ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 774 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 297,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 477 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 774 名订阅者。
根据 24 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 222,过去 24 小时变化为 1 468,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 26.97%。内容发布后 24 小时内通常能获得 17.90% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 145 次浏览,首日通常累积 20 005 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 25 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
111 762
订阅者
+1 46824 小时
+677 天
-2 22230 天
帖子存档
111 752
#Аёллар_огоҳ_бўлинг
Эрингиз фақат сиз томонга юкуниб, ота-онаси ва жигарларидан нари бўла бошладими, огоҳ бўлинг, у эрта туриб, индинга сиздан кечиб, хотинининг этагида намоз ўқийдиган, сизни зор қақшатадиган ўғил бўлиб тақдирингизга қайтади!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 10月 2025, 04:35
111 752
📖 ҚУРУҚ ҚЎЛ
Шуҳрат ота ва Мастура хола ўғли Шавкатнинг бозорлик қилиб келган икки катта сумкасига илинж билан боқишди.
– Ма, она қизим бу сенга, бу акангга, мана буниси укаларингга...
– Бизга ҳам бирор нарса борми, дадажониси?- сўради Зебо.
– Вой совғаларнинг энг зўри сизгада, онаси, мана қаранг...
Шу тобда Шуҳрат отанинг ўтмиши қайталангандек бўлдию, ичидан бир нима узилди. Оғир хўрсиниш билан ҳали ҳам кўзлари жовдираб, бир сумкага, бир ўғлининг қўлига қараб турган Мастура холага умидлари сўнганча тикилди...
Аржумандбегим
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 10月 2025, 03:49
111 752
Агар бирор кишининг кўнглида сенга нисбатан ҳайрихоҳлик ёки бирор душманлик бор - йўқлигини билишни истасанг, ўз кўнглингга назар сол — унга нисбатан кўнглингда хайрихоҳлик борми ёки душманлик борми?!
Шунга қараб хулоса чиқариб олавер...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 10月 2025, 03:09
111 752
Бир аёл денгиз бўйида айланиб юриб собиқ эрининг қандай ярамас эканлигини ҳақида ўйлаб турса..
Тўсатдан унинг олдида олтин балиқ пайдо бўлади
- Балиқ аёлга қараб мен сизнинг учта тилакингизни бажараман аммо шуни ёдда тутингки сиз нима тилак қилсанги собиқ эрингиз ҳам икки баравар шу нарсани олади дебди..😂
- Аёл дарров 10 миллион доллар истайман дебди
- Унинг қўлида дарров чек пайдо бўлибди
- Кейин мен шу денгиз бўйида ўз виллам бўлишини ҳоҳлайман
- Дарҳол унинг ёнида вилла ва унинг калити пайдо бўлади.
- Айтиб қўяй сизнинг эрингизда 20 миллион доллар ва 2та катта вилла бўлди энди охирги тилакингизни айтинг деса...
- Унда манга қара балиқча энди Менда...🤣👇
18 10月 2025, 02:59
19 10月 2025, ~13:18
111 752
Талҳа ибн Абдурраҳмон ибн Авф қурайшнинг энг сахий кишиларидан эди. Бир куни унинг хотини унга шундай деди:
- Биродарларингиздан ёмонроқ кишиларни билмайман.
- Нега бундай деяпсан ?
- Улар бойлигингизда ҳар куни сиздан хабар олишади. Камбағал бўлсангиз келишмайди.
Талҳа хотинларига шундай жавоб қилдилар :
- Аллоҳга қасамки, бу уларнинг гўзал ахлоқ соҳиби эканлигидан далолатдир. Биз уларни икром қилишга қодир бўлганимизда келишади. Бунга қодир бўлмаган пайтимизда бизни хижолат қилмаслик учун келишмайди.
Мовардий айтадилар:
"Талҳа ўзининг гўзал хулқи билан бу ишни гўзал таъвил қилганига боқ. У биродарларининг қабиҳ феълини гўзал ифода қила олди. Ошкора хиёнатини вафога йўйди. Бундай қалб саломатлиги дунёда роҳат, охиратда эса жаннатга кириш сабабларидандир".
Яқинларининг айбини оққа йўйганларга жаннат ато қилсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 10月 2025, 02:04
111 752
– Оғзимиздан чиққан сўзнинг хисоб китоби бор...
🎙Мухаммадали Эшонқулов
📖 Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Инсон ўзининг гап-сўзи ва яхши-ёмон амали билан экин экади. Қиёмат куни эса уларнинг ҳосилини олади.
Тилидан бол томиб, эзгулик уруғини эккан зотнинг ҳосили ҳурмат-эътибор бўлса, тилидан заҳар томиб, ёвузлик уруғини эккан одамнинг ҳосили надоматдир".
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 10月 2025, 00:01
111 752
Биласизми, ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо, қийматини пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар куни, ҳатто ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир эвазсиз, тўловсиз, беминнат улашсакда, ҳеч қачон тугамайдиган ва камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор.
Бу ЯХШИ СЎЗ ва МЕҲР.
Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг...
Кунингиз ва кўнглингизни
яхши сўз ва меҳр безасин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2025, 23:07
111 752
Меҳрли дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Шанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатли бўлсин! Кун давомида хуш кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2025, 21:40
111 752
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар онимиз эса ғанимат. Шундай экан, доим бир-биримизга меҳр - эътиборли бўлайлик
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси - табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин. Умр йўлларини ёруғ қилсин!
Бугунги шанба кунингиз
файзу барокатли бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2025, 20:43
111 752
#Астағфируллох
Қозон тепасида гўшт еган келин вафот этди сўнг қабрдан тирик чиқди лавхали видео тарқади😳
ВИДЕОНИ БАРЧА КЕЛИНЛАР КЎРИШИ КЕРАК 👇👇👇
Видеони кўриш
17 10月 2025, 20:33
18 10月 2025, ~23:02
111 752
УЙҒОТСА БАС,
ЭРТАГА АЛЛОҲ!
✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎙Рамзиддин Эгамбердиев
Тунингиз осуда ўтсин !
ХАЙРЛИ ТУН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2025, 12:11
111 752
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!" деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади.
🍃
Динимиз таълимотларига кўра, инсон барвақт уйқудан туриб, ишларини бажариб, хуфтондан сўнг эртароқ уйқуга ётади. Иложи бўлса, шомдан кейин кўчага чиқмаган маъқул.
Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.
🍃
Шундай экан, барвақт ётишга одатланинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2025, 11:42
111 752
ЯХШИЛИККА БУЮРИБ ЁМОНЛИКДАН ҚАЙТАРИШ
Агар бирон яхшиликка буюрувчи бўлсанг, инсонлар ичида шу ишни ўзинг энг биринчи қилгувчи бўлгин, акс ҳолда ҳалок бўласан.
Агар бирон ёмонликдан қайтарувчи бўлсанг, ўзинг ҳам ўшандан тийилувчиларнинг дастлабкиси бўлгин. Акс ҳолда ҳалок бўласан.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг! 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2025, 11:02
111 752
#Жума_мутоласи
ҚАЙ БИРИ МУҲИМ?
Бир қишлоқда ака-укалар яшарди. Ака қишлоқда қолишни маъқул кўрар ва ўйларди: “Бундай замонда шаҳарга бориб, гуноҳга тўла ҳаёт кечиргандан, ўз жойимда чўпонлик қилай ва маъсиятлардан узоқ турай”. Эрта тонгдан шомгача подани ўтлатар, доимий зикр ва шукр билан ҳаёт кечирарди. Укаси эса шаҳарга бориб, кичик маҳаллада косибчилик қила бошлади. Кунларнинг бирида ака укасини кўриб келмоқчи бўлди ва қўй-эчкилар сутидан мешга солиб шаҳарга йўл олди. Сўрай-сўрай манзилни топди, укаси билан кўришди. Сутли мешни девордаги михга осиб, суҳбат бошлашди. Шу пайт устахонага бир аёл кирди, оёқ кийимини таъмирлаш мумкинми ёки йўқлигини сўради. Ука мижознинг пойабзалини кўрди ва тузатиш қийин эмаслигини айтди. Аёл чиқиб кетди. Бугунгача қўй-эчкидан, кенг яйловлардан бошқа нарсани кўрмаган аканинг хаёли қочди. Шунда кутилмаган ҳолат юз берди – юқорида осилиб турган мешдан сут томчилай бошлади. Буни кўрган ука айтди: – Одамлардан узоқда валий бўлиш осон, бироқ улар орасида юриб, гуноҳлардан сақланиш анча қийин.Акаси унга жавобан бундай деди:– Тўғри айтдинг, бундай манзаралар маънавий ўсишга тўсиқ бўлади. Шу сабабли ҳам сенда юксалиш эмас, аксинча, пасайиш бор.– Нимага асосланиб бундай деяпсиз?– Ахир, ёнингга келиб, бир онда пастга қуладим. Сен эса бундай одамлар билан ҳар куни юзма-юз келасан. Шу аҳволда юксалишинг мумкинми?– Мен ҳам шуни айтяпман-да! Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингни, имонингни гуноҳлардан асрай олиш – энг муҳим вазифа. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, шу вақтгача буни уддалаб келяпман.Чўпон яна эътироз билдирди:– Мени бир онда тубан туширган аҳволга сен ҳар куни кўп бор дуч келасан-ку!Шунда косиб кўрсаткич бармоғини лабига текказиб ҳўллади-да, “Бисмиллаҳ”, деб меш тешигига босди. Сут томчилашдан тўхтади. Бир муддат давом этган жимликни аканинг фарёди бузди. Укасини қучоқлаб, йиғлаганча эътироф этди: “Сен ҳақсан. Гуноҳлардан сақланиш учун одамлардан узоқда эмас, балки улар орасида яшаб, тақвода собит бўлиш муҳим экан”.
Наргиза МИРЗАЛИЕВА
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2025, 10:41
111 752
ДИҚҚАТ САВОЛНИ БЎМБАСИ!
Сиз ўйлаган нарса бўлиши ҳам мумкин🤔
Бир ётади, бир туради
Баъзан иссиқ, баъзан эса совуқ
Русча сўз
Иккинчи ҳарфи ”у”
Саволнинг жавоби...👇
17 10月 2025, 10:30
18 10月 2025, ~10:36
111 752
📹 ОТА – ОНА БИЛАН ТОРТИШИБ БЎЛМАЙДИ... 🥺🥺🥺
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2025, 07:55
111 752
Бир киши донишманддан сўради:
- Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади?
Донишманд унга жавоб берди:
- Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2025, 07:17
111 752
Энг Зўр 3 хил Бурж вакиллари, эхтиёт бўлинг!
Уларда 6 чи тўйғу яъни олдиндан сезиш ва кўриш қобилияти бор!
Булар кимлар?
Жавоби👇
17 10月 2025, 07:07
18 10月 2025, ~07:59
111 752
Қуръондан фалонча ёдладим, дема. Тек қўй, одамлар сенда Қуръонни кўришсин. Очга таом, яланғочга кийим бер. Етимга раҳму шафқат, тойилганга эса бағрикенглик қил.
Мухтожга ёрдам қил, хаммага табассум ила боқ...
Қуръон ёдлашда қаергача етиб борганинг эмас, Қуръон сенинг қаеринггача етиб боргани муҳим.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2025, 05:02
