ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 112 201 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 112 201 名订阅者。
根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
111 861
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
112 196
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин!
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони
.
17 10月 2024, 21:00
112 196
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2024, 20:23
112 196
Ширин уйқусидан кечиб бомдод намозига турган азиз биродарим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Сизга ушбу кун шарофати билан барча гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2024, 19:30
112 196
. ЖУМА МУБОРАК !
Сиз азизларга бу кечани эртанги куниннинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз.
Таҳажжуд фонуси тунингизни ёритган, зикрларингиз фаришталарни шоширган, қалбингиз уйқудан аълороқ ибодат ҳузурини тотган хайрли кечани Аллоҳ сизга раво этсин!
Тонггача Аллоҳга омонатсиз!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2024, 12:02
112 196
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
17 10月 2024, 11:42
112 196
Repost from Қандли диабет
#Тезкор #Албатта_кўринг
Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани Қорасув МФЙ Оҳунбобоев кўчасидан Зохидахон хожи онанинг хонадонидамиз!😊 ҚАНДЛИ ДИАБЕТ сабаб жуда ҳам қийналган эканлар. Ушбу касалликдан қийналиб юрган инсонлар учун ҳолис ўзида бўлган ўзгаришларнигапириб бердилар. Жуда ҳам таъсирли суҳбат бўлибди, албатта кўринг.
✔️Видеони яқинларингизга юборинг, энди диабет асоратлариз яшаш вақти келди!
Зоҳидаҳон ҳожи она каби инсонлар билан ўзингиз гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилинг:
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama
Биз билан боғланиш учун:
📲+998(55)503-05-05
Телеграм админ: @diabadminn
17 10月 2024, 11:12
18 10月 2024, ~14:07
112 196
ОТА - ОНАГА ҲУРМАТ
Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ:
1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2024, 11:10
112 196
Ҳеч бир одам ёнимизда абадий қолгувчи эмас. Одамлар ҳаётимизга келади, ўргатади ва ўз вазифасини бажариб бўлиб бизни тарк этади... Тан олиш оғир, лекин бу — ҳаёт ҳақиқатидир...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2024, 10:41
112 196
ОЛТИН СЎЗЛАР
🍀 Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин.
🍀 Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...
🍀 Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...
🍀 Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))
🍀 Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.
🍀 Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади...
🍀 Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...
🍀 Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди.
🍀 Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, қадрига етишимиз БАХТдир.
«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2024, 10:02
17 10月 2024, ~10:23
112 196
Биз жуда ҳам бой яшар эдик. Жудам ҳам. Отам қаерга қўл узатсалар етар эди гўё. Уйда яна бир инсон аммам яшар эдилар. Уларни турмушлари бўлмай қайтиб келгандилар. Вақтлар ўтиб эрсизлик уларга ҳар тарафлама таъсир қила бошлади. Аввалига қулоқлари оғирлашди, кўзойнакка мухтож бўла бошладилар, жиззаки, урушқоқ бўлиб қолдилар. Ота онасидан кейин падарим худди онасидек ғамхўрлик қилардилар. Беозоргина аммам бизларни жудаям яхши кўрар эдилар. Фарзандлари йўқлиги сабаб рахмим ҳам келарди. Айни шу дамда катта аёл бўлиб уларнинг ўтган умрларини тахлил қила бошладим ва қўрқиб кетдим. Ёлғиз ўтиб бирор бора таъна қилмаганликларидан офарину тасаннолар дегим келди. Тўғрида ёлғиз яшаш, ёлғиз ўтиш, яна камига бефарзанд бўлиб дунёдан қандайдир ном нишонсиз ўтиш дахшатни ўзику.
Бир куни нимадир бўлди-ю отам билан тортишиб қолдилар ва амакимникига кўчиб ўтишга қарор қилдилар. Кетган кунлари хоналаридан бир мактуб топиб олдим. Унда шундай ёзувлар бор эди.
“Онажон, бугун сизни роса соғиндим. Ўзим кўтариб катта қилган укам жеркиб берди. Бировларга йиғлатмасдан ўйнатиб юрган укам бугун мени йиғлатди. Кийимлари кир бўлмасин деб елкамда опичлаб юрган укам бунун дилимни кир қилди. Ёшлигимни қўмсаяпман онажон.”
Озгина сукут жим турдиму кўз ёшларимнии билдирмасдан артдим. Буларни ўқиб йиғладим тўғриси. Ёш боладек ёзибдилар хатни ҳам. Лекин кетган кунларидан бошлаб отамнинг қўлидан кўп баракалар учиб кетди.
Демак, ризқни Аллоҳ жигарлар учун икки баробар қилиб берар экан.
📖 @IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
17 10月 2024, 10:01
112 196
ҚАДРИНГИЗ
БАЛАНД БЎЛСИН!
Сизни танимаганга кўрмаганга оладиганлар билан суҳбатлашишга ўзингизни мажбурламанг!
Ўзингизга хос бўлмаган жангларга киришманг!
Қадрингизни билмайдиган кишининг муҳаббати учун курашманг!
Шарафингизни ҳимояси учун ва хотиржам юришингиз учун, ҳазил қиладиганлардан, қадрингизни билмайдиганлардан узоқроқ юринг
Баъзилар бу харакатингизни заифлик деб ўйлаши мумкин.
Сиз уларга парво қилманг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2024, 07:14
112 196
Кутмаган жойингиздан бойлик, рисқ ва барака оқиб келади
Эримни иши юришмаётгани ва кетма-кет омадсизликларни кўриб эркак кишига нақадар қийинлигини тушуниб етган вақтларим
Шу пайт Эримни бадавлат дўсти уйимизга келди. Эримга 1 дона сўзни 4 марта айттирдию кетди. Эрим бўлса эртаю-кеча шу сўзларни такрорлаб яна биринималарни пичирлаб юрадиган бўлди.
Ўшандан бери Эримни пулсиз кўрмадим. Қўша-қўша уйлар, иномарка машиналар олди, сон-саноқсиз эхсонлар қилди. Куни кеча Эримдан дўсти нимани ўргатганини сўрадим шунда Эрим айтди… Давоми👇
17 10月 2024, 07:04
18 10月 2024, ~14:07
112 196
Мендан, -«Бу дунёнинг Жаннати қаерда?» деб сўрасалар, -«Бир инсонни манфаатсиз, хеч нарсадан умид қилмай, юрагидаги яралари билан, дардлари билан, жароҳатдан инграётган нолалари билан, қалбининг илма-тешиклари билан, андуҳлари билан, дунёнинг сўнгига қадар севган инсоннинг қалбидир Жаннат» -дейман.
Чунки бундай инсонлар Жаннатга ўхшайдилар, қалбларига кирасану ўтмишдаги бутун аламларни унутасан. Худдики, Жаннатдаги илк одимда бутун ғамларингни унутгандек. Шундай қалбнинг ичида бўлсанг, асло қўлдан чиқарма ўша Жаннатингни...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2024, 06:23
112 196
Сиз ўзингиз ҳақида билиб олишингиз мумкин🌹
🅰🅱🅾 Сиз исмингизни бош Ҳарфини танланг. Сўнгра ҳарактерингиз Қандай эканлигини аниқ билиб олинг!
(синалган 💯%) СИЗ ҲАМ СИНАБ КЎРИНГ
🌹(A) 🌸 (B) ❤️ (D) 🌷 (E)
💐 (F) 🌺 (G) 🌹 (H) 🌼 (I)
🌻 (J) 🌹 (K) 🌸 (L) 🌷(M)
🌺 (N) 💐 (O) 🌼 (P) 🌹 (Q)
🌼 (R) 🌸 (S) 🌹 (T) 🌼 (U)
💐 (V) 🌺 (X) 🌷 (Y) 💐 (Z)
🌻 (SH) 💐 (CH)
🙂ИСМИНГИЗНИ БИРИНЧИ ХАРФИГА ИНСОН ХАРАКТЕРИ ва СИРЛАРИ...👇
17 10月 2024, 06:08
18 10月 2024, ~14:07
112 196
- Аммажон, мен одамманми?
- Вой, у нима деганинг? Албатта одамсан-да.
- Сизам одамсиз-а?
- Одамман, болам. Нега бунақа саволлар беряпсан? Тинчликми?
- Ўртоғимнинг дадаси одаммасакан... Кеча буваси айтди. «Сен одам бўлмайсан», деди... Одам бўлиш учун нима қилиш керак, амма?..
...Биз ҳеч ўзимизга шу оғир саволни берганмизми? Чиндан ҳам, одам бўлиш учун нима қилиш керак? Осонми одам бўлиш?
Агар сен одам бўлсанг – ҳеч кимга (ҳайвоноту наботот оламига ҳам) зулм қилмайсан, озор бермайсан;
бировнинг ҳақ-ҳуқуқини, шаънини топтамайсан;
ўзингнинг ҳақ-ҳуқуқ ва шаънингни ҳам бировга оёқости қилдириб қўймайсан;
қўшнинг ёвғон ичиб ўтирган бир пайтда қозонингда гўшт қайнатмайсан;
бировни кўзи ёшли кўрсанг, олдидан безрайиб ўтиб кетавермайсан, «Нима дардингиз бор? Сизга ёрдам бера оламанми?» - дейсан;
маҳаллангдаги кексаларнинг олдидан қимматбаҳо машинангда кўча чангитиб ўтиб кетмайсан – тушиб саломлашиб, уларнинг дуосини оласан;
ночорга елка тутасан;
йиқилганни тепиб ўтмайсан, суяйсан;
хорликда, қийинчиликда қолган бирининг олдидан «Менга нима!» - дея юз буриб ўтмайсан;
ҳатто душманингга ҳам орқадан пичоқ урмайсан;
золимлар билан муроса қилмайсан;
адолатсизларга бўйин эгмайсан;
ўнг юзингга урганга чап юзингни тутмайсан;
отангни ўлдирганга онангни бермайсан;
ҳақиқатнинг қотилларига қуллуқ қилмайсан;
бировнинг азасидан шод, бировнинг омадидан ношод бўлмайсан;
илтифотинг ёлғон, мулозаматинг сохта бўлмайди;
кибрга енгилмайсан; ҳасадга асир тушмайсан;
нонингни ҳалоллаб ейсан, ҳаққингни ҳалоллаб оласан;
бу дунёдан ожиз бир банда каби, ҳаддингни билиб яшаб ўтасан...
Шу маъсум гўдакнинг «Мен одамманми?» - деган саволини ўз-ўзимизга бериб кўрсак, жавоби оғир келмасмикин... Нима дейсиз?
Дилфуза Комил
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2024, 04:30
112 196
– МЕН КИММАН ?
ОДДИЙ ҒАЛАТИ...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2024, 03:31
112 196
Яхшилик қиламиз, яхшилик қайтиши учун. Дўст бўламиз, бирон фойда кўзлаб. Ширин сўзлаймиз, ишимиз битиши учун. Ҳатто оила қурамиз, шахсий манфаат йўлида.
❕Шуларни шахсий манфаат кўзламай қилсак-чи? Масалан:
Кўчадaги тиланчига одатдагидан ўн баробар кўп пул берсанг. Тиланчи ҳайрон. Савол берса: Нима учун? Шунчаки, десанг!
Бир инсонни инсон бўлгани учун яхши кўрсанг. - Мен сизни яхши кўраман, десанг. У ҳайрон. савол берса: Нима учун? Шунчаки, десанг!
Ёрингга фақат ёринг бўлгани учун эмас.. совғалар берсанг, ширин сўзласанг. Ёринг ҳайрон. Савол берса: Нима учун? Шунчаки, десанг!
Бир инсонни учратсанг. Ҳеч вақосиз, гадой сифат. - Мен сиз билан дўст бўлмоқчиман, десанг. У ҳайрон. Савол берса: Нима учун? Шунчаки, десанг!
Ахир, Ҳеч қандай манфаатларсиз шунчаки яхши кўриш мумкинку!
Шунчаки яхшилик қилиш ҳам мумкинку!
Шунчаки дўст бўлиш мумкинку!
Мен инсонман, сиз инсонсиз, у инсон, анави лаънати ёмон бўлсада, у ҳам одам. Келинг, бир-биримизни яхши кўрамиз, бир-биримизга яхшилик қиламиз, бир-биримизга меҳр улашамиз. Нима учун дейсизми? Шунчаки!...
Оқил Тўрақул
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2024, 03:07
112 196
🥕 Makroda ho‘l meva va sabzavotlarga -25% gacha chegirmalar!
Sovutkichni foydali mahsulotlar bilan to‘ldiring! Zanjabil, turp, sariq sabzi - bugunoq ratsioningizga ko‘proq salomatlik qo‘shing! 🫚🥕
📅 Aksiya 23.10.2024 gacha Makro tarmog‘idagi supermarketlarda, tovar mavjud bo‘lganda amal qiladi.
📱 Bizning makromarket.uz saytimizda sizni 200 dan ortiq foydali tovarlar kutmoqda
Sizni xaridlarga kutamiz! 💚
17 10月 2024, 03:06
18 10月 2024, ~14:07
112 196
Яхшилик қиламиз, яхшилик қайтиши учун. Дўст бўламиз, бирон фойда кўзлаб. Ширин сўзлаймиз, ишимиз битиши учун. Ҳатто оила қурамиз, шахсий манфаат йўлида.
❕Шуларни шахсий манфаат кўзламай қилсак-чи? Масалан:
Кўчадaги тиланчига одатдагидан ўн баробар кўп пул берсанг. Тиланчи ҳайрон. Савол берса: Нима учун? Шунчаки, десанг!
Бир инсонни инсон бўлгани учун яхши кўрсанг. - Мен сизни яхши кўраман, десанг. У ҳайрон. савол берса: Нима учун? Шунчаки, десанг!
Ёрингга фақат ёринг бўлгани учун эмас.. совғалар берсанг, ширин сўзласанг. Ёринг ҳайрон. Савол берса: Нима учун? Шунчаки, десанг!
Бир инсонни учратсанг. Ҳеч вақосиз, гадой сифат. - Мен сиз билан дўст бўлмоқчиман, десанг. У ҳайрон. Савол берса: Нима учун? Шунчаки, десанг!
Ахир, Ҳеч қандай манфаатларсиз шунчаки яхши кўриш мумкинку!
Шунчаки яхшилик қилиш ҳам мумкинку!
Шунчаки дўст бўлиш мумкинку!
Мен инсонман, сиз инсонсиз, у инсон, анави лаънати ёмон бўлсада, у ҳам одам. Келинг, бир-биримизни яхши кўрамиз, бир-биримизга яхшилик қиламиз, бир-биримизга меҳр улашамиз. Нима учун дейсизми? Шунчаки!...
Оқил Тўрақул
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 10月 2024, 03:00
17 10月 2024, ~03:07
