cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Huquq va biz/ huquqiy kanal

Qonun ustuvor joyda adolat tantana qiladi

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
202
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-27 أيام
+330 أيام
توزيع وقت النشر

جاري تحميل البيانات...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تحليل النشر
المشاركاتالمشاهدات
الأسهم
ديناميات المشاهدات
01
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилади “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-84 сон, 03.06.2024 й.) қабул қилинди 🔰Фармонга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (Инспекция) ташкил этилади. ✔️Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳамда ушбу жараёнлар устидан назоратини таъминлаш бўйича ягона давлат сиёсатини юритишда иштирок этиш Инспекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. 🗓2024 йил 1 октябрдан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қуйидаги қўшимча лицензия талаблари жорий этилади: 🔹йиллик лицензия тўловларини, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш; 🔹алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва уларнинг савдосида сифат талабларига, шунингдек, акциз маркаларини қўллаш ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш; 🔹алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи видеокузатув воситаларини ўрнатиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
180Loading...
02
#Qabul2024 #Abituriyent2024 ⚡️ 2024-2025-o‘quv yili uchun abituriyentlarni ro‘yxatga olish boshlandi ✅ 2024-2025-o‘quv yilida oliy va professional ta’lim muassasalariga o‘qishga kirish uchun abituriyentlarni onlayn ro‘yxatga olish boshlandi. 📱 Abituriyentlarni onlayn ro‘yxatga olish my.uzbmb.uz saytining “Oliy va professional ta’lim muassasalariga qabul” bo‘limi orqali amalga oshirilmoqda. 📆 Ro‘yxatga olish 2024-yil 5-iyundan 25-iyunga qadar (shu kuni ham) amalga oshiriladi. 📹 Yuqoridagi videoqo‘llanma orqali ro‘yxatdan o‘tish bo‘yicha to‘liq ma’lumotga ega bo‘lish mumkin. ▶️ Youtube orqali ko‘rish (HD formatda) ✔️ Agentlikning rasmiy sahifalari: Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
200Loading...
03
Кун тарихи Бугун  5-Июнь, Чоршанба: • 🇺🇳 БМТ - Бутунжаҳон атроф-муҳит куни. • 🇺🇳 БМТ - Ноқонуний, қайд этилмаган ва тартибга солинмаган балиқ овлашга қарши халқаро кураш куни. • 🇦🇺 Австралия ‐ Ғарбий Австралия куни. • 1783-йил Жозеф-Мишел ва Жак-Этенн Монгольфе биринчи ҳаво шарларини учиришди. • 1881-йил АҚШ президенти Жеймс Гарфилдга суиқасд уюштирилди. • 1940-йил Биринчи синтетик резина шиналар АҚШда намойиш этилди. • 1967-йил Яқин Шарқда Олти кунлик араб-исроил уруши бошланди. • 2006-йил Сербия ўз мустақиллигини эълон қилди. @Adolat_media
180Loading...
04
5 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 5 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади. Батафсил: https://uza.uz/posts/604628 Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
551Loading...
05
❗️Қайси шифокорга қачон кўриниш керак? • Стоматолог – 0,5-1,5 йилда 1 марта • Кардиолог –  йилига 2 марта • Гинеколог – йилига 1 марта • Маммолог – йилига 1 марта • Офтальмолог – 2 йилда бир марта • Дерматолог – йилига 1 марта • Қоннинг умумий таҳлили –  йилига 1 марта • Кўкрак қафасининг рентгенологик текшируви – йилига 1 мартa. 👉 https://t.me/Huquqbiz
290Loading...
06
ТОНГГИ МУСИҚА "Дадамдай бўлолсайдим" Баҳодир Мамажонов куйлайди 👉 https://t.me/Huquqbiz
250Loading...
07
Хайрли тонг, азизлар! Савдолашишнинг афзали бадавлат бўла туриб савдолашишдир Маслама ибн Абдулмалик Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурига келди. Унинг эгнида Миср матосидан кийим бор эди. Халифа Умар ибн Абдулазиз: «Буни неча пулга олдинг, Абу Саъид?», деб сўради. Маслама унинг нархини айтди. Халифа «Нархини бироз туширсанг, обрўйинг камайиб қолармиди?», деди. Маслама: «Йўқ», деди. Халифа: «Нархига яна қўшиб берсанг обрўйинг кўтарилиб қолармиди?», деди. Маслама: «Йўқ», деди. Халифа: «Билиб қўй, савдолашишнинг афзали бадавлат бўла туриб савдолашишдир. Кечиришнинг афзали жазолашга қодир бўла туриб кечиришдир. Мулойимликнинг афзали волий (ҳоким) бўлгандан кейинги мулойимликдир», деб унга насиҳат қилди. «Дунёни тебратган 7 буюк» китобидан. 👉 https://t.me/Huquqbiz
290Loading...
08
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Турецкой Республики Реджепа Тайипа Эрдогана 6 июня посетит эту страну с официальным визитом. #Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
410Loading...
09
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, 2022 – 2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган. ✅ Унга кўра, мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади: ➖ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар; ➖Давлат бюджети маблағлари; ➖халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари; ➖ҳомийлик хайриялари, хусусий шериклар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари маблағлари. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
420Loading...
10
#BU_MUHIM ⏺Qurilish ishlarini boshlashdan avval qo'shni uchastka egalarining roziligini olish majburiymi? ⏺ Bunda qo'shni turar joy binosiga yorug'lik tushish normalari belgilanganmi? 👉 https://t.me/Huquqbiz
360Loading...
11
Наманган туманида ўзбошимчалик билан қум-шағал ҳом ашёсини қазиб олиш ҳолати аниқланди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро И.Т. “Сирдарё” дарёсининг Наманган тумани, “Гулдиров” МФЙ ҳудудидан ўтган қисмидаги қирғоқ минтақа еридан терак ва бошқа дов-дарахт кўчатлари экиш учун ажратиб берилган 12,6 гектар ер майдонидан ўзбошимчалик билан ер қаъри бойликларидан фойдаланиш талабларини бузиб, 15,8 минг куб ҳажмдаги қум-шағал ҳом ашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига жами 273,3 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉@Department_uz
400Loading...
12
❗️Бола хусусий мулкка эга бўлиши мумкин Манба: ЎРҚ-139-сон, 07.01.2008 й. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
450Loading...
13
Адолат кўнгилга ором беради, ҳаётга иштиёқ уйғотади, бир-биримизни қадрлашга ўргатади Адолат одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг энг олий тамойилларидан биридир. Бу сўз турли шахслар, ижтимоий гуруҳларнинг аҳамияти ва мавқеи, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, меҳнат ва рағбат, жиноят ва жазо ва бошқалар ўртасидаги мувофиқлик талабини ўз ичига олади.. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
470Loading...
14
✍️Бир мактаб директорининг ота-оналарга ёзги мактаб таътили муносабати билан жўнатган хати Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингиз таътил давомида уйда сизларни овора қилмасликлари учун уйларингингизда худди мактабдагидек қулайлик қилингки, улар мактабда қила оладиган ҳамма ишларини уйда ҳам қила олсинлар. Масалан, ботинкаси билан деворларни тепсин, уйларингиздаги стол-стулларни тирнаб қизларини исмларини ўйиб ёзсинлар, кирган хоналарида чироқларни ўчирмасдан чиқишсин, еган-ичган нарсаларининг пўчоғини, қоғозини истаган жойига ташласинлар, ҳожатхоналарни истагандек ишлатишсин, уйдаги ҳамма жиҳозларга хоҳлагандек зарар етказишсин, баланд овозда ғариб-ғариб овозлар чиқариб бақиришсин, хоналарда бақириб-чақириб югуришсин. Эшикларни тепиб очиб тепиб ёпсинлар. Уйдан қочиб компютерхоналарга бориб ўйин ўйнаса, бунинг яхши эмаслигини қизишмай тўғри тушунтиринг, тарбия беринг. Фарзандларингиз бу ишларни қилаётганда ҳеч ҳам асабийлашмасдан, кулибгина танбеҳ беринг. Айниқса, уларни уруш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Худо кўрсатмасин, болангизнинг психологияси бузилиши мумкин. Уришга ҳаққингиз ҳам йўқ. Бурчакда турғизиб қўйиш ҳақида ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Боланинг ҳам ҳуқуқлари бор. Судга беришимиз мумкин. Бу ишларга бир икки болангиз учун уч ярим ой сабр қилинг. Ахир, уйингизда мактабдагидек юзлаб бола эмас-ку. Асаб толалари жуда ҳам муҳим, асабларингизни авайланг! Бир бузилса, қайта тикланмайди буни биласиз. Таътилингиз мароқли ўтишин тилаб қоламан. Ҳурмат билан мактаб директори 🟢 @jurnalistuz
520Loading...
15
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланади Автобус кунора Тошкент автовокзалидан жўнайди. Чипта нархи - 300 минг сўм. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
440Loading...
16
Банкларда бўш иш ўринлари Банк тизими энг даромадли соҳалардан бири бўлгани учун одамлар орасида қизиқиш доим юқори. Бугун банкларнинг “hh.uz” порталида мавжуд бўлган вакансияларини тақдим қиламиз. “Ҳамкорбанк”да ҳозирда жами 38 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида таҳлилчи, сотув бўлими раҳбари, юрист ва бошқалар бор. Батафсил “Ипотека банк”да эса бўш иш ўринлари сони анча кўп — 94 тани ташкил қилади. Банк ҳозирда бизнес таҳлилчи, молиявий директор, департамент директори ва бошқа бир қанча қизиқарли вакансиялар учун номзод қидирмоқда. Батафсил “Саноатқурилишбанк”да — 11 та. Булар кредит мутахассиси, молиявий менежер, таҳлилчи ва бошқалар. Батафсил “Тенге банк”да — 14 та. Жумладан, таҳлилчи, бухгалтер, лойиҳа бошқарувчиси, маркетолог, кредит мутахассиси каби бўш иш ўринлари бор. Батафсил “Ипак йўли банк”да — 17 та. Булар таҳлил бўлими бошлиғи, ходимлар бўлими бошлиғи, таҳлилчи, молиявий менежер ва юристконсульт кабилар. Батафсил “Миллий банк” эса ҳозирда 14 та бўш иш ўрнини тўлдирмоқдчи. Булар орасида, иқтисодчи, молиявий ва инвестицион таҳлилчи, лойиҳа бошқарувчиси ва маркетолог каби вакансиялар бор. Батафсил TBC Bank 78 нафар ходим қидирмоқда. Уларга айни пайтда кўпроқ сотув ва мижозлар билан ишлаш бўйича менежерлар, алоқа маркази операторлари, сотув бўйича маслаҳатчилар керак. Батафсил “Капиталбанк”да — 32 та. Булар иқтисодчи, таҳлилчи, кредит мутахассиси, молиявий менежер ва бошқалар. Батафсил “Аво банк”да — 36 та. Банк савдо вакиллари, мижозлар билан ишлаш бўйича мутахассислар ва таҳлилчиларни қидирмоқда. Батафсил “Инфинбанк”да 17 та бўш иш ўрни бор. Банкка ҳозирда аудитор, иқтисодчи, молиявий менежер ва лойиҳа бошқарувчиси каби мутахассислар керак. Батафсил “Гарант банк”да — 7 та. Жумладан, молиявий активлар билан ишлаш бўйича раҳбар, банкоматлар мониторинги бўйича раҳбар, оператор, кадрлар бўлими ходими ва бошқалар. Батафсил “Агробанк”да — 11 та. Булар иқтисодчи, таҳлилчи, юрист ва шу каби мутахассислар. Батафсил “Uzum Bank”да 60 та бўш иш ўрни бор. Банк асосан таҳлилчилар ва бир қанча йўналишда менежерларни қидирмоқда. Батафсил Бундан ташқари, банк соҳасидаги ОАВ — Bankers.uz интернет нашри ҳам шу соҳада ёза оладиган мутахассис қидирмоқда. Батафсил Деярли барча банкларда таҳлилчилар учун бир нечта бўш иш ўринлари мавжуд. Бу эса ушбу соҳа мутахассислари юқори талабга қарамай, анча камроқ эканини англатади. @bankir
421Loading...
17
#Биласизми ✅ Қонунчиликка кўра, сотувчи харидорга картошка, мева-сабзавот товарларини сотишда савдо жараёнида вужудга келган яроқсиз ва сифати паст маҳсулотларни ажратиб ташлашга мажбурдир. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
450Loading...
18
⚽️ Энг муҳим футбол хабарлари: ➡️ Элдор Шомуродов Эрон ва Турманистонга қарши ўйинлар, Олимпиада ҳақида гапирди ➡️ Чемпионлар Лигасида мавсумнинг энг яхшилари аниқланди ➡️ «Челси» янги бош мураббийини эълон қилди ➡️ Аббосбек Файзуллаев ЦСКАда ойнинг энг яхши ўйинчисига айланди ➡️ Жозе Моуринио фаолиятини Туркияда давом эттиради 👉 Барча футбол хабарлари
450Loading...
19
4 июнь куни мамлакатимизннг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 4 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади. Батафсил: https://uza.uz/posts/604258
490Loading...
20
ТОНГГИ МУСИҚА "Учқудуқ" "Ялла" гуруҳи Фаррух Зокиров куйлайди https://t.me/Huquqbiz
520Loading...
21
Хайрли тонг, азизлар! Дўстни иймонлилар орасидан қидиринг Ҳақиқий дўстга хос фазилатларнинг барчасини бир сўз билан «иймон» деб атасак адашмаймиз. Яъни, иймон эгасидагина шу фазилатлар жам бўлади. Демоқчимизки, дўстни иймон эгалари сафидан қидиринг. Тоҳир МАЛИК. 👉 https://t.me/Huquqbiz
530Loading...
22
Оҳангарон, Ургут, Янгиқўрғон, Поп, Чортоқ, Бахмал туманлари ҳокимларида ташаббус йўқлиги танқид қилинди Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризмни янада ривожлантириш бўйича устувор масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳадаги тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилмоқда. 2023 йил Самарқандда ўтган Глобал туризм инвестиция форумида 2,3 миллиард долларлик келишувларга эришилган эди. Лекин айрим лойиҳалар бўйича ишлар суст кетаётгани кўрсатиб ўтилди. Масалан, Наманган, Андижон, Тошкент, Хоразм, Фарғона вилоятлари ва пойтахтдаги лойиҳаларга ҳалигача ер танланмаган. Сирдарё ва Жиззахда хорижий ҳамкорларга бирорта лойиҳа таклиф қилинмаган. Батафсил: https://uza.uz/posts/604418
520Loading...
23
Media files
470Loading...
24
Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Р., М.Я. ва бошқалар олдиндан ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.С.нинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида Асака тумани “Улуғбек” МФЙ ҳудудида жойлашган 20 сотих захирадаги ер майдони ҳужжатларини унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 8 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Туятортар” ҚЛИ ирригация тизими шўъба бўлим бошлиғи Қ.Х. фуқаро Ў.С.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида ушбу ирригация тизимига қарашли 1 гектар ер майдонини ҳужжатларни расмийлаштириб олиб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉@Department_uz
470Loading...
25
#Биласизми ✅ Қонунчиликка кўра, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ёки ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази йўлланмаларига асосан давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида ташкил этилган спорт тўгаракларида бепул шуғулланиши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
480Loading...
26
Кўзимиз очилиши учун албатта синов керакми бизга? Пандемия ҳаммамиз учун катта сабоқ бўлганди. Лекин ўша сабоқларни жуда тез унутаётгандекмиз гўё. Ортиқча харажатларсиз, нари борса 30 киши билан тўй ўтказиш мумкинлигини амалда кўрдик. Биров-бировдан гина қилгани йўқ. Аксинча, тўй ташвишини ўйлаб, сиқилиб, боши қотган қанча юртдошимиз шу баҳона орзу ҳавасига етди. Кимдир келин туширди, биров ортиқча оворагарчиликсиз қизини узатди. Ҳаммаси рисоладагидек. Коронавирус авжига чиққан пайтда ҳатто яқинларимиз билан қўл бериб сўрашиш, бағримизга босиб кўришиш ҳам аслида ғанимат эканини кўрдик, англадик. Бир-биримизни йўқлаб боролмадик. Ҳувиллаган кўчаларимизга қараб, қанча эзилдик, ичимизда тавбалар қилдик. Қанча таниган-билганимизни йўқотдик. Ўшанда кўнгиллар анча юмшаган, одамлар бир-бирига ҳар доимгадан кўра меҳрибонроқ эди назаримда. Кимлардир акциялар уюштириб, ночор оилаларга ёрдам қўлини чўзди. Рўзғоридан орттиролган савобталаб инсонлар шундай чақириқларга "лаббай" деб жавоб бериб, имконият даражасида шу акцияларга қўшилди. Шифохонадан даво топиб, оиласига қайтганларни олқишлаб, бошқа дард кўрманг дея дуолар қилдик. Бошқача айтганда, ягона халқ бўла олдик, оқибатимизни кўрсатдик. Бугун шуларни унутяпмиз чоғи. Тунов куни интернетда бир тўй видеоси тарқалди. Энди шу даражада дабдабалики, таърифлашга тил ожиз. Наҳотки кимўзарни яна бошладик? Наҳотки яна манманлик, кибрга берилишни бошладик? Шундай десанг, дарров ёқангга ёпишишади: бу орзу ҳавасим. Ўзимнинг пулим, билганимни қиламан, аралашма деб. Аралашмаймиз, аммо, увол ёмон. Бунинг оқибати ёмон. Болаларни ҳимоя қилиш кунида тўс-тўполон, жанжал кўтариб, арзимаган совға талашганлар, айниқса, аёлларнинг бир-бири билан уришганини кўриб, шу миллатнинг бир вакили сифатида уялиб кетди одам. Буни кўрган болалар нима дейди, қандай хулоса қилади? Ортидан биттаси чиқиб, шаҳарлик, вилоятлик деб маҳаллийчилик қилади. Ҳайрон қоласан. Бизга нима бўляпти ўзи? Наҳотки кечаги кунларни тез унутдик? Наҳотки қилган тавбаларимиз эсдан чиқди? Наҳотки... Нима, кўзимиз очилиши учун албатта синов бўлиши керакми бизга? Синовларсиз бир миллат, бир халқ бўлолмаймизми? Мени шу саволлар қийнамоқда... https://t.me/Hurfikruznews
1482Loading...
27
Тиббиёт йўналишидаги магистратура ёки докторантурада ўқиш учун қайси хорижий тиллардан сертификат олиш мумкин? Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2024-2025 ўқув йилида олий таълимдан кейинги таълим (магистратура ва докторантура)га киришда тан олинадиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро сертификатлар рўйхати тасдиқланди. Улар қуйидагилар: 🇬🇧 ИНГЛИЗ ТИЛИ: 📌 Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат 📌 Test of English as a Foreign Language – TOEFL iBT 📌 Test of English as a Foreign Language (TOEFL iTP) 📌 Cambridge Assessment English (FCE, CAE, CPE) 📌 International English Language Testing System –IELTS (Academic) 📌 International Test of English Proficiency iTEP Academic 🇫🇷 ФРАНЦУЗ ТИЛИ: 📌 Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат 📌 Diplôme dʼEtudes en Langue Française (DELF) 📌 Diplôme Approfondi de Langue Française (DALF) 🇩🇪 НЕМИС ТИЛИ: 📌 Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат 📌 Goethe-Zertifikat 📌 Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) 🇪🇸 ИСПАН ТИЛИ: 📌 Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат 📌 Diplomas de Español como Lengua Extranjera (DELE) 📌 Servicio Internacional de Evaluación de la Lengua Española (SIELE) 🇮🇹 ИТАЛЯН ТИЛИ: 📌 Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат 🇸🇦 АРАБ ТИЛИ: 📌 Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат 📌 AT Tanal Al Arabi 🇨🇳 ХИТОЙ ТИЛИ: 📌 Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат 📌 Hanyu Shuiping Kaoshi (HSK) 🇯🇵 ЯПОН ТИЛИ: 📌 Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат 🇰🇷 КОРЕЙС ТИЛИ: 📌 Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат 📌 Test of Proficiency in Korean (TOPIK II) 🇹🇷 ТУРК ТИЛИ: 📌 Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат 📌 Türkçe Yeterlik Sınavı (TYS) УРДУ, ПУШТУ, ДАРИЙ, ҲИНД, УЙҒУР, ФОРС ТИЛЛАРИ: 📌 Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат ✅ Мазкур қарор кучга киргунга қадар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ олинган сертификатларга уларнинг олинган кунидан бошлаб амал қилиш муддати тугагунга (муддати чекланмаган (белгиланмаган) сертификатлар учун сертификат олинган кундан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида) қадар имтиёзлар қўлланилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
550Loading...
28
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг: 🔹Таълим кредити олиш учун аризаларни my.gov.uz орқали топшириш имконияти яратилади ➖ Манба: (ПФ-82-сон, 27.05.2024 й.); 🔹Футзал бўйича Жаҳон чемпионати юқори даражада ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-195-сон, 28.05.2024 й.); 🔹Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-197-сон, 28.05.2024 й.); 🔹Академия битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилади ➖ Манба: (ПҚ-197-сон, 28.05.2024 й.); 🔹Фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар миқдорлари камайтирилди ➖ Манба: (ЎРҚ-927-сон, 29.05.2024 й.); 🔹Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади ➖ Манба: (ПҚ-199-сон, 29.05.2024 й.); 🔹“Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилади ➖ Манба: (ПҚ-200-сон, 30.05.2024 й.); 🔹“112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади ➖ Манба: (304-сон, 29.05.2024 й.); 🔹Ҳудудларда “112” ягона диспетчерлик хизмати босқичма-босқич ишга туширилади ➖ Манба: (304-сон, 29.05.2024 й.); 🔹Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди ➖ Манба: (ЎРҚ-928-сон, 30.05.2024 й.); 🔹“Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди ➖ Манба: (ПҚ-201-сон, 30.05.2024 й.); 🔹Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнлари жадаллаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-203-сон, 30.05.2024й.); 🔹Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади ➖ Манба: (ПҚ-203-сон, 30.05.2024й.). Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
530Loading...
29
Саримсоқпиёз қон босимига қандай таъсир кўрсатади? ✍️ Шифокор Ахбор Аъзамов: 🧄 Саримсоқпиёз организм учун жуда фойдали маҳсулотлардан бири бўлиб, уни меъёрида истеъмол қилиш тавсия қилинади. ✅ Саримсоқпиёзнинг фойдали хусусиятлари: 🟢Ўзида фитонцидлар, эфир мойлари ва антиоксидантлар сақлагани учун шамоллашда; 🟢Артериал қон босимини туширишда; 🟢Организмнинг узоқ вақтгача ёшлигини сақлаб қолишида фойдалидир. 🔼 Бир кунда 1-2 дона саримсоқпиёз бўлакчасини истеъмол қилиш тавсия қилинади. ✅ Меъёридан кўп истеъмол қилиш ошқозон-ичак тизимида нохуш ҳолатлар ва метеоризмга олиб келади. Ошқозон-ичак тизими касалликлари, гепатит, эпилепсия ва мигрень билан оғриган беморларга шифокор кўригидан сўнг истеъмол қилиш тавсия этилади. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
580Loading...
30
Эрон президенти сайловида иштирок этиш учун 37 киши рўйхатдан ўтган Эронда навбатдан ташқари президентлик сайловида қатнашиш учун расман рўйхатга олинган номзодлар сони тўрт кун ичида 37 нафарга етди. “Тренд” хабар беришича, бу ҳақда мамлакат сайлов штаби вакили Муҳсин Исломий матбуот анжумани чоғида маълум қилган. Бугун рўйхатга олишнинг охирги куни. Таъкидланишича, 2 июнь куни 37 аризачидан 20 нафари ҳужжат топширган. Зуҳра Илоҳиён мамлакат тарихида президент сайловида иштирок этиш учун ҳужжат топширган ва номзод сифатида рўйхатга олинган биринчи эронлик аёл бўлди. Исломий 31 май куни уч нафар эронлик аёлга “(зарур) шартларга жавоб бермагани учун” рўйхатдан ўтиш рад этилганини билдирди. Батафсил: https://uza.uz/posts/604223
570Loading...
31
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир. ✔️ Болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади. ▶️ Шунингдек, давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
570Loading...
32
Жиззах вилояти прокурори И.Эргашходжаев раҳбарлигида вилоят ҳокимининг соҳавий ўринбосари, департамент, бюро, солиқ ҳамда марказий банк раҳбарлари иштирокида танқидий йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда бюджет тушуми, солиқ қарздорлиги ҳамда яширин иқтисодиётга барҳам бериш борасида амалга оширилаётган ишлар, суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш аҳволи таҳлил қилиниб, масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Якунда, бюджет тушумини кўпайтириш, қўшимча манбаларни аниқлаш ҳамда яширин иқтисодиётга чек қўйиш юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
530Loading...
33
Кун тарихи Бугун  3 Июнь, Душанба: • 🇺🇳 БМТ - Халқаро велосипед куни. • 🇺🇸 АҚШ ‐ Миллий қора айиқ куни. • 🇹🇭 Таиланд - Қиролича Сутҳиданинг туғилган куни. • 1539-йил Флорида Испания ҳудуди деб эълон қилинди. • 1927-йил Москванинг қайта реконструкцияси бошланди. • 1959-йил Сингапурда Конституция қабул қилинди. • 1931-йил кубалик инқилобчи ва давлат арбоби Раул Касстро туғилган. • 1986-йил  Испаниялик таниқли ракетка устаси Рафаел Надал туғилган. @Adolat_media
470Loading...
34
3 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-19 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади. Батафсил: https://uza.uz/posts/604117 📱Мобил илова 👉 iOS | Android Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
470Loading...
35
ТОНГГИ МУСИҚА "Ажаб сирлар" Нуриддин Ҳамроқулов куйлайди https://t.me/Huquqbiz
992Loading...
36
Хайрли тонг, азизлар! Яхши ва ёмон Луқмоннинг хожаси жонлиқ қурбонлик қилиб, сўйилган қўйнинг энг яхши аъзосини пишириб келишни буюрибди. Луқмон қўй юраги ва тилидан таом тайёрлаб келибди. Эртасига хожаси унга энди қўйнинг энг ёмон аъзоларидан пишириб келишни айтибди. Луқмон бу гал ҳам унинг олдига пиширилган юрак ва тилни қўйибди. - Айтганим ёдингдан кўтарилганга ўхшайди, - аччиғи чиқибди хожасининг. - Нега менга яна қўйнинг кечаги аъзоларини пишириб келдинг? - Йўқ, нима буйруқ қилганингиз яхши эсимда, - жавоб қилибди Луқмон. - Юрак беъмани феъл атворга изн бермаса, ножўя сўз тилга олинмаса, улардан яхши аъзони топа олмайсиз. Агар бунинг тескариси бўлса, булардан ёмон аъзо йўқ. Жалолиддин РУМИЙ. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
550Loading...
37
ССВ ёзда кенг тарқаладиган ўткир диареядан огоҳлантирди Ўткир диарея – халқ орасида ичбуруғ, ич оғриғи, ич кетиши номлари билан аталадиган хасталик бўлиб, ичак йўлларининг функционал бузилиши ҳисобланади. 👉 https:/t. me /Huquqbiz
560Loading...
38
Жиноят кодекси 158-модда учинчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда уни ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. “O‘zbekistondagilar qo‘rqmay, Prezident va boshqa rasmiylarni ochiq tanqid qila olishi kerak. Hukumat zudlik bilan "Prezidentni onlayn haqorat qilish" jinoyatini bekor qilishi va ushbu ayblov bilan qamalgan har qanday shaxsni ozod qilishi kerak”, deydi Human Rights Watch tashkilotining Yevropa va Markaziy Osiyo bo‘yicha direktori Xyu Uilyamson. Бизга кўра, танқид қилиш таъқиқланмаган, бироқ нафақат Президентни, балки оддий шахсни ҳам ҳақорат ва туҳмат қилиш мумкин эмас. @Adolat_media
550Loading...
39
❗️Ўткир диарея: Организмнинг сувсизланиши болаларда сурункали буйрак етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин (Давоми) Шаҳло Исамуҳаммедова, Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори: 👫 — Ўткир диарея, яъни ич кетиши кичик ёшдаги болаларда кўп учрайди ва улар саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин. Aйниқса, камқонлик, рахит, йод танқислиги бўлган ўғил-қизларда хасталикка мойиллик кўпроқ кузатилади. 🔬 Касаллик бемор ҳолати ва организмга тушган микроб ёки вирус хусусиятига қараб енгил, ўртача ёки оғир, баъзан типик бўлмаган шаклда ўтиши мумкин. 🤒 Болаларда оғир кечиши сувсизланиш билан боғлиқ бўлиб, агар бола қусаётган, ичи 5-8 маротабадан кўп келаётган ва тана ҳарорати 38 дан юқори 39 гача кўтарилаётган бўлса, бу ҳолат унда жуда тез сувсизланишга олиб келади. Ўз вақтида унинг ўрни қопланмаса, фалажлик, инфекцион-токсик шок, нейротоксикоз, ичаклар буралиб қолиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, ўпка ва мия шиши, ҳатто, ўлим ҳолатига сабаб бўлиши мумкин. 🫙Бу касаллик, айниқса, гўдаклар ва 3 ёшгача бўлган болалар учун жуда хавфли. Аммо уни даволаш ва олдини олиш мумкин. Шу боис болаларда ўткир диарея кузатилса, тезроқ шифокор қатъий назорати остида танада йўқотилган сув ўрни ўз вақтида қопланса, организм яна нормал ҳолатига қайтади. 🌐 ЖССТ болаларда диареянинг хавфлилик даражасини билиш учун тўрт нарсага эътибор қаратиш зарур дея тавсия беради. Яъни, боланинг ҳолсизланиб қолиши, кўз атрофи ва қовоқларнинг осилиши ҳамда кўкариши, қорин соҳасида тери чимчиланса, тезда асл ҳолига қайтмаслиги, сув ичишни кескин рад этиши. Ана шундай ҳолатлар диареянинг оғир даражасидан далолат. Бундай вазиятда зудлик билан “Тез ёрдам” чақириб, болани шифохонага етказиш лозим. ‼️ Ёдда тутинг! Ичбуруғни даволашда ўзбошимчалик билан антибиотикларни қўллаш асло мумкин эмас. Чунки бу ҳолат вазиятни янада оғирлаштириши ва ўткир диареяга дисбактериоз хасталиги ҳам қўшилиши мумкин. 👨‍👨‍👧‍👦 Шундай экан, ота-оналар ёз мавсумида болаларининг овқатланиш рациони, улар истеъмол қилаётган маҳсулотлар сифати, яроқлилиги, хавфли бактерия ва вируслардан холилигига ҳамда фарзандлари озодалилигига ниҳоятда эътиборли бўлишлари керак. 🍲 Бунинг учун қўлларни тез-тез совунлаб ювиш, қайнатилган сув ичиш, сабзавот ва мевалар, резаворларни ишлатишдан олдин қайнатилган сувда яхшилаб чайиш, иссиқ овқат тайёрлашда гигиена қоидаларига риоя қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, тез бузиладиган егуликларнинг яроқлилик муддати ва сақлаш шартлари, хомашё ҳамда пиширилган таомларни алоҳида сақлаш лозим. 🥩🥚Шунингдек, гўшт, тухум ва денгиз маҳсулотларини яхшилаб қовуриш ёки қайнатиш, тез бузиладиган егуликлар ва тайёр таомларни музлатгичда сақлаш, янги пиширилган овқатни олдинги кун қолдиқлари билан аралаштирмаслик зарур. Агар пиширилган таом яна бир кун қолса, уни истеъмол қилишдан аввал иссиқлик билан ишлов бериш (қайнатиш ёки қовуриш) керак. 🪳Бундан ташқари, чивин ва суваракларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, уйда доимо тозаликни сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, пишириш учун фақат янги маҳсулотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
580Loading...
40
“Халқ пули, халқ мулки деган нарса йўқ” – Салоҳиддин Нуриев  Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриев блогер билан суҳбатда “халқ пули, халқ мулки деган нарса йўқлиги, пул давлат бюджетига ўтдими, давлат мулкига айланиши”ни таъкидлади. Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғининг тармоқларда тарқалган, ушбу суҳбат акс этган видеоси ўрганилаётганини билдирди. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
500Loading...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилади
“Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-84 сон, 03.06.2024 й.) қабул қилинди 🔰Фармонга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (Инспекция) ташкил этилади. ✔️Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳамда ушбу жараёнлар устидан назоратини таъминлаш бўйича ягона давлат сиёсатини юритишда иштирок этиш Инспекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. 🗓2024 йил 1 октябрдан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қуйидаги қўшимча лицензия талаблари жорий этилади: 🔹йиллик лицензия тўловларини, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш; 🔹алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва уларнинг савдосида сифат талабларига, шунингдек, акциз маркаларини қўллаш ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш; 🔹алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи видеокузатув воситаларини ўрнатиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
04:20
Video unavailableShow in Telegram
#Qabul2024 #Abituriyent2024 ⚡️ 2024-2025-o‘quv yili uchun abituriyentlarni ro‘yxatga olish boshlandi ✅ 2024-2025-o‘quv yilida oliy va professional ta’lim muassasalariga o‘qishga kirish uchun abituriyentlarni onlayn ro‘yxatga olish boshlandi. 📱 Abituriyentlarni onlayn ro‘yxatga olish my.uzbmb.uz saytining “Oliy va professional ta’lim muassasalariga qabul” bo‘limi orqali amalga oshirilmoqda. 📆 Ro‘yxatga olish 2024-yil 5-iyundan 25-iyunga qadar (shu kuni ham) amalga oshiriladi. 📹 Yuqoridagi videoqo‘llanma orqali ro‘yxatdan o‘tish bo‘yicha to‘liq ma’lumotga ega bo‘lish mumkin. ▶️ Youtube orqali ko‘rish (HD formatda) ✔️ Agentlikning rasmiy sahifalari: Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
إظهار الكل...
Onlayn ro‘yxatdan o‘tish - uz~2.mp428.49 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Кун тарихи Бугун  5-Июнь, Чоршанба: • 🇺🇳 БМТ - Бутунжаҳон атроф-муҳит куни. • 🇺🇳 БМТ - Ноқонуний, қайд этилмаган ва тартибга солинмаган балиқ овлашга қарши халқаро кураш куни. • 🇦🇺 Австралия ‐ Ғарбий Австралия куни. • 1783-йил Жозеф-Мишел ва Жак-Этенн Монгольфе биринчи ҳаво шарларини учиришди. • 1881-йил АҚШ президенти Жеймс Гарфилдга суиқасд уюштирилди. • 1940-йил Биринчи синтетик резина шиналар АҚШда намойиш этилди. • 1967-йил Яқин Шарқда Олти кунлик араб-исроил уруши бошланди. • 2006-йил Сербия ўз мустақиллигини эълон қилди. @Adolat_media
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
5 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 5 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади. Батафсил: https://uza.uz/posts/604628 Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Қайси шифокорга қачон кўриниш керак? • Стоматолог – 0,5-1,5 йилда 1 марта • Кардиолог –  йилига 2 марта • Гинеколог – йилига 1 марта • Маммолог – йилига 1 марта • Офтальмолог – 2 йилда бир марта • Дерматолог – йилига 1 марта • Қоннинг умумий таҳлили –  йилига 1 марта • Кўкрак қафасининг рентгенологик текшируви – йилига 1 мартa. 👉 https://t.me/Huquqbiz
إظهار الكل...
05:59
Video unavailableShow in Telegram
ТОНГГИ МУСИҚА "Дадамдай бўлолсайдим" Баҳодир Мамажонов куйлайди 👉 https://t.me/Huquqbiz
إظهار الكل...
27.86 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Хайрли тонг, азизлар! Савдолашишнинг афзали бадавлат бўла туриб савдолашишдир Маслама ибн Абдулмалик Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурига келди. Унинг эгнида Миср матосидан кийим бор эди. Халифа Умар ибн Абдулазиз: «Буни неча пулга олдинг, Абу Саъид?», деб сўради. Маслама унинг нархини айтди. Халифа «Нархини бироз туширсанг, обрўйинг камайиб қолармиди?», деди. Маслама: «Йўқ», деди. Халифа: «Нархига яна қўшиб берсанг обрўйинг кўтарилиб қолармиди?», деди. Маслама: «Йўқ», деди. Халифа: «Билиб қўй, савдолашишнинг афзали бадавлат бўла туриб савдолашишдир. Кечиришнинг афзали жазолашга қодир бўла туриб кечиришдир. Мулойимликнинг афзали волий (ҳоким) бўлгандан кейинги мулойимликдир», деб унга насиҳат қилди. «Дунёни тебратган 7 буюк» китобидан. 👉 https://t.me/Huquqbiz
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Турецкой Республики Реджепа Тайипа Эрдогана 6 июня посетит эту страну с официальным визитом. #Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, 2022 – 2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган. ✅ Унга кўра, мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади: ➖ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар; ➖Давлат бюджети маблағлари; ➖халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари;ҳомийлик хайриялари, хусусий шериклар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари маблағлари. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
01:44
Video unavailableShow in Telegram
#BU_MUHIM ⏺Qurilish ishlarini boshlashdan avval qo'shni uchastka egalarining roziligini olish majburiymi? ⏺ Bunda qo'shni turar joy binosiga yorug'lik tushish normalari belgilanganmi? 👉 https://t.me/Huquqbiz
إظهار الكل...
11.88 MB