ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

前往频道在 Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

显示更多

📈 Telegram 频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ 的分析概览

频道 ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 115 975 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 275,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 452 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 115 975 名订阅者。

根据 31 十月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 450,过去 24 小时变化为 0,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 24.17%。内容发布后 24 小时内通常能获得 16.82% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 28 070 次浏览,首日通常累积 19 533 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 35。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

凭借高频更新(最新数据采集于 01 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

116 021
订阅者
无数据24 小时
+1 8467 天
+45030 天
帖子存档
Аллоҳим сизга шундай кўз берсинки, инсонларни фақат яхшиликларини кўринг. Сизга шундай қалб берсинки, Аллоҳнинг бандаларига фақат эзгуликлар улашинг. Сизга шундай тоқат берсинки, ҳаётнинг ҳар зарбасига чидаб беринг. Сизга шундай забон берсинки, ҳеч бир бандани ранжита олманг. Сизга шундай умр берсинки, ҳар нафасингизда Аллоҳ билан бирга бўлинг... Аллоҳ таоло кунингизни сиз кутгандан-да гўзалроқ қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Табассум_қилинг Эрталаб турсам, телефонимга хабар келиб турибди: "Шу бугунгача ҳисобингизда бўлган алам, араз, нафрат, ҳасад, ғазаб хаммаси ўчирилди. Сизга чексиз миқдорда бахт, қувонч, меҳр-муҳаббат бепул тақдим этилди. Биздан узоқлашманг", - деб ҳам ёзиб қўйибди охирида. МашаАллаҳ!!! Янги ой ва янги кунни яхши кайфият билан бошлаш қандай яхши-а?! 😊 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бугунги кун энг гўзал кунларимиздан бири! Келинг, гўзаллашамиз: Гиналарни унутамиз! Аразламаймиз! Бугун атрофимиздаги ҳар бир инсонга яхшилик тилаймиз! Табассум ила ширин сўз улашамиз! Тоғларда бўлгансиз-а? Унда акс садо беришини эшитганмисиз? Албатта эшитгансиз! Яхшиликлар ҳам шундай бугунги мўъжаз яхшиликларимиз акс садо каби ўзимизга қайтади. Ўзимизга қайтувчи нарсалар яхши бўлсин-а, азизим! Аслида Сиз Аллоҳ яратган мавжудотларнинг энг гўзали - Ҳазрати Инсонсиз! Сизга берилган неъматлар бошқа мавжудотларга берилмаган. Сиз сўз ва ақл қудрати соҳибисиз! Ўзингизни муносиб тутинг! Кунингиз хайрли бўлсин,      ХАЗРАТИ  ИНСОН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ОЁҒИМДАГИ ВА БЕЛИМДАГИ ОҒРИҚЛАР КУЧЛИЛИГИДАН КЕЧАСИ УМУМАН УҲЛОЛАС ЭДИМ. Бир Хитойлик профессор улар қандай қилиб бўғимлигиси
ОЁҒИМДАГИ ВА БЕЛИМДАГИ ОҒРИҚЛАР КУЧЛИЛИГИДАН КЕЧАСИ УМУМАН УҲЛОЛАС ЭДИМ. Бир Хитойлик профессор улар қандай қилиб бўғимлигисини асраб, даволашлигисини ўргатди. Уларнинг усули билан малҳам тайёрлаб сурутган эдим, оғриқ уша куннинг ўзидаёқ тўхтади. Ҳозир кечалари тинчгина ухлаб, оғриқ нима эканини умуман унутдим! Хитойликлар бу усулни сир тутишар экан. Мен эса бу ерда ёзиб қолдирдим👇👇👇 https://tabobat.org/ost/?r=2 https://tabobat.org/ost/?r=2 Админлар ўчириб ташламасидан олдин билиб олинг!

Тунги соат 3 да эрига телефон келади "Кел хотининг хиёнат қилябди"! Эри туриб қараса хотини ёнида ётибди, нўмерда адашишди де
Тунги соат 3 да эрига телефон келади "Кел хотининг хиёнат қилябди"! Эри туриб қараса хотини ёнида ётибди, нўмерда адашишди деб яна ухлашни давом этади. Эртанги куни соат кечги 2 да яна қўнғироқ бўлади. - Хой эркак, бу ерда сени хотинингн хиёнат қилябди тушуняпсанми? Ажабо, ахир хотиним ёнимда ётибти. Учинчи куни яна қўнғироқ бўлди, эркак сўради: -Қани Қаерда?! Ўрнидан туриб манзил бўйича борган эди у йерда эса... 😳

ГЎЗАЛ КУНЛАРИНГГА ШУКРОНА КЕЛТИР! 🎙Рамзиддин Эгамбердиев ✍Хуршид Карим •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Куз фаслининг охирги ойи - ноябрни ҳам кутиб олдик Алҳамдулиллаҳ! Ушбу ой барчамизга қут-баракали ой бўлсин! Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси билан кутиб олиб, розилик билан кузатайлик. Бизларга кузнинг гўзал кунларини хадя қилган Аллоҳга хамдларимиз бўлсин! Яна кўплаб шундай кунларни, қатормиздан кам бўлмай, соғ-омон кўриб юриш барчамизга насиб қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ТИЛАК Тилайман эй дўстим, хар қандай дамда, Номарду - нокасга ишинг тушмасин. Ғанимлар олдида қолсанг аламда, Кўзингдан бир томчи ёшинг тушмасин. Мехридан сийласин меҳрибон Худо, Отаю - онангдан этмасин жудо, Чин дилдан ризқ сўраб айласанг нидо, Оғзингдан еб турган ошинг тушмасин. Бошингни эгмасин алам, ташвиш, ғам, Пок қалбинг кўрмасин заррача ситам, Хар қандай холатда қўлласин Эгам, Ёзинг келмай туриб қишинг тушмасин. Яшамоқ бахтига бўлдик муяссар, Гохида йўқотдик, гохо тутдик зар, Ажал қачон келар, бизлар бехабар, Юзга кир, юзда хам тишинг тушмасин. Мол давлат ўткинчи, келиб кетади, Омадинг кулса дўст тўлиб кетади, Йикилсанг устингдан тепиб ўтади, Яшашдан хеч качон шаштинг тушмасин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Мавлоно Румий ҳазратларидан сўрашди: ㅡ Синган кўнгил яна сева оладими? Мавлоно жавоб берди: ㅡ ҲА , СЕВА ОЛАДИ! ㅡ Унда айтингчи, синган пиёлада сув ичасизми? Мавлоно эса ним табассум билан: ㅡ Сиз пиёла синди дея сув ичишни тарк қилдингизми..?! - деди... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🔑ЭСКИ КАЛИТ ​— Отанинг қирқи чиқмасидан ҳовлига харидор бошлаб келишди..😔 ​ЎҒИЛЛАР уйни сотмоқчи бўлиб дарвозани очмоқчи бўлишди, лекин эски калит қулфга тушмади. Фақат СИНГЛИСИНИ қўлидаги калит билан очилди. Қарашса — ҳовли супурилган, айвонда отанинг соати ва кўзойнаги худди ўзи ўтиргандек артиб қўйилган эди...  ​Лекин ҳадя шартномасидаги битта ёзувни кўриб, ҳамманинг ранги оқариб, қотиб қолди. УЙ аслида бошқа бир одамнинг номига расмийлаштириб қўйилган эди...ЛЕКИН КИМНИНГ..🤔 Давоми 👇🏻

​​ҚАЛБ  СОКИНЛИГИ У дўстига деди: – Қалб сокинлиги ва хотиржамлигининг сири нимада? Дўсти жавоб берди: – Аллоҳни таниганимдан бери.. агар менга яхшилик етса, таҳорат олиб шукр намоз ўқидим. Агар ёмонлик келса, яна таҳорат олдим-да сабр сўрадим. Бир иш мени чўчитса, таҳорат олдим ва (истихора ўқиб) Аллоҳдан яхшилигини сўрадим. Ҳаётим шундай тарзда шукр, сабр ва дуо ўртасида ўтяпти. Қайғули кунларингда одоб сақла, кўз ёш ила ҳамд айт ва ситамлар ичра ҳам ҳушхулқ бўл! Қайғу ҳам худди севинч каби Парвардигори оламнинг совғасидир. У озгина туради-да, ўзи билан сабринг тафсилотларини олиб Раббиси томон қайтади. Айман Ёғий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🥹 Шунчаликка келганда ҳам ўз қизини эрини олдига қайтариш керакми? Бечора аёл минг аламда эридан калтак еб уйига келди. Онаси орқангга қайт деди. Отасининг гапи эса унданда юракни эзиб ташлади. Отаси шундай деди... Тўлиқ видеони кўринг кўзингиз ёшланиши аниқ 👇

Азиз ва қадрли инсоним, «Ўзингизни эҳтиёт қилинг!» Балки оддийгина кўринган бу гап замиридаги маънони сиз англамагандирсиз... Мен эса ўзингизни эҳтиёт қилсангиз, ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Чунки Сиз ўзингизни эҳтиёт қилсангиз, оилангизни эҳтиёт қиласиз, шаънингизни эҳтиёт қиласиз, ақлингизни эҳтиёт қиласиз, жонингизни ва молингизни эҳтиёт қиласиз... Ва хаммаси яхши бўлади! Сиз ўзингизни эҳтиёт қилинг, қадрлигим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бугун Октябрнинг сўнгги куни! Кетаётган Октябрь ойи барча ташвишу ғамларимизни ўзи билан бирга олиб кетсин! Ундан хотираларимизда фақат гўзал лаҳзалар қолсин... Хайр, Октябрь..! Кириб келаётган Ноябрь ҳар бир хонадонга тинчлик, қалбларга хотиржамлик, ҳаётимизга барака ва қувонч олиб келсин. Аллоҳим, янги ойни хайрли ва файзли айласин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому  алайкум  ва  рахматуллохи  ва  баракатух! Умримизнинг яна бир тонги муборак ва хайрли бўлсин! Омонат дунёда омон бўлинг, Азизлар! Аллоҳим ҳар бир қилган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин. Жисмингиздан соғлик , қалбингизга хотиржамлик аримасин. Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка  буюрсин. Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин! Бу фоний ва гўзал дунёда, икки дунё саодати учун яшанг. Ҳар бир ўтган кунингиз жаннат сари қўйилган бир қадам бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Аллоҳга омонатсиз, Яхши дам олинг! ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

“Хайрлиси“ номли бир йўл бор... Боши қийин ва қайғули кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир... Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин... Хайрли тун, қадрдон! Яхши дам олинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИБРАТЛИ ДУНЁ - Telegram 频道 @ibratli 的统计与分析