Собит | اِقْرَأْ
前往频道在 Telegram
🇪🇬 Постлар учун манба шарт эмас…! Саҳифадан олинган манфаатни Аллоҳдан деб билинг..! Камчилик ва нуқсонни эса {каминанинг} зеро Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир..! Манфаатли ҳамкорлик учун Саволлар бўлса: @by_murojat
显示更多未指定国家未指定类别
904
订阅者
+224 小时
-427 天
-22330 天
帖子存档
Муслимамисиз тамом ҳижоб ўраш сиздан талаб қилинган Қуръон билан собит Бу ҳақиқатни ҳеч ким ўзгартира олмайди
Энди «очиқ сочиқ аёллар ҳижоблилардан яхшироқ» «менинг қалбим тоза» «ниятимни сен эмас Аллоҳ билади» «иймон қалбда бўлади» каби гапларнинг сизнинг эркаклар олдидаги либосингиз уялишингизга алоқаси йўқ
Қалбингиз оқ бўладими қора бўладими ёки чизиқлик бўладими ҳижоб сизга худди беш вақт намоз каби фарздир
Аллоҳнинг амрини бажариш керак тамом..!
{Аёллар иффати ҳақида арабларни айтганлари}
Улар уйлардаги жавоҳирдир
Кўчага чиқишмоқчи бўлишса чодир каби ёпиқдир
Оқлик ва нозикликлари шубҳа гумон уйғотмас лек
Худди Макка оҳулари каби овламоқ ҳаром
Илмни ёд олишни хоҳлайсизми?
Унда 10 хислатни маҳкам тутинг:
1. Тунда икки ракъат бўлса ҳам (таҳажжуд) намоз ўқишни канда қилманг.
2. Доимий таҳоратда юринг (имкон қадар).
3. Ботинда ҳам, зоҳирда ҳам тақво қилишни одат қилинг.
4. Шаҳват учун эмас, тақво учун таом енг.
5. Мисвок ишлатинг.
6.Тинмай китоб мутолаа қилинг.
7. Устознинг одоб-ахлоқига риоя қилинг.
8. Кўпроқ Қуръони карим тиловат қилинг.
9. Ота-она хизматида бўлинг.
10. Гўзал хулқли бўлинг.
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам 63 йил яшади ва 1400 йил олдин вафот этди ҳатто бир дона ҳам сурати мавжуд эмас лэкн миллионлаб инсонлар қалбидан жой олган…
Ўрнак олинг, латтапарст бўлманг! жавонни мато (кийим) билан тўлдирмасдан.
Ҳақиқий бойлик, китоб билан тўлдиринглар, хоним афандилар)
[الفقه قوام الدين] «ثم اعلم أن العلم على أنواع، وكل ذلك عند الله حسن، وليس كالفقه، فينبغي للرجل أن يكون تعلم الفقه أهم إليه من غيره؛ لأن من تعلم الفقه تيسر عليه سائر العلوم، والفقه هو قوام الدين.» اهـ. الفقيه أبو الليث السمرقندي | بستان العارفين Фиқҳ дийннинг таянчидир Шуни билгинки, илмлар турлича бўлади. Уларнинг барчаси Аллоҳнинг ҳузурида яхши, лекин фиқҳ илмичалик мавқеъга эга эмас. Киши бошқа илмлардан кўра, биринчи бўлиб, фиқҳ илмини ўрганиши лозимдир. Чунки кимда-ким фиқҳ илмини ўрганган бўлса, унга бошқа илмлар осон бўлади. Зеро, фиқҳ илми дийннинг пойдеворидир. Фақийҳ Абу Лайс Самарқандий: «Бўстонул орифийн»
{Ният ва ихлоснинг аҳамияти..!}
Савдо қилаётган тижоратчи, тер тўкиб ишлаётган деҳқону чорва боқаётган чўпон, илм масканларида мударрислик қилаётган устоз ёки раҳбар, хизматчи ходимлару чегаралардаги аскарлар бўлсин, ниятига қараб савоб олади. Ҳадисда: «Амаллар ниятга боғлиқдир», дейилган. Масалан, эр-хотиннинг оилавий вазифаларни бажаришида ҳам савоб умиди бўлиши керак.
Зайд Шомий роҳимаҳуллоҳ: «Мен ҳар бир ишда, ҳатто ичмоқ ва емоқда ҳам Аллоҳнинг розилиги бўлишини истайман», деган. Демак, ният холис бўлса, инсон тирикчилигига куч ва озуқа истаб, ҳалолдан ейиши, ичиши, ҳатто дам олиши ҳам ибодат бўлади. Амалнинг ибодатга айланиши учун ният холис бўлиши лозим. Яҳё ибн Касир раҳимаҳуллоҳ: «Ниятинг ҳақида огоҳ бўл, чунки у амалингдан кўра муҳимдир», дейди. Юсуф ибн Асбот роҳимаҳуллоҳ эса: «Ниятни ҳар хил бузғунчиликлардан тозалаш меҳнаткашларнинг қаттиқ ишлашидан ҳам оғирроқдир», деган.
Амал тил билан бажариладими ёки жисмоний қувват кетадими, унинг савоби банданинг хоҳиш-истагига қараб бўлади. Шу боис ниятсиз ибодат одатдаги оддий ишдан фарқланмай қолиши мумкин. Масалан, катта ёшдагиларни ҳурматлаш миллий қадриятларимиздан бири дейдиган бўлсак, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Катталаримизни ҳурматламаган ва кичикларимизга раҳм-шафқат қилмаган киши биздан эмас», деганлар. Ҳадисга мувофиқ ёши улуғларга жой берган, оғирини енгиллатган ёки кичикларга ғамхўрлик қилган киши ҳам ажр олади. Ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ: «Кичик амал ниятга қараб (холис Аллоҳ учун қилинган бўлса) катта бўлур ва катта амаллар ният сабабли (риё, яъни, ўзини кўрсатиш бўлса) кичик қилинур (яъни, савоби бўлмас)», деган.
Ҳадисда: «Сен динингга ихлос қилсанг, озгина амал ҳам кифоядир», дейилган. Ибн Ижлон роҳимаҳуллоҳ: «Аллоҳ сендаги ният ва хоҳишнинг холислигини баҳолайди», деган. Демак, амал ниятнинг тўғрилиги билан ибодат бўлади, ихлосига қараб, савоби кўпаяди. Шу сабабли инсоннинг бутун ҳаёти, ҳар бир лаҳзаси, ҳатто уйқуси ҳам ибодатга айланиши мумкин.
Ўлим мусибат эмас, энг оғир мусибат ўзинг тирик бўла туриб, Аллоҳга бўлган қўрқувинг ўлишидир..!
Турмуш — мукаммал (идеал) инсонни топиш эмас. Бунинг асло имкони ҳам йўқ.
Балки Аллоҳ таоло сиз учун тақдир қилган инсонга яхши ҳамроҳ бўла олиш демакдир.
Яхши ҳамроҳлик эса бир-бирингизнинг хато-камчиликларингизни кечира билишда, яхшилик йўлида ўзаро ёрдамчи бўлишда, меҳр-муҳаббат ва раҳм-шафқатни доимо асраб-авайлашда намоён бўлади.
Ҳароб кулбада жуфти ҳалоли билан шодон яшаётган аёл, хашамтли қасрда йиғлаб яшаётган аёлдан бахтлидир.
©️Зеро, бу ҳадисдан маълумки, Аллоҳнинг наздида ҳақиқий ҳароба уй, Қуръон ўқилмайдиган, Аллоҳнинг зикридан ғофил қолиб, дунё матосига муккасидан кетган уйдир.
тасаввур қил…
имтиҳонлар тугади, номаи аъмолинг ўнг қўлингдан берилди, ва бир овоз эшитилди:
“ва жаннатимга киргин!”
[89:30]
Алий карромаллоҳу важҳа родияллоҳу анҳу Жаннат саййидасига шундай таъриф берганди:
«Аллоҳга қасамки, Фотима мени ҳеч қачон ранжитмади. Ҳеч бир мавзуъда мен билан баҳслашмади.
Мен қачонки унинг юзига боқсам, ҳамма ғам-ғуссаларимдан фориғ бўлар эдим».
Ўзингга боқ, ўзингга! аслингга, сўзингга, нафсингга! Ўзгани қўй. Ким нима еди, нима кийди, сенга нима? Сен ўзингни илм билан, тақво билан, шафқат билан парвариш қил, ана шундагина чин инсонлик ҳимматига етасан.
