ar
Feedback
Амирқул Пўлкан

Амирқул Пўлкан

الذهاب إلى القناة على Telegram

Севги – қуёш, деди шоирлар, Севги – қўз ёш, деди шоирлар. Севги – ҳавас, деди шоирлар, Севги – қафас, деди шоирлар. Севги – ёлғон, деди шоирлар, Севги – бўлган деди, шоирлар. Амирқул Пўлкан

إظهار المزيد
700
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-87 أيام
-3730 أيام
أرشيف المشاركات
***   Аҳволимга, онам, йиғлама, Боланг учун куйинма, отам. Қариганда қалбим тиғлама Қайғурмоқ ҳам ўзи бир мотам... Қалам олдим қўлимга бу кун, Юрагимни очаман узр... Бошим узра булутранг тутун, Бошим узра ўзгача ҳузур. Тарк айламиш кўксимни илҳом, Неча кундир юрагим пора. Кўнглим каби беқунтдир оқшом, Мен кўнглимга излайман чора. Ташвишларни унутиб бутун, Шу ўй билан танҳо қолганман. Аламимни унутмоқ учун, Бироз май ҳам ичиб олганман. Ёзмоқдаман, қўлимда титроқ, Юрагимни айлаб таржима. Тинчлангани қўймайди бироқ Ҳаяжонга ўхшаш бир нима Ўша хаёл, ўша изтироб, Хотирамни бир-бир титади. Яна, яна истайман шароб, Фикрларим эриб кетади. Иродамга бўйсинмас ўйлар, Калимага айланмас тилим. Фақат бу дам қаламим сўйлар, Фақат ўша билмайди тиним. Куйлаганим – ёшлик ва баҳор, Ютоққандек шеърга киради. Кимларнидир эслайман ночор, Нималардир ўйлантиради... Аҳволимга, онам, йиғлама, Боланг учун куйинма, отам. Қариганда қалбни тиғлама, Қайғурмоқ ҳам ўзи бир мотам. 1968 Амирқул Пўлкан Шеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим. Telegram | Facebook |YouTube

* * *   Хаёлларим қистов қилар, ўйларимнинг чеки йўқ, Мен янгратиб чертажакман замонамнинг машқини. Орзуларим сеҳрлидир, қанотига тегмас ўқ, Киприкларни қовуштирмас туғёнларнинг тошқини.   Ахир ёшман, истакларим юрагимга сиғмайди, Етти қават осмон узра сайр этаман пайдар-пай. Қаердадир – ё алҳазар, кимдир ҳўнграб йиғлайди, Қаердадир – шодлигидан кимдир ёниб ичар май.   Ахир ёшман, хаёлларим олиб қочар кўп йироқ, Аммоки бор ҳақиқатлар тўлишади кўзимга. Ҳақиқатни мен жон қадар севаману оҳ, бироқ Кимдир сира қўшилмайди менинг тўғри сўзимга.   Ана, ўша разил одам, мудом боқиб илжаяр, Қўлидаги бомбасини сиқиб қўяр гоҳида. Мен биламан, у бировнинг кулбасига ўт қўяр, Асло қулоқ тутмагай у ғарибларнинг оҳига.   Ана, биров Жазоирда қутирмоқда шу соат, Ана, биров Афғонда симирмоқда қонни ҳам. Аммо унинг қўлларида бўғилмайди саодат, Унинг ожиз кафтларида чайқалмайди бу олам!..   Ана, биров яйдоқ чўлда экин экиб тинмайди, У – асримнинг қаҳрамони, у қартаймас, у ёшдир. У ҳаётки, башарият қуёши ҳеч сўнмайди, У мангулик тонгларини ёритгувчи қуёшдир.   Шул сабабдан дунё унга умид билан қарайди, Еру кўкка жило берар унинг меҳру сайқали. Қутлуғ номин то сўнгги дам юракларда асрайди, Юракларда қад кўтармиш у инсонинг ҳайкали. 1973 Амирқул Пўлкан Шеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим. Telegram | Facebook |YouTube

* * * Бошим узра юлдузлар ёнар, Пойим узра муқаддас тупроқ. Хаёлларим талоши сўнар, Фикрим чулғар ўрнини бироқ. Эҳтирос-ла бо
* * * Бошим узра юлдузлар ёнар, Пойим узра муқаддас тупроқ. Хаёлларим талоши сўнар, Фикрим чулғар ўрнини бироқ.   Эҳтирос-ла боқаман ёниб, Тўқилади осмондан шуъла... Балки мен ҳам тонгда уйғониб, Тўқирман бир гулгун ашула.   Ёғдуларга ташнаман ҳамон, Юрагимда денгиз мавжи бор. Нигоҳимдан қочолмас туман, Ёвузлик ҳам бўлади ошкор.   Мен инсонман – ерга хўжайин, Қўлимдадир қуёш тизгини. Яшнатаман соатлар сайин, Порлатаман уни ҳар куни.   Ер ва сени назмимга солгум, Измимдадир бу кунги ҳаёт. Кел, шеъримни бағримга олгин, Кел, кўксимга киргил коинот... 1966   Амирқул Пўлкан Шеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим. Telegram | Facebook |YouTube

* * * Толе ахтармадим, чирой ахтармадим, Шуҳрат ахтармадим йўллардан. Юлдуз ахтармадим ё ой ахтармадим, Кезмадим самовий чўлларда... Севги ахтармадим, сеҳр ахтармадим, Ҳаммаси узвийдир қонимда. Вафо ахтармадим, меҳр ахтармадим, Ахтарганим менинг ёнимда... 1968 Амирқул Пўлкан Шеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим. Telegram | Facebook |YouTube

* * *   Сен мени афв этдинг, кўз нурим, Яна солдинг қалбимга учқун. Эвазига бердим бор умрим, Кечирилган гуноҳим учун...   Букун ғамда ўзни ёқаман, Ҳисларимга етмайди кучим. Энди фақат азоб чекаман, Кечирилган гуноҳим учун. 1968 Амирқул Пўлкан Шеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим. Telegram | Facebook |YouTube

* * * Субҳидам. Боғимда ўйнайсан, Бир нафас тинмайсан, эй сабо. Бунчалар шодликни куйлайсан, Бунчалар куйгинанг дилрабо? Бир овоз келади қайдандир, “Қувноқлик қайнаган чашмаман”. Куйлавер, тўхтама, куйлавер, Шодликка жуда ҳам ташнаман. Ишқимдан бўлмаган бехабар, Бол эди оламда суйганим. Наҳотки рост бўлса, алҳазар... Севишни унутиб қўйганим. Сенингдек шиддатни севганман У билан туганди ёшлигим. Тоғ бирла қайғу-ла қолганман, У билан кетгандир шодлигим. Йиғласа, йиғлардим бемалол, Қалбимдан кулардим, кулганда.. Аламли куйлардинг... эй сабо, Сенинг ҳам юрагинг бўлганда. Амирқул Пўлкан Шеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим. Telegram | Facebook |YouTube

* * *   Муҳаббат... Муҳаббат... Муҳаббат, Боғингдан бир ғунча уздимми? Ранжитиб кўнглингни буздимми? Шафқатингни кўп кўрдинг фақат. Муҳаббат авф этгил бир бора, Раъйингни синдирган бўлсам гар.   Бахтли бўлолмадим, начора, Бахтли бўлсин ўзга одамлар. Ошиқман, муҳаббат, ошиқман, Кўзларим қўмсайди васлини. Кечиргим келади бошимдан Тақдирий бўронлар фаслини. 1967 Амирқул Пўлкан Шеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим. Telegram | Facebook |YouTube

* * * Гуноҳимдан ўтмоғинг гумон, Лойиқмасман сенинг меҳрингга. Кечирмоғинг ундан ҳам ёмон, Учрагайман балки қаҳрингга. Йиғлаб
* * *   Гуноҳимдан ўтмоғинг гумон, Лойиқмасман сенинг меҳрингга. Кечирмоғинг ундан ҳам ёмон, Учрагайман балки қаҳрингга.   Йиғлаб туриб рад этдим сени, Кулиб туриб сўзладим ёлғон. Ёлғиз қолиб куйгайман энди, Танҳоликдан топмасман омон.   Мен ўзимга қилдим кўп жафо, Ҳислар эзиб ташлади мени. Ёниб севдим, малагим, аммо, Муҳаббатдан асрадим сени!   Муҳаббатим оловдир, аён, Мен оловман ўшандан буён. 1973 Амирқул Пўлкан Шеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим. Telegram | Facebook |YouTube

* * *   Бир оқшом чоғида роз айтдим унга, Кўнгил ҳам кўкдаги ой каби ярим... Қошин чимирди-ю деди у менга: – Бундоқ ҳазилларни бас қил, жигарим.   Толе сўқмоғида омадим келди, Бахт ўзи қўлимга тутқазди барин. У менинг ёнимга келди-ю деди: – Эски ҳазиллардан бўлсин, жигарим. 1971 Амирқул Пўлкан Шеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим. Telegram | Facebook |YouTube

* * *   Бир оқшом чоғида роз айтдим унга, Кўнгил ҳам кўкдаги ой каби ярим... Қошин чимирди-ю деди у менга: – Бундоқ ҳазилларни бас қил, жигарим.   Толе сўқмоғида омадим келди, Бахт ўзи қўлимга тутқазди барин. У менинг ёнимга келди-ю деди: – Эски ҳазиллардан бўлсин, жигарим. 1971 Амирқул Пўлкан Шеър ҳақида ўз фикрингизни ёзиб кетинг. Бу биз учун жудаям муҳим. Telegram | Facebook |YouTube

* * *   Ўйла, дея шивирлар шамол, Ўйла, дея шамол эсади. Киприкларим титрайди беҳол, Юрагимни титроқ эзади.   Деразамдан боқади хаёл, Кўз қисади дўстларимсимон. Қўл силтайман... Ҳаммаси аён, Кимдир шошиб келар мен томон.   “Кутгил ахир, кутганинг қайтар”, Дея, қалбим эзилиб куйлар... Ўтмишимни эслатманг қайта, Ўтмишимдан розимас ўйлар... 1967 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * *   Қайиқчамга ўтираман ҳар оқшом, Балиқ ови менинг жони танимдир. Кўл қаърига тўр соламан дамба-дам, Тўрим менинг – балиқларга ғанимдир.   Тонгга яқин тўрим тўлар балиққа, Шодлигимдан дунёга жар соламан. Чидолмасдан балиқлар бу қилиққа – Йиғлашади. Мен ташвишда қолурман.   Балиқларни секин кўлга ташлайман, Сачроқ сувдан устибошим бўлар нам. Ўз ҳолимга ўзим кула бошлайман, Қирғоқ томон талпинади қайиқчам. 1972 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * * Тонг отади. Сирли муюлиш, Йигит пойин ўпади бирров. Йигит тинмас, туганмас юриш, Ҳолинг на, деб сўрмайди биров... Унга тақдир бефарқ, бешафқат, Ўйламайди нелар кутишин. Бир қиз билар! – Бундан у фақат Илк севгисин излаб ўтишин. 1968 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * * Ўз юртимда бахтга ёр бўлдим, Ўз юртимда яшадим ҳушҳол. Ишқда кўп бор маст бўлиб қолдим, Юрагимни тоширди висол.   Узоқларда севганим қолди, Узоқдаман бу кун ногаҳон Лабларимдан кулгу йўқолди, Белимни ҳам букмишдир ҳижрон. 1967 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * *   Беғамлик кўп ёмон, беғамлик, Асабнинг торларин бўшатар. Беғамлик кўп ёмон, беғамлик, Хасталик тушмагин тўшатар.   Беғамлик бор экан оламда, Умрдош бўлмагай бу ҳаёт. Беғамлик бор экан оламда, Ташвишли давримиз унга ёт.   Туғёнкор қалбларда йўқ камлик, Улардан нур, меҳр ёғади... Беғамлик кўп ёмон, беғамлик Туганмас ташвишлар туғади. 1968 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * * Учардим, юксакка учардим, Елкамда оғир юк бўлса ҳам. Учардим, юксакка учардим, Учмоқлик кўп буюк бўлса ҳам. Учардим, юк
* * * Учардим, юксакка учардим, Елкамда оғир юк бўлса ҳам. Учардим, юксакка учардим, Учмоқлик кўп буюк бўлса ҳам. Учардим, юксакка учардим, Кўксимда бўлмаса ишқ оташ. Учардим, юксакка учардим, Бағримни ёқмаса бағри тош. Хаёллар мақсадга элтмади, Ўйларим қанотсиз ва ғариб... Учардим, қувватим етамади, Рад бўлган севгимни кўтариб. 1973 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * * Нур этагин йиғиб олиб, Шом талпингач ер томон, Хона ичра танҳо қолиб Сирлашамиз икковлон... Хаёл мени сархуш этар, Ўй сураман суюниб... Тонгда аранг чиқиб кетар Тун хаёли кийиниб. 1976 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * * Боғлар узра шамол ўйнар, Тараб гулларнинг бўйини. Боғлар узра ҳаёт қайнар, Авжда табиат ўйини.   Уфқ ҳам аста силкинди, Қуёш ҳам кетди уйқуга. Эсиб турган шамол тинди, Кўмилдим ажиб туйғуга.   Узоқдан ой боқар беҳол, Билмам кўксида борини... Гўё дилда сирли пинҳон, Гўё қўмсар нигорини.   Қийиндир қалбни англаш, Кўринмайдир туси кўзга. Табиат ҳам ҳаёт, аммо Ҳаёт асли буткул ўзга... 1967 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * * Ҳижрон деди: – Ошиқ, сени қийнайман, Оқарадир сочинг тоғлар қоридай. Ошиқ деди: – Йўқ, бунга йўл қўймайман, Висол бордир, ҳали кўнглим ёрилгай. Ҳижрон деди: – Адо бўлгунг қўлимда, Умрим бўйи мен сенга қасд қилурман. Ошиқ деди: – Ишқ чўчимас ўлимдан, Муҳаббат бор, демак ғолиб келурман. 1969 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

* * * Мангуликка тимсолдек қолар, Туганмасдир тоғлар бардоши. Еру кўкни ларзага солар, Гар қуласа тарвуздек тоши.   Бардошлига кенг эрур фалак, Бесабрлар тамом бўлади... Фарёд қилма менга, эй малак, Мен оҳ урсам ёмон бўлади! 1971 Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube