cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Баҳоуддин Нақшбандий

"Баҳоуддин Нақшбандий" (Боғ масжид)  жомеъ масжидининг телеграмдаги ягона расмий канали.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
442
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
-830 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

РАББИМ МЕНДАН СЎРАГАЙДУР! Халифа Сулаймон ибн Абдумалик вафот этди. Унинг жанозасини ўқиб бўлишгач, Умар ибн Абдулазиз ғамнок ҳолда уйига қайтди. Бу ҳолни кўриб унинг мавлоси: – Нечук ғамноксиз? – деб сўради. Умар ибн Абдулазиз жавоб берди: – Қандоқ ҳам ғамга чўкмай? Ҳолбуки, бутун умматнинг ҳақини адо этиш масъулиятини ўз зиммамга олишга рози бўлган бўлсам! Сўнг йиғлаб юборган эди, аёли кириб йиғининг сабабини сўради. – Мен бу умматнинг барча ишлари учун раҳ бар бўлдим. Менинг тасарруфимдаги қишлоғу шаҳарлардаги барча фақирлар, очлар, хаста беморлар, чорасиз қарздорлар, ўксик етимлар, бева қолган туллар, жабрдийда мазлумлар, ға­риблар, асирлар, мункиллаган қариялар, камбағал аёлмандлар ва шу кабилар ҳақида тафаккур қилиб билдимки, Аллоҳ таоло қиёмат кунда мендан улар ҳақида албатта сўрагайдур! Шунга йиғламоқдаман, – жавоб берди Умар ибн Абдулазиз. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! http://t.me/bahouddin_naqsh
إظهار الكل...
Баҳоуддин Нақшбандий

"Баҳоуддин Нақшбандий" (Боғ масжид)  жомеъ масжидининг телеграмдаги ягона расмий канали.

Photo unavailableShow in Telegram
#МАҚОЛА ИСЛОМДА БОЛАЛАР ХАҚ-ҲУҚУҚЛАРИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Баҳодир Шарипов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Чуст туман бош имом хатиби 🌐 Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#МАҚОЛА 1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Анвархон АКРАМОВ, Наманган шаҳар “Мулла Бозор Охунд” жоме масжиди имом-ноиби 🌐 Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
إظهار الكل...
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ     Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз.       🕌🕌Бинобарин, жума куни: Дуолар ижобат бўлади.      Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим). 🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.      Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд). 🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади.     Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар. 🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.     Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар. 🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади.     Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.     Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар. 🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.     Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).             Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик. Яқинларимизга ҳам улашайлик! 👇👇👇👇👇👇👇👇 http://t.me/bahouddin_naqsh
إظهار الكل...
Баҳоуддин Нақшбандий

"Баҳоуддин Нақшбандий" (Боғ масжид)  жомеъ масжидининг телеграмдаги ягона расмий канали.

#Гўзал қуръон тиловати. Жума куни каҳф сурасини ўқиш суннатдир. каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇 http://t.me/bahouddin_naqsh
إظهار الكل...
سـورة_الكـهف_بصوت_القارئ_احمد_العبيد.mp38.41 MB
ЖУМА ОДОБЛАРИ -Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш -Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш -Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш -Ният қилиш -Жума куни учун хос кийим кийиш -Жума намози учун ғусул қилиш -Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш -Мисвок қилиш -Жума намозига эрта бориш -Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш -Жума намозига пийода бориш -Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш -Одамларни ҳатлаб ўтмаслик -Таҳийятул масжид намозини ўқиш -Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик -Икки кишининг ўртасини ажратмаслик -Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик -Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш -Зикр билан машғул бўлиш -Имкон қадар имомга яқин бўлиш -Биринчи сафга интилиш -Жим туриш ва имомга қулоқ солиш -Жума намозига бепарво бўлмаслик -Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш http://t.me/bahouddin_naqsh
إظهار الكل...
Баҳоуддин Нақшбандий

"Баҳоуддин Нақшбандий" (Боғ масжид)  жомеъ масжидининг телеграмдаги ягона расмий канали.

Photo unavailableShow in Telegram
🌺 Ассаламу Алайкум ва рахматуллоху  ва барокатух 🌺 ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹 Илоҳим умрингизга мазмун, 🍃 Ризқингизга барака, 🌹 Танингизга соғлик, 🌸 Руҳингизга осойишталик, 🌹 Қалбингизга ҳотиржамлик, 🍃 Оилангизга файзу баракот, 🌹 Яқинларингизга соғлик - омонлик ато қилсин. 🌸 Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли, 🌹 Охиратларимизни ҳайрли, 🍃 Икки дунёмизни саодатли қилсин. 🌹 Умрингизнинг ҳар куни 🌸 АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин. Яқинларингизни биринчилардан бўлиб табрикланг!😊 ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• http://t.me/bahouddin_naqsh
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#МАҚОЛА ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИДАН АСРАЙЛИК! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Абдурахим Турсунов Уйчи туман “Машхад мозор” жоме масжид имом хатиби 🌐 Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#МАҚОЛА ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИ ҚАЧОНДАН БОШЛАНАДИ? •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Абдурахим Сураббоев, Тўрақўрғон туман “Яндама” жоме масжиди имом хатиби 🌐 Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#МАҚОЛА #ТИНЧЛИК ЮРТНИ ТИНЧЛИГИ ЭНГ КАТТА НЕЪМАТ! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Пахриддин Юсупов, Наманган туман бош имом-хатиби 🌐 Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
إظهار الكل...
👍 1