ИБРАТЛИ ДУНЁ
前往频道在 Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086
显示更多📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览
频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 111 039 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 294,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 472 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 111 039 名订阅者。
根据 27 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 062,过去 24 小时变化为 -211,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 27.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 18.05% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 30 249 次浏览,首日通常累积 20 056 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
111 861
订阅者
-21124 小时
+1807 天
-2 06230 天
帖子存档
112 116
🆘#Диққат
ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!!
БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!
Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим касалликларидан азият чекмоқда, даҳшатли ўсишини кўрамиз...
Батафсил малумот:👇
https://kshop2.biz/FdvmIU/
⁉️Охиргача ўқинг
(Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)
18 11月 2024, 22:59
19 11月 2024, ~23:24
112 116
САЛОМ СИЗГА ЯХШИЛАР!
Салом юзи қуёшлиларим,
Тонга етган бардошлиларим,
Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Салом кўнгли қордек оқларим,
Гина-гудрат, кибри йўқларим,
Охиратдан кўнгли тўқларим,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Мени билган, билмаганларга,
Кулиб турган, кулмаганларга,
Ҳали салом бермаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Тонга етиб шукур қилганлар,
Ўтган кундан фикр қилганлар,
Ибодатдан ҳузур қилганлар,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Суйганлару, суймаганларга,
Куйсам, бирга куймаганларга,
Дийдоримга тўймаганларга,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Тилагим бор сизга ушбу чоғ,
Сиздан нари юрсин ғам, фироқ,
Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ,
Хайрли кун сизга яхшилар!
Яратганга ҳамдлар айтайлик,
Кўп тонгларга омон етайлик,
Кетсак, жаннатларга кетайлик,
Хайрли кун сизга яхшилар!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 11月 2024, 22:00
112 116
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган қадрдоним,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Сешанба тонги муборак бўлсин Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 11月 2024, 20:32
112 116
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ
Омонмисиз, қадрдон!
Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...
Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.
Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 11月 2024, 19:30
112 116
Хайрли тун, қадрдон...
Тундан сокинлик, тонгдан халол
ризқу - барокат насибадорлари бўлиш барчамизга насиб қилсин.
Аллохга омонатсиз...!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 11月 2024, 12:31
112 116
ЖИМ ЁТАР...
🎙Хайрулла Хамидов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 11月 2024, 11:10
112 116
СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР
Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 11月 2024, 09:40
112 116
#Астағфируллох
Қозон тепасида гўшт еган келин вафот этди сўнг қабрдан тирик чиқди лавхали видео тарқади😳
Видеони барча келинлар кўриши керак 👇👇👇
18 11月 2024, 09:31
19 11月 2024, ~09:31
112 116
Ҳақиқий инсон ҳамиша илм ва ҳунар олишга интилади. Илм бир дарахт бўлса, одоб унинг мевасидир. Одобсиз олим мевасиз дарахтдир.
© Муҳаммад Зеҳний
📖 Telegram.me/IBRATLI
- Дунё сабоқлари...
18 11月 2024, 08:31
112 116
ҲИКМАТЛИ ЖАВОБ…
Ҳар бир касбнинг ўзига хос томонлари бўлиб, ташқаридан қараганда бир-бирига ўхшайди, аммо ўрталарида кескин фарқ қилувчи жиҳатлари билан ажралиб туради. Қуйида эътиборингизга ҳавола этиладиган ҳикоя ҳам фикримизнинг исботи сифатида келтирилади.
Машҳур юрак жарроҳи автомобилининг маторини кўрсатиш учун механикнинг устахонасига олиб келди. Механик уста автомобил маторини очиб таъмирлашни бошлади, яроқсиз бўлиб қолган айрим эҳтиёт қисмларини олиб, янгисини ўрнатди. Уста жарроҳга қараб: “Мумкин бўлса сизга битта савол берсам, майлими?”, деб қолди.
Жарроҳ озгина ҳайрон бўлиб: “Майли сўранг!”, деди. Механик: “Сиз юраклар устида амалиёт олиб борасиз. Мен ҳам автомобилларнинг “юрагини” (яъни моторини) очаман, худди сиз каби касалини топиб ислоҳ қиламан. Касбимизнинг моҳияти бир-бирига жуда яқин.
Лекин айтинг-чи нима учун оладиган иш ҳақимиз кескин фарқ қилади? Операциянгиз учун жуда кўп пул оласиз, сизга нисбатан бизга жуда кам пул тўланади. Сабаби нима?” деди.
Жарроҳ механикнинг олдига жуда яқин келиб, унинг қулоғига энг паст овозда, деярли шивирлаган ҳолда: “Агар қўлингдан келса, автомобилни ўчирмасдан маторини таъмирлаб кўрчи!?”, деди.
📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
18 11月 2024, 07:36
112 116
Инсонларга муомала
Иззат-икром, ҳадя ва тортиқ масалаларида одамларга олди-сотди, фойда-зарар миқёси билан муомала қилманг. Балки уларга олийжаноб муносабатда бўлинг. Биров сизга бермаса, сиз унга беринг, биров сизга бахиллик қилса, сиз унга фазл қилаверинг. Шунда улкан манфаат ва савобга эришасиз, гўзал мақтов қозонасиз, руҳан тетик, жисмонан соғлом ҳамда душман ёмонлигидан омонликда бўласиз.
✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ
📖 "Қалб тубидан" китоби
📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
18 11月 2024, 07:01
112 116
#ДИҚҚАТ_ЖУДА_МУХИМ
💫 ПСИХОЛОГИК_ТEСТ💫
Бу тест сизнинг ҳақиқий шахсингизни 98% очиб беради!
Қўлингизни мушт қилинг ва расмдаги қай бири сизнинг муштингиз танлаб босинг 👇🏼
ЖАВОБИНИ БИЛИШ👇
18 11月 2024, 06:50
19 11月 2024, ~07:06
112 116
Ўз қадрингни билмай туриб, бошқалар сенинг қадр - қийматингни билишини кутсанг, қийматинг кулфатга айланади.
Албатта, тупроқни ёриб, униб ўсишинг осон бўлмайди. Аммо, эсингда бўлсин, бошқалар сенинг ҳосил бериш-бермаслигингга қарайди.
Бу ер — дунё! Ҳосил берсанг ҳам, бермасанг ҳам тош отадилар... Дойим шунга тайёр бўл..!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 11月 2024, 06:05
112 116
Психологик тест
Сизга орқаси кўриниб турган 5та қиздан сизнингча қайси бири қолганларидан гўзалроқ...
Сиз танлаган аёл сизнинг психологиянгизни акс эттиради!
Варианлардан бирини танланг👇
18 11月 2024, 05:50
19 11月 2024, ~07:06
112 116
#ДОЛЗАРБ #БИЛАСИЗМИ
😱 "Оппоғой"ни нега бундай номлашганини биласизми?
🥰 Чунки у айнан шу маскадан суриб юргани маълум бўлди!!!
🤫 Барчадан сир тутилган рецепт ошкор қилинди...
✔️Бу 3 маҳсулот сизни ажинлар, угри, доғлар, қора точкалардан батамом халос этади... БАТАФСИЛ
18 11月 2024, 05:50
19 11月 2024, ~07:06
112 116
КЕЧА БОРЛАР БУГУН ЙЎҚ...
🍂
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18 11月 2024, 02:04
112 116
📖 МУВАФФАҚИЯТ КАЛИТИ
Жим ва Стив кўп йиллар давомида бирга дўст бўлиб мактабни ҳам, университетни ҳам бирга ўқиб тугатдилар. Икки дўст катта бир савдо компаниясига ишга кирдилар.
Орадан 3 йил ўтиб компания хўжайини Стивни юқори лавозимга тайинлади. Жим эса ўша эски ўрнида қолаверади.
Бундан табиийки Жимнинг жаҳли чиқиб менга ноҳақлик бўлди дея ўртоғи билан дўстлигини унутиб хўжайини олдига кирди ва унга норозилигини айтди.
Доно хўжайин Жимнинг ўз ишини пухта қилишини ва бор имконини бериб ишлашини биларди, аммо унинг Стив билан ўртасидаги фарқни ўз кўзи билан кўриб қўйишини истади ва унга тарвуз олиб келишни буюрди. Жим хўжайинини буйруғини тезда бажариб, дўкондан бир нечта тарвуз олиб келди.
Хўжайин тарвузларга қараб булар неча килограмдан деб сўради.
Жим елкасини қисиб билмаслигини айтди ва яна қайтиб дўконга тушиб уларни килосини билиб келди.
Шунда хўжайини Жимнинг олдида Стивни чақирди ва худди шунақа топшириқ берди, у ҳам хўп дея вазифани бажаришга кетади.
Бироз вақт ўтиб Стив келади ва тарвузни узатади. Хўжайини ундан сўрашга улгурмасидан Стив маълумотларни айта кетади: айни пайтда дўконда бир киши тарвузларни сотяпти, у кишини жами 340 та тарвузи бор. Мен олиб келган тарвузлар жами 45 килограм, ҳар бири тахминан 15 килограм, бу тарвузлар икки кун олдин жанубдан олиб келинган, улар тоза ва сифати юқори.
Жим дўсти Стивнинг жавобидан лол қолди ва ўртадаги фарқни кўргач доно раҳбарнинг танлови тўғрилигини тушунди.
Шахноза таржимаси
📖 Telegram.me/IBRATLI
-Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
18 11月 2024, 01:17
112 116
#Хайрли_кун
Қадрдон, "Мен ҳаётнинг энг олий мукофотларига лойиқман" деб яшанг. Шунда ҳаёт Сизга ҳақиқий лойиқлик учун йўлни кўрсата бошлайди... Ўзингиз англамаган ҳолда лойиқлар йўлидан юрасиз ва энг олий мукофотларга чинданда лойиқ бўлиб борасиз... Энг муҳими, сиз ўзингизга ишонсангизгина, у йўлни кўра оласиз ва ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз!
Йўлингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 11月 2024, 23:01
112 116
Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Қадрдонларим
🍁 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 11月 2024, 20:30
