Қизларни ижтимоий тармоқ юритгани учун айблашни бас қилинг. Улар ҳам инсон, хотираларни бўлишгиси келади. Ҳамма қизлар эфир қилсин, расм қўйсин, Instagram юритсин. Фақат меники эмас.
Аёл киши ҳазилкаш эркакларга мойил бўлади. Гўзал ва соқолли эркакларга ошиқ бўлади. Кўп гапирадиган эркакни яхши кўради. Илмли эркак уни ниҳоятда ҳайратлантиради. Охирида қорни қаппайган, ёши анча ўтиб қолган, бир қанча бизнеси бор эркак келиб ҳаммасини чиппакка чиқаради.
Эркакнинг фарзанд кўриш хоҳишини аёл ўз соғлиғи, руҳияти ва оғриқлари эвазига тўлайди. Биз эса уларнинг яхши ҳаётга бўлган хоҳишларини “материалистик” хоҳишлар деб баҳолайдиган жамият бўлдик.
Мени шундай тарбия қилишганки, мен фаррошга ҳам, депутатга ҳам бирдек ҳурмат билан муносабатда бўламан. Фақатгина кибрли одамлар ҳамда иккиюзламачилар бундан мустасно.