ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

Тиббиёт дунёси

Тиббиёт дунёси

الذهاب إلى القناة على Telegram

Тиббиёт дунёсидан -дунё тиббиётигача бўлган муҳим хабарлар, янгиликлар ва тавсиялар шу ерда! Ҳамкорлик учун: @bmup88

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Тиббиёт дунёси

تُعد قناة Тиббиёт дунёси (@tibdunyosi) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 84 899 مشتركاً، محتلاً المرتبة 1 843 في فئة التعليم والمرتبة 793 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 84 899 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 18 أكتوبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 77 245، وفي آخر 24 ساعة بمقدار 1 246، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 18.84‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 10.72‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 15 707 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 8 941 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 23.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“Тиббиёт дунёсидан -дунё тиббиётигача бўлган муҳим хабарлар, янгиликлар ва тавсиялар шу ерда! Ҳамкорлик учун: @bmup88”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 19 أكتوبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة التعليم.

84 899
المشتركون
+1 24624 ساعات
+4 1207 أيام
+77 24530 أيام
أرشيف المشاركات
Давлат тиббий суғуртаси: Шу йилнинг 9 ойида қанча беморга кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатилди? Юртимизда аҳолининг кафолатланган, сифатли ва бепул тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда. Хусусан, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳисобидан аҳолига кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатиш учун жами 26,6 трлн сўм маблағ йўналтирилди. Ушбу маблағларнинг асосий қисми, яъни 25,5 трлн сўми поликлиника, шифохона ва тез тиббий ёрдам хизматларини молиялаштиришга сарфланди. Шунингдек, 886 млрд сўм юқори технологик ва ихтисослаштирилган тиббий хизматларга, 248 млрд сўм эса Реимбурсация дастури доирасида аҳолини бепул дори воситалари билан таъминлашга йўналтирилди. Жорий йилнинг 9 ойи давомида поликлиникаларда фуқароларга 176,8 млн марта бепул тиббий кўрик ва маслаҳат хизматлари кўрсатилди. Шу билан бирга, 3,4 млн нафар бемор шифохоналарда ётиб даволанган бўлса, яна 1,3 млн нафар бемор кундузги стационарларда муолажа олди. Бу даврда тез тиббий ёрдам хизматига жами 9,4 млн марта чақирув келиб тушди. Бу ҳар куни ўртача 34,5 минг марта тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинганини англатади.

#ДИҚҚАТ 💊 Кўзнинг рак касаллиги ҳақида биласизми? Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳар куни қоронғу хонада ярим соатдан телеф
#ДИҚҚАТ 💊 Кўзнинг рак касаллиги ҳақида биласизми? Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳар куни қоронғу хонада ярим соатдан телефон ишлатган одамнинг кўзларида рак касаллиги келиб чиқиши кузатиляпти. Кўз қизариб пардани ўраб олади, ўша пардани олиб ташлаш имконсизлиги учун бу дард давосиз қолмоқда. Яқинлар ва дўстларни огоҳлантиринг, қоронғу хонада телефон ишлатишмасин 💊 Тиббиёт дунёси канали

📊 Гиждувон хамширалари 🌸 Ғиждувон тумани мактаб ҳамширалари ўртасида «Энг яхши мактаб ҳамшираси» онлайн танлови! Ғиждувон тумани мактабларида фаолият юритаётган ҳамширалар ўртасида жамоатчилик сўровномаси ўтказилмоқда. Танловдан мақсад — касбий маҳорати, масъулияти ва фидойилиги билан ажралиб турадиган ҳамшираларни аниқлаш ҳамда уларнинг меҳнатини эътироф этиш. 📊 Номзодлар касбий билими, ўқувчилар саломатлигини муҳофаза қилишдаги фаоллиги, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши ва хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашиши асосида баҳоланади. 🏆 Сўровнома натижаларига кўра, энг юқори натижа қайд этган 5 нафар мактаб ҳамшираси Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тақдирланади. 📌 Изоҳ: Агар бир мактабда 2 ёки 3 нафар ҳамшира фаолият юритса ва улар юқори натижа қайд этса, уларнинг барчаси тақдирланади. 🗳 Ҳурматли ғиждувонликлар, муносиб номзодни қўллаб-қувватланг ва овоз беришда фаол иштирок этинг! Овоз беришнинг сўнгги муддати — 27 октябрь соат 12:00 га қадар.

💊 Тошкентда қизамиқ касаллиги билан боғлиқ 290 та ҳолат қайд этилгани ростми? Мазкур ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик
💊 Тошкентда қизамиқ касаллиги билан боғлиқ 290 та ҳолат қайд этилгани ростми? Мазкур ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси муносабат билдирди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида қизамиқ касаллигига гумон қилинган 290 та ҳолат қайд этилгани, шунингдек, беморлар билан мулоқотда бўлган 10 минг нафардан зиёд шахс рўйхатга олингани ҳақида турли хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси муносабат билдириб, айни пайтда нафақат пойтахт, балки бутун мамлакатимизда қизамиқ касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор эканини, шунингдек, хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқлигини маълум қилди. Билдирилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган рақамлар 2026 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида қайд этилган жамланма кўрсаткичдир. Шу боис мазкур рақамларни қисқа вақт ичида аниқланган ёки айни кундаги ҳолат сифатида талқин қилиш тўғри эмас. Маълумотларга кўра, қизамиқ билан касалланиш кўрсаткичи 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан маълумотларни нотўғри талқин қилмасликни сўради. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида Тошкент шаҳрида режали эмлаш доирасида 47 минг 494 нафар 1 ёшли ва 42 минг 767 нафар 6 ёшли бола КПК (қизамиқ, эпидпаротит, қизилча) вакцинаси билан эмланган. 💊 Тиббиёт дунёси канали

❗️Уй шароитида консерва маҳсулотларни истеъмолга яроқли ёки яроқсизлигини текшириш мумкинми? Батафсил видео орқали билиб олинг. Яқинларга ҳам юборинг 👉 @TIBBIYOT канали

💊 Ноябрдан Ўзбекистонда грипп ва вирусли касалликлар кўпайиши кутилмоқда Ноябр ойидан февралгача Ўзбекистонда грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш ҳолатлари ортиши прогноз қилинмоқда. Айниқса, болалар ва 65 ёшдан ошганлар орасида хавф юқори. Касаллик пневмония каби жиддий асоратларга олиб келиши мумкин. 💊 Тиббиёт дунёси канали

❓Сизда юрак-қон томир касаллиги борми? ❓Реимбурсация дастури орқали юрак-қон томир касалликлари учун аҳолига бериладиган дори воситалари ҳақида биласизми? ⚡️Батафсил видеороликда томоша қилинг.

💊 Фойдали махсулотлар Сизга фойдали ва керакли махсулотлар қайси еканлигини биласизми? 💊 Тиббиёт дунёси канали

🏥 Кенияда Эбола вирусини юқтирганлар сони етти нафарга етди Кенияда Эболанинг Бундибугио турини юқтириш билан боғлиқ яна тўр
🏥 Кенияда Эбола вирусини юқтирганлар сони етти нафарга етди Кенияда Эболанинг Бундибугио турини юқтириш билан боғлиқ яна тўртта ҳолат тасдиқланди. Шу тариқа, рўйхатга олинган беморларнинг умумий сони етти нафарга етди, деб хабар беради Xinhua. Кения Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17 октябрда хабар беришича, вирусни янгидан юқтирганлар орасида Эбола касаллигидан вафот этган биринчи беморнинг яқин қариндоши ҳамда унга шифохонада тиббий ёрдам кўрсатган уч нафар тиббиёт ходими бор. Бу ҳақда Кения Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича бош директори Патрик Амотнинг баёнотида маълум қилинган, деб хабар берди Kazinform. Мамлакатда касалликнинг аҳоли орасида тарқалишининг олдини олиш чоралари кучайтирилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Кенияда Эбола касаллигидан вафот этган биринчи бемор Конго Демократик Республикасида яшаган ушбу мамлакат фуқароси бўлган. Айни пайтда Конго Демократик Республикасининг шарқий қисмида касалликнинг илгари кузатилмаган даражадаги авж олиши давом этмоқда.

💊 #Тавсия 🧄Чеснок истеъмол қилиш организмга сиз билмаган фойдаларни 💊 Тиббиёт дунёси канали

#ДИҚҚАТ #ОГОҲЛИК ⚡️СИЧҚОН ТИШЛАБ ОЛИШИ ДАЪВОСИ ЙЎҚ ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИГА САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН Беморни уйида сичқон тишлаб олгач, шифохонага келди! Ўзбошимчалик билан даволаниш мумкин эмас. Қутуриш ўлимга сабаб бўлади- шифокор ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР! СИЗНИ ҲАР ҚАНДАЙ ҲАЙВОН ТИШЛАБ ОЛСА, ДАРҲОЛ ШИФОХОНАГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ‼️ 👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг

💊Кечки овқат емасдан озишга ҳаракат қилаётганлар, бу видео сизлар учун! Вазн ташлаш учун кечки овқатдан бутунлай воз кечиш шартми? Жавобини видеода билиб олинг. Вазн ташламоқчи бўлган танишларингизга ҳам юбориб қўйинг! 💊 Тиббиёт дунёси канали

🏥 Боланинг иситмаси кўтарилса, нима қилиш керак? 3 ёшгача бўлган болаларда тана ҳарорати кўтарилганда ота-онанинг тўғри ҳаракат қилиши жуда муҳим. Иситма ҳар доим ҳам хавфли касаллик белгиси эмас, аммо айрим ҳолларда шошилинч тиббий ёрдам талаб этилади. ☑ Биринчи ёрдам қоидалари: 🔹 Тана ҳароратини термометр ёрдамида ўлчанг. 🔹 Болани қалин кийим ва кўрпага ўраб ташламанг. 🔹 Оз-оздан, тез-тез суюқлик бериб туринг. 🔹 Зарур бўлса, боланинг ёши ва вазнига мос равишда иситма туширувчи дори воситасини қўлланг. 🔹 Болани спирт ёки сирка билан артманг. ⚠️ Қачон 103 рақамига қўнғироқ қилиш керак? ❗ Бола нафас олишда қийналса; ❗ Ҳушёрлиги пасайса ёки уйғотиш қийин бўлса; ❗ Талваса кузатилса; ❗ Терисида босганда йўқолмайдиган тошма пайдо бўлса. Муҳим! 3 ойликкача бўлган чақалоқда тана ҳарорати 38°C ёки ундан юқори бўлса, зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш зарур. 📌 Эсда тутинг: иситманинг тушиши касаллик хавфи бартараф этилганини англатмайди. Боланинг умумий аҳволини диққат билан кузатинг ва хавфли белгиларни эътиборсиз қолдирманг! 📲 Ушбу маълумотни бошқа ота-оналар билан ҳам улашинг. Тўғри ва ўз вақтида кўрсатилган ёрдам бола ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро филиали Ахборот хизмати 😎Бухоро тиббиёти

‼️Мактаб ўқувчиларига илк бор инсулт белгиларини аниқлаш ўргатилади Дастур 1 ноябрдан бошлаб умумтаълим мактабларида босқичма
‼️Мактаб ўқувчиларига илк бор инсулт белгиларини аниқлаш ўргатилади Дастур 1 ноябрдан бошлаб умумтаълим мактабларида босқичма-босқич йўлга қўйилади. Дастлаб Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги еттита, шунингдек, Самарқанд шаҳри, Каттақўрғон ва Иштихон туманларидаги жами олтита мактабда машғулотлар ташкил этилади. 👉 Vodiy1.uzга уланиш учун   https://t.me/Vodiy1uzofficial.  Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг

❗️Термометрни синдириб қўйсангиз, қандай йўл тутишингиз даркор https://t.me/+05YgQSHZVWoxNjYy

💊 Наманганда 5,2 млрд сўмлик дорилар сақланаётган яширин омборлар аниқланди Уч нафар фуқаро бешта хонадонда яширин омбор ташкил қилиб, тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган 287 турдаги 46 865 дона дори воситасини сотиш мақсадида сақлаб келгани фош этилди. 💊 Тиббиёт дунёси канали

💊 Ўзбекистонда қишда грипп ва ОРВИ кўпайиши кутилмоқда Ноябрь ойидан февралгача Ўзбекистонда грипп ва ўткир респиратор вирус
💊 Ўзбекистонда қишда грипп ва ОРВИ кўпайиши кутилмоқда Ноябрь ойидан февралгача Ўзбекистонда грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш ҳолатлари ортиши прогноз қилинмоқда. Айниқса, болалар ва 65 ёшдан ошганлар орасида хавф юқори. Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмония каби асоратлар юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Тиббиёт муассасалари ва тез ёрдам хизматлари беморлар сони ортишига тайёргарлик кўрмоқда. 💊 Тиббиёт дунёси канали

💊 Ўзбекистонда туғилишлар сони 35 йилда қандай ўзгарди? Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-июнь ойларида 373,4 мингта туғилиш
💊 Ўзбекистонда туғилишлар сони 35 йилда қандай ўзгарди? Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-июнь ойларида 373,4 мингта туғилиш қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди. Маълумотларга кўра, 1991 йилда мамлакатда 723,4 минг нафар бола туғилган. 2000 йилга келиб бу кўрсаткич 527,6 минг нафарга тушган. Бу 1991 йилдагига нисбатан 27,1 фоизга кам. Шундан кейин туғилишлар сони яна ўсишни бошлаган. 2000 йилдаги кўрсаткич 2023 йилга келиб 82,3 фоизга ошиб, 962 минг нафарга етган. Бу 1991 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бироқ сўнгги йилларда туғилишлар сони камайган. Хусусан, 2024 йилда 926,4 минг нафар бола туғилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 879,6 минг нафарни ташкил этган. Натижада бир йил ичида туғилишлар сони 5,1 фоизга камайган. 2025 йилдаги кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 8,6 фоизга кам. Шунга қарамай, 2025 йилда туғилишлар сони 1991 йилдагига қараганда 21,6 фоизга кўп бўлган. Ўзбекистонда туғилишлар сони йиллар кесимида: 1991 йил – 723,4 минг нафар; 1995 йил – 678 минг нафар; 2000 йил – 527,6 минг нафар; 2005 йил – 533,5 минг нафар; 2010 йил – 634,8 минг нафар; 2015 йил – 734,1 минг нафар; 2020 йил – 841,8 минг нафар; 2021 йил – 905,2 минг нафар; 2022 йил – 932,2 минг нафар; 2023 йил – 962 минг нафар; 2024 йил – 926,4 минг нафар; 2025 йил – 879,6 минг нафар; 2026 йил январь–июнь – 373,4 минг нафар. Манба: qalampir.uz 💊 Тиббиёт дунёси канали

💊 Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 100 йиллиги кенг нишонланди Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида
+6
💊 Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 100 йиллиги кенг нишонланди Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида шифохона ташкил этилганининг 100 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. «Бир асрлик тажриба — келажак авлодлар саломатлиги учун» шиори остида ташкил этилган учрашувда муассасада кўп йиллар давомида халқ саломатлиги йўлида фидокорона меҳнат қилган фахрий шифокорлар, соҳа устозлари ҳамда бугунги кунда самарали фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари иштирок этди. Тадбир давомида марказда амалга оширилган ислоҳотлар, жорий этилган рақамли технологиялар, беморларни электрон рўйхатга олиш тизими ва замонавий диагностик ускуналар имкониятлари билан танишилди. Фахрий шифокорлар ўзларининг бой касбий тажрибалари, хотиралари ва тавсиялари билан ўртоқлашдилар. Тантанали маросимда муассасанинг 100 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ фахрий шифокорлар ва тиббиёт ходимларига эсдалик нишонлари топширилди. Бир асрлик тарихга эга мазкур тиббиёт масканида авлодлар давомийлиги, устоз-шогирд анъаналари ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлидаги эзгу ишлар давом этмоқда. 💊 Тиббиёт дунёси канали