ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 039 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 039 名订阅者。

根据 26 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 103,过去 24 小时变化为 -417,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.76%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.86% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 906 次浏览,首日通常累积 19 885 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 36。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

111 140
订阅者
-41724 小时
+1657 天
-2 10330 天
帖子存档
Айниқса ёши катталар учун! БАРЧА ТУРДАГИ БЎҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ҚОЛДИРАДИГАН СУПЕР ИШОНЧЛИ ВОСИТА! (Батафсил малумот олиш учун пас
Айниқса ёши катталар учун! БАРЧА ТУРДАГИ БЎҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ҚОЛДИРАДИГАН СУПЕР ИШОНЧЛИ ВОСИТА!
(Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг)
👉🏼 http://dexpress24.tilda.ws/snake/sss 👉🏼 http://dexpress24.tilda.ws/snake/sss
(Купчиликнинг илтимосига биноан)
ОТЗЫВЛАР👉 https://t.me/snekeoils
14 12月 2024, 23:50
16 12月 2024, ~09:42

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 12月 2024, 21:10

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 12月 2024, 19:53

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин! Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз. Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 12月 2024, 11:01

ХАЙРЛИ КЕЧ! Тунингиз осуда ўтсин! ✍️Эркин Вохидов 🎙️Рамзиддин Эгамбердиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 12月 2024, 11:01

ОТАМ ХАЁТ, ОТАМ ДУОДА Биласанми, ғаним, нега кучинг кам, Менга қарши ожиз барча ўчинг ҳам. Тош отганинг сайин бағрим мустаҳкам, Элда азиздурман, қадрим зиёда - Чунки Отам ҳаёт, Отам дуода. Яшаб, билдим - молу, дунё - қўл кири, Ёр ҳам, фарзандлар ҳам йигит тақдири. Омадимнинг эса бордир бир сири, Уни бир жумлада этгум ифода - "Менинг Отам ҳаёт, Отам дуода." Парвога илмасман бор ила йўқни, Кулиб суғураман юракдан ўқни. Йўлим давом этар, боссам ҳам чўғни, Насиб этди менга метин ирода, Сабаб - Отам ҳаёт, Отам дуода. Ўлим ҳақдир, аммо мендан чекинар, Олам ёмонлиги мендан бекинар. Қалбимга парилар севиб тегинар, Нечун десам кўнглим ёшу, навода, Билдим, Отам ҳаёт, Отам дуода. Падар розилиги - чашмайи иймон, Хизматида бўлмоқ - шарафли имкон. Бобур айтар: менман беармон инсон, Бундан ҳам ортиқ бахт борми дунёда - Шукур, Отам ҳаёт, Отам дуода! БОБУР БОБОМУРОД •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
14 12月 2024, 10:46

ЯШАШ МЕЗОНЛАРИ: АВВАЛ ВА ҲОЗИР ▪️Олдинлари одамлар бир-бирининг ёнига шунчаки, иши бўлмаса ҳам гурунглашиш учун бораверарди. Ҳозир гурунгга вақт йўқ. Иши бўлмаса, биров-бировга қўнғироқ қилиши ҳам амримаҳол. ▪️Олдинлари кимдир раҳбар бўлиб тайинланса, ўша кишини таниган-танимаган одамлар ғойибона "Жуда яхши, халқпарвар одам дейишаяпти. Худо назар қилган киши экан-да. Бўлмаса катта бўлармиди?", деб яхши гумон қилишарди. Ҳозир эса энди иш бошлаётган раҳбарнинг ёмон жиҳатини топишга уриниш урфга кириб бораяпти. ▪️Олдинлари муаллимлар болани уришса, ота-онаси ҳам муаллимни ёқлаб, фарзандига танбеҳ берар, ҳатто тарсаки ҳам туширарди. "Муаллим хато гапирмайди, тўғри қилибди" дейишар ва "Устознинг урган жойи қиёматда куймасмиш" дея матал ҳам айтиб қўярдилар. Ҳозир эса бирор муаллим фарзандимизни уришиб қўйса, уни судга беришгача бораяпмиз. ▪️Олдинлари бирор киши ким биландир кўришиши керак бўлса, у билан бир ой олдин аҳдлашиб қўйса бас, ўша манзилга айтилган вақтда борар эди. Ҳозир телефонда юз марта келишилгандан кейин ҳам бирор нарса тўғри келмай қолиб, ваъдалар бузилаяпти. ▪️Олдинлари одамларнинг сони кам эди, орзулар катта ва кўп эди. Ҳозир эса аҳоли кўп, аммо орзулар майдалашиб қолди. ▪️Олдинлари  яшаш учун яшардилар. Ҳозир эса пул топиш учун ишлашаяпти. Одамлардек яшаш эса урфдан қолаяпти. Шодмонқул САЛОМ. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 12月 2024, 10:02

❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! 🧐 Агар расмда ҚАРИЯ КАМПИРНИ КЎРГАН бўлсангиз, унда сиз аллақачон пенсияга чиқиб и
❗️Аввал расмни кўриб, кейин матнни ўқинг! 🧐 Агар расмда ҚАРИЯ КАМПИРНИ КЎРГАН бўлсангиз, унда сиз аллақачон пенсияга чиқиб ишдан бўшаб дам оладиган вақтингиз келибди Зеҳнингизни бир текшириб кўришни айни вақти ⏰ 🤯 Расмда аслида нима яширинганини кўриб, ҳушингиздан кетиб қолишингиз ҳеч гап эмас!👇🏻 Аслида бу расмда...
14 12月 2024, 09:50
15 12月 2024, ~09:23

МУЛОҲАЗА УЧУН МАВЗУ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 12月 2024, 05:40

​​ИДИШ  ИСТИҒФОР  АЙТАДИ Раҳматли бобом ва бувим бизникига меҳмонга келишса, ҳар таомланиб бўлганимиздан сўнг, бизларга ўрнак бўлиб, косаларига чой солиб чайиб ичиб, ялаб қўйишар эди ва бизга ҳам шуни тавсия қилар эдилар. Бир гал улардан бунинг сабабини сўраганимда, бобом раҳматли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг қуйидаги муборак икки ҳадисларини айтиб берган эди: 1. Нубайшатул Хайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бирор идишдан таомланиб, сўнг уни ялаб тозалаб қўйса, идиш унинг ҳақига мағфират сўрайди” дедилар (Имом Термизий ривояти); 2. «Киши овқат идишини ялаб қўйса, идиш унга истиғфор айтиб: “Аллоҳим! Мени шайтон қўлидан озод қилгани каби уни дўзахдан озод қилгин” дейди», дейилган ("Жомеул аҳодис"). Айримлар: "Идиш ҳам истиғфор айтадми?" дейиши мумкин. Саҳобалар ўз қулоқлари билан овқатнинг тасбеҳ айтаётганини эшитганларида шубҳаланмаганларидек, идиш эгаси ҳақига истиғфор айтишида ҳам гумон бўлиши мумкин эмас! Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ Ҳофиз Ироқий раҳматуллоҳи алайҳдан қуйидагиларни нақл қилади: “Аллоҳ таоло овқат идишига алоҳида имтиёз ва нутқ пайдо қилган. Шу имтиёз ила идиш мағфират сўраб дуо қилади”. Идиш-товоқлардан фойдаланишда овқатланиб бўлгач, идишни ялашни ҳикмати борлигини ўшанда билиб олганман ва шундан бери мен ҳам бунга амал қиламан. Хозирги кунда бу гўзал одат унутилаёзгандек. Зеро унутилаётган суннатлар замирида улкан ҳикматлар яширинган. Зайнаб НОСИРОВА. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 12月 2024, 05:14

Теша тегмаган савол..⁉️ НИМА СИНСА ИШЛАТИЛАДИ...? Саволни группага хам юборинг ва яқинларингизни ҳам бошини қотиринг 😅 Жавоби 👇
14 12月 2024, 04:59
15 12月 2024, ~06:30

КЕЛ ЯШАЙЛИК УЛАШИБ МЕҲР Мен бўлмасман, балки эртага... 🎙Тахмина •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 12月 2024, 01:03

14 12月 2024, 00:14

14 12月 2024, 00:13
14 12月 2024, ~00:14

КЎНГИЛ ИМОРАТИ Кўнглимга меҳрдан солдим иморат, Деворлари севги, ишқдан иборат, Устунлари Вафо, Садоқат эрур, Тўсинлари Бахтдан, Нафосат эрур. Ғиштлари Қувончдан, бирдек урилган, Зинаси Ишончдан, маҳкам қурилган. Эшиги зиёдан, нақшларга тўлди, Пойдевори эса Муҳаббат бўлди. Томига ҳисларим чимдек босилган, Исмингиз тоқига ўйиб ёзилган. Остонаси Сабр, ҳовлиси Қадр, Келинг, бу кошона сизга мунтазир... 😊 Кун хайрли бўлсин, Азизлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 12月 2024, 00:00
14 12月 2024, ~00:14

#Биласизми "МАРҲАБО" сўзининг маъносини биласизми? Унинг жуда қизиқ ва хуш маъноси бор эмиш. "Марҳабо" aсли форсча сўз бўлиб, "Мендан сенга зарар етмайди" деган маънони билдирар экан. Буни билганимдан кейин ташриф буюрган кишиларга "МАРҲАБО" дейиш мен учун яна-да мароқли бўлмоқда! Ушбу номани ўқиётган Сиз - қадрдонларга ҳам МАРҲАБО!.. 💐😊 Биздан Сизга зарар етмагай! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• @ibratli_dunyo 👈 груҳи, Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 12月 2024, 22:30

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
13 12月 2024, 20:50

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг, қадрдон! Шанба тонгги барчамизга муборак булсин! Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишимизни осон ва унумли қилсин! Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳимиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 12月 2024, 19:50

Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!         Хайрли тун, қадрдон...     Тунингиз  осуда   ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 12月 2024, 11:02

ИККИ ДЎСТ Тарихнинг қайсидир саҳифасида икки дўст бўлган экан. Иккаласи бир жойда таҳсил олиб, илм-маърифатда маълум даражага етибдилар. Олим бўлиб етишибдилар. Аммо, улар икки хил йўлни танлабди. Биринчи дўст таркидунёчиликни ихтиёр қилибди. Тоғларга чиқиб кетиб, кечаларини ибодат, зикр, Қуръон қироати билан, кундузларини рўза билан ўтказишни бошлабди. Бутун борлиғини Аллоҳга бағишлабди. Иккинчи қаҳрамонимиз эса илмини халққа етказиш учун ваъз-насихат қилибди, шогирдлар етиштирибди. Оила қурибди, касб-ҳунар қилиб бойлик тўплабди. Катта боғ, масжидлар, мадрасалар қурдирибди. Халққа соф ислом таълимотларини етказиш билан умрини ўтказибди. Аҳли солиҳ фарзандлар тарбиялаб, юзлаб шогирдларни камолга етказибди. Орадан йиллар ўтибди... Таркидунё қилган қаҳрамонимиз, асли шариат таркидунё қилишга тарғиб қилмаган бўлса ҳам, қалбидаги мустаҳкам эътиқоди ва Аллоҳга бўлган ишқи туфайли авлиёлик даражаларини топибди. Хатто, қушлар тилини тушунадиган кароматга эга бўлибди. Бир куни зикр қилиб ўтирса, иккита қуш гаплашаётгани қулоғига чалинибди. Улар бир-бирига, мана бу авлиёнинг бир дўсти бўлар эди ўша олим вафот этибди, дейишаётган экан. Бу хабарни эшитиб махзун бўлган авлиё унинг қишлоғи томон йўлга тушди. Йўлда ўзини ўзи койиб борар эди, у бола-чақасидан ошиниб келолмагандир, нега мен бир бора ҳол-аҳвол сўраб зиёрат қилиб қўймадим?! Энди ҳеч бўлмаса аҳли оиласига таъзия билдириб қўяй, деди. Қишлоқда бир катта боғга кўзи тушди. Бу кимники, деган саволга, фалон олимники, кеча ул зот вафот қилдилар, деб жавоб қилишди. Намоз учун масжидга кирди. Бутун жамоат ул зотни ҳаққига дуолар, таҳлиллар айтаётган эди. Мадрасаларни ҳали кўрмаган экан, кириб кўрди. Юзлаб, минглаб шогирдлар ул зотга бағишлаб хатми Қуръонлар қилмоқда. Ниҳоят дўстининг уйига борди. Фарзандлари ва аҳллари ҳам такбир-таҳлил, хатми Қуръонлар билан банд. Вафот қилган дўстининг ҳаққига қилинаётган дуолар, хатмлар тинмас эди. Ул зотдан моддий ва маънавий яхшиликлар кўрган қанча-қанча инсонлар у кишига бағишлаб эҳсон ва дуои хайрлар қилмоқда. Бу ҳолатни кўрган авлиё зот одамларга шундай хитоб қилибди: Огоҳ бўлинг, ибрат олинг! Мен бу киши билан бирга илм олганман. Аммо, иккаламиз икки хил йўл танлаганмиз. Бугунгилик кунда менга маълум бўлдики, дўстим танлаган йўл афзалроқ экан. Вафот қилганидан кейин ҳам унинг амал дафтари тўхтамаётганини кўряпман. Бу амал дафтари қиёматгача ҳам тўхтамаса ажаб эмас. Қанийди мен ҳам шу йўлни танлаган бўлсам эди. Аллоҳ сенга Ўз раҳматини ёғдирсин дўстим, сен ютдинг ИншаAллоҳ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 12月 2024, 10:40