҳиятини, қандай одамлигини заррача тушунмай оила қурганман. У билан деярли гаплашмас, бизни ўртада боғлаб турадиган ҳеч нарса йўқ эди. Мен турмуш қуриш, аслида, шундай бўлса керак, деб нолимасдан яшаб юравердим. Бироқ фарзандим туғилгач, эрим менга умуман қиё боқмай қўйди.
Кунларнинг бирида шаҳарга кетди-ю, шу билан қишлоққа қайтмади. Бу давр ичида ўзимдан нима ўтганини ўзим биламан. Қўлимдаги қизалоғим билан қайнопаларим зуғумига базўр чидардим. Табиатан ҳамма нарсага кўникиб кетаверадиган, ўз ҳақини ҳам сўрамайдиган тоифага кирганим учунми, мени ҳамма осонгина янчиб ўтарди. Бир куни эримнинг шаҳарда ёши каттароқ жувонга уйланиб олгани ҳақидаги хабарини эшитдим. Ана ўша пайт эримни жуда яхши кўришимни тушундим. Эҳтимол, ҳаёти давомида ҳеч бир эркакни яқинроқдан кўрмаган қиз учун бу севги бўлиб туюлгандир. Балки, кўз очиб кўрган инсонимни бошқа аёлга бериб қўйишни истамагандирман. Хуллас, қизимни олиб шаҳарга қандай учиб борганим ўзимга аён. Бир амаллаб эримнинг манзилини топдим ҳам. Ўша куни эрим мени қўлимдаги қизим билан жала қуйиб турганига қарамай, кўчага ҳайдаб юборди. Баъзан ўйлаб қоламан, инсонлар қандай қилиб бунчалик ваҳший бўлиши мумкин?! «Наҳотки, қизига раҳми келмади?» деб ўйлайвериб эсим кетган. Ёмғирда эримнинг кўп қаватли уйи олдида турганим кечагидак ёдимда. Ўшанда дилим шу қадар оғриганки! Бир ёшли қизимни бағримга босиб, эримни қарғадим! Шунчалик қарғадимки, бақириб-бақириб, хўрлигим келиб қарғадим. Эрим эса деразаси пардаларини ёпиб, чироғини ўчирди. Уйга қандай етиб келганимни ҳам ғира-шира эслайман, холос. Бир ҳафта ўтар-ўтмас эса қизалоғим баданида оқ доғлар пайдо бўлди. Бунга эса менинг қарғишим сабаб! «Қарғишнинг икки учи бўлади. Бири, албатта, ўзингга уради», деган гапга жуда ишонаман. Балки, менинг ҳам қарғишим ўша пайт боламга урганмикин?.. Ҳозир қизимнинг бўйи етиб маликага айланган. Аммо унинг оқ доғлари… Мен нотавон бу ҳолатда ўзимни айблайвераман. Чунки мен айбдорман!..
Мохигул Диёрхужаева.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 659
Тилингизга, ундан чиқадиган сўзингизга эҳтиёт бўлинг. Аллоҳ Таъоло инсоннинг оғзидан чиқадиган сўзни хурмат кучини юксак қилди.
Бир оғиз "Қабул қилдим" дейиш билан ўзига харом бўлган номаҳрам аёлни ҳалол қилиб беради. Биргина сўз "Талоқ" дейиш билан ана шу ҳалол аёл харомга айланади...
Бир оғизгина сўзнинг хурмати бўлса, шунчалик бўлар...
Аллоҳ хурмат-кучини юксак қўйган сўзимиз хулқимизда намоён бўлсин. Бунинг масъулияти катта, ҳисоби оғир.
Фозил Муслим
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 659
СУЯКСИЗ ТИЛ
Бир отахон далада бог яратаман деб кучат утказарди ерга. Бир ёшрок эркак келиб.
- Отахон ёшингиз анчага бориб колибди. Нима киласиз уриниб. Хали кучатларни меваларидан ейиш насиб киладими йукми?
- Ундай деманг углим Худо хохласа ермизам. Емасак мендан кейинги авлод еб дуо килар.
- Агар шу мевалардан есангиз хотиним талок булсин дебди.
- Хай хай болам ундай деманг. Ёмон булади.
Халиги одам индамай кетиб колибди.
Орадан бир неча йил утиб, халиги йуловчи уша бог олдидан утиб кетаётиб бокка кирибди. Мевалар пишиб ётарди. Отахон таниб дастурхонга таклиф килибди. Мевалардан узиб келибди.
Лекин узи мевалардан емабди.
- Отахон нега узингиз мева емадингиз? деб сурабди йуловчи йигит.
- Агар мен шу мевалардан есам сизни хотинингиз талок булади. Шунинг учун бу богни мевасидан умуман тотнайман дебди отахон.
Йуловчи йигит уша пайтдаги айткан гапидан пушаймон еб ер чизиб колибди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 659
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу шундай деганлар:
«Аллоҳ таоло тилни шу қадар мустаҳкам қўрғон билан ўрадики, бошқа бирорта аъзо бунчалик мустаҳкам муҳофаза қилинмаган. Тилнинг олдида ўттиз иккита тиш саф тортган, тишларнинг ортидан иккита лаб ёпилган, ичкарида тилнинг усти кичик тилча билан қопланган, ундан ичкарида эса қалб туради. Шундай экан, бу маҳбусни қочириб юборма. Тилнинг офатидан сақлана олишингга ишонч ҳосил қилсанггина уни эркин қўйишинг мумкин».
«Унвонул баён» китобидан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 659
ЯХШИ ОДАМ
БЎЛОЛМАСАМ НЕ ҚИЛАЙ
🎙Наргиза Азизова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 659
ЯХШИ ОДАМ
БЎЛОЛМАСАМ НЕ ҚИЛАЙ...
🎙Наргиза Азизова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 659
ЯХШИ НИЯТ
"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради".
• Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.
Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди. Инсон уддалай олмаса-да, яхши ва гўзал ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак. Яхши ният ва эзгу мақсадлар мўминни абадий жаннатга сазовор этади. Нияти покларга жаннат ато қилсин!
ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 659
Сирдарёда эркак ўз оиласини уйқуда заҳарлаб ўлдирди…
Эрталаб эса унинг телефонида топилган аудио ҳаммани даҳшатга солди‼️
Кеча кечқурун содир бўлган воқеа барчага шок бўлди:
🔹 Эркак хотини ва фарзандларини заҳарлаб ўлдирган…
🔹 Ўзи эса ўша ерда ўзини осган ҳолда топилган…
🔹 Эртаси куни унинг телефонидан топилган аудио ёзувни эшитганлар э воҳ дея ҳушидан кетти!
Аудиода қуйидаги сўзлар бор эди: Аслида мен уларни.....
👉Давомини ўқиш
118 659
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Пайшанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 659
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 659
Ҳар зулматнинг ортида нур, ҳар туннинг ортида тонг ва ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир.
Умидингиз сўнмасин, қадрдон,
яхши дам олинг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
118 659
НОЛИДИНГИЗМИ, ДЎСТИМ?
Шукр қилинг...
🎙Сардор Рахмхон
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
