876
订阅者
+5924 小时
+1107 天
+56530 天
帖子存档
875
"Emotional dependency" — шундай ҳолатки, унга тушиб қолган инсоннинг ҳаётида жуда кўп нарса ўзгаради. Бу нафақат унинг кайфиятига, балки руҳий ҳолатига ҳам таъсир қилади.
Тасаввур қилинг, кимгадир шунчалик боғланиб қолдингизки, энди усиз ўзингизни умуман бошқача ҳис қиласиз. Унинг битта хабарини кутиб яшайсиз, эътибори сизни хурсанд қилади, эътиборсизлиги эса бутун кунингизни бузади. Аста-секин қалбингиздаги хотиржамлик Аллоҳ билан бўлган алоқага эмас, балки ўша инсонга боғланиб қолади.
Энди келинг, бу ҳақда Ислом нима дейди.
Ислом бизга қалбнинг энг катта боғлиқлиги фақат Аллоҳга бўлиши кераклигини ўргатади. Инсонларни севиш мумкин, уларни қадрлаш ҳам табиий. Аммо қалбингизнинг хотиржамлиги, бахтингиз ва суянчингизни бир инсонга боғлаб қўйиш охир-оқибат сизни ранжитиши мумкин. Чунки инсон ўзгаради, узоқлашади, хато қилади ёки бир кун умуман ҳаётингизда бўлмай қолиши мумкин.
Аллоҳ эса ҳеч қачон бандаларини тарк этмайди. Шунинг учун қалб аввало Аллоҳга боғланганда, инсонларни ҳам меъёрида севади — уларни илоҳий даражага кўтармайди ва улар сабаб ўзини йўқотиб қўймайди.
875
الصبر صبران: صبر على ما تكره وصبر عما تحب
"Сабр икки хил бўлади: ёқтирмаган нарсангга сабр қилиш ва ёқтирган нарсангдан тийилиш."
875
Менга қара, саёҳат қилишни яхши кўргин, хўпми? Фақат мен билан бирга. Сен билан кўришни хоҳлаган жуда ҳам кўп жойларим бор.
Гаплашишни ва тинглашни яхши кўргин, майлими? Ҳеч ким билан гаплаша олмаган мавзуларим ҳақида айнан сен билан гаплашишим учун.
Яна китоб ўқишни ҳам яхши кўр, майлими? Чунки кейин фақатгина сен билан ўқиган китобларимиз ҳақида чой устида узоқ суҳбатлашиш учун.
Яна бир илтимос, ёмғир ёғганда кўчада сайр қилишни ва юришни ҳам яхши кўргин, майлими?
Суратларга тушишни ёқтирсанг, ундан ҳам зўр бўлар эди. Чунки кейинчалик айнан ўша дамларни бирга эслаш учун.
Ва яна, асосийси — доим эътиборли бўл. Қолгани майли... Уларни ҳам бирга ўрганамиз, бирга кашф қиламиз.
