cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

🕋Ansor Haj va Umra ziyorati🕋

Allohim,Sendan foydaliy ilm, pokiza rizq, qabul boʻladigan amal soʻrayman. +998933331011 +998913321011 👇👇👇 Telegram: @Saddamjonqori 🕋

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
13 676
المشتركون
-1 33024 ساعات
-6 3207 أيام
-7 12530 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Assalomualaykum shu islomiy taronamizni kanalinggizga joylab bera olasizmi iltimos
إظهار الكل...
shifo 2 (1).mp37.45 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Аллоҳ барчага Қурбон ҳайит айёмини муборак қилсин! Байрамнинг шарофатидан Аллоҳ хаммамизга икки дунё саодатини насиб айласин! Барчамизни иймонда, Исломда собитқадам қилсин, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, яқинларимизни дойимо соғ-омон кўриш насиб қилсин. Аллоҳ бизларга буюрди, холис рўза тутдик. Роббимизга итоат этдик. Энди бизларни яхшиликлар билан мукофотласин. Бу дунёдаги фараҳ ва суруримизни, охират кунида ҳадисда келтирилган башорати билан алмаштирсин! Хаммамизни розилик ва мағфирати билан мукофотласин! Барча мусулмон ахлига улуғ айём қурбон хайит муборак бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни табрикланг!
إظهار الكل...
00:12
Video unavailableShow in Telegram
☀️Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин... 😊 🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин! Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин! ✨Тавбаларимиз  қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈ 👉 Каналга аъзо бўлиш👇
إظهار الكل...
1.65 MB
СУБҲАНАЛЛОҲ  ВА БИҲАМДИҲИ    Бир одам жаннатда сайр қилиб юрса юқоридан бир томчи сув томибди. У томчини ифори шунчалар ёқимлилигидан бутун борлиқ ажиб ифорга бурканди... Таажубда қолган одам ҳайратдан юқорига боқди.    Шу пайт у фариштага савол берди. "Бу қандай  ифор бўлди. Мен жаннатда бўлсамда бундай ғаройиб ифорни ҳидламагандим?"     Фаришта аста жаннатий одамни қўлларидан тутиб биргаликда томчи томган томонга кўтарилади. Юқорида бояги одамни жаннатий  ховлисидан минг баробар гўзал ва хушбўй ифорли жаннат турарди...      Унда бир одам ўтирар эди. Шунда фаришта деди:..     "Сени жаннат ҳовлингга томган томчи ушбу мўминни пешона тери эди"...        Таажубда қолган одам яна сўради: "Мен ҳам шу мўмин одам каби тириклигимда Аллоҳни буюруқларини бажарганман:     Айтчи, уни мендан фарқи нимада? Нега унинг Жаннати олий?     Шунда фаришта: "Аллоҳ ҳузурида ҳар иккингизни даражангиз бир. Аммо бу мўмин "СУБҲАНАЛЛОҲ"ни сендан бир неча марта кўп айтган" •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллох йўлида тарқатинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
إظهار الكل...
ИБРАТЛИ ДУНЁ

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon Админ: @Ibratli_admini

#Ибрат ​​"Дада зўр иш қилдик-а" (Хаётий воқеа) Бир куни машинамда 6 ёшли ўғлим билан кетаётиб, йулда кўп қаватли уй остидаги пайнетга пул тўлаш учун тушдим. Қайтиб келсам, ўғлим йиғлаб ўтирибди. Нима гап десам, "дада анавини қаранг" деди. Қарасам, йўл четида кийимлари эски бир кампир тахта устига нарса қўйиб сотиб ўтирибди. “Нарсаларнинг сонини қаранг, 2-3 та нос пакети, 2 пачка донали сигарет. Бошка хеч нарса йук.” Хуш нима қилибди десам, 6 яшар ўғлим "ўғли йўқми уни, нега бу ахволда, қорни очдир, дада илтимос мана шу пулларни хаммасини шу аёлга берайлик" деб машинам баридаги бир сиқим пулимни кўрсатди. Нихоятда таъсирланиб, боламнинг айтганини қилиб пулларнинг хаммасини ўша аёлга олиб бориб бердим. Аёл ханг-манг бўлиб қолди. Нима учун деган саволига, мен кулиб, "шу пулни сизга илинган инсонни дуо қилсангиз кифоя" дедим. Аёл йиғлаб юборди, "илойим уша одамнинг умрига барака берсин, бахтли бўлсин, Аллох мукофотласин" дея дуо қилаётганида менинг қай ахволга тушганимни тасаввур қилаверинг. Ичларим жимирлаб кетди. Машинага қайтиб, йўлга тушдик. Ўғлим "дада зўр иш қилдик-а" деса, мен жавоб беролмай, бошимни силкитиб қўйдим. Чунки кўзларимда ёш, бўғзимга нимадир тиқилган, ичимда эса "шундай фарзанд берган Аллохга беадад шукр" деб айтаётган эдим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
إظهار الكل...
ИБРАТЛИ ДУНЁ

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon Админ: @Ibratli_admini

01:35
Video unavailableShow in Telegram
– Дада, мактаб учун берган пулинг менга етмаяпти... – Берган пулимни нима қилдинг?... Давомини видеода кўринг... (фақат йиғламанг) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
إظهار الكل...
1.94 MB
00:07
Video unavailableShow in Telegram
#Кун_ҳикмати - Ирода бобида сувдан ўрнак олишларингизни истайман, -  деди бир куни Суқрот ўз шогирдларига. - Сувнинг иродаси қандай бўлади? - деб сўрашди шогирдлари... - Сувнинг йўлини чапдан тўссалар, ўнгдан оқади, ўнгдан тўссалар, чапдан оқади, кўндалангига тўссалар эса кўкка юксалади, лекин олға бориш истагидан ҳеч қачон кечмайди, -  деб жавоб берди Суқрот. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
إظهار الكل...
1.46 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Имом Хотиб ва имом Дайламий ҳазрати Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганлари баён қилинган: «Инсонлар бошига шундай замон келадики, у даврнинг бойлари саёҳат учун, ўртаҳоллари тижорат учун, қорилари риё учун, фақирлари тиланчилик учун ҳаж қиладилар». •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
إظهار الكل...
НЕЪМАТЛАРНИНГ  ХИКМАТИ Имтиҳон ва синов фақат беморлик ва камбағалликда бўлавермайди: – Соғлик ҳам синовдир. – Бойлик ҳам синовдир. – Гўзаллик ҳам синовдир. – Мулк ҳам синовдир. – Амал ва мансаб ҳам синовдир. – Фарзанд-зурриётлар ҳам синовдир. – Аллоҳ таоло бандаларининг неъматга шукр қилиши ёки кўрнамаклик қилишини билиш учун неъматларнинг аксарини синов қилиб беради. Масалан, Аллоҳ подшоҳ-пайғамбарлардан бири Сулаймон алайҳиссаломга барча нарсани бўйсундириб берган ва у зот алайҳиссаломнинг тилидан шундай марҳамат қилган: «Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр қилса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким неъматга ношукр бўлса, Роббим беҳожат ва карамли Зотдир» (Намл сураси, 40-оят). Аллоҳим, бизни ҳам шукр қилувчи бандалардан қилгин!   (Сулаймон) деди: «Роббим, мени Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимга ва сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Уз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин» (Намл сураси, 19-оят). "Ҳикматлар" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
إظهار الكل...
ИБРАТЛИ ДУНЁ

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon Админ: @Ibratli_admini

00:59
Video unavailableShow in Telegram
#ибрат Хайрулла Ҳамидов халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг шеърини жуда чиройли таҳлил қилиб берибди. Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
إظهار الكل...
44518511_1089777238956322_3655397116202278067_n.mp44.91 MB
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.