cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Зиёвуддин Раҳим китоблари

Илм одоб билан камолига етади.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
957
المشتركون
+124 ساعات
+107 أيام
+8330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Зиёвуддин Раҳимнинг "Ислом ақидаси" китобидан. #iqtibos #ZiyovuddinRahim #IslomAqidasi TELEGRAM | YOU TOBE | FACEBOOK
إظهار الكل...
Пайшанба ҳақида халқ орасида фақат ош билан жимоъ қолди (Яъни, нафснинг улуши қолди). Бу жума кечасилиги, унда ибодатлар, жумладан, салавотлар кўпайтирилиши, Каҳф сураси ўқилиши, садақалар берилиши, ғусл қилиниши, вақтлироқ намозга борилиши ва ҳоказолар айримларнинг эсидан чиқди... Айтганча, ким ўз жуфти ҳалоли билан “муомала” қилса, агар монеълик бўлмаса, истаган вақтида қилаверади. Пайшанбани кутиб ўтириш шарт эмас. Нотўғри фикрлар, ҳазил воситасига айланган бемаза ва бачкана гаплар ўринсиз. 🔗 Телеграм гуруҳимизга қўшилиш учун линкни босинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: https://t.me/ziyovuddinrahimkitoblari
إظهار الكل...
Зиёвуддин Раҳим китоблари

Илм одоб билан камолига етади.

👍 5
01:31
Video unavailableShow in Telegram
👍 1
01:59
Video unavailableShow in Telegram
👍 3 1
01:11
Video unavailableShow in Telegram
👍 3
00:40
Video unavailableShow in Telegram
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ لَمْ يَدَعْ قَوْلَ الزُّورِ وَالعَمَلَ بِهِ، فَلَيْسَ لِلَّهِ حَاجَةٌ فِي أَنْ يَدَعَ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким ёлғон сўз ва унга амал қилишни ташламаса, унинг таоми ва ичимлигини тарк этишига Аллоҳ муҳтож эмас” (Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривояти). Демак, ким рўза тутсаю, аммо тилини ёлғондан, ғийбатдан, фаҳш сўзлардан тиймаса, бузуқлик саналган ишлардан ҳайиқмаса, унинг оч-наҳор юришидан ҳеч қандай наф йўқ. Аллоҳ унга рўза тутгани учун савоб бермайди. Унинг кундузлари туз тотмай, бир қултум сув ичмай юргани қолади. Чунки у рўзанинг фақат моддий тарафига қаради, асосий жиҳатига эътибор бермади. Мулла Али Қорига кўра, “Аллоҳ муҳтож эмас” жумласи Аллоҳ унинг ишига эътибор бермаслигини, амалини қабул қилмаслигини англатади. Аслида рўзадан кўзланган мақсад ёмонликка буюрувчи нафсни бўйсундиришдир. Агар рўза тутиб, мана шу мақсадга эришилмаса, бундай рўзанинг аҳамияти йўқ. Шуни ҳам айтиб ўтиш керак: Агар шартлари бажарилса, тилини ғийбат ва ёлғондан тиймаган одамнинг рўзаси тутилган ҳисобланиши мумкин, аммо мукаммал ёки савоби тугал бўлмайди. Амали тўкис бўлишини истаган банда хулқини чиройли қилади. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ حَجَّ لِلَّهِ فَلَمْ يَرْفُثْ، وَلَمْ يَفْسُقْ، رَجَعَ كَيَوْمَ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, беҳаё гапларни гапирмаса, ахлоқсизлик қилмаса, онаси уни туққан кундагидек (гуноҳлардан пок ҳолида) қайтиб келади”, деганларини эшитганман” (Бухорий, Аҳмад, Байҳақий ривояти). Бу ҳадисда айтилишича, ким ҳаж қилса, Ёлғиз Аллоҳ розилигини истайди, ҳаж вақтида тилини фаҳш сўзлардан тияди, бузуқ ишларни қилмайди, исломий одобга риоя этади. Мана шунда янги туғилган чақалоқдек гуноҳлардан пок ҳолида уйига қайтиб келади. Зиёвуддин Раҳимнинг "Қалблар табобати 1" китобидан. #iqtibos #ZiyovuddinRahim #qalblartabobati TELEGRAM | YOU TOBE | FACEBOOK
إظهار الكل...
👍 1
Қалб қаттиқлиги белгилари, оқибатлари: – Қалби қотиб қолган кимса тоат-ибодатларга дангасалик қилади, яхши ишларга кўп ҳам эътибор бермайди. Унинг намози фақат ётиб-туришдангина иборат бўлади. Бундай киши ибодатни зўрға адо этади, намозга эринади, роҳат-фароғатни хуш кўради. – бағритош кимса Қуръон эшитганда таъсирланмайди, қулоғига панд-насиҳат кирмайди, жаннат васф қилинганда шавқи ошмайди, жаҳаннам зикр этилганда сергак тортмайди. – қалби тошдек қаттиқ шахс теварак атрофдаги воқеа-ҳодисалардан таъсирланмайди, ҳеч нарсага эътибор бермайди. Чунки унда қўрқув йўқ. Қабристонда ҳам ўзини худди бозорда юргандек ҳис қилади, маййитлар ҳолидан ибрат олмайди, охиратни эсламайди. – дили қотиб қолган одам дунёни охиратдан устун қўяди. Унинг бор эътибори беш кунлик дунёга қаратилган, ғам-ташвиши ҳам дунёдан иборат. Унинг назарида моддий ашёлар биринчи ўринда туради. Бундай кимсада ғайрат-шижоат бўлмайди. Шунинг учун ҳаром ишлар содир этилсаям пинагини бузмайди, гуноҳларни менсимайди, яхшилик қадрига етмайди, ёмонликдан ҳазар қилмайди. – бағритош кимса меҳр-мурувватни четлаб ўтади, камбағалларга раҳми келмайди, етимлар ҳолига ачинмайди, қариндошлари билан борди-келди қилмайди. Зиёвуддин Раҳимнинг " Намозда хушуъ" китобидан. #ZiyovuddinRahim #namozdaxushu TELEGRAM | YOU TOBE | FACEBOOK
إظهار الكل...
👍 7🔥 1
02:01
Video unavailableShow in Telegram
✍️ Сизнинг ҳам фарзандингиз бир нечта китоблар муаллифи, болалар мураббийи устоз Зиёвуддин Раҳим томонидан ўтиладиган одоб-ахлоқ дарсларида қатнашишини истасангиз, қуйидаги линк орқали телеграм гуруҳга аъзо бўлиб, рўйхатдан ўтишингиз мумкин: https://t.me/farzandtarbiyasikursi
إظهار الكل...
00:26
Video unavailableShow in Telegram
Йигитлар “Ризқ калитлари” китоби ҳақида ўзига хос услубда видео олишибди. Сиз бу китобни ўқиганмисиз? 🔗 Телеграм гуруҳимизга қўшилиш учун линкни босинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: https://t.me/ziyovuddinrahimkitoblari
إظهار الكل...
👍 7